Chorshanba, 24.10.2018, 02:15

"Toshkent Davlat Yuridik Instituti"

TSIL "Law 3"
Bookmark
Kalendar
«  November 2012  »
SuMoTuWeThFrSa
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
i-Cloud
So'rovnoma
Saytimizga baho bering
Total of answers: 20
Visitors
Statistika

Total online: 1
Guests: 1
Users: 0
Main » 2012 » November » 13 » ХХI аср ахборот асри муаммолари
03:04
ХХI аср ахборот асри муаммолари

 

ХХI аср ахборот асри бўлиш билан бирга, инсон онги ва тафаккурини ўзга ғоялар билан забт этиш асри эканлиги ҳам аниқ бўлиб боряпти.

 Ҳозирги замонда ахборот технологиялари жамият тарраққиётининг турли соҳаларига жадал кириб бормоқда ва уларни ривожлантириш учун хизмат қилмоқда. Бундай технологияларнинг таъсири одамларнинг турмуш тарзи, таълими ва ишида ўз натижасини кўрсатмоқда.  Ахборот технологиялари жаҳон иқтисодиётининг ривожланиши ва ижтимоий муаммоларнинг ҳал этилиши учун муҳим омилга айланди.  

 Ахборотлаштириш миллий тизимини шакллантириш, уни иқтисодиёт ва ҳаётнинг барча соҳаларига ялпи жорий этиш ва ундан фойдаланиш, замонавий ахборот технологиялари, компютер техникаси ва телекоммуникациялар, фуқароларнинг ахборотга нисбатан ўсиб бораётган эҳтиёжларини иложи борича тўлиқ қондириш, жаҳон ахборот ҳамжамиятига қўшилиш учун қулай шароитлар яратиш, ҳамда дунё ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳозирги жамият тараққиётининг устувор йўналишларидандир. 

 Юртбошимиз айтганларидек  «Ҳозирги ахборот, коммуникация ва компютер технологиялари асрида, интернет кундан-кунга ҳаётимизнинг барча жабҳаларига тобора чуқур ва кенг кириб бораётган бир пайтда, одамларнинг онги ва тафаккури учун кураш ҳал қилувчи  аҳамият касб этаётган бир вазиятда бу масалаларнинг жамиятимиз учун  нақадар долзарб ва устувор бўлиб бораётгани ҳақида гапириб ўтиришга ҳожат йўқ».

 Маълумки, ахборот хуружининг асосий нишони, объекти ёшлар ҳисобланади. Уларнинг кўлами эса йилдан-йилга сезиларли даражада ошиб бориши мутахассислар томонидан кўп эътироф этилаётир. 

 Агар илгари ахборот хуружи асосан талаба ёшларга қаратилган бўлса, эндиликда мактаб ўқувчилари ҳам унинг домига тушиб бормоқда. Бу, айниқса, шаҳар мактабларида яққол кўзга ташланади. 

  Ахборот хуружини ташкил этувчи ва тарқатувчи асосий майдон – бу интернет тармоғи эканлиги бугун ҳеч кимга сир эмас. Табиийки, ёшлар катта авлодга нисбатан интернет тармоғининг энг кўп фойдаланувчи қатламидир. Замонавий жамиятда эса асосий тармоқ ҳисобланган интернетдан воз кечиш ёки уни умуман инкор этиш ҳам мумкин эмас.

Ёшлар турли рекламалар ва, айниқса, бир-бирларига бевосита таъсир ўтказиш натижасида интернет тармоғидан берилаётган кундалик ахборотларга катта эҳтиёж сезмоқдалар. Кутубхона ҳамда китобхонликка нисбатан бир неча марта арзон ва қулай бўлган интернет тармоғи улар учун ахборотлар билан ишлашнинг энг яхши макони саналади. Аммо давомий ахборотлар билан ишлаш оқибатида, фойдаланувчи ўзи сезмаган ҳолда ахборот хуружига тушиб боради. Сабаби оддий, яъни ахборот истеъмолчиси бўлган ҳар бир фойдаланувчида ахборот билан ишлаш кўникмаси ҳали тўлиқ ривожланмаганлигидадир.

Сўзимизнинг исботи сифатида статистикага мурожаат қилсак: бугунги кунда Ўзбекистондаги Интернет фойдаланувчилари сони 2012 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра 9,1 миллион кишини ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 21,3 фоизга кўп демакдир. Ўшанда, яъни 2011-йилнинг биринчи чораги якунларига кўра Ўзбекистондаги Интернет фойдаланувчилари сони 7,5 миллион кишидан иборат эди.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йил бошига Ўзбекистондаги Интернет фойдаланувчилари сони 8,827 миллион кишидан иборат эди. Мобил алоқа абонентлари сони эса – 25,441 миллиондан ортиқ.

 

Акбар Тоштемиров

ТДЮИ талабаси

Views: 1663 | Added by: AkoshA | Rating: 5.0/1
Total comments: 0
Name *:
Email *:
Code *: