Yakshanba, 17.12.2017, 12:57

"Toshkent Davlat Yuridik Instituti"

TSIL "Law 3"
Bookmark
i-Cloud
So'rovnoma
Qaysi futbol klub fanatisiz ?
Total of answers: 48
Visitors
Statistika

Total online: 1
Guests: 1
Users: 0

Каталог файлов

Main » Files » 1 kurs » Konstitutsiyaviy Huquq

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида
19.10.2011, 07:29

1-модда. Ўзбекистон Республикаси ўз  таркибидаги  Қоракалпоғистон Республикаси билан бирга мустақил,  демократик давлатдир.

 

2-мода. Ўзбекистон Республикасининг халқи суверендир ва  у  республикада давлат  ҳокимиятининг  бирдан-бир соҳибидир,  у ўз ҳокимиятини ҳам бевосита,  ҳам вакиллик идоралари тизими орқали амалга оширади.

 

3-модда. Ўзбекистон  Республикаси  тўла давлат ҳокимиятига  эга, ўзининг  миллий-давлат  ва  маъмурий-ҳудудий   тузилишини, ҳокимият ва бошқарув идоралари тизимини мустақил белгилайди.

 

4-модда. Ўзбекистон  Республикасининг  давлат  чегараси ва  ҳудуди дахлсиз ва бўлинмас бўлиб, унинг халқи ўз хоҳиш-иродасини эркин билдирмасдан туриб ўзгартирилиши мумкин эмас.

 

5-модда. Ўзбекистон  Республикасида Ўзбекистон Республика сининг Конституцияси ва унинг  қонунлари  устундир.  Ўзбекистон Республикаси давлат   идораларнинг   тизими   ҳокимиятни  қонун чиқарувчи,  ижроия ва суд ҳокимиятига ажратиш  тартиби  асосида қурилади.

 

6-модда. Ўзбекистон  Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги  тузиш, миллий гвардия ва ноҳарбий (муқобил) хизмат ташкил  этиш ҳуқуқига эга.

Суверен Ўзбекистон Республикаси ҳудудида СССР Қуролли Кучларини шакллантириш ва уларга раҳбарлик қилиш масалаларида ҳарбий сиёсатни амалга ошириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

 

7-модда. Ўзбекистон Республикаси  Давлат  мустақиллигининг  моддий асоси унинг мулкидир.

Республика ҳудудидаги  ер,  ер  ости  бойликлари,  сув  ва ўрмонлар, ўсимлик  ва ҳайвонот дунёси,  табиий ва бошқа ресурслар, республиканинг маънавий бойликлари Ўзбекистон  Республикасининг миллий бойлиги, мулки ҳисобланади.

 

8-модда. Давлат мулки объектлари,  шунингдек давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг,  шу жумладан  Иттифоқ қарамоғида бўлиб келган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мол-мулки,  уларнинг асосий ишлаб чиқариш, ноишлаб чиқариш ва оборот ёки бошқа фондлари ҳамда ўзга мол-мулки,  ички коммуникация, транспорт,  алоқа ва энергетика тизимлари,  республика картографияси ва  геодезияси Ўзбекистон Республикасининг мулкидир.

 

9-модда. Ўзбекистон Республикасининг мулкини давлат тасар руфидан чиқариш ва хусусийлаштириш республика қонунларига мувофиқ амалга оширилади.  Республика ҳудудида  жойлашган,  Иттифоқ қарамоғида бўлиб келган давлат корхоналарини акцияли жамиятларга айлантириш,  уларни мулкнинг бошқа шаклларига ўтказиш  фақат Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилган шартлар асосида ва тартибда амалга оширилади.

 

10-модда. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида олтин, бошқа  қимматбаҳо металлар  ва  тошларни қазиб чиқариш,  қайта ишла ва сақлашни мустақил амалга оширади ҳамда назорат қилади, ўз олтин заҳирасини яратади.

Ўзбекистон Республикасининг олтин заҳирасида, олмос ва валюта жамғармаларида ўз улушига эга.

 

11-модда. Ўзбекистон  Республикаси ўз пул бирлиги - миллий  валютасини жорий этишга,  жами пул обороти, пул ва бошқа давлат қимматли қоғозлари  эмиссияси  ҳажмларини  мустақил  белгилашга ҳақли.

 

12-модда. Ўзбекистон Республикаси мустақил молия ва кредит  сиёсатини амалга  оширади.  Республика  ҳудудида олинадиган солиқлар ва йиғимлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ва маҳаллий бюджетларга тушади.

 

13-модда. Ўзбекистон Республикаси чет давлатлар билан дипломатик, консуллик, савдо алоқалари ва бошқа алоқалар ўрнатади, улар билан  мухтор  вакиллар айирбошлайди,  халқаро шартномалар тузади, халқаро ташкилотларнинг аъзоси бўлиши мумкин.

 

14-модда. Ўзбекистон Республикаси халқаро иқтисодий муносабатларнинг мустақил  субъекти бўлиб,  чет эл инвестицияларини амалга ошириш шартларини, инвесторларнинг ҳуқуқларини белгилайди, ўзининг  конверсия қилинадиган валюта жамғармасини яратади, олтин ва бошқа заҳираларини,  айирбошланадиган валютани  сотади ва сотиб олади.

 

15-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Инсон ҳуқуқлари  умумий декларациясига  мувофиқ  ҳолда  Ўзбекистон  Республикаси фуқаролиги жорий этилади.

Ўзбекистон Республикасининг барча  фуқаролари  миллатидан, элатидан, ижтимоий чиқишидан,  қайси динга мансублигидан ва эътиқодидан қатъи назар бир хил фуқаролик ҳуқуқларига  эгадирлар, республика Конституцияси  ҳамда унинг қонунлари ҳимоясида бўладилар.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари республикадан ташқарида ҳам Ўзбекистон Республикасининг ҳимоясида бўладилар.

 

16-модда. Ўзбекистон Республикаси ўз тараққиёт йўлини,  ўз  номини аниқлайди, ўз давлат рамзларини: герби, байроғи, мадҳиясини таъсис этади, ўз давлат тилини белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси  далат  мустақиллигининг  рамзлари муқаддасдир ва уларни ҳар қандай таҳқирлаш қонун билан  жазоланади.

 

17-модда. Ўзбекистон  Республикаси ўз таркибидаги Қорақалпоғистон Республикасининг ҳудудий бутунлигини ва мустақиллигини эътироф этади.  Ўзбекистон  Республикаси  билан Корақалпоғистон Республикаси ўртасидаги ўзаро муносабатлар тенг ҳуқуқлилик асосида, улар  ўртасидаги  икки  томонлама шартномалар ва битимлар воситасида қурилади.

Қорақалпоғистон Республикаси  Ўзбекистон Республикаси таркибидан тегишли қоннулар асосида эркин  чиқиш  ҳуқуқини  сақлаб қолади.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти                                                                                         И.Каримов

  

Тошкент ш.,

1991 йил 31 август,

 

Category: Konstitutsiyaviy Huquq | Added by: AkoshA | Tags: mustaqillik asoslari
Views: 816 | Downloads: 0 | Rating: 0.0/0
Total comments: 0
Name *:
Email *:
Code *: