I боб. ДАВЛАТ
ВА ҲУҚУҚ НАЗАРИЯСИ - УМУМНАЗАРИЙ ФАН СИФАТИДА
1-§. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг
ўзига хос хусусиятлари
2-§. Ҳозирги замон ҳамда давлат ва
ҳуқуқ назарияси фани
3-§. Давлат ва ҳуқуқ назарияси
фани предметини ўрганиш методлари
4-§. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг
ижтимоий фанлар тизимидаги ўрни ва роли
5-§. Давлат ва ҳуқуқ назарияси
юридик фанлар тизимида
6-§. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг
функциялари
7-§. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг
ўқув фани сифатидаги тузилиши
8-§. Инсонпарварлик ва умуммаданий қарашлар
давлат ва ҳуқуқ назарияси асослари сифатида
9-§. Ўзбекистон фуқаролик жамияти
ҳуқуқини яратиш йўлида
II боб. ЖАМИЯТ,
ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ
1-§. Жамият ҳақидаги ғоялар ва
тушунчалар
2-§. Диний, сиёсий ва ҳуқуқий
қарашларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши
3-§. Давлат ва ҳуқуқнинг пайдо
бўлиши ҳақидаги дунёвий таълимот
4-§. Давлат ва ҳуқуқнинг пайдо
бўлиши ҳақидаги марксча-ленинча таълимот
III боб. ДАВЛАТ
ТУШУНЧАСИ, МОҲИЯТИ, БЕЛГИЛАРИ ВА ТИПЛАРИ
1-§. Давлат тушунчаси ва моҳияти
2-§. Давлатнинг асосий белгилари
3-§. Давлат моҳияти ва белгиларини тушунишда ёндашувлар хилма-хиллиги
5-§. Давлатнинг асосий типлари
6-§. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов асарларида давлат
1-§. Давлат шакли тушунчаси, унинг таркибий
унсурлари
4-§. Давлат тузилиши шаклларининг хилма-хиллиги
5-§. Сиёсий режим тушунчаси ва турлари
6-§. Ўзбекистонда давлатчиликни шакллантиришнинг
ўзига хос хусусиятлари
1-§. Давлат функцияси тушунчаси ва таснифи
2-§. Давлатнинг ички ва ташқи функциялари
ҳамда уларга таъсир қилувчи омиллар
3-§. Ўзбекистон давлатининг асосий функциялари
Бугун рўй бераётган
ўзгаришлар бизни кўпчилик тушунчалар, атамаларни қайтадан идрок этиш ва
ҳатто қадриятларни қайта баҳолаш билан
шуғулланишга ундайди. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Зеро,
давлат ва ҳуқуқ назарияси собиқ Иттифоқ шароитида
маъмурий-буйруқбозлик тизимининг ғоявий асоси ва оқловчиси
вазифасини бажарганлиги сабабли у албатта, қайта идрок этилишга
муҳтож. Бундан ташқари, бугунги жамиятимиз тараққиётига
хос янгиликлар, давлат ва ҳукук тушунчаси, уларнинг моҳияти,
таснифи, вазифаларини янгача талқинда тубдан қайта кўриб
чиқишни замон тақозо этмокда. Бу - табиий ҳол.
Давлат ва
ҳуқуқ назарияси фанига большевикларча ёндашув, коммунистик
мафкура талаблари асосида муносабатда бўлиш шуниси билан фарқ
қилардики, билимнинг бу соҳасида инсоният тўплаган бойликларнинг
кўп қисми ҳамда республикамизда, хорижий мамлакатларда сакланиб,
йиғилиб келган давлат-ҳуқуқ тафаккури дурдоналари
марксизм-ленинизм қоидаларига мос келмаган тақдирда, эътибордан
батамом четда қолиб кетарди.
Шуни таъкидлаш жоизки,
ҳуқуқ соҳасида, айниқса унинг «юридик
технологияси» ҳақида гап кетганда, унинг кўпгина назарий
қоидаларини бугун ҳам маълум жиҳатдан қўлланиш мумкин
бўлсада, аммо давлатшунослик фани соҳасида аҳвол анчагина
ачинарлидир. Президентимиз Ислом Каримов ҳаққоний таърифлаб
берганидек, Ўзбекистон (собиқ Иттифоқнинг бошқа
республикалари қатори) амалда ўз давлатчилигига эга бўлмасада,
ҳамма ерда «капитализмнинг машаққатли босқичини четлаб,
социализмга ўтганимиз» ҳақида жар солинган бир шароитда
бошқача бўлмасди ҳам. Амалда эса, жамиятимиз унинг даҳшатли
бир кўринишидан иборат эди... Боз устига нокапиталистик тараққиёт
йўлига ўтган мамлакатларни таклиф этиб, бизнинг тажрибамиз асосида уларни ҳам капитализмдан «сакраб» ўтишга ўргатмоқчи
бўлишарди.
Ҳалокатга
элтувчи, олдингисидан келиб чиқадиган ёки қеч бўлмаганда, у билан
боғлиқ яна бир иллат шундан иборат эдики, марксча-ленинча давлат ва
ҳуқуқ назарияси иисонни ҳуқуқдан ажратиб
қўйган, шахс манфаатларини жамият манфаатларига тўлиқ бўйсундирган,
инсон, фуқаро ва шахснинг ўзини эса, мутлақо эътибордан четда
қолдирганди.
Ҳозирги
вақтда давлат ва ҳуқуқ назариясининг эволюцияси - унинг
марксча-ленинча мазмун ва шаклидан воз кечиш жараёни кечмокда. Айниқса,
сўз давлат ҳақида борганида бу ҳолат яққол кўзга
ташланади.
Биринчи
чақириқ Олий Мажлиснинг биринчи сессиясидаёқ Президентимиз
давлат ва ҳуқуқ назарияси ҳамда амалиётини янгача
тушуниш заруратини асослабгана қолмай, балки унинг моҳиятини
ҳам таърифлаб берди: «Биз яқин ўтмишимизда синфий ҳукмронликнинг
қуроли сифатида давлат ҳақидаги марксча ғояни шиор
қилиб олиб, бу назарияни догмага, давлат ва ҳуқуқни эса
синфий кураш, синфий рақибларни енгаш воситасига айлантирган эдик.
Демократия шароитларида эса давлат ижтимоий қарама-қаршиликларни
зўрлик ва бостириш йўли билан эмас балки ижтимоий келишув, халқ таъбири
билан айтганда, муросаи мадора билан бартараф этиш воситасига айланади.
Ҳуқуқнинг
ўзига эса ижтимоий ҳамжиҳатлик ва келишувга асосланган ижтимоий
тартиб-интизомга эришиш, эркинлик, адолатпарварлик ва тенгликни вужудга
келтириш воситаси сифатида ёндашилади»1.
Давлат ва ҳуқуқ назариясини асл ҳолича қайта тиклаш жараёни эндигана бошланмокда. Шу муносабат билан, бу хилдаги ёндашув сабабларини субъектив эмас, балки объектив характерга эга деб ҳисобловчи А.Б.Венгеров даъвосига қўшилмасликнинг иложи йўқ. У ўз фикрини қуйидагича ифодалайди: «Давлат ва ҳуқуқ назарияси давлат ва ҳуқуқнинг келиб чиқиши, давлат ва ҳуқуқ моҳиятида синфийлик ва умуминсонийликнинг бирга қўшилиб кетиши тўғрисидаги янги билимлар билан бойиди. Социалистик давлатларнинг фаолият юритиши ва эволюцияси ҳақидаги янги билимлар пайдо бўлди. Буржуазия давлатлари тушунчаси ҳам янгача идрок этила бошланди. Ҳозирга замон давлатчилиги тараққиётида инсонпарварлик ва демократик қадриятлар тўғрисида ҳам янги билимлар юзага келди. Зўравонлик, тоталитаризмга қарши курашда конституциявий қонунишгакка асосланишдек демократик қадрият ҳамда қонунлар устуворлиги тушунарли бўлиб қолди. Давлатчиликни ривожлантиришнинг истиқболли ва прогрессив мақсадлардан бири сифатида ижтимоий ҳуқуқий давлат тўғрисидаги масала янгичасига кўндаланг бўлди. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг бутун муаммолар мажмуи, алоҳида индивид, шахс ҳуқуқларининг давлат, миллат, халқ жамоа тузилмалари ҳуқуқлари олдидаги устуворлиги янгача намоён бўлмоқца»2.
Юқоридагилардан
келиб чиқиб, юридик олий ўқув юртлари талабалари бугунги кунда
фойдаланаётган кўпгана дарсликлар, адабиётлар умуман эскирганлиги ва эндиликда
жаҳонда ва республикамизда рўй берган ва бераётган шиддатли ўзгаришлар
билан боғлиқ талабларга жавоб бера олмаслгини исботлаб ўтиришнинг
ҳожати йўқ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлиснинг
тўртинчи сессиясида қуйидагаларни алоҳида таъкилади:
«Миллий тикланиш
мафкурасига ва умумбашарий қадриятларни ўрганишга асосланиши зарур бўлган
таълим-тарбия, унинг янгача мазмуни тўғрисида беш йилдан бери гапирамиз.
Бироқ кўпгана ўқув юртларида, айниқса, ижтимоий,
жамиятшуносликка оид фанлар бўйича ҳамон эски ўқув
қўлланмалари, ўқув дастурларидан фойдаланилмоқда.
Бундай аҳволни
мустақил мамлакатимизнинг болаларига, ёш авлодига қарши жиноят деб
баҳолаш керак»3.
Шунинг учун ҳам
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, янги қонунларимизга асосланган
ҳамда жамиятда рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий
ва бошқа жараёнларни ҳисобга олувчи янги дарсликлар, ўқув қўлланмалари,
маъруза тўпламлари, услубий ишланмаларни чоп этиш зарурати аллақачон
етилди. Бироқ, энг муҳими - давлат ва ҳуқуқ
умумий назариясининг янги концепцияси зарур. Мазкур бўшлиқни тўлдириш -
республикамиз хукуқшунос олимларининг асосий мақсадларидан биридир,
дейиш мумкин.
Сўзни фан
тараққиётининг ҳар бир босқичи ҳамиша унинг
предметини қараб чиқиш заруратини тақозо этишини таъкидлашдан
бошлаймиз. Қадим замонлардан (эрамизнинг I асри ўрталаридан) бизгача етиб
келган «Буюклик тўғрисида» деб аталувчи асарда шундай жумлалар бор:
«Ҳар бир илмий қўлланма олдига икки талаб: биринчидан, тадқиқот
предметини аниқлаб олиш; иккинчидан, ушбу предметни
ўзлаштиришга кўмаклашувчи усул - воситаларни топиш ва кўрсатиб бериш талаби кўйилади.
Бу ўринда иккинчи талаб ўз аҳамиятига кўра муҳимроқ бўлсада,
тартибга кўра кейинга ўринда туради»4.
Дарҳақиқат,
ҳар қандай фан ўз предметига ва уни эгаллаш усулига эга бўлиши
керак.
Ҳар бир фан (ёки
ўқув фани)нинг предмети - у ўрганадиган масалалардан иборат бўлади.
Маълумки, давлат ва
ҳуқуқ назариясининг предмети давлат ва
ҳуқуқнинг келиб чиқиши, ривожланиши ва ҳаракатда
бўлишининг энг умумий қонуниятларидан иборат. «... Давлат ва
ҳуқуқ назарияси давлат ва хукуқнинг айрим
жиҳатларига тегашли бўлган қандайдир алоҳида ижтимоий
қонуниятларни эмас, балки айнан уйғун бирликда олинган шу
қонуниятлар бутун тазимини энг умумий ва мавҳум кўринишда ўз
доирасига киритади, яъни ўрганади. Шундай қшшб, у барча давлат-ҳуқуқ
ҳодисалари ва жараёнлари учун умумий қонуниятларни ўрганади, давлат
ва ҳуқуқни яхлит ижтимоий институт сифатида қараб
чиқади»5.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси предмети доирасига фақат амалдаги давлат-ҳуқуқ муносабатлари, жараёнлари, ҳодисаларининг энг умумий белгаларигина эмас, балки одамларнинг улар ҳақидага тасаввурлари ҳам киради. Демак, давлат ва ҳуқуқ назарияси предмети доирасига ижтимоий онгаинг ҳуқуқ билан боғлиқ ва унинг воситасида ўрганиладиган қисми, яъни ҳуқуқий онг ҳам киради.
Давлат ва
ҳуқуқ назарияси ўзининг мустақил предмет йўналишига эга
бўлиб, ижтимоий, шунингдек, юридик фанлар тизимида муайян ўрин тутади. Унинг бу
хусусиятини Президент И.Каримов Ўзбекистон Фанлар академиясининг умумий
йиғилишидаги нутқида шундай таъкидлади: «...олимларимиз, биринчи
навбатда, ижтимоий фан вакиллари олдида турган улкан вазифалар
ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман. Мамлакатимиз мустақиллигини
мустаҳкамлаш, миллий давлатчиликни шакллантириш,
ҳуқуқий демократик давлатни барпо этиш ва фуқаролар
жамиятини қарор топтиришдек улуғ орзу-умидлар билан яшар эканмиз,
ижтимоий фанлар соҳасидаги илмий изланишлар ва уларнинг натижаларига
алоҳида эътибор бермаслик мумкин эмас»6.
Зеро, бизнинг
ҳаётимизда шундай объектив давлат-ҳуқуқ
қонуниятлари ҳукм сурадики, уларни тушунмай туриб, соҳавий
ёки махсус юридик фанларни ўрганиш хомхаёлдир.
Давлат ва
ҳуқуқ назариясини турли хил ижтимоий фанлар билан
таққослаш уларнинг ўзаро мустаҳкам боғликлигини ва
ҳатто бир-бирларига сингиб кетганлигини кўрсатади. Давлат ва
ҳуқуқ назариясининг юридик фанлар тизимидаги ўрни
ҳақида сўз кетганда эса, мазкур даъво янада
ҳаққонийроқ янграйди.
Бинобарин, давлат ва
ҳуқуқ умумий назарияси махсус ва тармоқ юридик
фанларига нисбатан умумлаштирувчи, дастурий, йўналтирувчи ҳамда услубий
аҳамиятга молик фан сифатида майдонга чиқади.
Ҳар қандай фан нафақат ўз предмети доирасига, балки ўз методларига ҳам эга бўлиши лозим. «Методология» сўзи юнонча «metodos» сўзидан олинган бўлиб, айнан маъноси «бирон нарсани ўрганиш йўли» демакдир. Метод бу - умумий маънода мақсадга эришиш усули, муайян тарзда изга солинган фаолмятдир. Метод бу - махсус маънода билиш воситаси, ўрганиладиган мавзуни тафаккурда ҳосил қилиш йўлидир7.
Бу ерда шуни таъкидлаш
жоизки, давлат ва ҳуқуқ назарияси методологаяси
тўғрисидаги масала бир қатор жиддий муаммоларни ҳал этиш
билан боғликдир. Бу ҳолат яқин-яқингача фанда барча
методлар умумий-универсал ва шунинг учун барча фанлар, билим соҳалари,
ўқув дарсликларига хос ҳамда умумий бўлмаган - алоҳида
методлар бўлиб келгани билан изоҳланади.
Коммунистик мафкура
ҳукмронлик қилган даврларда диалектик-материалистик методлар умумий
ва айни пайтда энг тўғри метод деб ҳисоблаб келинди. Ҳозирги
вақтда кўпчилик жамиятшунос олимларнинг марксизм-ленинизмнинг ўзига ҳам,
унинг давлат-ҳуқуқий ҳодисалар ва жараёнларни
тасвирлаш, тушунтириш ва истиқболни айтиб беришдаги қобилиятига
ҳам қарашлари тубдан ўзгарди. Мазкур ўзгаришлар кўпқиррали
характерга эга. Уларнинг айримлари бутун жамиятшуносликнинг умумий методологик
инқирози билан боғлиқ. Баъзилари бутун илмий билимлар
соҳасидаги чинакам туб ўзгаришларни акс эттиради. Бунда давлат ва
ҳуқуқ назарияси диалектик-материалистик тушунчалар ўрнига
аста-секин синергетикадан, ғайриихтиёрий, ўз-ўзидан ташкил топадиган,
тасодифий жараёнлар тўғрисида шаклланаётган янги фандан келиб
чиқадиган методологияни ўзига сингдириб юбориши кўзда тутилади. Бунда
мазкур ўзгаришлар тобора кўпроқ мухлисларни ўзига тортаётганинигина эмас,
балки жамиятшуносларнинг ҳеч муболағасиз бир ондаёқ ўз
назарий қарашларини ўзгартиришга мажбур қилаётган ҳужумкор
характерини ҳам қайд этмаслик мумкин эмас.
Мисол тариқдсида А.Б.Вангеров каби машҳур хукуқшуносни олиб кўрайлик. Ўзининг 1995 йилда ёзган дарслигида материалистик диалектика тўғрисида гапираркан, у: «агар ушбу метод ёрдамчи, жузъий, иккинчи даражали деб қаралган бошқа барча методларга зид бўлмаса» - ундан бемалол фойдаланиш мумкин, деб ҳисоблайди. 1996 йилда чоп этилган ўзининг шу номдага дарслигида у шундай ёзади: «Синергетика ҳозирдаёқ дунёнинг ўз тузилиши асосларидаги зарурий (қонуний) ва тасодифий ҳодисаларни тушунишни тубдан ўзгартирувчи, дунёни янгача кўриш, янгача идрок этиш методи сифатида майдонга чиқмокда. Жонсиз материя ҳамда инсон фаолиятининг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий ва бошқа соҳаларидаги тарихий жараёнлар ривожининг сабаблари ва шакллари янгича талқин этила бошланди. Ҳодисаларни биологик ва ижтимоий эволюциянннг мустақип омили сифатида янгича тушуниш, ўзидан ўзи ташкил бўлувчи жараёнларда унинг ролини эътироф этиш юзага келмоқда»8.
У яна шундай давом
этади: «Хуллас, афтидан, сўз оз эмас-кўп эмас - ижтимоий фанлар парадигмаси
(намунаси)ни янгалаш, детерминизм (табиат ва жамият барча ҳодисаларининг
объектив қонунийлиги ва сабабий боғликлигани тан олувчи фалсафий
концепция)ни аввалгача тушуниш ва эътироф этишдан воз кечиш ва эҳтимолки,
детерминизмнинг янги кўринишларини кашф қилиш, мамлакат фанида эса,
борлиқни илмий асосда билишнинг асосий методи сифатидаги материалистик
диалектикани қайта мушоҳада этиш ҳақида боряпти»9.
Боз устига у, ижтимоий
фанлар методологиясида янги парадигма «...ё синергетиканинг алоҳида
методи сифатида диалектикани ўз ичига олади - шунда ҳам фақат айрим
соҳалар учун қўллайди ёхуд уни борлиққа тамоман янгача
ёндашувлар билан умуман алмаштиради», деб ҳисоблайди. Бунда иккинчиси
афзал.
Олим, илмий
ҳуқуқий билимларда ушбу янгаликларнинг ёйилиши мода кетидан
қувиш эмас, «эски, одатий қоидаларни янги «синергетик жомалар»га
кийинтириш эмас», дея таъкидласада, унинг нуқтаи назарига, мулоҳаза
юритишдаги айрим қатъий фикрларига қўшилиш қийин. Зеро, билиш
- ғоят мураккаб жараён бўлиб, шу йўлдаги бирон-бир методга устуворлик
беришга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Буни биз бир бор бошимиздан
кечириб кўрдик.
Бизнинг фикримизча,
материалистик диалектика методи давлат ва ҳуқуқ назариясида
метод сифатида ўз умрини бутунлай яшаб бўлгани йўқ. Мисол учун, шу
нуқтаи назардан, давлат ва ҳуқуқ:
биринчидан, инсон табиати билан,
ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий ва бошқа шарт-шароитлар билан
белгиланади;
иккиичидан, уларни бошқа ижтимоий
ҳодисалар билан қиёслаш асосида жамиятдага ўрни ва ролини
аниқлаш мумкин;
учинчидан, давлат ва ҳуқуқ
муттасил ривож топиб боради. Жамият тараққиётининг ҳар бир
муҳим босқичи улар ривожининг янги поғонасидир.
Мунтазамлилик
тамойили. Бу ҳам
давлат ва ҳуқуқ назарияси мохият-мазмунини ифодаловчи муҳим
тамойиллардан биридир. Бу, энг аввало, анча мураккаб бўлган давлат ва
хукуқнинг ички тузипишига алоқадордир. Давлат ва
ҳуқуқ таркибий бўлинмаларини атрофлича, мунтазам ўрганиш -
давлат ва ҳуқуқ назарияси учун мажбурий методологик талабдир.
Мунтазамлилик тамойили
қонунчилик ишининг ҳам зарурий шарти бўлиб қолиши керак.
Жумладан, Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни таъминловчи
қонунлар, унинг сиёсий тузилиши ва маҳаллий ўзини ўзи
бошқаришга доир қонунлар, умуман бутун қонунчилигамиз
тўлалигича мунтазамлилик методига қатъий асосланиши керак.
Республикамизда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар
ҳам мунтазамлилик асосидагина муваффақиятли амалга оширилиши
мумкин.
Шундай қилиб,
мунтазамлилик тамойили давлат ва ҳуқуқ назарияси методологик
базасига чуқур сингиб кетиши ҳамда илмий
тадқиқотларнинг муштараклигани белгалаб бериши, давлат ва
ҳуқуқ назариясини ўрганиш ва ўқитишда рўёбга
чиқиши керак.
Объективлик тамойили. Объективизм номи билан аталган ушбу
тамойил шўролар даврида буржуазия фани тамойили сифатида давлат ва
ҳуқуқ назариясидан чиқариб ташланган ва партиявийлик
тамойили билан алмаштирилганди. Унга кўра ижтимоий фанлар ишчилар синфи
манфаатларини таъминлаши, коммунистик истиқбол мақсадлари учун
курашиб, коммунистик ғояларни ҳимоя қилиши керак эди.
Ҳозирги вақтда
давлат тузилиши тамойилларида, бошқарув ва давлат қурилиши
шаклларида чуқур ўзгаришлар рўй бермокда. Улар Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси ҳамда қонун ҳужжатларида ўз ифодасини топган.
Бу даврда жамият давлат ва ҳуқуқ назарияси сифатида майдонга
чиқувчи методологияга жуда муҳтож бўлади. Бироқ бу ерда
ҳар қандай методология ҳам тўғри келавермайди.
Назариётчи олимлар олдида объектив равишда илмий асосга эга бўлган,
ҳаддан зиёд ғоявийлаштириш ва синфий ёндашувлардан холи методларни
яратиш вазифаси кўндаланг бўлади.
Шўро тузуми даврида
узоқ вақт мобайнида давлат ва ҳуқуққа оид
тадқиқотларда мутлақ синфий ёндашув, ҳаддан
ташқари мафкуралаштириб, мутлақлаштирилиб юборилган нуқтаи
назарлар ҳукмрон бўлди. Бу эса, тарихнинг ўнқир-чўнқир,
нотекис йўлини ўтмиш маданий-маънавий меросига боғлаб ўрганиш имконини
бермасди. Монополизм тахлил воситаларининг бир ўлчовлилиги, фақат бир
йўналишда ишлатилиши давлат ва ҳуқуқнинг зиддиятли,
қарама-қарши моҳиятини ҳисобга ололмасди. Синфий
ёндашув аста-секин мафкуравий муросасизлик, биқиқликка олиб келди.
Синфий ёндашув муқаррар равишда, Марксгача бўлган тафаккур, давлат ва
ҳуқуқ ҳамда унинг роли ҳақидаги принципиал
масалаларни нафақат очиб бериш, балки, ҳатто уларни тўғри
қўйишни ҳам уддалай олмасди, деган фикрга олиб келарди.
Методологиядаги
қатъий бирёкламалик қадриятларга муносабатда ҳам хатоларга
олиб келди. Ҳаддан зиёд мафкуравийлик давлат ҳақидаги
тасаввурларнинг сохталаштирилишига сабаб бўлди. Давлатнинг функцияси
оқибат-натижада фақат эзувчиларни ҳимоялашга қаратилади,
деб ҳисобланарди. Шу сабабдан ҳам давлатни таърифлашда унинг
синфийлик жиҳатига урғу бериларди. Ҳуқуққа
муносабатда ҳам худди шундай ҳолат юзага келганди: «ҳукмрон
синфнинг қонун даражасига кўтарилган иродаси» сифатида унинг императив -
синфий жиҳатлари таъкидланарди.
Шу даражада
сохталаштирилган, нотўғри мафкуравийлаштиришнинг сабаблари нимада? Бундай
сабаблар, афтидан, кўп бўлиб, уларнинг бирини XX асрда сохталаштирилган
социологизмнинг ривожидан қидириш керак. Айнан шу даврда А.Я.Вишинский ўз
издошлари ёрдамида мамлакатни маъмурий буйруқбозлик асосида
бошқариш эҳтиёжларига муганосиб ҳуқуқ назариясини
қарор топтирди.
1938 йили собиқ
совет ҳуқуқшунослик фани ходимлари-нинг Бутуниттифоқ
кенгаши томонидан илгари сурилган қуйидаги таклиф
ҳуқуқни янгича тушунишга асос қилиб олинди: «Совет
социалистик ҳуқуқи социалистик давлат томонидан белгаланган
ёки тасдиқланган ҳамда ишчилар синфи ва барча меҳнаткашлар
иродасини ифодаловчи хулқ-атвор қоидалари (нормалари) мажмуи бўлиб,
уларнинг қўлланилиши социалистик давлат томонидан мажбурлов кучи билан
таъминланади»10.
Ҳозирги замон
давлат ва ҳуқуқ назарияси учун объективлик тамойили ҳам
катта аҳамият касб эта бориб, илмий хулосалар ва таклифларда
ғаразгўйлик, у ёки бу сиёсий тузилмага «яхши кўриниш» истаги каби иллатлардан
фанни халос қилиш жараёни кечмоқда.
Бу тамойил илмий
изланишларда мамлакатимиз ютуқларини хорижий тажрибани ўрганиш билан
қўшиб олиб боришни методологак жиҳатдан уддалашни кўзда тутади.
Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ҳаётида
юз бераётган янгиланиш жараёнлари шароитида инсон
ҳақ-ҳуқуқпари ва эркинликлари жаҳон
андозаларини билиш, уларни республикамизда ижодий қўллаш заруриятга
айланмоқда.
Биринчи
чақириқ Олий Мажлиснинг олтинчи сессиясида сўзга чиқар экан,
Президент И.Каримов куйидаги масалага эътиборни қаратди: «Навбатдаги
муҳим масала - республиканинг қонун ҳужжатларини инсон
ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро меъёрлар ва
стандартларга мувофиқ ҳолга келтиришдир. Жаҳонда инсон
ҳуқуқлари соҳасида 70 стандарт қабул
қилинган. Бу ҳужжатларда ҳукуматнинг ўз фуқаролари
олдидага мажбуриятлари ва уларга нисбатан қилиши шарт бўлмаган ишлар
белгалаб берилган. Ўзбекистон ҳозирча бу стандартлардан 15 тасига
қўшилган».11
Бироқ, бу нарса
мутлақо хорижий тажрибани кўр-кўрона ўзлаштириб олишни англатмайди.
Мазкур ишда халқимизнинг маданий ва маънавий анъаналарини ҳисобга олиш шарт. Бу
эса, ҳар қандай тажрибани ўзлаштиришга жиддий ёндашишни талаб
қилади.
Давлат ва
ҳуқуқ назариясининг методологая сифатидаги аҳамияти
давлат фаолиятининг муайян соҳаларида ҳуқуқий тартибга
солишнинг қоида ва шартларини ўрганувчи махсус соҳавий юридик
фанлар унинг қонуниятларидан фойдаланишида ёрқин намоён бўлади.
Бироқ, давлат ва ҳуқуқни билишнинг ҳам махсус,
ҳам алоҳида методлари шундай билиш воситаларини қўллашдан
иборатки, улар фақат давлат-ҳуқуқий реалликнинг ўзига
хос соҳаларини ўрганишгагина ярайди. Алоҳида метод орасида,
бизнингча, аниқ-социологик, қиёсий-ҳуқуқий,
расман-юридик (қатъий норматив), ҳуқуқий моделлаштириш,
шунингдек, математик, математик-статистика, кибернетика ва бошқа
методларни айтиб ўтиш керак.
Қабул
қилинган қарорлар самарадорлигини, ҳуқуқий
тартибга солиш ёки ҳуқуқий муҳофазанинг ўз
вақтида ва таъсирчан бўлишини баҳолаш чоғида
ҳуқуқий ва давлат институтлари фаолиятининг турли
соҳаларини ўрганишда аниқ социологик метод кўпинча ягона
тўғри йўл бўлиб чиқади.
Ушбу метод ижтимоий
амалиёт эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда муҳим
давлат-ҳуқуқий масалаларни ҳал этишга ёндашишга
кўмаклашибгина қолмай, балки яқин келажакда биринчи навбатда
ечилиши зарур бўладиган бир қатор муаммоларни аниқлашга ҳам
ёрдам беради. Буни мисол ёрдамида тушунтиришга ҳаракат қиламиз.
Мамлакатимиз бозор
иқтисодиётига шахдам қадамлар билан кириб бормокда. Бу жуда
мураккаб ва қийин жараёндир. Бинобарин, бу ерда давлат ва
ҳуқуқ ривожининг умумий қоида ва тамойилларини,
хусусиятлари ва йўналишларини аниқлашнинг ўзи кифоя қилмайди.
Амалдаги муносабатларда бозор қандай фаолият кўрсатади, яна ҳам
муҳимроғи, бутунича давлат-ҳуқуқий тизими ва
унинг ҳар бир унсури доирасида самарали фаолият кўрсатишини қандай
таъминлайди, буни аниқ билиш лозим.
Республикамизда бу
масалаларга катта эътибор бериб келиняпти ва уларнинг кўпчилиги
муваффақиятли ҳал этилнпти. Жумладан, Президентимиз И.Каримов
таъкидлаганидек, бозор инфратузилмасини яратиш ва унинг фаолияти жараёнларини
мувофиқлаштириб боришни таъминловчи қонун ҳужжатлари фаол
шакллантирилди. Уларнинг асосий қоидалари банклар, банк фаолияти, пул
тизими, тадбиркорлик тўғрисидаги, суғурта, биржалар фаолияти
тўғрисидаги, қимматли қоғозлар ва фонд биржаси
тўғрисидаги ва бошқа қонунларда ўз аксини топди. Мазкур
қонунларнинг қабул килиниши билан бозор механизмларини
ривожлантиришининг мустаҳкам пойдевори яратилди12.
Юқорида
кўрсатилган муаммоларни муваффақиятли ҳал атиш учун давлат ва
ҳуқуқ назарияси анкета сўровлари, мулоқотлар уюштириш,
тажрибалар ўтказиш каби қатор методлардан фойдаланади. Ниҳоят,
буларнинг ҳаммаси ҳуқуқий ечимларнинг энг мақбул
йўлларини топиш, ижтимоий-ҳуқуқий ислоҳотларни ўтказиш
соҳасида, жиноятчиликка қарши, унинг энг хавфли кўринишлари -
уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашда илмий асосланган
истиқбол режаларини ишлаб чиқиш мақсадида олиб борирадиган аниқ
социологик метод доирасига киради.
Ушбу методнинг асосий
талаблари: илмий
тавсиялар кўнгилдагидек бўлиши ёки бўлмаслиги, ижобий ёхуд салбийлигидан
қатъи назар, барча ижтимоий омилларни атрофлича ўрганиш ва ҳисобга
олишга асосланиш керак; ҳақиқий аҳволни аниқ ва
ҳар томонлама баҳолаган ҳолда давлат ва
ҳуқуқ соҳасидаги қарорларнинг ижтимоий
аҳамияти ва оқибатларини аниқлаш даркор. Жуда узоқ
вақт мобнйиида ушбу метод шўро фанида назар-писанд қилинмай
келингани, фактлар бузиб кўрсатилиб, давлат қурилиши,
қонунчиликдаги мавжуд бузилишларни оқлаш учун
ҳийла-найранглар ишлатилиши одатий тусга кирганлигини айтиб ўтирмасак
ҳам бўлади. Энди ушбу метод ўзининг ҳақиқий ўрнини
эгаллай бошлади ва биз унинг нақадар самаралилигига гувоҳ бўлишимиз
мумкин.
Қиёсий-ҳуқуқий
метод давлатшунослик
ва ҳуқуқшунослик методологаясида аниқ-социологак усул
билан бир қаторда муҳим аҳамиятга моликдир. Қиёсий
метод тушунчалар, ҳодисалар ва жараёнларни солиштириш ҳамда улар
ўртасидаги ўхшашлик ва фаркдарни аниқлашни кўзда тутади. Қиёслаш
натижасида умуман ҳуқуқ тизими, давлат қурилиши ёки,
масалан, алоҳида олинган ҳуқуқий институтлар ва
нормаларнинг сифатий ҳолати аниқланади. Бироқ, бу ерда
муҳим бир шартни ҳисобга олиш зарур - яъни қиёсланадиган
объектлар ҳақиқатан таққосланадиган бўлиши керак.
Мисолларда тушунтирамиз. Ҳуқуқий тизимларни, давлат
тузилмаларини, бир хил номдаги ҳуқуқий институтлар ва
қоидаларни ўзаро таққослаш мумкин. Лекин, мисол учун, бутун
бир ҳуқуқий тизимни айрим олинган юридик қоида билан
солиштириш мумкин эмас. Мазкур объектларни ўз даражаси, ҳажми, мазмун ва
белгилари бўйича бир-бирларига қиёслаб бўлмайди.
Айтайлик, агар ўз таркибига кўра мураккаб бўлган юксак даражадаги объектлар (турли мамлакатлар ҳуқуқий тизимлари) таққосланса - бу макроқиёслашга киради. Мўъжаз ҳажмли, таркиби жиҳатидан анча содца объектлар (ҳуқуқий қоидалар, республика вилоятлари бўйича жиноятчилик даражаси сингарилар)ни солиштирадиган бўлсак, микроқиёслаш дейилади.
Бир вақтнинг
ўзида ёки ўтмишнинг турли даврларида мавжуд бўлган билишнинг ўхшаш объектларини
таққосламай туриб давлат-сиёсий ва ҳуқуқ
амалиётини ислоҳ қилиб ёки такомиллаштириб бўлмайди. Турли тарихий
хилдаги, турли мамлакатлар ва қитъалардаги, бир мамлакатнинг ўзидаги
давлат ёки ҳуқуқий тизимлар солиштирилиши мумкин.
Бироқ, улар ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг турли
босқичларига оид бўлса - бундай қиёслашлар бирон аҳамиятга молик
бўлолмайди. Муҳими битта - ҳақиқатни топиш учун
объектнинг миқдорий ва сифат жиҳатларини, унинг назарий ва амалий
тавсифини таҳлил этиш керак.
Ҳуқуқшунослик,
давлатшунослик ва юридик амалиётда қиёслаш методининг аҳамияти жуда
катта. Жумладан, қиёслаш асоси ва натижасида давлат ва
ҳуқуқ тараққиётининг ҳар бир кейинги
босқичи олдингисидан илғорроқ бўлиб чиққанлиги
фанга маълум бўлди.
Фақат
ҳуқуқий материалларни таққослаш ва натижалар олиш
йўли билангина ҳуқуқий тизимни такомиллаштиришнинг,
қонунчилик ишларини яхшилаш, қонунийлик ва
ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашнинг аниқ йўлларнии
белгилаш мумкин.
Ҳуқуқшуносликда
ва юридик амалиётда қиёслаш методининг кенг қўлланиши
ҳуқуқшунослик фани таркибида нисбатан мустақил йўналиш
- қиёсий ҳуқуқшунослик (юридик компаративистика)нинг
шаклланишига олиб келди. Ьаьчи олимлар, ҳатто, уни
ҳуқуқшунослик фанининг мустақил тармоғи деб
ҳисоблайдилар.
Расман-юридик
(қатъий норматив) методни ҳуқуқшунослик фанига хос, унинг табиатидан келиб
чиқадиган, том маънода анъанавий метод деб аташ мумкин. Унинг
моҳияти шундан иборатки, ҳуқуқ бутун борлигача
ўрганилади. У ҳеч нарсага таққосланмайди, иқтисодиёт,
сиёсат, ахлоқ, бошқа ижтимоий ҳодисалар билан
боғланмайди.
Бунда соф кўринишдаги
ҳуқуқ - унинг тоифалари, тавсифлари, белгалари, таркиби,
тузилиши, юридик техникаси ама шу усулнинг тадқиқот доирасига
киради. Мазкур метод кўпдан маълум бўлиб, ўрта асрлардаёқ
ҳуқуқий қоидаларни талқин этиш ҳамда
амалдаги қонунларни расмий таҳлил қилиш билан
шуғулланувчи бутун бир мактаб ва йўналишлар (глоссаторлар,
постглоссаторлар) таркиб топган.
Ушбу методни улкан
асос билан умумий бўлмаган - алоцида метод деб аташ мумкин. Чунки, у
фақат ҳуқуқни ўрганишдагина қўлланилади. Шуниси
қизиқки, бу ҳолатда соф кўрннишдаги ҳуқуқ
тадқиқот мавзуи бўлиб қолади. «Соф»
ҳуқуқ назарияси (ҳуқуқ нормативчилиги
мактаби) асосчиларидан бири Ганс Кельзеннинг ёзишича: «Ҳуқуқ
тўғрисидаги таълимотнинг «соф» деб аталишининг сабаби шундаки, у
фақат биргина ҳуқуқ билан шуғулланади ва жиддий
маънода ҳуқуққа алоқаси бўлмаган ҳамма
нарсадан ўрганилаётган мавзуни «тозалайди»13.
Шуни таъкидлаш жоизки,
ҳуқуқшунос олимлар бу методга анча юксак баҳо
берадилар, баъзан баҳолари шу қадар жонли ва эҳтиросли
бўладики, бу таъриф-тавсифларни бадиий насрдан деярли фарқ
қилолмайсиз. Мана улардан бири:
«Бу воситадан
фойдаланиб (расмий юридик метод назарда тутилади), ҳуқуқий
материянинг ич-ичига кириб бориш, ҳуқуқ анатомиясини
икир-чикирларигача билиб олиш мумкин. Ҳуқуқ ва унинг таркибий
қисмларини, қонунларни, айрим ҳуқуқий тавсияларга
«ишлов бериш», ушбу методни жарроҳ пичоғидек қўллаш билангана
юридик норма қандай қисмлардан иборат эканлигани, унинг санкцияси
қандай тузилиши кераклигани, ҳар бир
норматив-ҳуқуқий ҳужжат учун мажбурий таркибий
қисмлар нималардан ташкил топиши зарурлигини аниқлаш мумкин»14.
Ваҳоланки,
яқин-яқинларгача шўро ҳуқуқшунослик фанида давлат-ҳуқуқий
ҳодисаларни расмий-юридик жиҳатдан қараб чикиш кўпчиликка
маъқул келмасди. Бу ўринда ўша вақтлардаги ҳуқуқ
амалиёти учун ва нафақат ҳуқуқ, балки бошқа
соҳалар учун ҳам ноёб бўлмаган бундай ёндашув ҳақида
яқин ўтмишда кенг тарқалган бир ибора - «...расман тўғри,
моҳиятан таҳкдрнинг ўзгинаси» жумласини эслаш кифоя. Айни пайтда бу
методни назар-писанд қилмаслик, унга эътиборсизлик билан қарашга
асос йўқ. Расмиятчилик - ҳуқуқнинг ажралмас хусусиятидир.
Расмий метод ҳуқуқ ва давлатни илмий идрок этишда мажбурий,
зарурий босқичдир. Зеро, у олинган билимни тавсифлаш, умумлаштириш,
таснифлаш, бир тизимга солиш, имкон қадар аниқ ва равшан етказиб
беришга кўмаклашади. Расмий-юридик методнинг унсурларини давлат ва
ҳуқуқ, айниқса, ҳуқуқий
моделлаштириш, математик-статистика методлари каби ўрганиш воситаларида
ҳам учратиш мумкин.
Давлат-ҳуқуқ
объектлари мураккаб тизимлардан иборат эканлиги ва улар кечаётган жараёнларнинг
зиддиятли ва хилма-хиллигани ҳисобга оладиган бўлсак, методларнинг бутун
бир мажмуини қўллаш зарурати тушунарли бўлиб қолади. Улар орасида
ҳуқуқий моделлаш методини алоҳида кўриб
чиқиш жоиз. Унинг асосида ўхшашлик ғояси, турли хил объектлар
ўртасида ўзаро бир хил мутаносиблик қарор топиши мумкин, деган тахмин
ётади. Унга кўра, бундай мутаносиблик ўша объектлардан бирининг тавсифи
(модели)ни билиб олиш асосида бошқаси (асли) ҳақдда етарли
аншдшк билан мулоҳаза юритиш имконини беради.
Бундан ташқари,
давлат ва ҳуқуқ назарияси мавзуининг муттасил кенгайиб ва
мураккаблашиб бориш тамойилига эга акамлига уни тадқиқотларнинг
барча аниқ ва жиддий методларига мурожаат этишга мажбур қилади.
Буларга математик, математик-статистика ва шунга ўхшаш методлар киради.
Мазкур методлар давлат ва ҳуқуқни аниқ
тадқиқ этишда ўз самарасини кўрсатди. Лекин улардан фойдаланиш
компьютер техникасининг мавжуд бўлишини тақозо этади. Бу »са, ўз
навбатида далилий, кўп микдордаги фактик маълумотларни ишлашни тезлаштириш
имконини беради.
Шундай қилиб,
давлат ва ҳуқуқ назарияси методи ўз тузилишига кўра
мураккабдир. Юқоридагилардан ишонч ҳосил қилганимиздек, у
давлат-ҳуқуқ ҳодисаларини билишнинг умумфалсафий,
умумилмий ва алоҳида методлари, воситаларннинг яхлит тизимидан иборат.
Яна бир жиҳатни
таъкидлаш ва яхшилаб тушуниб олиш муҳимки, у ҳам бўлса -
методология ҳеч қачон дастлабки Кўринишича доимий ўзгармас
ҳолатда қолиши мумкин эмас. У муттасил бойиб, ривожланиб боради, бу
ҳолат бизга тадқиқот мавзуи - доимий ривожланишда бўлган
давлат ва ҳуқуқни янада чуқурроқ ўрганиш имконини
беради.
Бинобарин, давлат ва
ҳуқуқ назарияси ҳақидаги масала -давлат ва
ҳуқуқ ҳодисаларини тадқиқ этишнинг муайян
нашрий тамойиллари, мантиқий методлари, махсус воситалари мажмуи
ҳақидаги масаладир.
Давлат ва
ҳуқуқ назарияси алоҳида ўз баҳс мавзуига эга
бўлиб, ҳуқуқшуносликка оид ва оид бўлмаган бошқа
ижтимоий фанлар тизимида ўзига хос ўрин тутади. Бироқ бу ўзига хослик
унинг жамият ҳақидаги билимларнинг яхлит ва мураккаб тизимида қандайдир
имтиёзли, боз устига алоҳида устувор мавқега эга бўлишини
англатмайди. Моддий ва маънавий дунёнинг бирлиги фанларнинг ҳам
муштараклигани тақозо этади. Айнан шунинг учун ҳам ижтимоий, табиий
ва аниқ (техника) фанлар ўртасида ўзаро мустахкам боғликдик мавжуд.
Тарихдаги кескин
бурилишлар даврида ижтимоий фанларнинг мавқеи айниқса ошиб боради.
Биз ҳозир ана шундай мураккаб бир даврда яшамоқдамиз. Ўзбекистон
Фанлар академиясининг умумий мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом
Каримов олимларимиз, биринчи навбатда, ижтимоий фан вакиллари олдида турган
улкан вазифалар ҳақида тўхталиб: «Мамлакатимиз мустақиллигини
мустаҳкамлаш, миллий давлатчиликни шакллантириш,
ҳуқуқий демократик давлатни барпо этиш ва фуқаролар
жамиятини қарор топтиришдек улуғ орзу-умидлар билан яшар эканмиз,
ижтимоий фанлар соҳасидаги илмий изланишлар ва уларнинг натижаларига
алоҳида эътибор бермаслик мумкин эмас»15,
- деб таъкидлади.
Албатта, бугунги
ижтимоий ҳаётнинг туб масаласи - давлат ҳақидаги,
ҳуқуқ тўғрисидаги масаладир. Ижтимоий фанларнинг бундай
мавқеи, улар ижтимоий шарт-шароитларнинг ўзгариши қонуниятларини
ўрганиб, ижтимоий воқеликни қайта қуриш йўналишларини
асослаш, жумладан, аниқ, табиий илмий билимлар учун ҳам илмий
асосланган башоратлар беришлари билан богликдир. Ўз навбатида, табиатни
билишдаги, техника фанларидаги кашфиётлар ёхуд, аксинча, улардаги
муваффақиятсизликлар ва хатоликлар жамиятшунослик барча тармокдарининг
ривожига бевосита таъсир кўрсатади. Масалан, табиатга ваҳшийларча
муносабат натижаси сифатида Оролнинг фожеали тақдири ҳамманинг
ёдида. Эндиликда технократик ёндашувлардан, табиат илми фанларининг ўз
қобиғига ўралиб қолиб кетишидан воз кечиш зарурлигини
кўпчилик яхши тушунади. Ҳозир йирик табиий-илмий муаммолар ечимини ишлаб
чиқишга иқтисодчилар, социологлар, файласуфлар,
ҳуқуқшунослар, руҳшунослар, тарихчилар ҳамда
ижтимоий фанлар соҳаларининг бошқа вакиллари ҳам тобора
кўпроқ жалб этиляпти.
Табиийки, илмий
билимлар муштараклиги, фанлар интеграцияси уларнинг маълум ўзаро фаркларини
мутлақо инкор этмайди. Ҳар бир фан табиат ёхуд жамиятдаги
ҳодисалариинг муайян доирасини ўрганади ва шунинг ўзи фанлар мавзу
доирасини ташкил этади.
Чунончи, давлат ва
ҳуқуқ назарияси ўз баҳс мавзуига эга бўлиб,
ҳуқуқшуносликка алоқадор бўлган ва бошқа ижтимоий
фанлар тизимида тегишли ўринни эгаллайди. Шунинг учун давлат ва
ҳуқуқ назариясини, бир томондан, юридик бўлмаган фанлар ва
илмлар (иқтисодиёт, фалсафа, социология, сиёсатшунослик, этнография)
билан, иккинчи томондан - юридик (давлат ва ҳуқуқ тарихи,
сиёсий таълимотлар тарихи, соҳавий юридик) фанлар билан ўзаро муносабатини
аниқлаш тўла асослидир. Бу ушбу фан мавзу доирасини аниқроқ
белгилаб олиш ва, демакки, уни яхшироқ тушунишга ёрдам беради.
Давлат ва
ҳуқуқ назариясининг юридик бўлмаган ижтимоий фанлар билан
муносабатини ўрганишни барча фанларнииг «она»си деб аталадиган фалсафадан
бошлаймиз. Албатта, бу ерда ҳеч ҳам муболаға йўқ. Фалсафа
- табиат, жамият ва тафаккур тараққиётининг умумий
қонуниятлари тўғрисидаги фан. Қолаверса, у - мавжудот ва
билишнинг умумий тамойиллари, инсоннинг атроф муҳитга муносабати
тўғрисидаги билимлар тизимидир. Фалсафанинг умуман ҳамда, хусусан,
бизнинг навқирон давлатимиз учун аҳамиятини И.А.Каримов жуда яхши
таърифлаб берган: «Ислом динимизнинг муқаддас мероси - фалсафа илмини,
хусусан, Шарқ фалсафасини теран ўрганиш, шу асосда улуғ маданиятимиз
ва қадриятларимиз илдизларини жонлантириш, яқин ўтмишимиздан
қолган мафкурадан халос бўлиш, ўзимизнинг асрлар синовидан ўтган,
улуғ аждодларимиз бизга қолдирган миллий мафкура ва тафаккуримизни
тиклаш, уни замонаний-умумбашарий руҳ билан бойитиш ҳаммамизнинг
долзарб вазифамиздир»16.
Фалсафа давлат ва ҳуқуқ масаласини ҳам эътибордан четда қолдирмайди. Албатта, бунда мазкур жараёнларни тадқиқ этувчи махсус фанларнинг ўрнини босиш маъноси тушунилмайди. У, фақат давлат ва ҳуқуқнинг моҳияти, табиати, ижтимоий ҳодисалар тизимидаги вазифалари ва ўрнини, уларнинг жамият тараққиёти ва шахс камолотидаги роли ва аҳамиятини белгалаб беради.
Давлат ва
ҳуқуқ назариясига келсак, у юқорида таъкидланган
муаммоларни батафсил, барча фарқлари, нозик жиҳатлари ва кўринишларини,
пайдо бўлиш ва ривожланиш қонуниятлари, асосий тамойилларини чуқур
ва мукаммал ҳолда ўрганади. Шундай қилиб, барча юридик ва умуман
ижтимоий фанлар учун фалсафа назарий асос ҳамда маълум даражада
методологик йўналиш берувчи илм сифатида ҳизмат қилади. Айнан
шунинг учун ҳам ҳуқуқий ҳаёт ҳодисаларини
фалсафий нуқтаи назардан идрок этиш ҳуқуқшунослик
фанини ижодий ривожлантириш, амалдаги қонунларни янада такомиллаштириш
кафолатидир. Фалсафа фани ютуқлари давлат ва ҳуқуқнинг
моҳиятини, уларнинг ишлаш-амал қилиш механизмини, ижтимоий
муносабатларни тартибга солиш ва бошқарувчилик таъсири шаклларини
яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Бунинг устига фалсафа негизида
ҳуқуқшунослик фанларининг асосий категориялари ишлаб
чиқилади.
Давлат ва
ҳуқуқ назарияси социология фани билан ҳам ўзига хос
муносабатга эга. Социология - бус-бутун яхлит тизим сифатида олинган жамият
тўғрисидаги ҳамда алоҳида ижтимоий тартиблар, жараёнлар,
гуруҳлар тўғрисидаги фан бўлиб, социум (жамият)нинг давлат ва
ҳуқуқ сингари муҳим қисмларини ўрганади. Демак,
давлат ва ҳуқуқ жамиятшунослик категорияларидан бўлиб
чиқяптими? Шубҳасиз, шундай. Бироқ, давлатнинг ижтимоий
асосларини, ҳуқуқнинг ижтимоий қимматини ажратиб
кўрсатар экан, масаланинг давлат ҳокимиятини ташкил этишнинг
ҳуқуқий шакллари ёхуд ижтимоий муносабатларни юзага келтириш
ва тартибга солиш ҳуқуқий усуллари каби юридик
жиҳатларини эътиборсиз четлаб ўтади.
Давлат ва
ҳуқуқ назарияси сиёсат, сиёсий жараёнлар, сиёсий партиялар,
ҳаракатлар, тизимларни ўрганишдан иборат бўлган сиёсатшунослик фани билан
ҳам ўхшашдир. Сиёсат, албатта, давлат ва ҳуқуқ ҳаёти билан
чамбарчас боғланиб кетган. Бироқ, сиёсий ҳокимият сиёсий
тузумларда ҳам, ижтимоий муносабатларнинг бошқа шаклларида
ҳам амал қилади. Ушбу материаллардан фойдаланиб, давлат ва
ҳуқуқ назарияси универсал умумҳуқуқий
концепциялар, категориялар, тушунчаларни ишлаб чиқади.
Давлат ва
ҳуқуқ назарияси тарих фани билан ҳам узвий
алоқадордир. Тарих, маълумки, жамият тўғрисидаги, жамиятшуносликка оид фандир.
У инсоният маданий-маъианий тараққиётнинг ҳар хил турлари ва
даврлари, жамиятнинг ривожланиш йўллари ва тикланиш босқичларини,
иисониятнинг ўтмишдан келажак томон юксалиб бориш сабаблари ва моҳиятини
тадқиқ этади. Муайян халқлар, давлатларнинг муайян даврлардаги
ҳаётининг аниқ шакллари ва тажрибасини ва ҳатто айрим
ҳуқуқий-тарихий ёдгорликларни ҳам ўрганади. Лекин тарих
фани учун вақт чегаралари муҳимдир. У умумлашма хулосалар
чиқармайди, қонуниятлар кетидан қувмайди, айни шу жиҳатлари
билан давлат ва ҳуқуқ назариясидан фарқ қилади.
Давлат ва ҳуқуқ
назарияси иқтисод назарияси фани билан чамбарчас боғлиқдир. Чунки, иқтисод назарияси жамиятдаги
иқтисодий-моддий ишлаб чиқариш муносабатларини, айирбошлашни,
тақсимотни, ишлаб чиқариш усулларини, унинг тарихий хилларини
ўрганар экан, бунда давлат ва ҳуқуқнинг аҳамиятига ва
унинг ўрнига алоҳида эътибор беради. Бозор муносабатларини
шакллантиришда, иқтисодий ислоҳотларни олиб боришда давлат ўзининг
бош ислоҳотчилик фаолиятини ҳуқуқ орқали амалга
оширишини бу фан албатта ҳисобга олади.
Шундай қилиб,
давлат ва ҳуқуқ назарияси илмининг фалсафа, социология ва
бошқа ижтимоий фанлар билан ўзаро муносабатлари моҳияти ва зарурати
нималардан иборатлигини умумий тарзда кўриб чиқдик. Бироқ, шу
муносабат билан бир муҳим нарсани - ҳеч бир бошқа фан, шу
жумладан, фалсафа ҳам, сиёсатшунослик ва иқтисодий назария фанлари
ҳам давлат ва ҳуқуқ назарияси учун қандайдир
йўл-йўриклар кўрсатувчи, унинг тараққиётини белгалаб берувчи
вазифани ҳеч қачон ўтай олмаслигани англаш ва ёддан
чиқармаслик лозим. Буни эътибордан соқит қилмаслик зарур.
Зеро, яқин-яқинларга қадар ҳам марксизм-ленинизм,
айниқса, унинг тарихий материализмдек таркибий қисми давлат ва
ҳуқуқ назариясининг асосий мазмун-моҳиятини белгилаб
беради, деган ғайриилмий таълимот ҳукмронлик қилиб келарди.
Ҳозирги
вақтда бутун дунёда бўлганидек, бизнинг республикамизда ҳам,
собиқ Иттифоқ ўрнидаги бошқа мамлакатларда ҳам барча
ижтимоий фанлар-иқтисодий, сиёсий фанлар, экологик билимлар,
бошқарув фанлари, ижтимоий-илмий йўналишлар учун давлат ва
ҳуқуқ назариясининг роли, унинг аҳамияти ғоят
даражада долзарб ва ўта муҳимдир.
Узоқ
вақтлар давомида, Шўро тузуми даврида давлат ва ҳуқуқ
назарияси фанига ўта нописанд муносабат ҳукмрон бўлиб келгани илмнинг бу
муҳим тармоғига муносабатни кескин ўзгартиришни қатъий
тақозо этди. Масалан, иқтисодий билимлар етакчи вакилларининг бу
фанга бўлган муносабатини олайлик. Уларнинг даъволарича, гўё таркибига давлат
ва ҳуқуқ ҳам кирадиган устқурмага нисбатан
«иқтисодий базиснинг белғаловчи роли» Маркснинг
«ҳуқуқ иқтисодиётдан юқори туриши мумкин эмас»,
деган хулосасидан келиб чиқади.
Афсуски,
иқтисодий билимнинг кўпчилик вакиллари ҳуқуқнинг
мунтазамлилик тамойилига асосланган бутун тизимдан иборат эканлигини,
шунингдек, ишлаб чиқилмаган ҳуқуқий шаклга ёхуд
бошқа ҳуқуқий ечимларга зид бўлган
ҳуқуқий шаклга кийинтирилган иқтисодий хулосалар иш
бермаслигини ҳисобга олишмасди, аниқроғи, назар-писанд
қилишмасди. Бу эса барча яхши иқтисодий мақсад ва ниятларни
барбод этишини тажриба исботламоқда. Мисол тариқасида Егор Гайдар
ва унинг тарафдорларининг 90-йиллардаги орзу-умидларини келтирамиз. Уларда
«иқтисодий детерминизм» деб аталувчи нарса ва ҳодисаларнинг сабабий
боғланишлари ҳақидаги материалистик таълимот доирасида
ҳуқуқий расмийлаштирилмаган иқтисодий ечимларнинг ўзи
етарлилиги ҳақидаги тасаввурлар устун турарди.
Бозорга хос бўлган
рақобат ҳар қандай бозор истеъмол молларига тўлиб бориши
билан нарх-навонинг ўз-ўзидан пасайишига олиб келади, иқтисодий
муносабатлар ўз-ўзидан ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, деб
ҳисобланарди. Эндиликда ғоят қудратли ва серқирра
ҳуқуқий таъминотсиз ислоҳотлар юришмаслиги равшан
бўлди. Республикамизнинг иқтисодий фаолият тажрибаси эса иқтисодий
ислоҳотларни давлатсиз, ҳуқуқсиз амалга ошириб
бўлмаслигини яна бир бор тасдиклади.
Ўз ривожланиш ва
тараққиёт йўлини танлаган республикамизда иқтисодий
ислоҳотларни амалга оширишнинг
асосий омилларидан бири бозор иқтисодиётининг
ҳуқуқий пойдеворини яратишдан иборат. Аввал бошданоқ
ўтмиш хатоларидан муҳим хулоса
чиқарилди - зарур ҳуқуқий таъминотсиз ва тегишли
қонунлар ҳамда меъёрий ҳужжатларсиз амалда ислоҳотларни
рўёбга чиқаришнинг ишинчли
кафолатларини, ислоҳотлар рўёбга чиқаришининг кафолатларини яратиб
бўлмаслиги эътироф этиши. Таъкидланганидек, мустаҳкам ҳуқуқий
негаз бўлганлигина ўзини оқламаган эски тизимни тўла ишонч билан қайта
қуриш, маданий бозор иқтисодиётига эга бўлган янги жамият
қуриш мумкин.
Шундай қилиб,
давлат ва ҳуқуқ назарияси иқтисодий
ислоҳотларнинг итоаткор хизматкори эмас. Республикамизда ҳокимият
тепасида турганлар буни яхши тушунадилар.
Бунинг устига республикамизда
инсон ва фуқаро ҳукукларини ҳимоялаш масаласига нақадар
катта эътибор бериб келинаётгани маълум. Олий Мажлиснинг сессиясида
таъкидланганидек, инсон ва фуқаролар ҳуқуқларини
таъминлаш ҳозирги вақтда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан
биридир. Бинобарин, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг
устуворлиги, юксак ижтимоий бойлик сифатида унинг қадр-қимматини
тушуниш давлат ва ҳуқуқ назариясини ими амалда
республикамиздаги ўзгаришларнинг олдинги
жабҳаларига олиб чиқиб қўймоқда.
Бундан яна ҳам
кенг қамровли чуқур хулосалар чиқариш мумкин. Ўзбекистонда давлатчиликнинг
ҳуқуқий асослари кучайиб бориши, ҳуқуқий
маданият, фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари,
ҳуқуқий таълим ва, шу жумладан, юридик таълим ҳам ривож
топиб бориши билан давлат ва ҳуқуқ назариясининг ҳамда
барча юридик фаннинг ижтимоий фанлар бутун тизимидаги аҳамияти ортиб
боради. Бу - ижтимоий тараққиётнинг муҳим талабидир.
Давлат ва
ҳуқуқ назариясини турли ижтимоий фанлар билан қиёслаш
улар ўртасида узвий алоқа ва ўзаро боғлиқлик мавжудлиги
тўғрисида хулоса чиқаришга олиб келди. Ҳатто улар
ғоялари, қоида ва хулосаларининг бир-бирларига сингиб бориши каби
жараёнлар маълум бўлди. Гап давлат ва хукуқ назариясининг юридик фанлар
тизимидаги ўрни ҳақида борганда, бу ҳолатлар янада
яққолроқ кўринади. Чунки, юридик фанлар
давлат-ҳуқуқ мавжудлигининг у ёки бу жиҳатлари,
қисмлари, хусусиятларини муайян нуқтаи назардан туриб, муайян
даражада ўрганади. Давлат ва ҳуқуқ назарияси кўпгина таркибий
қисмлар ва кичик тизимлардан иборат бўлиб, уларнинг қайсилари ва
қай даражада ўрганилишига қараб, юридик фанлар ҳам бўлиниб
кетади.
Фанда таркиб топган
умумий қоидага мувофиқ барча юридик фанлар учта катта
гуруҳга бўлинади. Булар фундаментал тарихий-назарий, соҳавий
ва амалий юридик фанлардир.
Юридик фанларнинг
ҳозирги вақтда амалда бўлган таснифи қуйидаги бўлимлардан
ташкил топган:
1) тарихий-назарий;
2) хорижий давлат
ва хуқуқни ўрганадиган;
3) соҳавий;
4) соҳалараро;
5) амалий юридик;
6) халқаро
хуқуқ фанлари.
Бироқ ушбу
таснифдан бошқача кенгроқ тасниф ҳам мавжуд. Чунончи, юридик
фанлар тизими мазкур соҳага оид билимлар ҳажмига кўра:
1) давлат ва
хуқуқ назарияси ва тарихи, сиёсий ва хуқуқий
таълимотлар тарихи;
2) давлат
хуқуқи ва бошқарув, давлат қурилиши, маъмурий
хуқуқ, молиявий ҳуқуқ;
3) фуқаролик
ҳуқуқи, оила хуқуқи, фуқаролик процесси,
халқаро хусусий хуқуқ;
4) хўжалик
хуқуқи, арбитраж процесси;
5) мехнат
хуқуқи, ижтимоий таъминот
6) қишлоқ
хўжалик ҳуқуқи, ер, сув, ўрмон ва кон
ҳуқуқи;
7) жиноий
хуқуқ ва криминология; ахлоқ тузатиш-меҳнат
ҳуқуқи
8) жиноят иш
жараёни ва криминшшстика;
9) ҳалқаро
хуқуқ;
10) суд
тузилиши, прокурор назорати, адвокатурага бўлинади.
Албатта, булардан
бошқача таснифлар ҳам мавжуд. Булар жадал ўзгариб борувчи
ҳаёт ҳодисалари ёки бўлмаса муаллифлар субъектив тасаввурлари
натижасидир. Чунончи, уларнинг баъзилари тарихий-юридик туркумга Рим ва
мусулмон (ислом) ҳуқуқларини киритишса,
хўжалик-ҳуқуқий (хўжалик ҳуқуқи, ер
ҳуқуқи, меҳнат ҳуқуқи) туркумини
фуқаролик-ҳуқуқий туркум (фуқаролик
ҳуқуқи, оила ҳуқуқи ва ҳаказо)дан
ажратишади.
Бизнинг назаримизда,
мазкур муаммо бўйича барча нуқтаи назарларни келтириб ўтириш ва,
айниқса, улардан биронтасига устуворлик бериш зарурати йўқ. Бунинг
имкони ҳам йўқ.
Ҳар қандай
янги андоза ва тузилмалар ҳозирга замон ҳаётининг ўзгариб борувчи
ҳолатини бирдек ифодалаб беролмайди. Фанда янги йўналишларнинг пайдо
бўлиши, фан-техника тараққиёти фазовий, атом, компьютер каби
ҳуқуқ бўлим-пайдо бўлишини тақозо этди. Сиёсий
ҳаётдага янги воқеликлар, бозор муносабатларининг ривож топиши
ҳуқуқшуносларда тижорат, солиқ, биржа ва бошқа
ҳуқуқларни яратиш (ёки улар устида ишлаш)га рағбат
уйғотди.
Маълумки,
соҳавий ёки махсус юридик фанлар кўпинча давлат ёки
ҳуқуқий ҳаётнинг бирон тармоғи, йўналиши ёхуд
жиҳатини тадқиқ этиш билан шуғулланади. Давлат ва
ҳуқуқ назарияси улардан фарқли ўлароқ, давлат ва
ҳуқуқ ри вожланишининг умумий, лекин ўзига хос хусусиятларини
ўрганиади.
Шу тарзда давлат ва
ҳуқуқ назариясини ўзига хос бир ҳовуз тасаввур этсак,
айрим юридик фанлар унинг тагига “шўнғиши” ва яна юзага «сузиб
чиқиши» мумкин. Фикримизни мисоллар ёрдамида тушунтиришга ҳаракат
қиламиз. Шўро даврида давлат ва ҳуқуқ назарияси умумий
қонуниятларини билишнинг барча жиҳатлари (фалсафий, сиёсий
ҳамда социологик жиҳатлари) ягона бир фанга - давлат ва
ҳуқуқ назарияси фанига тиқиштирилганди. Бироқ,
кейинги пайтларда етарли даражада асосга эга бўлган таклифлар, талаблар,
мулоҳазалар пайдо бўлмоқда. Улар, жумладан, давлат ва
ҳуқуқ назариясидан сиёсий фанлар, ҳуқуқ
фалсафаси, ҳуқуқ социологаяси, ҳуқуқ
этикаси, ҳуқуқ энциклопедиясини, ҳуқуқий
мафкурани ажратиб чиқаришдан иборат.
Бироқ, бу юридик
фанлар тизимидаги билимларнинг мустақил илмий тармоғи сифатида
давлат ва ҳуқуқ умумий назариясининг аҳамиятини
бирон-бир даражада камситмайди. Ҳолбуки, ҳаётимизда
давлат-ҳуқуқ қонуниятлари объектив суратда амал
қилади. Уларни билмай туриб, соҳавий ёхуд махсус юридик фанлар
ўрганадиган ҳодиса ва жараёнлар ва нарсаларни ўзлаштириш мумкин бўлмай
қолади.
Чиндан ҳам
юридик фанлар ҳуқуқнинг моҳияти, мазмуни ва шаклини,
ҳуқуқ соҳалари ва тартиботларини,
ҳуқуқ тизими ва таснифи, ҳуқуқий меъёрлари
ва ҳуқуқий муносабатларни илмий идрок этмай туриб,
фақат ижтимоий қимматга эга бўлган натижаларгагина таяниб,
қандай қилиб самарали ривожланиш мумкин? Хатти-ҳаракатларнинг
қонунийлигини, ҳуқуқбузарлик ва юридик жавобгарлик,
қонунийликнинг умумий масалаларини, яъни ҳуқуқ умумий
назарияси шуғулланадиган масалаларни билмасдан жиноятчиликка қарши,
айниқса, унинг мураккаб ва уюшган шаклларига қарши самарали кураш
олиб бориш мумкин эмас.
Ёки бошқа бир
мисолни олайлик. Ҳозир ҳаммамиз мамлакатимизда
ҳуқуқий демократик давлатни барпо этиш зарурияти
ҳақида гапиряпмиз. Халқимиз мазкур масалага онгли равишда
тушуниб ёндашмокда. Лекин шундай саволга жавоб беринга: давлатнинг
моҳияти, мазмуни, шакллари, унинг ижтимоий роли ва вазифаси
тўғрисидаги фундаментал тушунчаларсиз ушбу катта аҳамиятга молик,
долзарб вазифани ҳал этиш мумкинми?!
Демак, давлат ва
ҳуқуқнинг умумий назарияси ўзининг махсус ва соҳавий
юридик фанларга бўлган муносабатида умумлаштирувчи, раҳбарий,
йўналтирувчи, методологик аҳамиятга молик фан бўлиб, у соҳавий ва
махсус юридик фанларнинг назарий асосларига оид муаммоларни ишлаб чиқиш
учун зарур.
Аммо бир иштибохдан
огохлантириб қўйиш даркор. Худди натурфилософия (табиат фалсафаси)
аниқ табиий илмий ўрнини босолмай, у ёки бу фан соҳалари олдидаги
конкрет вазифаларни ечишни уддалай олмасдан ўз тарафдорларини метафизиканинг
боши берк кўчасига олиб кириб қўйганидек, ҳуқуқ
назарияси ҳам ҳуқуқий билимнинг соҳаларига хос
муаммоларни ечишга уринмаслиги керак, бунинг уддасидан ҳам
чиқолмайди. Бу вазифа ўз махсус назариясига эга бўлган соҳавий
фаннинг фаолият доирасига киради.
Ҳақиқтан
ҳам, процессуал фанлар далиллар назариясини ривожлантиради, унинг асосий
қоидаларидан айримлари ҳуқуқ назарияси ҳам
ўрганади. Фуқаролик ҳуқуқи фани, жумладан, мажбурият
ҳуқуқи, интеллектуал мулк, юридик шахс, мулкий жавобгарлик
назариясини ишлаб чиқади. Бироқ умумиазарий қоидалардан
фойдаланилмаганда, мазкур илмий билимлар жўн позитивизмга, у ёки бу қонун
ҳужжатлари ва улар айрим моддаларининг оддий баёнига айланиб бўларди.
Шунга қарамай, умуман олганда, ҳуқуқ умумий
назариясининг тармоқ фанлари билан ҳамкорликдаги фаолияти ўзаро
фойдали, объектив бўлиб, ҳозирги замон ҳуқуқ
назариясига хосдир.
Демак, давлат ва
ҳуқуқ умумий назарияси махсус ва соҳавий фанларга
нисбатан дастурий, йўналтирувчи, методологик аҳамиятга эга бўлган
умумлаштирувчи фан сифатида майдонга чиқади. У соҳавий ва махсус
юридик фанлар шуғулланвучи махсус, тор доирадаги муаммоларни ишлаб чиқиш
учун ҳам керак. Боз устига давлат ва ҳуқуқ умумий
назарияси соҳавий
билимлар тайёрлаган хулосаларни тадқиқ қилади ва тартибга
солади, улардан ўз илмий ғояларини шакллантиришда фойдаланади. Шу билан
бирга бу – унинг хулосалари ихтисослашган ёки соҳавий юридик фанлар
хулосаларининг оддий йиғандиси ёхуд мажмуидан иборат, деган маънони
англатмайди. Бу ерда ҳамма нарса биз ўйлагандан кўра а
мураккаброқдир.
Қадимдан
маълумки, ҳар қандай фаннинг назария савияси ўанчалик юқори,
илмий замини мустаҳкам бўлса, унинг илмий-методологик аҳамияти
ҳам шунчалик юксак бўлади. Давлат ва ҳуқуқ умумий
назарияси ҳақида гап кетганда, бу
фикр ўн чандон, юз
чандон кўпроқ керак ва муҳимроқдир. Биринчи навбатда бу
давлат ва ҳуқуқ назарияси амалиёт билан нафақат
тармоқ ёки ихтисослашган фанлар орқалигана эмас, балки бевосита
боғлиқ эканлиги билан ҳам изоҳланади. Агар яна
соҳавий фанлар ўз тадқиқотларида фақат ҳозирги
замон давлат амалиётига, амалдаги ҳуқуққа урғу
бериши, айни пайтда эса, давлат ва ҳуқуқ умумий назарияси
илмий текширишларида макон ва замонда чекланмаганлигини ҳисобга оладиган
бўлсак, уларнинг ўзаро бир-бирларини бойитиши равшан бўлиб қолади
ҳамда давлат-ҳуқуқий воқелиги кўлами янада
тўғрироқ ва яхлитроқ бўлади.
Давлат ва
ҳуқуқ назариясининг ривожи фақат унинг олдида турган
вазифалар билан белгаланмай, балки у бажарадиган функциялар билан ҳам
боғлиқдир. Давлат ва ҳуқуқ назарияси функциялари
тўғрисидаги масала моҳиятан юридик фан, жилла бўлмаса, унинг
назарий қисми жамият учун, ҳуқуқий маданиятни
шакллантириш учун, давлатчиликнинг ҳуқуқий асосларини
мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини
барқарорлаштириш учун нималар қилаётгани ҳақидаги
масала ҳамдир. Чунончи, эвристик функция фан тараққиёти билан
боғлиқ. Эвристика («эуриско» юнонча - «топаман») -
ҳақиқатни топиш, аниқлаш санъати. Давлат ва
ҳуқуқ назарияси шундай мантиқий усул ва услубий
қоидалар тизимига эгаки, улар фақат давлат ва ҳуқуқни
ривожлантиришдаги янги қонуниятларни билибгана қолмай, бу
қонуниятларни кашф этиш имконини ҳам беради. Бу эса,
ислоҳотлар ва ижтимоий ўзгаришлар босқичининг мураккаб
вақтларида жуда муҳимдир.
Давлат ва
ҳуқуқ назарияси соҳавий ва ихтисослашган юридик фанлар
учун фундаментал фан сифатида методология хизматини ўтайди, яъни уларга нисбатан
методологик функцияни бажаради. Давлат ва ҳуқуқ умумий
назарияси тушунчаси ва концепциялари соҳавий ва махсус фанларнинг асоси
бўлиб майдонга чиқади.
Давлат ва
ҳуқуқ назарияси давлат-ҳуқуқ
ҳодисаларини ўрганиш билангина чекланмай, ҳуқуқ,
ҳуқуқий ва давлат тармоқларини қайта қуриш
тамойилларини ҳам ишлаб чиқади. Давлатнинг ўзи сиёсий кураш маркази
сифатида майдонга чиқади, шунинг учун давлат ва ҳуқуқ
назариясининг бир муҳим функцияси - сиёсий функциядир. Сиёсат
(арабча «сиёсатун» - раҳбарлик, бошчилик қилиш) давлат
ҳокимиятини амалга ошириш ва сақлаб қолишга йўналтирилган
ижтимоий фаолиятни, мамлакат ичкарисидага ва хорижий давлатлар билан
муносабатлардаги давлат фаолиятининг муайян йўналиши ва тарзини ҳам
англатади. Мамлакат сиёсий йўли ҳуқуқшунослик фаолиятида
ҳам, амалдаги қонунчиликда ҳам ўз ифодасини топади.
Сиёсий функция билан мустаҳкам алоқада
бўлган мафкуравий вазифа (функция) ҳам мавжуд. Мафкура (арабча
“факкара” - ўйламоқ, фикр юритмоқ) ва фаннинг мафкуравий вазифаси
сиёсатнинг дунёқараш билан боғлиқ жиҳатини акс этиради.
Бу ерда ҳам, олдиндан огоҳлантириб шуни айтиш жоизки, мафкуравий
функцияга чидашга тўғри келадиган ёвузлик сифатида қараш керак
эмас. Уни ҳукмрон у ёки бу сиёсий
йўлини оқлаш мажбурияти сифатида назарий «асосчилари» фикрларидан
иқтибослар келтириш, фаннинг энг сўнгги ҳақиқатини
айтиши, айниқса, бошқа фан соҳалари вакилларига «ўргатиб
қўйиш» ҳуқуқи даъвогари сифатида тасаввур этиш
керакмас. Албатта, яқин ўтмишда шундай бўлганди. Бироқ, биз бундай
қолиплардан воз кечишимиз зарур.
Ҳозирги замон
мафкураси ва унинг мамлакатимиз ва халқимиз тақдиридаги
аҳамиятига келсак, бу ҳакда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов
шундай дейди: «Олдимизда турган энг муҳим масала, бу - миллий
истиқлол мафкура сини яратиш ва ҳаётимизда татбиқ этишдир.
Миллий истиқлол
мафкураси халқимизнинг азалий анъаналарига, удумларига, тилига, дилига,
руҳиятига асосланиб,келажакка ишонч, меҳр-оқибат, инсоф,
сабр-тоқат, адолат, маърифат туйғуларини онгамизга сингдириши лозим»17.
Онгли тарзда
тушуниладиган ва қабул қилинадиган мафкуравий функция,
ҳуқуқ, давлат мамлакат иқтисодий-ижтимоий
ҳаётида, маданият соҳасида, ижтимоий онг соҳасида
салмоқли роль ўйнашини эътироф этишдан иборатдир.
Давлат ва ҳуқуқ назариясининг ташкилотчилик ёки амалий ташкилотчилик функцияси ҳар қандай йўналишда фаолият юритувчи юристнинг ўзи қатнашган у ёки бу назарий-маърифий моделларни ҳақиқатда амалга оширишдан манфаатдорлиги билан боғлиқ. Давлат ва ҳуқуқ назариясига яна давлат ва ҳуқуқий ҳаётнинг турли жараёнлари ва ҳодисаларини ислоҳ қилиш воситаси сифатида ҳам қараш мумкин.
Умумий назариянинг
амалий-ташкилотчилик томони турли халқлар, давлатлар дуч келаётган энг
мураккаб муаммолар ечимларини излаб топишда намоён бўлиши керак ва шундай
бўлмокда. Бу, айниқса, собиқ Иттифоқ республикалари халқлари
учун долзарбдир.
Кишиларда, давлат ва
ҳуқуқ назарияси бир лаҳзалик ўткинчи муаммолар билан
шуғулланар экан-да, деган нотўғри фикр туғилиши ҳам
мумкин. Лекин бундай фикрга қўшилиб бўлмайди, чунки унинг яна ҳам
муҳим вазифаси - муаммоларнинг пайдо бўлишини айтиб беришдан иборат. Бу
вазифани давлат ва ҳуқуқ назариясининг прогаоз - башорат
қилиш функцияси бажаради. «Прогносис» юнончадан таржимада «олдиндан
айтиб бериш», муайян маълумотлар асосида «олдиндан кўра билиш», деган
маъноларни билдиради.
Давлат ва
ҳуқуқ назариясида давлат-ҳуқуқий
ривожланишининг кашф қилинган қонуниятлари назарияси, унинг
томонидан исботланган фактлар, тўпланган статистика маълумотлари олдиндан
башорат қилишга асос бўлади. Юридик фандаги ишлар аҳволи учун
масъулият шу назария «зиммасида»дир. Бундан ташқари, у нафақат
юридик, ижтимоий балки тиббиёт ва техника фанларини интеграциялаш вазифасини
ҳам бажариши керак. Унинг томонидан қилингам башоратларнинг
тўғри бўлиши кўп жиҳатдан давлат-ҳуқуқ
муҳитини бир бутун яхлитликда кўра билиш қобилиятидан, шу
мақсадда барча фанлар берган маълумотлардан фойдалана олишга
боғлиқ.
Юқорида сўз
борган барча функциялар ҳақиқатан ҳам жуда
муҳимдир, бироқ, бунда давлат ва ҳуқуқ
тўғрисида фан назарий фаннинг муваффақиятли ривожини, албатта барча
вазифаларнинг ўзаро мустаҳкам боғликлиги, муштараклигини
тақазо этади. Шунга кўра, прогаозлар фақат амалиётга асосланиши
мумкин, амалиёт эса, барча функцияларнинг оширилиши билан таъминланади.
Айтилганлардан давлат
ва ҳуқуқ назариясининг келажаги порлоқ, деган хулоса
келиб чиқади. Зеро, унинг аҳамияти муттасил ортиб боради. У босиб
ўтган йўлнинг ўзи ҳам таҳсинга лойиқ. Давлат ва
ҳуқуқ назариясининг шаклланиши ва ривож топишига унинг
муаммолари устида турли мамлакатларда иш олиб борган кўплаб атоқли
олимлар катта ҳисса қўшишган. Булар - Хитой легистлари-ю Ману
қонунларининг номаълум тузувчилари, ҳар биримизга маълум
Юнонистоннинг машҳур мутафаккирлари-ю, қадимги Римнинг сиёсий
нотиқлари, ўрта аср Уйғониш
даври назариётчилари, давлат
ҳақида, ҳуқуқ тўғрисида
ҳозирги замон қарашларининг асосчилари, янги замон ва буржуа
инқилоблари оралиғи сисёсатчилари, немис классик файласуфлари,
француз маърифатпарварлари-ю итальян сиёсатчиларидир.
Ислом юридик
тафаккурининг ҳам бунда ҳиссаси салмоқли.
Россиянинг Октябрь
инқилобигача бўлган юридик фани ҳам муайян ҳисса
қўшган. Шўро даври давлат ва ҳуқуқ назариётчилари
ишлари ҳозиргача маълум даражада
ўз аҳамиятини сақлаб
кемоқда.
Бундан ташқари,
республикамизда юридик фаннинг мазкур йўналиши ривожида бошдан кечирилаётган
босқич ҳуқуқшунослик ва давлатшуносликнинг бир
қатор фанлари тараққиётида ғоят самарали бўлиши мумкин.
Давлат ва
ҳуқуқ умумий назариясини ишлаб чиқишга республикамиз
Президенти Ислом Каримов мислсиз ҳисса қўшди. Унинг кўплаб асарлари
шу йўналишда иш олиб борилаётганларга методология хизматини, илмий-амалий
қўлланма вазифасини ўташи мумкин.
Айтиш керакки, юридик
фанлар бизнинг республикамизда ҳамиша ривожланишда бўлган. Бироқ
тоталитар тузум даврида кўп мавзулар тақиқланган ёки ёпиқ
эди. Чунончи, ислом ҳуқуқшунослиги билан шуғулланишга
деярли имкон бўлмаган. Ваҳоланки, бизнинг минтақамиз учун, бутун
жаҳон ҳамжамияти учун ҳам унинг аҳамияти
беқиёсдир. Бу улкан ва жиддий масала бўлиб, алоҳида суҳбатга
мавзу бўлишга лойиқ.
Анъанага кўра давлат
ва ҳуқуқ назариясига ушбу ўқув фанининг умумий тавсифи
масалалари (предмет ва метод, ижтимоий ва юридик фанлар тизимидаги ўрни),
давлат ва ҳуқуқнинг келиб чиқиши ва даврийлаштирилиши
билан боғлик масалалар (давлат ва ҳуқуқнинг пайдо
бўлиши, ҳуқуқ ва давлат тушунчаси, моҳияти,
типологаяси, таснифи) киради.
Ҳуқуқнинг
умумий назариясига оид масалалар ғоят кеш қамровли (ҳуқуқ
ижтимоий муносабатларни нормативлар орқали бошқариш тизимида;
ҳуқуқ тамойиллари, шакллари манбалари, унинг ижтимоий
қадрият эканлиги; ҳуқуқ ва ахлоқийлик,
ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият; юристнинг
профессионал ҳуқуқий онги; ҳуқуқ нормалари
тушунчаси, белгалари, таркиби ва турлари; ҳуқуқий ва
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар - тушунчаси, тамойиллари,
тузилиши турлари; ҳуқуқ тизими ва қонунчилик тизими;
ҳуқуқий муносабатлар тушунчаси, таркиби, турлари;
ҳуқуқ ижодкорлиги, ҳуқуқни татбиқ
этиш, ҳуқуқий тизимлар). Сиёсий тузум тушунчаси, давлат
ҳокимияти, бошқарув, давлат аппарати, шунингдек, давлат шакллари
(бошқарув шакли, давлат тузилиши шакллари, давлат режими), унинг
функциялари ва механизмлари тавсифи давлат ва ҳуқуқ умумий
назарияси масалаларини ташкил этади. Масалаларнинг мустақил
гуруҳига ҳуқуқ-тартибот муаммолари
(ҳуқуқий хулқ-атвор, ҳуқуқбузарлик
тушунчаси, белгилари, турлари, юридик масъулият тушунчаси, белгалари, турлари,
қонунийлик ва ҳуқуқ-тартибот; хавфсизлик,
ҳуқуқий давлат) киради.
Ҳозирги замон
босқичида инсонпарварлик, умуммаданий қарашлар давлат ва
ҳуқуқнинг дунёқараш, фалсафий асослари
ҳисобланади. Фақат улар оддий баёнотлардангина иборат бўлиб
қолмай, инсонлар ҳаётида фаол, ижобий кучга айланиши шарт. Бунга
эришиш осон эмас. Бунинг учун:
биринчидан, инсонпарварлик тафаккури шиорлар,
чақириқлар яхши истаклардан иборат бўлмай, балки аниқ,
умумаҳамиятга сазовор тамойиллар ва институтларда ўз татбиқини
топиши керак. Уруш ва инқилоблар, тоталитаризм даҳшатларини бошидан
кечирган замонамиз инсонлари учун табиий хуқуқлар
категориялари ва уларнинг ўзаги бўлмиш инсоннинг туғма ажралмас
ҳукуклари - унинг шаъни ва қадр-қиммати алоҳида
аҳамиятли ва қимматли;
иккинчидан, «инсонпарварлик ...етарли даражада
чуқур фалсафий заминга эга бўлиши, жамиятнинг яшаши ва ривож топишини,
унинг босқичлари, фазаларини белгалаб берувчи асосий ижтимоий кучлар
моҳияти тушунчаси билан боғлиқ бўлиши зарур»18;
учинчидан, инсонпарварлик асослари
ҳуқуқ моҳиятининг ўзида акс этиши жуда муҳимдир.
Зеро, сўз қоғозга битилган ҳуқуқларнинг
ўзларининг кўп қиррали маънавий-ахлоқий мазмунларига бўлган
мураккаб зиддият нисбатлари ҳақида кетмоқда. Ўз навбатида, бу
нисбатлар муайян давр ёхуд муайян мамлакат шароитларига боғлиқдир.
Инсонпарварлик
дунёдаги барча халқлар, миллатларга хос бўлган умумий хислат ва
фазилатлардан бири ҳисобланади Бу умуминсоний қадрият энг
қадимий туркий халқлардан саналган ўзбекларга ҳам тўла
тааллуклидир. Республикамиз Президентининг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва
тараққиёт йўли» асарида бу ҳакда ажойиб фикрлар баён
этилган:«Инсонпарварлик - бу ўзбек халқи миллий руҳиятининг
ажралмас фазилатидир. Шафқатсизлик ва зўравонлик унинг табиатига ётдир.
Бизнинг халқимиз ўзининг воқеаларга бой кўп минг йиллик тарихи
давомида кўп нарсаларни бошидан кечирди - маданият, илм-фан, ўз давлатчилиги
ютуқлари нашидасини сурди, ўзаро низолар, бегоналар асорати азобини
тортди, энг яхши ўгил-қизларидан жудо бўлди. Лекин тарихнинг ўйини
ҳам, омонсиз жангу жадаллар ҳам, табиий офатлар ва очлик ҳам
халқимизнинг инсонийлик табиатига доғ туширолмади. Ўзбек оиласида
бугунги кунда яхшилик ва ёруғлик, болаларга меҳр, катталарга
ҳурмат, яқинларга ва бошқаларнинг қайғусига
ҳамдардлик мужассамлашгандир»19.
Дастлаб, жамият
нимадан иборатлигига ва уни «бошқараётган» кучларга алоқадор бир
нечта энг умумий қоидаларни кўриб чиқайлик. С.С.Алексеевнинг
таъкидлашича, «Кишилик жамияти шафқатсиз ва чорасиз табиат тобелигидан
ажралиб чиққан ҳамда ўз-ўзини қўллай оладиган, энтропия20га қарши тура оладиган онгли
мавжудотларнинг ўз-ўзидан ривожланувчи тизимидан иборат. Жамият тизимлар
сифатида ўз-ўзини ривожлантириш учун заминга эга бўлиши инсоният
цивилизациясининг бошланғич нуқтаси бўлди»21.
Цивилизация
шароитларида жамиятнинг бош хусусияти озодлик бўлиб, у
аста-секин юзага келадиган сермаъно, зиддиятли, ҳам ижобий, ҳам
салбий хислатларга эга бўлган ҳодисадир. «Озодликнинг ижобий томони, -
деб таъкидлайди олим, - ақл-идрок асосида ривожланишнинг мислсиз
имкониятларидан иборат, - моҳиятан у олий мақсадлар, орзу-умидлар,
ҳаёт завқларининг пайдо бўлиши билан боғлиқ коинотдаги
янги даврни билдиради».
Салбий томони -
жамиятнинг тобора кучайиб бораётган табиатдан узилиш хавфидир (бунда яқин
ўтмишда кенг тарқалган «биз табиатдан инъом-эҳсон кутиб
ўтиролмаймиз, ундан ундириб оламиз», деган шиорни эслайлик). Бу эса, жиддий
фалокатларга, ҳатто инсониятнинг оммавий ҳалокатига олиб келиши
мумкин.
Цивилизация
шароитларида жамиятни «бошқарувчи», унинг ўз-ўзини ривожлантирувчи
кучларига келсак, улар -ҳокимият, мулк, ғоядир.
Ҳокимият - одамларни бўйсундириш ва улар устидан
хукмронлик қилиш муносабатларидир. Бироқ, унинг бўлиши объектив
заруриятдир, шунинг учун ҳам кўпинча ижобий тусга эга бўлади. Чунки,
жамиятни барқарорлаштириш, унинг ташкилий уюшқоқликлигини
таъминлашга хизмат қилади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Президенти Ислом
Каримов Олий Мажлис сессиясида ҳокимият тўғрисида айтган гапларни
эслайлик У: «Эски, қотиб қолган тизим билан янги тизим ўртасидаги
кураш кескин тус олган ҳозирги ўтиш даврида ижтимоий-иқтисодий
ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш учун ижроия
ҳокимияти зарур. Буни ҳаётнинг ўзи ҳар қадамда
тақазо этмоқда»22, деб
уқдиради.
Айни пайтда,
ҳокимият салбий хусусиятларни ҳам ўзида мужассамлаштириши мумкин.
Зеро, унинг табиатида ўз-ўзини ўстириб бориш, қатьий марказлаша бориш ва
ҳатто зўравонлиикка интилиш майллари бўлади. Шўро тоталитар тузуми
бошқарган йиллар бунинг ёрқин далили бўлиб хизмат қилади. Ўша
тузум даврида ҳокимият фақат партия-давлат раҳбарияти
манфаатларига, Марказ манфаатларига хизмат қилганди. Буни «бир неча ўн
йиллар мобайнида иқтисодиёт Марказдан бошқариладиган ягона
халқ хўжалиги мажмуининг таркибий қисми» бўлиб келган Ўзбекистон
мисолида яққол кузатиш мумкин. «Марказ қабул қиладиган
қарорларни Ўзбекистоннинг манфаатларидан йироқ эди. Хуллас, чор
империяси давридагадек, республика арзон хом ашё ва стратегик минерал ресурслар
етказиб берувчи, тайёр маҳсулот сотиладиган қулай бозорга айланиб
қолаверди, яъни республика хом ашё базаси бўлиб келди»23.
Қарийб
бир ярим аср давом этган оғир мустамлакачилик шароитида Ўзбекистон
сиёсий, ҳарбий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маънавий
қашшоклик ва қарамликнинг барча шаклларини ўз бошидан кечирди.
Мустамлакачи маъмурлари ўлакамизнинг саноат ишлаб чиқаришини
ривожлантиришга атайлаб йўл бермади, техника ва технологиянинг, илм-фан,
маданият, маънавият ва маърифатнинг ўсишига тиш-тирноғи билан
қаршилик кўрсатди, халқимизнинг пешона тери, авл-идрок ва тафаккури
билан етиштирган моддий ва маънавий бойликларини зўравонлик йўли талон-торож
қилди.
Ислом Каримов Ўзбекистоннинг
давлат мустақиллигидан олдинги оғир қисматини Олий Мажлиснинг
ўн тўртинчи сессиясидаги маърузасида зўр ачиниш билан ушбу сўзлар орқали
баён этди: «Мамлакатимиздан катта миқдордаги етиштирилган пахта
ҳосилининг аксарият ҳажми - моддий бойлик сувтекинга ташиб кетилар
эди. Олтин, қимматбаҳо ва рангли металлар, стратегик
аҳамиятга эга материаллар, жаҳон бозорида ўта харидоргар бўлган
бошқа қимматбаҳо маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва
сотишдан келадиган фойда Ўзбекистон хазинасига тушмас эди.
Бундай вазият
республикада ўткир ижтимоий, экологик муаммолар ҳал этилмаётган, нуфузи
жадал суратда ўсиб бораётган, аҳоли турмуш даражаси жиҳатидан
собиқ СССРда энг охирги ўринлардан бирида турган пайтда рўй бераётгани
айниқса ачинарли эди»24.
Мулк - нарсаларга бўлган муносабат, нарсалар
устидан ҳукмронликдир. Бироқ, мулк хусусий бўлгандагана жамият учун
биринчи даражали аҳамият касб этади. Афсуски, республикамиз 75 йил
мобайнида танҳо давлат мулкчилиги шароитида яшаб келди. Ваҳоланки,
бу халқимизнинг асрий анъаналари ва менталитетига мутлақо зид эди.
Президентимиз таъкидлаганидек биз шарқ одамларимиз. Хусусий мулк, шахсий
мулк одамларда қизиқиш, рағбат уйғотишини яхши биламиз.
Мулк эгалари бўлса, меҳнат унумдорлиги юз марта, минг марта ошади.
Бироқ мулк
ҳам ҳокимият сингари салбий хислатлардан холи эмас. Муайян
вазиятларда у одамлар устидан ҳукмини ўтказади, кишиларни бир-бирларидан
бегоналаштиради. Ахлоқ, қонунларнинг топталишига, жиноятларга олиб
келади.
Ниҳоят,
ғоялар. Уларни С.С.Алексеев жуда яхши таърифлаган: «ғоялар деганда, энг
юксак ва аҳамиятга молик бутун коинот олами, ақл-идрок... учун
характерли ҳодисалар маҳсули тушунилади. ғоялар
ақл-идрок ва ишонч-эътиқоднинг табиат ва нарсалар оламига ёриб
киришини ифодалайди. Бу қаттиқ, ваҳший қонуниятлар ва
кўр-кўрона тасодифлар салтанатидаги ёрқин нурдир. ғоялар фан
мазмунини ташкил этади, кутилмаган янгиликлар... дунёқарашларнинг
тарқатувчилари бўладилар. Лекин муайян тарихий шарт-шароитларда
ғоялар мафкура - ҳокимият билан боғлиқ буйруқ
оҳангидаги қарашлар тўпламига айланади.
ғоялар,
ҳокимият ва мулк сингари жамият ҳаётида бирдек бўлмаган зиддиятли
аҳамиятга эга»25.
Жамиятда фикрлар
хилма-хиллиги бўлмаган, бир мафкура сурадиган ҳоллар айниқса
хавфлидир. Масалан, собиқ Иттифоқда марксча-ленинча мафкура
ҳукмронлиги худд шундай давр бўлганди. «Ягона мафкура ҳукмрон
бўлган жойда тенглик ва адолат бўлмайди. Биз буни ўтмишдаги аччиқ
тажрибамиздан жуда яхши биламиз»26,
деганида Президентимиз Ислом Каримов минг бора ҳақ. Бизнинг
мамлакатимизда мазкур қоида қонуний мустаҳкамлаб
қўйилган - Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 12-моддасида шундай
дейилган: «Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар,
мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади.
Ҳеч қайси
мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас»27.
Бироқ,
умумахлоқий тамойиллар, диний ваҳийлар вафатволар, табиий
ҳуқуқшунослик, инсоннинг асосий ҳуқуқлари
ва эркинликлари тушунчаларига чуқур сингиб кетган инсонпарварлик
руҳи билан суғорилган юксак ғоялар - инсон ҳаётининг мазмунини ташкил
этади. ғояларсиз, мафкурасиз инсон ижтимоий ҳаётининг мавжуд бўлиши
мумкин эмас. Худди шунинг учун ҳам Ислом Каримов: «Олдимизда
турган энг муҳим масала, бу -
миллий истиқлол мафкурасини яратиш ва ҳаётимизда татбиқ
этишдир.
Миллий истиқлол
мафкураси халқимизнинг азалий анъаналарига, удумларига, тилига, дилига, руҳиятига
асосланиб, келажакка ишонч, меҳр-оқибат, инсоф, сабр-тоқат,
адолат, маърифат туйғуларини онгамизга сингдириши лозим»28,-деб ҳисоблайди.
Давлат ва
ҳуқуқ назариясининг янги концепцияси ҳақида
гапирилганда, шубҳасиз, жамият тараққиёти асосий фазаларини
аниқдашга бўлган янгача ёндашувга албатта эътиборни қаратиш
жоиз. Марксизм жамият ривожини формациялар - мулк шаклига қараб
фарқланадиган жамоат тузилмаларига қараб белгилайди. Бундай
формациялар бешта бўлиб, улар ибтидоий жамоа тузуми, қулдорлик жамияти,
феодализм, капитализм, социализм (коммунизм)дан иборат, деган фикр мавжуд эди.
Мулк
ҳақиқатан ҳам жамият ривожини белгиловчи салмоқли
омил бўлишига қарамай, ушбу назария илмий-тавсифий хусусиятга эга, холос.
Бироқ, жамият ривожининг асоси, унинг базиси сифатида мазкур назария
фақат бир омил-мулкни тан олади. Қолган икки омил - ҳокимият
ва ғоя - бу назарияга кўра иккинчи даражали, устқурма вазифасини
бажаради. Эндиликда жамият ҳаётида, унинг тарихида юқорида кўрсатилган
барча омиллар ҳам, уларнинг қай бири айни вақтда
ҳукмрон сифатида майдонга чиқишига қараб, бирламчи бўлиши
мумкинлиги кўпчиликка равшан бўлиб қолди.
Айнан шунинг учун
ҳам С.С.Алексеевнинг қуйидаги фикрига қўшилмаслик мумкин
эмас: «...Кишилик жамияти тарихини (албатта формация кўринишидаги қатъий
ҳосилалар сифатида эмас, тўғрироғи, етакчи йўналишлар, умумий
конструкция сифатида) аниқ уч давр, уч тарихий саҳифа:
ҳокимият даври, мулкчилик даври, инсонпарварлик ғоялари даврига
бўлиш мумкин. Анъанавий жамиятлар асоси бўлмиш ҳокимият даври айниқса
узоқ чўзилиб, машаққатли, энг турғун давр бўлиб
чиқди»29.
Агар истиқбол
ҳақида гапирадиган бўлсак, ғоялар, боз устига инсонпарварлик
ғоялари ижтимоий ҳаёт асоси бўлиб қолиши мумкин. Ва бу
ҳеч ҳам хомхаёл эмас.
Маълумки, жамиятимиз
тараққиётининг асосий мақсади фуқаролик жамиятини барпо
этишдан иборат. Ривожимизнинг ушбу босқичи одамларимиз ҳаётида
эндигина кўзга ташланмокда. Бир вақтнинг ўзида у ҳам мўътадил
ҳокимиятнинг, ҳам капитализмнинг ижобий жиҳатини ўзига
сингдириб бормокда. Албатта, буларнинг ҳаммаси кишилик жамияти
моҳиятини, унинг табиати, озодлик сари харакатини ифодаловчи
инсонпарварлик ғоялари асосида рўй бермоқда. Ана шу ғоя Ислом
Каримовнинг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли»
китобида чиройли тасвирланган. Унда таъкидланишича, «Мустақил давлатда, тинчлик ва осойишталикда, ғоявий
чалкашликлар ва «темир парда»дан халос бўлиб, биз умумбашарий
қадриятларнинг энг биринчи асоси бўлган халқ инсонпарварлиги
чашмаларидан қадам-бақадам баҳраманд бқлмоғдамиз.
Айни шу ҳол тараққиёт йўлидан дадил боришимиз ва бутун
Инсоният билан бирлигимизнинг энг мустҳкам кафолатидир»30.
Республикамизда
ҳуқуқий демократик жамият асослари фаол барпо этилмокда.
Аввалги тоталитар тузум қусурларига кескин барҳам берилмокда.
Кўппартиявийлик амалда рўёбга чиқди, танҳо мафкура
ҳукмронлигига чек қўйилди. Республикада умуминсоний
қадриятлар, чинакам демократия, инсон ҳукуклари ва эркинликларининг
жаҳон эътироф этган қоидалари устуворлиги қарор топмокда. Ўзбекистонда
ҳокимиятнинг бўлиниш тамойиллари тобора - изчил амалга ошириляпти.
Республика янги парламенти – Олий Мажлиснинг қонун чиқарувчилик
фаолияти ёш мустақил давлатнинг дадил қарор топиши ва ривожини
ҳар томонлама юридик таъминлашга йўналтирилган. Давлат
бошқарувининг янги, янада самаралироқ тизими шаклланмоғда.
Президентлик бошқаруви шакли бу тизимнинг ўзагидир. Жойларда
бошқарув тизими қайта ташкил этилмокда - вилоятлар, шаҳарлар,
туманларда ҳокимлар институти таъсис этилган. Қонунлар устуворлиги,
барча фуқароларнинг суд олдида тенг ҳуқуқлилигини
таъминлашга даъват этилган суд ҳокимияти ислоҳ қилиняпти.
Демак, ҳозирги
вақтда Ўзбекистонда ҳуқуқий ислоҳотлар
республикада демократик ўзгаришларни амалга ошириш - демократия, бозор
хўжалигининг ҳуқуқий асосларини яратиш ва оқибат
натижада ҳуқуқий давлатни барпо этишниш туб вазифаларини
бажаришга қаратилмоқда. Булар, шубҳасиз,
ҳуқуқий ислоҳотларнинг асосий, биринчи даражали
масалаларидир.
Шу билан бирга, албатта, стратегик мақсадни
ҳам кўра билиш керак. Олий Мажлис сессиясида Президент Ислом Каримов
таъкидлаганидек, «Биз шунчаки демократик жамият эмас, демократик одил жамият
қурмоқчимиз». Ўз фикрига аниқлик киритиб, у давом этади: «Ана
шундай давлат ва жамиятни қуриш, ҳақиқий демократик
қадриятларни вужудга келтириш - бизнинг бош концепциямиз ва миллий
равнақимиз асосидир»31.
Айни пайтда
фуқаролик жамияти албатта ҳуқуқнинг олий даражадаги
ривожини тақозо этади. Ўз навбатида бундай, ҳозирги замон
фуқаролик жамияти ҳуқуқий жамият бўлади, деган хулоса
келиб чиқади. Лекин республикамиздаги катта ҳуқуқий
ўзгаришлар, ҳуқуқий ислоҳотлардага ютуқларни
қайд этган ҳолда ҳуқуқий тизимни
такомиллаштиришнинг кейинги истиқболларини белгалаш ҳамда унинг
устувор йўналишини аниқлаш ҳам муҳимдир.
Ана шу устуворлик
ҳуқуқни инсонга «яқинлаштириш»дан иборат бўлиши керак.
Қонун даражасига кўтарилган давлат иродасидан ҳуқуқ
инсон иродаси ва манфаатлари устувор бўлган ҳуқуқий тизимга
айланмоғи даркор. Президентимиз Ўзбекистон Республикаси янги
Конституциясининг муҳим афзалликларидан бири сифатида қуйидагаларни
бежиз таъкидламаган: «Унда: «Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият
ҳамда фуқаролар олдида масъулдирлар», дейилган, яъни,
фуқаролар манфаатининг устунлиги қонуний равишда
мустаҳкамланган ва кафолатланган»32.
Ҳозирги замон
озод, демократик фуқаролик жамияти учун ғоят зарур бўлган
ҳуқуқни чинакам маданий тараққиёт намунаси қиёфасига қайтариш йўллари
қандай? Бу ерда масаланинг уч жиҳати муҳим аҳамиятга
молик.
Биринчи жиҳат - хусусий ҳуқуқни тиклаш,
унинг ҳуқуқий тизимда юксак ва муносиб ўрин эгаллашини
таъминлаш. Хусусий (ёки фуқаролик) ҳуқуқ шўро тузумида
ҳам шаклан, ҳам мазмунан бузилганди: фуқаролик
қонунчилиги давлатлаштирилди. Аслида хусусий ҳуқуқ
хусусий шахслар юридик устунлигининг олий даражада ўзига хос
ҳуқуқий соҳасидир. Шахсийлаштирилган хусусий мулксиз
бозор хўжалиги| мавжуд бўлмаганидек, хусусий (фуқаролик)
ҳуқуқсиз ҳуқуқий мулкнинг ўзи,
тадбиркорлик, иқтисодий эркинлик ва умуман эркинликнинг бўлиши мумкин
эмас. Шу боисдан ҳам Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
амалга киритилиши муҳим тарихий воқеа бўлганлигини алоҳида
таъкидлаш жоиз.
Иккинчи жиҳат - у умумэътирофга сазовор инсон
ҳуқуқлари ва эркинликларига асосий белгаловчи бўган
аҳамиятини беришдан иборат.
Учинчи жиҳат - жамиятимиз
ҳаётида судларнинг ролини ошириш. Парламентимиз сессиясида бу масала
кўтарилди. «Суд ислоҳотини чуқурлаштириш, ҳокимиятнинг
учинчи мустақил ва қарам бўлмаган тармоғи сифатида бутун
одил судлов тизимини демократлаштириш - ҳуқуқий давлатни
мустаҳкамлашнинг яна бир муҳим йўналишидир. Ижтимоий
турмушимизнинг демократик институти тариқасида суднинг аҳамияти
жиддий оширилиши зарур»33, деб
ҳисоблайди Президентимиз Ислом Каримов. Ўйлаймизки, давлат ва
ҳуқуқ назариясини ривожлантириш сари бундай йўналтирилганлик
давлат ҳуқуқи фани ва амалиёти ривожининг жаҳон тамойилларига мос келади ва инсоният шу
вақтгача тўплаган
давлат ва ҳуқуқ назарияси асосий бойликларини тиклаш ҳамда тараққий эттиришга
ҳизмат қилади. Фаробийнинг
ижтимоий-ахлоқий асари, Амир Темур тузуклари, Бурҳониддин
Марғинонийнинг «Ҳидоя»си, ислом қадриятлар бебаҳо бойликларимиздир. «Агар биз адолатли давлат, эркин жамият
қурмоқчи бўлсак, бу олижаноб мақсадни амалга ошириш йўллари минг йиллик
диний ақидалар билан муштарак эканлигини ёдда тутишимиз лозим. Бу
муқаддас мақсад йўлида, керак бўлса, жон фидо қилиш зарур
деганимизда, айнан адолатли давлат ва диннинг илдизлари муштарак эканлигани
унутмайлик»34.
Жамият, жамият ва инсон, жамият ва давлат масалалари қадим замонлардан илм аҳли томонидан ўрганиб келинаётган масалалардир. Арасту (Аристотель), Форобий каби мутафаккирлар асарларида инсон, давлат ва жамиятнинг бир-бирига бўлган муносабати баён қилинган. Уларнинг ҳаммаси тўғрисида тўхталиб ўтишнинг зарурияти йўқ. деб ўйлаймиз. Биз ҳам, таъбир жоиз бўлса, ўзимизнинг ана шу ўта мураккаб масалалар хусусида хулосаларимизни, тушунчаларимизни келтирамиз.
Биринчидан, жамият -
одамлар ўртасида содир бўладиган ижтимоий муносабатлар маҳсулидир.
Иккинчидан, одамларни жамоага бирлаштирган бир бутун организм бўлиб, унинг
моҳияти иқтисодий, сиёсий, маънавий каби ижтимоий алоқалар
муносабатларда намоён бўлади. Учинчидан, инсонларни бирлашитирган жамият
мураккаб, тобора такомиллашиб борадиган оилавий, миллий, синфий, айрим гуруҳлар
ўртасидаги муносабатлар, манфаатлар асосида қурилади. Жамият табиий
қонунлар ва инсон томонидан қабул қилинган қонунлар
асосида ташкил топади ва идора қилинади.
Жамият илмий
адабиётларда кўп жиҳатдан ижтимоий муносабатлар тизими нуқтаи
назаридан ўрганилади, унинг негзини иқтисодий муносабатлар ташкил этиши
ва унинг асосида турли устқурмалар, масалан, сиёсат, давлат,
ҳуқуқ, санъат, адабиёт ва бошқалар қурилиши
эътироф этилади. Жамият тарихий нуқтаи назардан ўрганилганда
ижтимоий-иқтисодий формацияларга: қулдорчилик, феодал, капиталистик
ва коммунистик босқичларга бўлиб ўрганилади. Бизнинг фикримизча, тарихий
жиҳатдан жамиятни ўрганишда қадимий дунё, ўрта асрлар, янги тарих
каби даврларга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Жамият инсонсиз бўлиши
мумкин эмас. Инсон жамиятнинг тузилишида ва унинг ривожланишида асосий ролни
ўйнайди. Жамият инсонларнинг бир-бирлари билан жамоа бўлиб яшашга табиий
эҳтиёжлари асосида пайдо бўлган.
Жамият пайдо
бўлганидан бошлаб бугунги кунга қадар ривожланишда мураккаб, турли
шакллар ва тарихий босқичлардан ўтди. Масалан, илк бор жамиятнинг пайдо
бўлишини оладиган бўлсак, уни адабиётларда ибтидоий жамоа тузуми
деб юритадилар. Ибтидоий жамоа тузуми узоқ йиллар давомида мураккаб
бўлмаган, яъни табақа, синфларга бўлинмаган оддий шаклда амал
қилди. Бугунги кундаги жамият ўта мураккаб кўринишда бўлиб, уларнинг
кўпчилига бир миллат асосида бошқа миллатлар вакилларини бирлаштирган,
масалан, Хитой, Япония, Ҳиндистон, Франция, Олмония, Ўзбекистон каби
мамлакатларда. АҚШни оладиган бўлсак, бундай жамиятлар турли-туман
миллатлар иттифоқидан ташкил топганини кўрамиз.
Ижтимоий-сиёсий
институтлар. Жамият турли
ижтимоий-сиёсий институтларга бўлинади. Бошқача қилиб айтганда,
жамиятда турли ижтимоий ёки сиёсий вазифани бажарувчи ташкилотлар, органлар,
муассасалар, бирлашмалар мавжуд бўлади. Арасту, Форобийлар айттанларидек,
инсонлар ижтимоий мавжудот бўлганлиги сабабли кундалик турмушида, яъни
меҳнат қилиш, ўқиш, яшашда ўзига ўхшаган бошқа инсонлар
билан ижтимоий муносабатларга киришиб, турли иттифоқ ва ташкилотларни
объектив равишда ташкил қиладилар.
Жамиятнинг биринчи
табиий бўгинини ташкил этган институт - оиладир. Оила табиий
қонунга кўра ташкил топади, қон-қариндошчилик муносабатлари
асосида амал қилади. Уруғ бир нечта оиланинг
қон-қариндошчилик асосида бирлашиши ва мулкни идора қилиши,
умумий, қариндошчилик қовдалари асосида ташкил топиши билан
характерланади. Жамият тараққиётида бир неча уруғларнинг
қўшилиши билан қабила, кейинчалик умумий тил, урф-одат каби бирлик
асосида миллат келиб чиқди.
Сиёсий институтларнинг
энг дастлабкиси - давлат бўлди. Шарқда, масалан, Навоий асарларида мулк
(«мулки Ажам») тушунчаси асосида давлат институти тушунилган. Давлат билан бир
вақтда ҳуқуқ институти пайдо бўлди. Жамият тараққиёти
натижасида давлат билан бирга бугун кўплаб нодавлат ташкилотлар: касаба
уюшмалари, сиёсий партиялар, турли-туман ижтимоий ташкилотлар юзага келди.
Жамият ва
ҳокимият. Инсон табиатан шундай хислатларга эгаки, булар ундаги хулқ-атвор
ва хатти-ҳаракатларга сабаб бўлади. Форобий айтганидек, соҳиби
қонун бу хислатларни назарда тутиши, уларни тузатиши керак. Бошқача
қилиб айтганда, жамиятга бирлашган фуқароларни бошқариши
керак. Жамиятни бошқариш ўз-ўзидан амалга ошмайди. Уни ҳокимият бошқаради.
Ҳокимият жамиятни тартибга солади. Унга қалб бахш этади.
Ҳокимият изидан чиқан жамиятларда бақарорлик ва тартиб
йўқолади. Шу нуқтаи назардан ҳокимият масаласи жамиятнинг
яшашида муҳим ўринни эгалшиди. Ҳокимият туфайли жамият
ҳаётида содир бўладиган ижтимоий муносабатлар тартибга солинади ва улар
маълум мақсад ва вазифаларнинг бажарилишига йўналтирилган бўлади.
Ҳокимият турли шакл ва характерда бўлиши мумкин, масалан, нодавлат ва
давлат ҳокимиятлари мавжуддир. Уларнинг ҳар иккиси ҳам
жамиятни бошқариш учун ташкил этилади.
Социал ҳокимият
ёки ижтимоий ҳокимият ва сиёсий қокимият тушунчаларига келганда
шуни айтиш керакки, ижтимоий ҳокимият уруғ, қабила,
гуруҳ, синф, халқ томомидан ташкил этилган куч бўлиб, одамларни
ўзига бўйсундирган ҳолда ишонтириш ва мажбурлаш усуллари орқали
умумий манфаатни таъминлаш учун хизмат қилади.
Ҳокимиятни
ташкил этиш ва унинг аниқ амал қилиши кўп омилларга
боғлиқ бўлади. Биринчидан, аниқ тарихий шароитдан келиб
чиқиш керак, иккинчидан, иқтисодиётнииг даражасига, учинчидан,
инсонларнинг, айниқса, ҳукмрон доираларнинг эркига
боғлиқ бўлади. Ҳокимият тўғрисидаги таълимотларда
«ҳукмронлик қилаётган субъект» деган тушунчага катта эътибор
берилади. Бунинг маънбси шуки, ҳокимият эгасиз бўлмайди. Энг
муҳими, ҳокимият кимга тегишли: халқ ҳокимиятими ёки
айрим синф, гуруҳларники эканлигини аниқлаш муҳимдир. Эрк ана
шу ҳокимият ва унинг эгасини ҳокимият субъекти билан
боғлайди, мустаҳкамлайди. Раҳбарлар ва уларга бўйсунувчи,
итоат этувчилар, ҳукмронлик қилувчилар ва тобелар каби тушунчалар
мавжуддир. Ҳокимият эгаси - субъекти раҳбарлар бўлса, унинг объекти
эса унга тобе шахслардир. Ҳокимият масаласини кўраётганда унинг
муҳим унсурларидан бўлмиш эркдан ташқари бошқа унсурлари
ҳам муҳимдир. Масалан, ҳокимият кучли бўлса, тартиб бўлади,
ва аксинча, у кучсиз бўлса, ҳокимиятни одамлар менсимай қўйишади.
Натижада қонунлар бузилади, ижтимоий тартиблар изидан чиқади.
Ҳокимият халққа таянса, унинг ишончига сазовор бўлса кучли
бўлади. Бунинг учун ҳокимият вакиллари мафкура орқали ҳамда
турли-туман одамларга ваъдалар бериш йўллари ва усуллари билан уларнинг
ишончини қозонишга ҳаракат қилади. Н.Макиавеллининг сўзлари
билан айтганда, ҳокимиятни мустаҳкамлаш ва марказлаштириш учун
турли усуллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Ҳокимият
ҳамма вақт жамият тарақиётига ўз таъсирини ўтказишга
ҳаракат қилади. Турли сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари,
синфлар, табақалар, миллатлар вакиллари ҳокимиятга эгалик
қилиш учун курашадилар. Шу сабабдан ҳам ҳокимият учун кураш
баъзан қонли тўқнашувлар, фуқаролик урушларини келтириб
чиқаришини биз тарихдан яхши биламиз.
Хулоса қилиб
айтганда, ҳокимият бевосита жамият билан боғлиқ бўлиб, у
жамиятнинг пайдо бўлиши билан ташкил топади. Ҳокимият турли кўринишлар ва
шаклларда ривожланган мураккаб ижтимоий воқеликдир. Одатда, илмий
китобларда унинг икки хил кўринишда мавжуд бўлиши эътироф этилади: сиёсий
бўлмаган ва сиёсий ҳокимият. Уларнинг ҳар иккаласи умумий социал
ҳокимият тушунчаси билан таърифланади. Социал ҳокимият жамиятга
тартиб, шакл беради, раҳбарлик қилади. Одамларнинг қонун ва
қонунларга биноан яшашларини таъминлайди. Шу сабабдан ҳам
ҳокимиятнинг тўғри ташкил этилиши, унинг омма билан
алоқадорлиги, кучлилиги каби сифатлари жамиятнинг умумий манфаатларини,
фаровон ҳаётини, тинчлигани таъминлашда муҳим аҳамият касб
этади.
Китобларда кўп
жиҳатдан ҳокимият иқтисод асосида ташкил топган
устқурма сифатида таърифланади. Унинг ривожланиши, кўриниши, шакли ва
мазмуни иқтисодий муносабатлар билан белгиланади. Аммо шуни ёдда сакдаш
керакки, ҳокимият жамиятда раҳбарлик қилаётган кучлар, синфлар,
партиялар ва табақалар, айниқса айрим шахсларнинг эркларига,
уларнинг ғоялари ва мақсадларига боғлиқ бўлиб,
жамиятнинг ривожланишида ижобий ёки салбий роль ўйнайди. Агар ғоялар,
мақсадлар илғор, инсоний ва кўпчилик манфаатига қаратилган
бўлса, сўзсиз, ижобийдир, ва аксинча, фақат алоҳида гуруҳ,
партия, табақанинг манфаатига қарагилган бўлса, бундай
ҳокимият тоталитар, авторитар, диктагорлик режимларига олиб келади.
Ҳокимиятнинг
тўғри, демократия тамойиллари асосида ташкил этилиши - улуғ ишдир.
Масалан, Япония, Олмония каби мамлакатлар халқлари бахт-саодатлари,
уларнинг тинчликлари боиси тартиб ва қонунчиликнинг чинакам
ўрнатилганлигидадир. Россия, Афғонистон каби мамлакатларда, афсуски,
тўқнашувлар, урушлар бу ҳокимиятнинг, тартиб, қоидаларнинг
яхши шаклланмаганидан, кучсизлигидан, адашаётганидан далолат беради.
Ўзбекистонда эса, бугун шундай ҳокимият ташкил топдики, у ўтиш даврининг
қийинчиликлари ва инжиқликларига қарамасдан, мамлакатда
тинчликни таъминлади. Жиноятчилик, айниқса, ўта хавфли уюшган жиноятчиликка
қарши ўз кучини қарши қўйишга мунаффақ бўлди.
Мамлакатда кучли давлатчиликдан кучли жамият сари ривожланишни таъминлади.
Ҳокимият
масаласи, энг аввало, қонун-қоидалар билан боғлиқ
бўлади. Ҳокимият ўз-ўзича ишлай олмайди. Унинг ўзи, ички тузилишлари
ҳам қонунлар ва қоидаларга асосланган бўлиши керак. Жамият
аъзоларининг юриш-туришлари ҳам қонунлар ва қоидалар билан
белгаланган бўлиши шарт. Адабиётларда қонунлар ва қоидалар
(нормалар) бир сўз билан социал нормалар деб юритилади. Улар икки асосий турган:
мажбурий характерда бўлмаган (одоб-ахлоқ нормалари) на ҳамма учун
мажбурий (қонунлар)га бўлинади.
Жамиятда социал
нормалар яхши ишланган ва ҳаётий бўлса, уларнинг амалиётда
қўлланилиши яхши йўлга қўйилган бўлса, бундай жамиятда адолат,
тинчлик, фаровонлик мавжуд бўлади. Жамиятда социал нормалар амал қилмаса,
улар бузилса, айниқса соҳиби қонунлар томонидан эътиборсизлик
билан қаралса, бундай жамиятларда парокандалик, тартибсизликлар бўлиши
муқаррардир.
Жамият аъзоларининг
кундалик турмуишарида, уларнинг ўзаро муносабатларида ҳукмронлик
қиладиган ва уларнинг дунёқарашларида кўникмаларга айланиб
қолган қоидалар - уларнинг ота-боболари томонидан ўрнатилган, жорий
этилган қонунлар муқаддаслигидир. Жамиятда умумий тинчлик,
барқарорлик сақлашда ҳокимият ана шу қонуниятларга
қатьий риоя қилиши керак.
Ижтимоий тартибни
ўрнатишда, муайян тизимга солишда, бошқаришда, биринчи навбатда,
одамларнинг хатти-ҳаракатларини, юриш-туришлари, уларнинг жамоалари,
ташкилотлари, органларининг фаолиятлари қоида ва қонунлар асосида
қурилади. Жамиятдаги ижтимоий тартиб қуйидаги қонуниятлар
асосида амалга оширилади.
Биринчидан, муайян тарихий шарт-шароитни эътиборга
олиш керак. Жамиятдаги иқтисодий, сиёсий, маънавий дунёқарашнинг
ривожланиш даражаси, очиқроқ қилиб айтгавда, иқтисодий
муносабатлар ва иқтисодий кучларнинг бир-бирлари билан муносабат
даражаси, синфий зиддиятлар, ҳур фикрлилик кабиларни эътиборга олган
ҳолда ривожланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Иккинчидан, одамларнинг дунёқарашлари,
руҳияти каби омиллар жамият тараққиётини тартибга солишда
катта роль ўйнайди. Масалан, жамият ҳаётида рўй бераётган, амалга
оширилаётган иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар аҳоли томонидан
қандай тушунилаяпти ва қай даражада қабул қилинаяпти
каби масалалар муҳим аҳамият касб этади. Айниқса,
ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ривожлантириш
аҳамиятлидир. Жамиятда одамлар орасида, синф ва табақалар,
миллатлар ўртасида келиштирув, тинчлик ва ўзаро ёрдам бериш ғояларини
тарғиб этиш аҳамиятлидир.
Учинчидан, ижтимоий тартиб ўрнатиш, одамлар,
ташкилотлар, муассасалар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш учун
қонунларни жорий этиш лозим. Одатда уларни адабиётларда икки турга
бўладилар. Оддий бир шахсга тааллуқли ёки бир маротаба амал
қиладиган нормалар ва мураккаб, яъни ҳамма учун баробар бўлган,
доимий амал қиладиган нормалар.
Нормалар билан жамият
ҳаётини тартибга солиш инсоният ҳаётида энг муҳим
ютуқлардан бири ҳисобланади. Ҳамма учун қатъий
қилиб ўрнатилганлиги ва унга амал қилиш давлат томонидан
таъминланиши жамиятни тартибга келтиради. Қонун-қоидалар
қанчалик ҳаётий, адолатли бўлса ва уларни соҳиби
қонунлар амалга оширишни таъминласалар, бундай жамиятда ижтимоий тартиб
юксак бўлади. Аксинча, қоидаларга риоя этилмаса, қонунлар бузилса,
жамият ҳаётида тартибсизлик юз беради. Тартибсизлик жамиятни охир-оқибатда
ҳалокатга олиб келиши мумкин. Жамиятда тартибсизликни келтириб
чиқарадиган кучлар мавжуд бўлади. Жиноятчи гуруҳлар, турли-туман
сиёсий, диний ақидапарастларни мисол қилиб келтириш мумкин.
Соҳиби қонун ҳамма вақт ана шу хавф ва хатарлардан
огоҳ бўлган ҳолда уларни бостириш учун ижтимоий тартибни
мустаҳкамлаши керак. Масалан, бугунги Ўзбекистон, Япония каби давлатларда
ижтимоий тартиб жамиятнинг ривожланишига олиб келганлигини кўрамиз.
Афғонистон, Россия ва яна бошқа бир қатор мамлакатларда,
аксинча, ижтимоий тартибсизликка олиб келувчи кучларнинг устунлигини кузатамиз.
Жамиятнинг пайдо
бўлиши ва ривожланиши масаласини ўрганадиган бўлсак, биринчидан, узоқ
йиллар давомида адабиётларда ушбу масала бирламчи манба сифатида
марксиш-ленинизм таълимоти асосчиларидан бири Ф.Энгельснинг «Оила, хусусий мулк
ва давлатнинг келиб чиқиши» асари асосида ўрганилди.
Ф.Энгельснинг асари
эса ўз навбатида машҳур америкалик тарихчи олим Л.Морганнинг
«Қадимги жамият» (1877 йил) деган асари асосида ёзилган эди.
Иккинчидан, жамиятнинг
пайдо бўлиши, ривожланиши масаласи асосан евроцентрик таълимотлар,
ғояларга таянди.
Учинчидан, энг
ачинарлиси шундаки, инсон «ҳайвонот дунёсидан» ажралиб
чиққандан кейин жамиятнинг дастлабки босқичига асос солди ёки
инсон маймунлар оиласидан ажралиб чиқиб, ўз жамиятига асос солди, деган
қарашлар ва таълимотлар ҳозирча адабиётларда ҳукмронлик
қилиб келмокда. Бизнинг фикримизча, бундай қарашлар илмий
далилларга асосланмаган таълимотлардир. Инсон табиатан инсон бўлиб яратилгани
бошқа гап. Унинг ҳаёти, маданияти, тафаккури турли тарихий даврларда
турли босқичларни босиб ўтиб, цивилизациянинг юқори ривожланиш
босқичига эришган.
Бугун биз жамиятни
тарихий жиҳатдан ўрганишда юқорида самаб ўтилган қарашлар,
таълимотларга эргашмасдан, уларга асосланмасдан илмий нуқтаи назардан
ёндашиш имкониятига эгамиз. Бизнинг фикримизча, илк бор жамиятнинг ташкил
топишида оилага эътиборни қаратишимиз зарур. Чунки одам табиат
қонунларига кўра ўзи якка яшамасдан, ўз наслини давом эттириш учун барча
бошқа мавжудотлар каби оила қуради. Оилада она, ота ва болалар ўртасида
ижтимоий муносабатлар вужудга келади. Табиийки, оилани ҳам жамоа сифатида
бошқариш зарур бўлади. Шу боисдан ҳам оиланинг пайдо бўлиши
ижтимоий тартиб ва қоидаларнинг ўрнатилишига олиб келади. Китобларда
аввал Она бошқаруви, яъни матриархат ўрнатилган ва кейинчалик Ота
ҳокимияти - патриархатнинг ўрнатилишига олиб келган, деган
мулоҳазалар мавжуддир. Энг муҳими, бизнинг фикримизча, оилаларнинг
шакллари турли замонларда турлича бўлиши ва турли халқдар ва элатларда
ҳам оиланинг турлича шарҳланишига қарамасдан, бугунги кунга
қадар оиланинг сақланиши ва ривожланишини эътиборга олиш керак. Уни
жамият ва давлатнинг илк бор пайдо бўлган бўгани сифатида ўрганиш давлат ва
ҳуқуқ назарияси фанининг вазифасига киради. Арасту ва Форобийлар
таъкидлаганларидек, оилалардан уруғлар, қабилалар, бутун бир
маҳалла ва шаҳар (полис) давлатларининг ташкил топганини эътироф
этмоқчимиз. Она (матриархат) ёки ота (патриархат) бошқаруви
масаласига келганда, албатта, шундай тарихий даврлар бўлганки,
қон-қариндошчилик она томонидан белгиланган, айниқса, кўп
никохлилик ёки кўп хотинлилик ва аксинча кўп эрлилик ҳолларида Она ёки
Отанинг оилани, уруғаи бошқаришдага роли ўзгариб турган десак хато
бўлмайди.
Уруғларнинг
иттифоқи натижасида бутун бир маҳаллалар ва маҳаллаларнинг
ягона шаҳарга бирлашиши оқибатида ижтимоий ҳокимият, оила,
уруғ раҳбарларининг ўзаро тўпланиб, масалаҳат, кенгаш
орқали шаҳарларни бошқариши амалга оширилади. Илмий
адабиётларда кўп жиҳатдан давлат ва ҳуқуқ пайдо
бўлишига қадар даврда ибтидоий жамоа тузумининг ташкил топганлиги
ҳақида ёзилган.
Ибтидоий жамоада
ҳокимият уруғ, қабила бошликларининг обрў-эътиборларига
таянган. Олий органи барча уруғ аъзоларининг йиғини, мажлиси
бўлган. Бу даврларда ҳокимият ҳам жамиятда шаклланиб, ундан
ажралмаган ҳолда амал қилган. Ҳокимият
тўғридан-тўғри барча аъзоларнинг бирга яшаш, ишлаш ва ҳаракат қилишлари асосида олиб
борилган. Ҳокимият учун махсус тайёрланган мутахассислар ёки
қуролланган кучлар бўлмаган. Ҳамма меҳнат қилади ва
зарур бўлганда ҳамма бир бўлиб уруғни ташқи душманлардан
ҳимоя қилади.
Уруғ
раҳбари - оқсоқолнинг уруғга раҳбарлик
қилиши имкониятлари чексиз бўлган. У зарур бўлганда уруғ
аъзоларининг умумий йиғилишларида муҳим масалаларни ҳал
қилган. Айрим қоида ва одат нормаларини бузганларга нисбатан чора
кўрган. Бу ерда шуни айтиш керакки, жиноятчига нисбатан кўрилган чора-тадбирлар
қатъий бўлиб, улар ўз иақтида ошкора амалга оширилган. Зарур
бўлганда энг олий жазо - ҳаётдан маҳрум этиш ёки уруғдан
бадарга қилиш чоралари ҳам қўлланилган. Уруғ аъзолари
тенг бўлганлар. Улар орасида ҳеч бир шахс имтиёзларга эга бўлмаган, шу
боисдан ҳам қоида бузувчилар жавобгарликдан четда қолиши
мумкин бўлмаган.
Дашатли жамиятларга
хос бўлган иллатлар, масалан таниш-билишчилик, қариндошчилик, порахўрлик,
ўғирлик, сансалорлик, фирибгарлик каби нуқсонларга ўрин бўлмаган.
Ибтидоий жамоа аъзоларининг хатти-ҳаракатлари, турмуш ғарзлари
тажриба асосида вужудга келган одат, ахлоқ қоидалари (нормалари)
асосида амалга оширилган. Кейинчалик кўп йиллар давомида такрорланган ва
ҳамма учун маъкул ва зарур бўлган одат қоидалари ибтидоий
мактабларда ўргатилган. Масалан, бизнинг Ўзбекистон ҳудудида ана шундай
инсоният тарихига мансуб бўлган қадимий ибтидоий мактабга мисол
тариқасида ҳозирги Сурхондарё вилоятида сақланган Зараутсой
суратларини келтириш мумкин. Зараутсой Кўҳитанг тоғи этакларида
жойлашган Хўжа Анқо ва Қизилолма кишлоклари орасидадир. Зараутсойда
270 тага яқин ранг-бўёқ билан тошга ўйиб ишланган расмлар
сакланган.
Ибтидоий жамоа тузуми
давлат ва ҳуқуқ пайдо бўлгунга қадар инсоният тарихида
узоқ асрлар давомида мавжуд бўлган ўзига хос хусусиятлар ва сифатларга
эга тузум эди. У давлат ва ҳуқуқ пайдо бўлгунга қадар
инсонларни бирлаштирган, уларнинг турмуш тарзларини белгилаб берган, кўп
жиҳатдан табиий қонунларга мос ҳолда барчанинг ижтимоий
тенглигини таъминлаган жамият эди. Шу сабабдан ҳам қадимги шоирлар,
мутафаккирлар бу даврни «олтин» давр деб ҳам таърифлаган.
Уруғларнинг
кўпайиши, ҳаётнинг ривожланиши инсоният томонидан кашф этилган жамиятнинг
янги тарихий босқичга ўсиб ўтишига олиб келди. Янги босқич, давр
сифат ва мазмун жиҳатидан аввалги ибтидоий тузумдан фарқ
қилди. Янги ижтимоий тузумнинг ўзига хос хусусияти давлат ва
ҳуқуқнинг пайдо бўлишидир. Бу жараён бир кунда рўй бермасдан,
балки, узоқ асрлар давомида амалга ошган.
Давлат жамиятда илк
бор пайдо бўлган сиёсий институтдир. Давлат, Ф.Энгельс айтганидек, махсус,
фақат идора ишлари билан шугулланувчи ижтимоий ҳокимиятнинг
жамиятнинг ичидан ажралиб чиқиши ва шу жамиятни бошқариш жиловини
ўз қўлида саклаши билан характерланади. Дав-латли жамиятда уруғлар,
халқлар, миллатлар, синфлар ўртасида ижтимоий тенгсизлик мавжуд бўлади.
Давлат ана шу кучларни муросага келтириш, жамиятни ягона тузум сифатида саклаб,
идора қилиш учун хизмат қилади. Давлат жами-ятни идора қилишда
ўзининг аппаратига ва асосан ўзи томонидан ишланган қонунларга
асосланади.
Инсоният тарихида илк
бор жамият, давлат, қонунлар тўғрисидаги қарашлар Турон,
Миср, Бобил, Ҳиндистон ва Хитой каби мамлакатларда мифологая шаклидаги
илоҳият билан боғлиқ ҳолда пайдо бўлган ва ривожланган.
Масалан, қадимги Турон ва Эрон, яъни Ажам давлатида «Авесто» -
зардуштийларнинг диний кутобида ердаги ҳокимият ва тартиб,
қонун-қоидалар коинот қонун-қоидаларининг давоми,
ажралмас қисми сифатида ўрганилади. Куч, қудрат, адолат,
ҳақиқатнинг барчаси Худонинг сифати, шу жумладан давлат ва
қонунлар ҳам унинг иродаси билан пайдо бўлган деб уқтирилади
ва ҳоказо.
Худди шу тарзда барча
китобий динларда давлат ва ҳуқуқнинг келиб чиқиши ва
моҳияти ўрганилади. Бу ерда шуни айтиш керакки, ҳар бир
мамлакатдаги сиёсий-ҳуқуқий қарашларнинг ўзига хос
томонлари ҳам мавжуд бўлган. Масалан, қадимги Хитой манбаларида
ёзилишича: император ерда осмон томонидан тайинланган ва у худо билан
муносабатда. Унинг ҳокимияти мутлақ. Давлат хизматидаги бошқа
мансабдор шахслар ва барча фуқаролар фақат унинг иродасини,
фармонларини амалга оширувчилардир. Миср, Бобил, ҳинд халқлари
ҳаётида эса Оллоҳ бир вақтнинг ўзида бутун коинотни ва ердаги
жамиятни, давлатни бошқарувчи куч сифатида ўрганилган. Қадимги
яҳудийлар диний китоби - Мусо қонунлари тўғридан тўғри
Оллохдан олинган, аниқроғи Мусога нозил бўлган. Шу сабабдан
ҳам Оллоҳ бутун яҳудий халқи билан алоҳида
шартнома асосида, зарур бўлганда унинг ўзи жамиятни тўғридан-тўғри
идора қилади. У Олий соҳиби қонун, бошқарувчи ва
қозидир. Исломда ҳам муқаддас Қуръон оятлари
пайғамбар Муҳаммад алайҳу вас-сал-ламга нозил бўлган. Демак,
Олий соҳиби қонун Оллоҳнинг ўзи. Унинг талаблари,
қоидалари пайғамбар орқали одамларга етказилади. Пайғамбар
ва муқаддас қонунлар орқали давлат бошқарилади.
Хаммурапи
қонунлари (эр.ав. XVIII аср, Бобил), Ману қонунлари
(Ҳиндистон, тахминан эр.ав. II аср) ва кўплаб бошқа қонунлар
мажмуаси ана шу қадимги динлар асосида вужудга келган эди.
Эрамизнинг бошида
пайдо бўлган христианлик дини, унинг манбалари - Инжил китоби ҳамда йирик
диний арбоблар китобларида ҳам давлат ва ҳуқуқ
масалалари ўзига хос тарзда илоҳийлаштирилган. Масалан, Аврелий
Августиннинг (354-430, Шимолий африкалик) «Яратувчи таянчимиздир» деган
китобида унинг қарашлари баён этилган. Унинг фикрича, икки дунё, икки
давлат ва икки қонун мавжуд. Биринчиси Оллоҳнинг номи билан
боғлиқ, иккинчиси эса инсонга боғлиқдир. Инсон ўзининг
азим хатоси, жинояти туфайли Оллоҳ томонидан жаннатдан чиқарилиб, у
гуноҳкор ва кунини яшаб бўлганлиги учун умрининг сўнгада ўлимга
ҳукм қилингандир. Инсон Оллоҳ йўлида, унга итоат қилиб
яшаса, у яхшидир, ва аксинча, у инсон сифатида ўз таъбирича яшаса, у ёмон,
гуноҳкордир. У одамларни икки тоифага бўлади: биринчи тоифадагалар
Оллоҳнинг марҳамати билан фақат унинг
қонун-қоидаларига мувофиқ яшовчилар ҳамда иккинчилари
инсон сифатида ўз қонун-қоидаларига биноан яшовчилар. Биринчилар
абадий Оллоҳ билан бирга бўлсалар, иккинчилари абадий адашишда,
азобдадирлар. Шу йўналишда у қонунларни ҳам икки тоифага бўлади:
«илоҳий» ва «инсоний» қонунлар. Биринчиси иккинчиси учун асос
ҳисобланади, яъни давлат томонидан қабул қилинаётган
қонунлар аввало илоҳий қонунларга биноан қабул
қилиниши керак деган таълимотни илгари сурди.
Бундай қарашлар
кейинчалик Фома Аквинский (1225-1274 йй.) асарларида ривожлантирилди. Унинг
«Ҳукмдорларнинг ҳукмролиги тўғрисида» (1265-1266 йй.),
«Илоҳиёт мажмуи» (1266-1274 йй.) асарларида сиёсат, давлат,
қонунлар масаласи тўғрисида фикр ва мулоҳазалар билдирилган.
У илоҳий таълимотлар нуқтаи назаридан давлатнинг вазифаси умумий
фаровонликка эришишдир, деб ҳисоблайди.
Давлат
ҳокимиятининг уч унсури: 1) моҳияти, 2) пайдо бўлиш шакли, 3)
амалга оширилишини фаркдайди ва уларни шархлаб беради. Масалан, давлатнинг
моҳияти Оллоҳ томонидан бошқарувчилар ва уларга итоат
этувчилар ўртасидаги муносабатдан иборат. Юқори табақадагиларнинг
эрклари қуйи табақадагиларни бошқаради. Бу қоида
абадий, қатъий, Оллоҳ томонидан ўрнатилгандир. Унинг шакли турлича,
баъзан ёмон бўлиши мумкин. Давлат ҳокимиятининг амалга оширшшшида
ҳам мансабни суиистеъмол қилишлар учраши мумкин. Бундай
ҳолларда, одамлар христиан дини таълимотларига, унинг Черковига
эргашишлари керак, каби мулоҳазаларни илгари сурган.
Бизнинг мамлакатимизда
диний таълимотлардан ислом, исломга қадар зардуштийлик (Авесто) кўп
асрлар давомида одамларнинг ижтимоий-сиёсий дунёқарашларини шакллантирган
динлардир. Қадимги Турон ва Эрон заминида (араблар уларнинг ҳар
иккаласини Ажам давлати деб ҳисоблаганлар, яъни арабдан ташқари
деган маънода) энг қадимги йирик дин зардуштийлик дини бўлди. Унинг
таълимотлари «Авесто» китобида баён этилган. Унинг асосчиси Зардушт тахминан
милоддан аввалги 630-553 йилларда яшаган. У туркий тилда гапирувчи
халқлар вакили бўлган, масалан, Беруний уни озарбайжонлик деб
ҳисоблаган. Зардуштийлик қонунларида ҳақиқат,
адолатлилик уч ахлоқий-ҳуқуқий таянчга асосланади: эзгу
фикр (ғоя), эзгу калом (сўз), эзгу амал (иш). «Мен яхши фикр, яхши сўз,
яхши ишга шон-шавкат бахш этаман. Мен яхшиликдан иборат Аҳура Мазда
қонунига шон-шавкат бахш этаман» («Ясна», 14). «Инсон қалби
чироғини ёқишда икки қарама-қарши куч: Воху Мана («Эзгу
фикр») ва Ако Мана («Ёвуз фикр») таъсир кўрсатади. Барча фикр, ғоя, ва
сўзлар заминида эзгулик ва ёвузлик ётади» («Ясна», 30). Эзгуликка асосланган
сўз, ғоя, ҳаракат - тинчлик, ғамхўрлик кабилардир. Ва,
аксинча ҳасадгўйлик, ёмонлик, уруш ва жанжаллар ёвузликдан дарак беради.
«Авесто»да тинчлик,
дўстлик, яхшилик, адолат ғоялари билан бирга жиноят ва жазо, табиатни
муҳофаза қилишга тегииши кўпдан-кўп, бугун ҳам ибратли
қоида (норма)лар мавжуддир.
Ислом масаласига
келганда шуни айтиш керакки, бу дин ўзидан аввалги энг йирик динлар орасида ёш
дин бўлганлиги сабабли унинг қонун ва қоидалари (Қуръон,
Ҳадис) фалсафий, ҳуқуқий фикрлар илоҳий
таълимотлар асосвда инсон ҳаётининг турли соҳалари ва
қирраларини тартибга солади. Инсоннинг пайдо бўлиши ва унинг яшаш, турмуш
қоидалари; инсон ва Оллоҳ, инсон ва пайғамбар, инсон ва
табиат ўрта-сидаги муносабатлар; инсон билан инсон ўртасидаги муносабат ибратли
тарзда изоҳданади. Жамият ҳаётида давлат тартибининг ўрнатилиши,
айниқса қонунчиликка риоя қилиш тўғрисидаги жуда кўп
фикр ва мулоҳазалар битилган. Уларни билиш бугун ҳам
аҳамиятлидир.
Давлат ва ҳуқуқнинг
пайдо бўлиши тўғрисида дунёда жуда кўп қарашлар, ғоялар ва
таълимотлар борки, уларнинг ҳаммаси тўғрисида сўз юритиш имконияти
йўқ. Шу сабабдан биз уларни асосан уч гуруҳга бўлдик. Биринчиси, дунёвий
билимлар, иккинчиси эса диний ва учинчиси, яқин ўтмишда
собиқ СССРда асосий, ягона таълимот ҳисобланган марксизм-ленинизм
таълимотидир.
Дунёвий билимлар
ҳақида сўз юритадиган бўлсак энг аввало шуни эсда саклаш керакки,
бу йўналишдаги ғоялар, кдрашлар илмий асосга эга ва ҳаётийдир.
Дунёвий
ҳуқуқий билимларнинг ўзи ҳам турли-туман мактаблар,
йўналишларга бўлинади. Масалан, патриархал назария (Арасту, Форобий), шартнома
назарияси (Жан Жак Руссо, Гуго Гроций, Спиноза, Локк ва Гоббс), табиий
ҳуқуқ назарияси (Д.Локк, Т.Гоббс, Г.Гроций, Б.Спиноза) ва
бошқалар. Собиқ иттифоқ даврида ёзилган ўкув
қўлланмаларида марксизм-ленинизм таълимотидан ташқари давлат ва
ҳуқуқ тўғрисидаги мактаблар, қарашлар «буржуача»,
«феодалларча» дунёқарашга асосланган ва улар тўғри эмас дея
танқид қилинган. Бугун Мустақиллик шарофати билан фақат
миллат, республика озод бўлиб қолмасдан, балки давлат ва
ҳуқуқ тўғрисидаги фан ҳам марксизм-ленинизм
догмасидан озод бўлди. Эндиликда уни барча бошқа илгор мамлакатлар
университетларида ўрганилаётганидек, биз ҳам чекламасдан, турли
томонларини турли нуқтаи назардан ўрганиш имкониятига эга бўлдик.
Кишилик жамияти
тараққиёти турли даврлар ва босқичларни босиб ўтган. Форобий
эса инсоният жамоаларини кичик, ўрта ва буюк жамоаларга бўлади. Ва давлат,
қонун масалаларини ана шу бўлинишда ўрганади. Форобий кичик, яъни бир
шаҳар марказини ташкил этган одамлар бахтли ҳаёт кечирадиган жамоа,
давлатнинг идеал маърифатли жамоа ва давлат эканлиги тўғрисида ёзади.
Давлат ва
ҳуқуқнинг келиб чиқиши тўғрисидаги назария-лар
орасида етакчи ўринни эгаллайдиган назария табиий ҳуқуқ,
назариясидир. Унинг тарафдорлари ғарбий Оврупо олимлари Д.Локк,
Т.Гоббс, Г.Гроций, Б.Спиноза ва бошқалардир. Бизнинг фикримизча, табиий
ҳуқуқ назарияси тарафдорлари қаторига патриархал
назария асосчилари - Арасту, Форобийлар; шартнома назарияси асосчилари - Ж.Ж.
Руссо ва бошқалар ҳам кирадилар. Чунки шартнома асосида ёки
оилаларнинг ривожланиши ва иттифоқи асосида давлатнинг,
ҳуқуқнинг келиб чиқишининг эътироф этилиши табиий
қонунларнинг бирламчилигани тан олишдан бошқа нарса эмасдир.
Табиий ҳуқуқ
назарияси тарафдорлари икки ҳуқуқнинг мавжудлигани: табиий
ҳукук ва инсоний ёки китобларда позитив ҳуқуқ деб
юритиладиган ҳуқуқнинг мавжудлигини эътироф этадилар. Табиий
ҳуқуқ асос, бошқача қилиб айтганда, бирламчи
ҳисобланади. У инсон тафаккуридан ташқарида абадий мавжуд бўлади.
Инсон ҳуқуқлари, яъни давлатларда ўрнатилган
ҳуқуқлар ана шу табиий ҳуқуқдардан келиб
чиққан бўлиши керак деб ҳисобланади.
Табиий
ҳуқуқнинг ўзи қандай ҳуқуқ?
Биринчидан, абадий; иккинчидан, инсон ҳуқуқидан устун туради
ва учинчидан, инсон ҳаётида, барча мавжудотлар ҳаётида ҳал
қилувчи кучга эгадир. Бизнинг фикримизча, теологик, яъни диний
таълимотларда барча оламнинг эгаси Оллоҳ дейилганидек, табиий
ҳуқуқ ҳам табиат ва жамият тараққиётини
белгилаб беришда танҳодир. Шу маънода улар бир-бирига яқин
тушунчалардир.
Табиий
ҳуқуқларга, масалан, инсоннинг дунёга келиши на унинг яшаш
ҳуқуқи, оила қуриш ҳуқуқи, ота ва
оналик ҳуқуқи, болаларнинг ҳуқуқи,
меҳнат қилиш ҳуқуқи ва ҳоказолар киради. Бу
ҳуқуқлар табиатдан инсонга ато этилган бўлиб, уни бирор
ҳукмдор ёки қонун бекор қилиш ҳуқуқига эга
эмас.
Г.Гроций, Б.Спиноза,
Ж.Локк, Ш.Монтескье, Т.Жефферсон ва кўплаб бошқа олимлар, сиёсий арбоблар
ҳар бир инсон яшаш, эркин бўлиш ва мулкдор бўлиш
ҳуқуқига эгадир, деб ҳисоблайдилар. Улар ўзларининг
асарларида янги давлатларнинг тузилишини белгилаб, унда инсон ва унинг
хуқуқпарини аниқ кўрсатиб беришга муваффақ бўлдилар.
Фуқароларнинг давлат билан бўладиган муносабатлари йиғиндиси
сифатида «Фуқаролик ҳуқуқи» фани вужудга келди.
«Фуқаролар ҳуқуқи», «фуқаровий
ҳуқуқлар», «инсон ҳуқуқи» каби тушунчалар
пайдо бўлди.
Табиий
ҳуқуқ назарияси таълимотлари асосида Эркинликнинг буюк
хартияси (1215 й.), Ҳуқуқ тўғрисидаги петиция (1628
й.), Ҳуқуқ тўғрисидаги билл (1689 й.), Америка
Қўшма Штатларининг Мустақиллик декларацияси (1789 й.), Ўзбекистон
Республикаси Мустақиллик декларацияси (1990 йил 20 июнь) яратилган. Ана
шу декларациялар асосида эса бугун амалдаги АҚШ Конституцияси, Ўзбекистон
Республикасининг Конституцияси ва яна кўплаб жаҳондаги илғор
дунёвий давлатлар конституциялари қабул қилинган. Франция
декларацияси инсон ҳуқуқлари қаторига эркинлик, мулк,
хавфсизлик ҳақида, чулм ва зўравонликнинг ҳар қандай
кўринишига қарши кураш ҳуқуқларини киритган бўлса,
Ўзбекистон Мустақиллик декларацияси эса мустақиллик, ўз
тақдирини ўзи белгилаш, ҳар бир кишининг фаровон ҳаёт кечириш
ва хавфсизлик ҳуқуқларини белгилади.
Табиий
ҳуқуқ назарияси бугун дунёвий демократик
ҳуқуқий давлатларнинг Конституцияси ва қонунларига асос
қилиниб олинган. У ўзининг ҳаётийлиги, тўғрилиги билан барча
бошқа назариялардан фарқ қилади. Ўзбекистон Республикаси
қонунлари ва давлат қурилиши ана шу табиий ҳуқуқ
таълимотлари асосида ривожлантирилиши жамият ва давлатнинг истиқболини
белгилаб бермокда.
Демак, табиий
ҳуқуқ назарияси, биринчидан, инсон
ҳуқуқидан устун ва мустақил бўлган абадий амал
қилувчи ҳуқуқ; иккинчидан, инсон
ҳуқуқи, яъни ҳар бир давлатда мавжуд, амал
қилаётган ҳуқуқ; учинчидан, дунёвий давлатларда инсон
томонидан қабул қилинган ҳуқуқлар ёки позитив,
яъни давлатда табиий ҳуқуққа асосан ва унга мос равишда
қабул қилинган қонунларни ўз ичига олади.
XIX асрнинг иккинчи
ярмида ғарбий Оврупода хаёлий социализм таълимотининг якуни сифатида янги
сиёсий-ҳуқуқий дунёқараш, яъни марксча-ленинча таълимот
вужудга келди. Унинг асосчилари К.Маркс ва Ф.Энгельслар эди. Кейинчалик бу
таълимотнинг тарғиб этилиши Россия ва барча бошқа иттифоқдош
республикаларда асосан мафкура тариқасида амалга оширилди. Ўзбекистонда
ҳам бу дунёқараш 1990 йилларга қадар асосий дунёқараш
бўлиб хизмат қилди. Шу боисдан ҳам биз ушбу масалага
қисқача тўхталишни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблаймиз. Уни танқидий ўрганиб, тўғри, илмий хулосалар
чиқариш бугунги кунда учрайдиган ўтмишдан сақланиб қолган
иллатлар, камчиликларни бартараф қилишда кўмаклашади.
Давлат ва
ҳуқуқ назарияси К.Маркс, Ф.Энгельс ва В.И. Ленин асарларида
бош масала ҳисобланади. «Коммунистик партия манифести», «Оила, хусусий
мулк ва давлатнинг келиб чиқиши», «Францияда синфий кураш», «Францияда
гражданлар уруши», «Давлат ва революция», «Давлат тўғрисида», «Совет
ҳокимиятининг навбатдаги вазифалари» каби асарларда ана шу таълимот баён
қилинган. Ана шу асарлар асосида жуда кўплаб ҳуқуқшунос
олимларнинг китоблари ёзилдики, уларнинг ҳаммаси тўғрисида фикр
юритиш мушкулдир. Хулоса шундан иборатки, марксча-ленинча таълимот давлат пайдо
бўлиши ва ривожланишини хусусий мулкнинг пайдо бўлиши, жамиятни
қарама-қарши курашувчи синфларга бўлиниши маҳсули сифатида
ўрганади.
Давлат жамиятдаги
синфлар, табақалар ўртасида тинчликни таъминловчи, уларни муросага
келтирувчи куч сифа-тида эмас, балки жамиятдаги энг бой ҳукмронлик
қилувчи синфнинг қўлидаги қурол деб ўргатилади. Хусусий мулк
хукмронлик қилган мамлакатларда давлат эзувчи синф ман-фаатларини
ҳимоя қилса, социалистик тузумдаги жамиятларда бу пролетариат
диктатурасидир, деган ғоялар илгари сурилди.
Ҳуқуқ
масаласига ҳам синфий нуқтаи назардан қараб, масалан,
«Коммунистик партия манифести»да унга буржуа синфининг қонун даражасига
кўтарилган эрки, бу эркнинг асосини шу синфнинг моддий шарт-шароити ташкил
қилади, деган маънода таъриф берилган. Давлат ва ҳуқуқ
бир замонларда пайдо бўлган бўлса, келажакда, яъни коммунистик жамиятда улар
барҳам топади. Пролетар диктатураси давлатининг ўзи синфларни тугатади,
хусусий мулкни барҳам топтиради, ҳаммани ижтимоий ҳаётда тенг
ва бахтли қилиб, натижада ўзи ҳам барҳам топади, деган
кўпдан-кўп фикрлар асосида марксча-ленинча таълимот ривожланди.
Оқибат натижада
социалистик мамлакатларда тоталитар тизим юзага келиб, давлат аппаратида кўп
жиҳатдан, жазоловчи, зўрликка таянган механизмлар ривожланди. Бу
ҳол эса кўплаб бегуноҳ одамларнинг ҳуқуқлари
поймол қилинишига, мамлакат сиёсий ҳаетида бутун бир миллатларга
нисбатан репрессиялар ўтказилишига сабаб бўлди.
Ушбу таълимотнинг энг
катта камчилиги унинг хаёлий, афсонавий тенглар жамиятига чиқиш
тўғрисидаги қарашлари табиат қонунларига
қарама-қаршилигида эди.
Назарияда
ҳамманинг тенглиги эътироф этилсада, амалда ягона коммунистик партиянинг
ҳукмронлиги, миллатлар устидан эса бир миллат вакилларининг устунлиги
ўрнатилди.
Давлат ва
ҳуқуқ инсон ҳуқуқини ҳимояловчи,
таъминловчи; синфлар ва миллатларни тинчликка, муросага келтирувчи куч бўлиш
ўрнига, аксинча, улар ўртасида қарама-қаршиликни кескинлаштирувчи
кучга айланган эди. Шу сабабдан ҳам марксча-ленинча давлат ва
ҳуқуқ назарияси ва унинг асосида ташкил этилган социалистик
давлат ва ҳуқуқнинг умри узоқ бўлмади. 1990 йилларга
келиб парча-ланиб, тарқаб кетди.
Давлат
ҳақидаги фан тарихи мураккаб, серқирра жараёндир. Ушбу фан
доирасида давлатчилик табиати, тузилиши ва функциялари ҳақидаги,
давлатнинг пайдо бўлиши ва эволюцияси тўғрисидаги билимлар тўпланиб,
бойиб боради. Давлат тушунчаси ва моҳиятини кўриб чиқишга
киришишдан олдин, уларнинг талқини турлича бўлиб келганига эътиборни
қаратиш жоиз. Давлат моҳиятини ўрганишга турлича методологик
ёндашувларнинг мавжудлиги бунинг асосий сабабидир. Чунончи, шўролар давридаги
адабиётларда давлат ягона синфий нуқтаи назардан тушунтирилган, яъни унга
ҳукмрон синфнинг чекланмаган ҳокимияти, диктатура қуроли
сифатида қаралган.
Давлат моҳиятини
таърифлашга айнан шундай ёндашув Афлотун ва Арастудан тортиб, то уларнинг
ғарбий Оврупадаги бугунги издошларигача бўлган номарксистик таълимотларни
асоссиз равишда идеалистик, ноилмий қараш сифатида рад этиб келди. Ўзаро
фаркларига қарамай, уларнинг аксарияти давлатни ижтимоий муроса ва умумий
эзгулик ютуғи сифатида тушунишлари бунга сабаб бўлган.
Давлатчилик тарихида
уни қандай тушуниш лозимлигини аниқлашни Афлотун ва Арастудан
бошлаш мақсадга мувофиқдир. Улар тасаввурига кўра, давлат сиёсий
алоқа-лар воситасида муайян бир тарзда бирлашган ва ўзаро
боғлиқ одамлар жамоасидир. «Инсоннинг ўзига ўхшаган ва озод кишилар
устидан ҳукмронлигини ўрнатувчи ҳокимият»1 шу алоқалар асосини ташкил этади,
деб ҳисобларди улар.
Давлат умумий қиёфасини ягона фуқаролик жамоаси, сиёсий уюшма сифатида тушуниш Оврупа ҳуқуқшунослик фанида узоқ вақт мустаҳкам ўрин эгаллаб келди. Умуман, бу борада Афлотун ва Арасту издошлари кўпчиликни ташкил этади.
Улар орасидан энг
буюклари - Г.Гроций, Ж.Локк ва И.Кантлар номини келтирамиз.
«Уруш ва тинчлик
ҳуқуқи тўғрисида»ги асарида Г.Гроций давлатни
«ҳуқуққа риоя этиш ва умум манфаати йўлида тузилган
эркин кишиларнинг мукаммал иттифоқи»2
сифатида таърифлайди.
Ж.Локк ҳам
давлатни қарийб худди шундай тушунади. «Ҳукмдорлик тўғрисида
икки рисола» асарида у ўз нуқтаи назарини шундай ифода этади: «Давлат
деганда мен ҳамиша демократия ёки бошқарувнинг у ёки бу шаклини эмас,
балки лотинча «civitas» сўзи билан ифодалаган ҳар қандай
мустақил уюшмани назарда тутаман, бизнинг тилимизда ушбу сўзга «давлат»
«commnwealtx» сўзи мос келади, у кишиларнинг шундай уюшмасини англатадиган
тушунчани янада аниқроқ ифодалайди»3.
И.Кант ҳам
давлатга бўлган ўз қарашларвда шундек фикр юритади. «Абадий тинчлик сари»
асарида у шундай ёзади: «Давлат ўзи жойлашган ернинг ўзидай мулк эмас. Давлат -
кишиларнинг ўзи хўжайинлик қилиб, ўзи бошқарадиган жамиятидир»4. «Ҳуқуқ
ҳақидаги таълимотнинг метафизик асослари»да ҳам давлат
тўғрисидаги шунга ўхшаш таърифни учратамиз: «Ҳуқуқий
қонунлар ҳимоясида бўлган кўпчилик одамларнинг бирлашмасидир»5.
Албатта, давлатни
ҳамиша ва ҳамма айнан шундай тушунган экан, деб ўйлаш мумкин эмас.
Жумладан, қадимги ҳинд сиёсий онгида давлат (подшолик) тушунчаси
давлат-панохининг, ҳукмдорнинг «жисми»ни билдирган. ХVI-XVIII асрлардаги
ғарбий Оврупога қайтадиган бўлсак, бу ерда давлатчиликни тушуниш
кескин равишда ўзгарган. Давлат деганда тобора кўпроқ ҳукмдор ва
унинг яқинлари, халқ ҳокимияти органлари, амалдорлар,
мансабдор шахслар қатламлари ва шу кабилар биргаликда тушуниладиган
бўлди. Давлат моҳиятини тушунишдаги бундай ўзгаришларнинг, албатта, ўз
сабаби, ўз таргаботчилари бор эди.
Улар орасида Ж.Боден
ўзининг «Давлат тўғрисида олти китоб» асарида давлатни «суверен
ҳокимият воситасида кўплаб оилалар ва уларга тегашли нарсалар»6 устидан адолатли ҳукмронлик
сифатида тушунишни таклиф этганди. Атоқли француз давлатшуноси, Арасту
сингари, давлат деганда одамларнинг муайян бирлигини қайд этса-да, бу
бирлик энди давлатнинг асосий, тизимлар ташкил этувчи қисми сифатида
майдонга чиқмайди. У фақат давлат томонидан ҳаракат объекти
сифатидагина намоён бўлади. Давлат эса, унинг таъкидлашича, суверен ҳокимиятнинг
одамлар жамоаси устидан амалга оширадиган раҳбарлигадир. Ж.Боденгача
ҳеч ким давлатни шундай тушунмаганини қайд этиш жоиз.
«Суверенитет»,
«суверен ҳокимият» унинг назариясидаги муҳим сўзлардир. Унинг
фикрича, суверенитет «давлатнинг доимий ва мутлақ ҳокимиятидир».
Айни пайтда унинг бу назариясининг ўзига хос томони шундаки, одамларнинг бутун
жамоаси суверен ҳокимиятнинг энг яқин ва бевосита амалга оширувчиси
бўлолмайди, бу вазифани ҳамманинг устидан ҳукмрон бўлган
давлатпаноҳ (ёки олий орган) бажариши мумкин. Шу тариқа у
халқ суверенитетини кейинга ўринга суриб, уни давлатпаноҳ
суверенитетига алмаштиради.
Ж.Боден давлатнинг
шубҳасиз муҳим белгисини алоҳида ажратиб, муносиб
баҳолай олганлигани таъкидлаш керак. Лекин мазкур тамойил, муаллифнинг
бундай талқини баъзи эътирозларга сабаб бўлмаслиги мумкин эмас. Зеро, бу
суверенитет эгасини ижтимоий яхлитликни ташкил этувчи одам-лар жамоасидан
кескин ажратиб кўйиш деган гап эди. Чунки дашатнинг ўзи ҳам, унга
суверенлик ҳуқуқини бахш этувчи ҳам ана шу яхлитликнинг
қисмларидир. Шу нуқтаи назарни Т.Гоббс ҳам
қўллаб-қувватлаб ривожлантиради. Дарвоқе, бунинг учун у
бирмунча бошқача далиллардан фойдаланади.
Одамларни
қўрқувда ушлаб, улар ҳаракатини эзгуликка йўналтиришга, дейди
Т.Гоббс, фақат барча алоҳида имтиёз ва кучларни бир одам
қўлида ёки бир қанча кишилик жамоат қўлида жамлаш
орқалигана эришиш мумкин. Агар шу тариқа кўпчилик одамларнинг
бирлашуви рўй берса, бу давлат деб аталади. Монарх (яъни, подшо) давлат
тимсолида намоён бўлади. Давлат моҳияти фақат ана шу одамда (ёки
тегишли шахслар йиғинида)гина мужассамлашган бўлади, деб ҳисоблайди
Т.Гоббс. Суверенитет соҳиби айнан шу давлатнинг ўзидир, унинг зиммасига
«қўл остидагиларга тинчлик-осойишталикни бахш этиш, улар хавфсизлигини
таъминлаш юклатилади»7.
Бундай қарашлар
дунё миқёсида анча кенг тарқалган Анархистлар ҳам,
социалистлар ҳам, либераллар ҳам уларни
қўллаб-қувватлашган. Чунончи, мисол учун рус анархис ти М.Бакунин,
давлатни жамиятга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган ташкилот деб
ҳисоблайди. Унинг фикрича, давлат «уч ярамас нарсага - бюрократия,
полиция ва армияга таянади.-...бу имтиёзли синфлар эзувчи ва ақидапараст
идрокининг кўзга ташланиб турувчи тана жисмидир»8.
Шундай қилиб,
биз давлат моҳиятининг марксизм асосчилари томонидан талқини
масаласига етиб келдик. Уни алоҳида изоҳламоқчимиз. Зеро,
давлатчилик назарияси ва амалиёти тараққиётида улар алоҳида
салбий аҳамият касб этган.
К.Маркс ва Ф.Энгельс
учун давлат, биринчи навбатда, «бир синфнинг иккинчи синф томонидан бостирилиш
машинасидан бошқа нарса эмас». Маркс ва Энгельс, буржуа жамиятидаги
давлат «фақат бутун буржуазия синфи умумий ишларини бошқарувчи
қўмитадир, холос», деб уқтиришган («Коммунистик партия манифести»),
Ленин ҳам давлат тимсолида «бир синфнинг бошқаси устидан
ҳукмронлигини саклаб турувчи» машинани кўрган. «Давлат - муайян синфнинг
ҳукмронлик органидир, - дейди у. - У ўз мухолифлари билан (ўзига
қарама-қарши синф билан) муросага келиши мумкин эмас».
Бундай ёндашув давлат
тўғрисидаги тасаввурларни қаш-шоқлаштирар ва ҳатто
бузиб кўрсатарди, унинг моҳияти ва ижтимоий аҳамиятини жўн ва бир
томонлама тушунишга олиб келар, мазкур ҳодисанинг мажбурловчи, зўравонлик
томонлари устуворлигини тан олишга даъват этарди.
Бироқ, шуни
ҳам огоҳлантириш жоизки, ҳар қандай ёндашувни, шу
жумладан, синфий ёндашувни ҳам бир йўла рад этиб бўлмайди. Давлат
ривожида шундай пайтлар бўладики, унда мазкур ёндашув ҳам (барча
нуқсонларига қарамай) иш бериши мумкин. Масаланинг моҳиятини
ойдинлаштиришга ҳаракат қиламиз.
Маълумки,
иқтисодиётнинг ривожланиши муайян даражага етиб, ижтимоий неъматларни
тенг тақсимлашнинг аввалги тизими яшай олмай қолган ҳамда
жамиятнинг бундан кейинги ривожи учун Шарқ жамиятида бўлганидек, сиёсий
соҳада ёхуд Овруподагадек сиёсий ва иқтисодий соҳада
бош-қарув билан шугулланадиган элитар қатламни ажратиш за-руратга
айланганда давлат дунёга келади. Бу - жамиятни табақаланишга олиб келди
ва шунда дастлаб (ибтидоий жамоа тузумида) жамиятнинг барча аъзоларига тегашли
бўлган ҳокимият сиёсий мазмун касб этди, яъни у энг аввало имтиёзли
ижтимоий гуруҳлар, синфлар манфаатига хизмат қила бошлади.
Бинобарин, давлатнинг пайдо бўлиши ҳамиша оммавий ҳокимиятнинг
мазмуни ўзгариб, сиёсий ҳокимиятга айланиши билан боғлиқ. Бу
нимани англатади? Ибтидоий жамоа тузуми ҳокимиятидан фаркди ўлароқ,
бу ҳокими-ят энг аввало жамиятнинг, синфнинг имтиёзли қисми манфаатларини
ўйлаб амалга оширилади. Ушбу ҳолатда синфий ёндашув бундай
ҳокимиятни тавсифлаш, бундай давлат моҳиятини очиб беришда кенг
имкониятлар яратиб беради.
Бироқ давлат
ҳокимиятининг мазмуни ҳамиша бир хил бўлавермайди. Чунончи,
Қадимги Афина ва Римда синфийлик яққол кўзга ташланиб туради
ва шубҳага ўрин қолдирмайди. У ерларда ҳокимият
қулдорлар қўлида бўлиб, улар асосий ишлаб чиқариш воситалари
(ер)га ҳам, ишлаб чиқарувчилар - қулларнинг ўзига ҳам
эгалик қилардилар. Қуллар давлат ҳокимиятини амалга ошириш у
ёкда турсин, умуман ҳар қандай ҳуқуқдардан
маҳрум этилганди.
Йирик ер эгалигига
асосланган феодал жамиятда ҳам аҳвол шундай эди. Ҳокимият
феодаллар - йирик ер эгалари к.ўлида бўлган. Деҳқонлар
ҳокимият ишига аралаша олмас, феодалларнинг тўла ёки қисман мулки
ҳисобланиб, барча юридик ҳуқуқлардан қарийб
маҳрум эди. Шундай қилиб, кулдорлик жамиятида ҳам, феодал
жамиятда ҳам биз ошкора ижтимоий тенгсизликка, давлат ҳокимиятининг
синфий (табақавий) мазмун - характерига дуч келамиз.
Бироқ, буржуа
жамиятида давлат ҳокимияти характерини баҳолашга бирдек ёндашиб
бўлмайди. Зеро, бундай жамиятда қонун олдида расман ҳамма тенг, бир
хил ҳуқуққа эга ва булар, одатда, декларация ва
конституцияларда юридик жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Лекин
илк буржуа жамиятида қонун томонидан белгилаб қўйиладиган мулкий,
маълумотга оид ва бошқа камситишлар аҳоли камбағал
қатламғларининг сайлов ҳуқуқларини ҳам
чеклаши ҳаммага маълум. Шу йўл билан ҳокимиятнинг иқтисодий
ҳукмрон синф - буржуазияга мансублиги таъминланади.
Энди ҳокимият
бюрократик амалдорлар маҳкамаси (тўғрироғи унинг
раҳбарияти) қўлида бўлган Шарқ давлатларига мурожаат
қиламиз. Шу ўринда, амалдорларнинг синфийлиги ҳақида гапириш
мумкинми, деган савол туғилиши мумкин. Бунинг устига мазкур мамлакатларда
ишлаб чиқариш воситалари (ер)га мулк эгалиги йўқ бўлиб, ишлаб
чиқарувчилар эса, расман озод эдилар. Лекин бу ерда шуни назарда тутиш
керакки, ушбу мамлакатларда ҳокимият кўпроқ бутун жамиятнинг эмас,
балки ҳокимият тепасида турган муайян ижтимоий гуруҳлар
манфаатларини ифодаларди. Бундан шу нарса келиб чиқадики, бу ижтимоий
гуруҳлар ижтимоий неъматларни тақсимлаш тизимидаги алоҳида
ўринлари ҳамда унинг анчагина қисмини ўзлаштириб олишлари билан,
ишлаб чиқариш воситаларига алоҳида муносабатлари билан, яъни амалда
уларнинг эгаларига айланиб, ишлаб чиқарувчиларнинг ўзларини ҳам
асоратга солиб, «қуллар жамоаси» даражасига тушириб қўйишлари билан
ажралиб турадилар ва амалда синфларга айланадилар.
Умуман олганда, давлат
(баъзан эса, давлат-партия) маҳкамасининг бундай чекланмаган
ҳукмронлиги ишлаб чиқариш воситаларига хусусий мулкчилик ҳукм
сурган жамиятда ҳам вужудга келиши мумкин. Давлат маҳкамаси
фавқулодда мустақилликка эга бўлиб, жамиятга қарийб бўйсунмай
қўйган вазиятда бундай ҳолат юзага келади. Жумладан, синфларни
бир-бирига тенг қўйиш, уларни бир-бирларига гаж-гижлаш йўли билан бунга
эришиш мумкин. Бонапартистлик ҳукмронлиги даврида Францияда худди шундай
ҳолат юз берганди. Ҳар қандай ўзгача фикрлашни, ҳукмрон
доиралар раъйига қарши ҳар қандай ҳаракатларни аёвсиз
бостириш йўли билан ҳам шундай ҳолатга
эришиш мумкин. Олмония ва Италиядаги фашистик режимлар, Лотин Америкасидаги
тоталитар ёки авторитар режимлар шароитида шундай вазиятлар кузатилган.
Шундай қилиб,
келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, синфий ёндашув давлатнинг
муҳим хусусиятларини аниқлаш, ундаги мавжуд ижтимоий зиддиятларни
илғаб олиш имконини беради. Бундан ташқари, маълумки, барча тарихий
босқичларда жамият эзилувчи синфлари ва қатламларининг давлат
ҳокимиятини эгаллаб олган эзувчиларга қарши чиқишлари
кузатилган. Буларга Римдаги қуллар қўзғолонини, Англия,
Франция, Олмония, Хитойдаги деҳқонлар исёнлари ва урушларини,
ишчиларнинг иш ташлашлари ҳамда инқилобий чиқишлари ва шу
кабиларни мисол қилиб келтириш мумкин.
Шунга қарамай,
яна бир бор таъкидлашни истар эдикки, давлат ҳокимиятининг синфий,
«табақавий» хусусиятини аниқлаш билангина давлат моҳиятини
тўла намоён этиб бўлмайди. Мазкур муаммони фақат синфий ёндашув ёрдамида
ўрганиш давлат ва сиёсий ҳокимиятни илмий билиш имкониятларини анча
чеклаб қўяди.
Биринчидан, ҳокимият давлатдан анчайин кичик
ижтимоий гуруҳлар қўлида бўлиб, бу гуруҳлар у ёки бу синф
манфаатларини тўла ифода этмаслиги, балки ўзларининг тор гуруҳий
манфаатлари йўлида (бонапартизм, тоталитар бюрократик режимларидагадек)
ҳаракат қилишлари мумкин.
Иккинчидан, мустамлакачилик қарамлигадан озод
бўлган баъзи мамлакатларда кўпинча бирон-бир синф ҳокимиятини қўлга
олиш учун етарли куч ва уюшқокликка эга бўлмаган ҳолатлар юзага
келади. Башарти, бу мамлакатда умуммиллий манфаатлар (мустақилликка эришиш,
миллий иқтисодиёт ва маданиятни ривожлантириш) кўндаланг бўлган
тақдирда турли синфлар ва синф бўлмаган ижтимоий гуруҳлар блоки
ташкил топиб, кўп ҳолларда улар таркибига миллий буржуазия, ишчилар
синфи, деҳқонлар, зиёлилар, ҳунармандлар, майда савдогарлар
ҳам кирадилар.
Учинчидан, муайян шароитларда бутун
халққа тегишли бўлган давлат юзага келиши мумкин. Бунда
умумхалқ манфаатлари синфий ёки гуруҳий манфаатлардан ғолиб
келади.
Тўртинчидан, (бу жуда
муҳим) ижтимоий зиддиятларнинг мавжудлигига қарамай, жамият
ҳамиша бир бутун яхлшпдир. Зеро, қулларсиз
қулдорларнинг, деҳқонларсиз йирик ер эгаларинииг, ишчиларсиз
капитапистларниш бўлиши мумкин эмас. Шарқ мамлакатида жамоа меҳнати
амалдорлар маҳкамаси мавжудлигининг зарур шартидир. Шу боис ҳокимият
тепасида турган синф ёки ижтимоий гуруҳ ҳамиша (ҳатто ўз
манфаатини ўйлаб ҳам) эзилувчи синф ҳақида бир қадар
ғамхўрлик қилишга мажбур.
Шунинг учун ҳам
ҳар қандай давлат умумижтимоий функцияни бажариши, бутун
жамият манфаатлари йўлида ҳаракат қилиши шарт бўлади. Шу
жиҳатдан олиб қаралганда ҳар қандай давлат фақат
бостириш қуроли бўлибгана қолмай (қадим аждодларимиз айтиб
кетганларидек), бирлаштириш воситаси, интеграциялаш (яхлит ҳолатга
келтириш) йўсини сифатида жамият тимсоли ҳамдир.
Шундай қилиб, давлатнинг
умумижтимоий функцияси унинг муҳим хусусияти бўлиб, синфийлик
хусусияти билан бир қаторда давлат умумий моҳиятининг энг
аҳамиятли жиҳатини ташкил этади. Шуни ёдда тутиш керакки, давлатда
ҳукмрон доираларнинг тор синфий ёхуд гуруҳий манфаатлари
ҳамиша бутун жамият манфаатлари билан қўшилиб кетади. Лекин давлат
моҳиятининг юқорида тилга олинган жиҳатлари турли даврларда
ва турли тарихий шароитларда бирдек бўлмаган ва бир томоннинг кучайиши иккинчи
томоннинг заифлашувига олиб келади. Буни инобатга олиш жуда муҳим.
Чунончи, қулдорлик жамиятида давлатнинг синфийлик жиҳати энг кўп
даражада устувор бўлади. Бутун ҳокимият, юридик
ҳуқуқлар, ўз манфаатларини амалга ошириш имкониятлари
тўлиқ ҳукмрон синф қўлида бўлади. Шунга қарамай, бу жамият тўғрисидаги билимларимизнинг
ҳаммасини ҳам тўғри деб бўлмайди. Бутунлай
ҳақ-ҳуқуқсиз зот сифатида қуллар
тўғрисидаги тасаввуримизда бирмунча муболаға ҳам бор. Биргина
мамлакатдаги қуллар сони озод фуқаролар сонидан анча кўп
бўлганлигидан келиб чиққан тақдиримизда ҳам
қулларга ҳеч нарса боғлиқ бўлмаган, дея олмаймиз.
Масалан, Римда озод кишилар умумий аҳолининг атиги уч фоизини ташкил
этган. Шунинг учун қуллар билан ҳисоблашмасликнинг иложи ҳам
йўқ, хавфли ҳам эди. Ҳар қандай бирон қимматга
эга бўлган мулк қатори қуллар ҳам маълум даражада юридик
жиҳатдан ҳимояланган. Буларнинг ҳаммаси қулдорлик
давлатининг умумижтимоий роли биз ўйлаганимиздан анча каттароқ
эканлигидан далолат беради.
Жамиятнинг
қулдорлик тузумидан феодализмга, феодализмдан капитализмга томон
ҳаракати давомида давлат фаолияти умумижтимоий жиҳатининг
аҳамияти ҳам ошиб борган. Хусусан, унинг ҳозирги ғарб
жамиятидаги мақоми катта. Тадбиркорлар фойдасидан ундириладиган катта
солиқлар, меҳнат шароитларининг давлат томонидан мувофиқлаштириб
борилиши, турли хилдаги ижтимоий дастурларнинг кенг ривож топганлиги ва
бошқа тадбирлар шунга олиб келдики, натижада мавжуд ижтимоий зиддиятлар
салмоқли тарзда юмшаб бормоқда, синфий рақиблар тобора
камайиб бораётганлиги туфайли уларни бостириш чораларига зарурат ҳам
камаймоқда, жамиятнинг сиёсий барқарорлиги ошмоқда. Шундай
қилиб, давлат фаолиятидаги ижтимоий жиҳатларнинг ўсиб бориши билан
бир вақтда унинг синфийлик мазмунини белгиловчи улуши ҳам камайиб
боряпти.
Хулоса сифатида шуни
айтиш керакки, давлат
тушунчаси ва моҳиятини ҳар тарафлама тўлиқ ҳамда
объектив билиш учун фақат синфий ёндашувнинг ўзи мутлақо кифоя
қилмайди. Бинобарин, бу ўринда давлат тўғрисидаги бошқа
назариялар - элитар, технократик, плюралистик демократия, «умумий фаровонлик» давлати
ва бошқа назариялар қоидаларидан фойдаланиш керак бўлади. Бу
ҳақда кейинги бобларда батафсил тўхталамиз.
Давлат жамиятнинг
сиёсий тизимига кирувчи бошқа ташкилотлардан бир қатор ўзига хос
белгалари билан фарқ қилади. Давлатнинг белгалари тўғрисидаги
масала ҳамиша ҳуқуқшунослар эътиборини тортиб келган ва
бу ҳақда уларнинг турли талқинлари мавжуд.
Ф.Энгельс ўзининг
«Оила, хусусий мулк ва давлатнинг келиб чиқиши» деган асарида давлатнинг
асосий белгилари сифатида аҳолининг ҳудудий бўлиниши, оммавий
ҳокимият ҳамда солиқлар тизимининг
ташкил этилишини кўрсатиб ўтганди. Г.Ф.Шершеневич ҳам шунга ўхшаш уч
белги: «а) одамларнинг бирлашуви; б) улар устидан ҳукмронлик
қилувчи ҳокимият; в) шу ҳокимият таъсир доирасидаги
ҳудуд...»9 ни санаб ўтади.
Ҳозирги
вақтда давлатнинг умумий эътироф этилган қуйидаги асосий
белгиларини кўрсатиш мумкин:
* давлат ўз давлат
чегаралари доирасида фуқаролик белгиси бўйича бирлашган бутун жамиятнинг,
бутун аҳолининг ягона вакили сифатида майдонга чиқади;
* давлат - суверен
ҳокимиятнинг ягона соҳибидир;
* давлат юридик кучга
эга бўлган ва ҳуқуқ нормаларини акс эттирган қонунлар
ва уларга асосланиб чиқариладиган ҳужжатларни қабул
қилади;
* давлат ўз вазифалари
ва функцияларини бажариш учун зарур бўлган давлат органлари ҳамда тегишли
моддий воситалар тизимидан иборат мураккаб механизм (маҳкама)дир;
* давлат -
қонунийлик ва ҳуқуқ-тартибот посбони бўлишга махсус
даъват этилган ҳуқуқни муҳофаза қилиш (жазолаш)
органлари (суд, прокуратура, милиция, полиция ва ҳоказо)га эга бўлган
ягона ташкилот;
* фақат
давлатгина ўз мудофааси, суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва хавфсизлигини
таъминловчи қуролли кучлар ҳамда хавфсизлик органларига эга бўла
олади.
Юқорида кўрсатиб
ўтилган биргалиқда олинган давлат белгиларининг жами жамият сиёсий
тизимида давлатнинг алоҳида ўрни ва етакчи ролини тўла изоҳлайди.
Албатта, бунда, ҳар бир тарихий даврда, турлича ижтимоий-иқтисодий
шароитларда давлатнинг бу белгалари ҳам ички мазмуни, ҳам
ташқи кўриниши билан фарқ қилишини ҳисобга олиш зарур.
Ҳозирги
шароитларда демократия ва эркинликларни, барқарорлик, тинч-тотувликни,
республика халқдари ҳам-жиҳатлиги ва ҳамкорлигани
қарор топтиришда, ислоҳотлар ва уларни амалга оширишдаги
ташаббускорликда, маданияти юксак ривож топган жамиятга ўтишда Ўзбекистон
давлати етакчи роль ўйнамокда.
Ушбу мақсадларни ҳаётга муваффақиятли татбиқ этиш давлатни мустаҳкамлаш вазифаларини бажариш, Ўзбекистонда давлат ҳокимияти барча бўганларининг самарали ишлашини таъминлаш билан чамбарчас боғлиқ.
Маълумки, давлатнинг
келиб чиқиши, давлат ҳокимиятининг табиати, унинг мақсад ва
вазифаларини, давлатнинг тараққиёт йўллари ва шу кабиларни турлича
изоҳловчи кўплаб хилма-хил назариялар мавжуд. Бу ҳолат ижтимоий ҳодиса
сифатида давлатнинг мураккаблиги, кўпқирралилиги билан, ўтмишдаги ва
ҳозирги вақтдаги унинг шаклларининг хилма-хиллиги, шунингдек,
давлатнинг сиёсий ҳокимиятни амалга ошириши, унинг фаолиятининг турли
ижтимоий синфлар ва гуруҳдар манфаатларига бевосита дахлдорлиги билан
боғлиқ. Булар объектив омиллардир.
Агар ушбу муаммога
субъектив жиҳатдан ёндашадиган бўлсак, мазкур ҳолат турли
муаллифларнинг турли мафкуравий ва фалсафий нуқтаи назарлари билан
ҳам боғликлигини кўрамиз.
Давлат
тўғрисидаги назарияларни шартли равишда тўрт гуруҳга:
- давлатнинг
моҳияти тўғрисидаги;
- давлатнинг
мақсад ва вазифалари ҳақидаги;
- давлатнинг фаолият
воситалари ва методлари тўғрисидаги;
- давлатнинг кейинги
таракқиёти истиқболлари ва йўллари ҳақидаги
назарияларга ажратиш мумкин.
Модомики, турли
муаллифлар ўз асарларида давлат билан боғлиқ муаммоларни тушунтириш
мақсадида юқорида қайд этилган масалаларга у ёки бу тарзда
мурожаат қилар эканлар, хилма-хил гуруҳларга мансуб назариялар
турли бирикмалар ташкил этиб, ўзаро таъсир этмай қолмайди.
Қуйидагиларни давлат
моҳиятига боғлиқ назариялар қаторига киритиш
мумкин:
Элита назарияси. Ушбу назария XX аср бошларида
вужудга келди (В.Парето ва Г.Моски асарлари) ҳамда асримиз ўрталарида
янгидан ривожлантирилди (Х.Лассуэл, Д.Сартори, Т.Дай ва бошқалар
томонидан). Мазкур назариянинг бош ғояси, гўё халқ оммаси давлатни
идора этишга қодир эмаслиги, шунинг учун бошқариш жамиятнинг
ҳукмрон доираси - элитаси томонидан амалга оширилиши кераклигини
исботлашдан иборат. Элиталар турли белгалари (келиб чиқиши, маълумоти,
тажрибаси, қобилияти кабилар)га қараб аниқланади.
Дарвоқе, бунда элита сафлари халқ оммаси ҳисобига, уларнинг
энг қобилиятли вакиллари билан тўлдириб борилиши мумкинлиги ҳам
назарда тутилади.
Бунинг устига, мазкур
назариянинг ҳозирги тарафдорлари бир қанча элиталар мавжуд бўлиб,
улар ўртасида ҳокимият учун кураш бориши, бироқ, халқ ўз
сайлов ҳуқуқидан фойдаланиб, улар фаолиятини назорат
қилиши мумкин, деб таъкидлайдилар.
Шубҳасиз, ушбу
назариянинг нуқсонлари ҳам мавжуд. Чунончи, аҳолини
ҳокимият ишларидан четлаштиришни тарғиб қилади,
ҳокимиятнинг синфий табиати бутунлай инкор этилади. Лекин ушбу
назариянинг ижобий томонлари ҳам йўқ эмас.
Ҳақиқатан ҳам, ҳокимият ишларини олиб бориш
амалда кишиларнинг ғоят чекланган доираси - депутатлар, давлат
маҳкамаси ходимлари томонидан бажарилади. Муҳими - мазкур кишилар
чиндан ҳам халқ, турли ижтимоий гуруҳлар ва қатламлар
манфаатларини ифода этишлари керак. Шу жиҳатдан халқ сайлаган ва ўз
номидан вакил қилган кишиларнинг элита характерини, улар фаолияти устидан
таъсирчан назоратни таъминлаш заруратини тушуниш мумкин.
Технократик назария. Мазкур назария асримизнинг 20-йилларида
вужудга келиб, 60-70-йилларда анча кенг тарқалди. Унинг тарафдорлари
орасида Т.Веблен, Д.Барнхейм, Г.Саймон, Д.Белл ва бошқалар бор эди.
Умуман олганда ушбу назария элиталар назариясига жуда ўхшаб кетсада, замонавий
воқеликни ҳисобга олиши билан ажралиб туради.
Бу назарияга кўра,
жамиятни мутахассис-бошқарувчилар, мененжерлар идора этишлари лозим
(кўпинча амалда ҳам шулар бошқаришади). Айнан уларнинг ўзлари
жамиятнинг ҳақиқий эҳтиёжларини, унинг энг матлуб
ривожланиш йўлларини, бунинг учун зарур воситаларни аниқлашга
қодир.
Бу бошқаришни
илмий асосда олиб бориш имконини беради ҳамда жамиятнинг ўсиб борувчи
ривожини таъминлайди.
Мазкур таълимот
ғояларидан нафақат давлатнинг моҳиятига, балки унинг
бошқа жиҳатларига ҳам тегишли бўлган бошқа назарияларда
ҳам фаол фойдаланилмоқда.
Плюралистик демократия
назарияси. Мазкур назария
ҳам XX асрда пайдо
бўлган. Г.Ласки, М.Дюверже, Р.Дарендорф, Р.Даль ва бошқалар ана шу назария
вакилларидир. Ушбу назария социал-демократларнинг ҳам, либералларнинг
ҳам қарашларини ифодалайди. Унинг ғояси ҳозирги
жамиятда моҳият-эътиборига кўра синфлар амалда йўқолиб кетди ва
ҳокимият шу тариқа ўз синфий табиатидан халос бўлди, деган маънони
билдиради. Жамият турли белгиларига - ёши, касбкори, истиқомат жойи,
манфаатлар доираси ва бошқаларга кўра юзага келадиган одамлар ижтимоий
бирлашмалари (страталар) йиғиндисидан иборат.
Шундай қилиб,
кексалар ва ёшларнинг, спортчилар ва пивохўрларнинг страталари мавжуд бўлиши
мумкин ва ҳоказо. Ҳар бир одам кўпчилик страталарга кира олади.
Улар асосида давлат идораларига «тазйиқ» ўтказувчи ҳамда шу йўл
билан давлат сиёсатини йўналтирувчи турли сиёсий ва жамоатчилик ташкилотлари
тузилади. Бинобарин, ҳар қандай одам, ҳар бир бирлашма давлат
ҳокимиятида ўз «улуши»га эга бўлади, давлатни бошқаришда иштирок
этади. Давлат шу тариқа умум иродасининг, бутун жамият манфаатларининг
ифодачисига айланади.
Ушбу назариянинг
ижобий жиҳатлари унинг чинакам демократик характерида, давлатни
бошқариш ишларида барча фуқаролар иштироки зарурлигани асослашида
намоён бўлади.
Давлатнинг
мақсадлари тўғрисидаги масала юзасидан бахс юритувчи назариялар
орасида «умумий фаровонлик давлати» назариясини қайд
этиб ўтиш керак. У иккинчи жаҳон урушидан кейин вужудга келган бўлиб,
давлатнинг ижтимоий ҳаётга аралашмаслигига оид олдиндан мавжуд таълимотга
қарши чиқади. Бунда нафақат ҳуқуқбузарлик
ҳолатлари мустасно этилади («Тунги қоровул давлати» назарияси).
Унинг моҳияти 30-йилларда Д.Кейнс томонидан таърифлаб берилганди.
Д.Мюрдал, А.Цигу, К.Боулдинг, В.Мунд ва бошқаларнинг асарларида бу
назария янада ривожлантирилган.
Мазкур назариянинг бош
ғояси шундан иборатки, барча синфлардан устун тураркан, давлат
аҳоли барча қатламлари манфаатларини ифодалай бошлайди,
умумфаровонликни таъминлайди. Ривожланган мамлакатларнинг аҳоли
турмушининг юксак даражасини таъминлашдаги, ижтимоий, маданий ва бошқа
соҳаларда йирик давлат дастурларини амалга оширишдаги улкан
муваффақиятлари ушбу назариянинг юзага келишига сабаб бўлди. Мазкур
назария инсон манфаатларини давлат фаолиятининг асосига қўйиш билан
ҳар бир шахс қадр-қимматига эътиборни жалб этади.
Бизнинг назаримизда,
ушбу назариянинг ижобий жиҳатлари умуминсоний қадриятлар, инсон
манфаатлари ва ҳуқуқлари устуворлиги унинг асосига
қўйилганлиги билан белгиланади. Унинг камчилиги эса, нималар ва кимлар
эвазига бунга эришиш мумкинлигини кўрсатиб бера олмаганидадир. Мабодо,
эксплуатация марказини ярим мустамлака ва ривожланаётган мамлакатларга кўчириш
назарда тутиладиган бўлса - бундай «фаровонлик« эътиборни тортиши амри
маҳол.
Хуқуқий
давлат назарияси. Бундан
олдингисига қарама-қарши ўлароқ, бу назария ижтимоий
ҳаётнинг барча соҳаларида ҳуқуқнинг устуворлигани
таъминлашдан иборат давлат фаолияти мақсадини ҳам, давлатнинг иш
юритиш воситалари, йўсинларига оид муаммоларни ҳам ёритади. Бу назария
муаллифлари ҳақли суратда, давлатнинг бутун фаолияти
ҳуқуқий мақсадларда, ҳуқуқ асосида ва
ҳуқуқий воситалар ила амалга оширилиши керак, деб
таъкидлайдилар. У бизнинг замонамизда энг оммавийлашган ва энг долзарб
ҳамда илғор назариядир. Унинг ижобий жиҳатларига
қисқача тўхталадиган бўлсак, энг аввало, унинг жамиятни
демократлаштиришга, давлат органлари ишларидан ўзбошимчалик, зўравонлик ва
қонунсизликни бутунлай мустасно этишга йўналтирилганлигани таъкидлаш
зарур. Камчилиги - жамият ижтимоий ва иқтисодий ҳаётидаги
аҳволдан келиб чиқиб, баъзи тамойилларни амалга оширишнинг имкони
бўлмаган ҳолларда уларнинг бир қадар қуруқ баёнотга айланишидадир.
Давлат фаолияти
назариялари ва воситалари қаторига «технократик давлат» назариясини
ҳам киритиш керак. Унинг павдо бўлиши аксарият мамлакатларнинг
техника воситалари, шу жумладан, радиоэлектроникани ўзлаштириш ва улардан фойдаланишдаги
йирик муваффақиятлар билан боғлиқ. Мазкур назарияга кўра, техниканинг
бундан кейинги тараққиёти давлат бошқарувининг кўпгана
масалаларини бошқача ҳал этиш имконини беради. Масалан,
радиотшевизион техникадан фойдаланган ҳолда фуқаролардан социологик
сўровлар ва ҳатто овоз бериш (референдум) ўтказиш мумкин. Компьютерлар
алоҳида шахслар иродасига боғлиқ бўлмаган адолатли ва энг
мақбул ечимларни топиш имкониятини беради.
Давлатнинг
истиқболдаги ривожини башорат қилувчи назариялардан бири - конвергенция
назарияси XX асрнинг 50-60-йилларида пайдо бўлган (Д.Гэлбрейт, Р.Арон,
П.Сорокин асарлари). Унинг моҳияти шундан иборатки, инсоният
тараққиётининг ҳозирги босқичида икки тизим:
ғарбда - АҚШ, Англия ва бошқалар билан собиқ Совет
Иттифоқи ва социалистик лагернинг бошқа мамлакатларининг
бир-бирларига ўзаро таъсири рўй беради. Натижада юқоридаги
мамлакатларнинг ҳар бир гуруҳи энг яхши томонларни ўзлаштиради ва
шу тариқа ўз моҳияти, ташкилий уюшиши, фаолият шакллари ва шу
кабилар бўйича давлатларнинг яқинлашуви содир бўлади. Назария муаллифларининг
фикрича, бу шундай ҳолатга олиб келиши керакки, унга кўра маълум
вақтдан кейин ўзаро фарқлар йўқола бориб, ягона типдаги
«постҳиндутриал давлатлар» - «умумий фаровонлик» давлатлари юзага келади.
Мазкур назария
муаллифларининг олдиндан кўра билиш заковатларига тан бериш керак. Зеро, ушбу
назария ғояларининг ҳаммаси бўлмасада, кўпчилиги ҳозирги
ҳаётимизда ўз тасдиғини топмокда.
Давлат
тўғрисидаги назариялар орасида тарихий-материалистик назария
алоҳида ўрин эгаллайди. У давлатнинг мавжудлиги ва
тараққиётининг кўпгана жиҳатларини таҳлил этади. Бу
назариянинг асосида тарихий материализм ва синфий кураш ғоялари ётади.
Давлатга иқтисодий ҳукмрон синф ҳокимиятининг қуроли
сифатида қаралади. Унинг хусусиятлари энг аввало жамият
тараққиётининг муайян босқичидаги унинг иқтисодиёти
билан белгиланади. Мақсад - социалистик, сўнг эса, коммунистик жамиятни
ҳам қуриш, давлатнинг охир-оқибат тақдири эса,
коммунистик жамият барпо этила бориши билан барҳам топишига эришишдан иборат. Мазкур назарияга юқорида тўхталгандик,
кейинроқ у ҳақда яна батафсилроқ тўхталамиз.
Шуни ҳам айтиш
керакки, сиёсий-ҳуқуқий тафаккурда манжуд ёидашувларнинг
хилма-хиллиги тўғрисида гапирарканмиз, давлатнинг жамият сиёсий
тизимидага ўрнини белгилашдаги турлича ёндашувлар муаммосини четлаб ўтишнинг
иложи йўқ. Қўйилган муаммо таҳлилига киришишдан олдин бир
нарсага тўхталиш, тўғрироғи, жамият «сиёсий тизими» тушунчасига
нималар киради, деган саволга жавоб бериш фойдадан холи бўлмас.
Аввало, жамият сиёсий
тизими тўғрисидага асосий ғоялар давлат назариясида асримизнинг
60-70-йилларида баён этилганди. Шунга қарамай, кейинга вақтларда
сиёсий тизим назариясини ривожлантириш ҳамда унинг амалиёти
таҳлилида фан сезиларли ютуқларга эришди. Бироқ, барибир,
адабиётларда сиёсий тизим тушунчаси тўғрисида ягона фикр йўқ.
Масалан, баъзи бир муаллифлар (В.Е.Чиркин, Ю.А.Тихомиров, М.Н.Марченко) сиёсий
тизим тушунчаси жамиятнинг сиёсий уюшмаси тушунчасига айнан мос келади дейишса,
бошқалар (чунончи - Н.Н.Разумовский) унга жамият сиёсий уюшмасининг
таркибий қисми сифатида қарайди. Шундайлар ҳам борки,
улар сиёсий тизимни сиёсий соҳа билан айнан ўхшатишади.
Ҳатто, сиёсий тизим тушунчасини сиёсий устқурмага яқин
тушунча, дейдиганлар ҳам бор.
Биз барча нуқтаи
назарларни батафсил қараб чиқишни, айниқса, уларнинг
қай бири устуворлигани аниқлашни мақсад қилиб қўймаганмиз.
Бу алоҳида суҳбат мавзуидир. Умуман турли нуқтаи назарлар
муаллифлари қарашларини ҳурмат қилган ҳолда, айни
пайтда сиёсий тизимни том маънода тушунадиган, яъни унга, жамият сиёсий
ташкилоти (сиёсий тузилмалар, уюшмалар ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги)ни
ҳам, сиёсий ҳаётнинг барча бошқа кўринишларини ҳам ўз
ичига оладиган категория сифатида қарайдиганлар сафига
қўшилиш керак деб ҳисоблаймиз.
Жамият сиёсий тизими
ҳақида зикр этилганлардан келиб чиқиб, унга қуйидаги
таърифни бериш мумкин. Яъни, жамиятнинг сиёсий тизими шахсларнинг сиёсий
ҳокимиятни амалга ошириш жараёнида уларнинг ташкилий мустақиллиги
ва сиёсий фаоллигини оширишга даъват этилган ўзаро бир-бирига чамбарчас боғлиқ давлат, жамоат ва
бошқа ташкилотларнинг йиғиндисидир.
Биз мазкур таъриф воситасида
жамият ва давлат сиёсий тизимининг муносабатдорлигини аниқлаш, унинг
жамият сиёсий тизимидаги ўрни ва мақеини белгилайдиган иқтисолдий,
ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий омилларни келтиришга ҳаралкат
қиламиз.
Олдинданоқ айтиш
керакки, давлатнинг ички тузилиши ва фаолиятининг турли
жиҳатларига алоқадор масалаларни тадқиқ этишга етарли
эътибор бериб келинади. Давлат турли йўналишлар бўйича, яъни таркибий ва
функционал жиҳатлар, ривожланишдаги турғунлик ва динамика
нуқтаи назаридан, шакл, мазмун, моҳият фалсафий категорялари
қарашларидан келиб чиқиб чуқур ўрганиляпти. Бироқ, айни
пайтда, кўпинча сиёсий тизимнинг таркибий қисми сифатида
давлатнинг амал қилиши билан боғлиқ масалалар эътибордан
четда қолиб кетади. Шу жиҳатдан давлатни таҳлил этиш,
шубҳасиз, катта қизиқиш уйғотишига қарамай,
юқоридаги ҳолат рўй бермокда. Ваҳоланки, у давлат механизмини
сиёсий муносабатлар орқали тавсифлаш ва шу йўл билан давлатнинг жамият
сиёсий тизимидаги ўрни ва ролини аниқ белгилаш имконини беради.
Даставвал, жамият
сиёсий тизими таркибида давлат алоҳида бўғин сифатида
майдонга чиқишига эътиборингизни қаратамиз ва буни ёдда тутиш
керак. Унинг ўрни ва ролини на ҳукмрон партиянинг, на сиёсий тизим
бошқа бўғинларининг ўрни ва роли билан тенглаштириб бўлмайди.
Жамият сиёсий тизимида
нега давлат асосий ёки бош эмас, балки фақат алоҳида
бўгин ҳисобланади? Зеро, бу таърифлар кўпинча маъно
жиҳатидан бир-бирига яқиндай туюцади.
Боз устига юридик
адабиётларда давлатни сиёсий тизимнинг асоси сифатида тушуниш
учраб туради. Бу ерда биз М.Н.Марченконинг фикрига қўшиламиз. Унга кўра
давлат сиёсий тизимнинг асосий ёки бош таркибий қисми сифатида
майдонга чиқа олмайди ва чиқиши ҳам мумкин эмас, зеро, сиёсий
тизимнинг иқтисодий, ижтимоий ва мафкуравий асослари шу мақомга эга
бўлиши мумкин.
Давлатнинг сиёсий
тизимдаги ўрни ва роли қуйидаги жиҳатлар билан белгиланади:
* давлат жамиятни
такомиллаштиришда муҳим роль ўйнайди, ҳамма ва ҳар бир одам
манфаатлари йўлида уни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгалайди;
* давлат барча
фуқароларнинг ташкилоти сифатида майдонга чиқади;
* давлат
бошқарув ва мажбурловнинг махсус маҳкамаларига эга;
* давлат турли
ишонтирув ва мажбурлов услубларидан фойдаланиш имконини берадиган кенг тармокди
юридик воситалар тизимига эга;
* давлат суверенитетга
эга;
* давлат бутун
мамлакат миқёсвда ягона тўлақонли ҳоки-мият ташкилотидир.
Нодавлат
ташкилотларнинг биронтаси бундай хусусият ва вазифаларга эга эмас.
Шундай қилиб,
биз жамият сиёсий тизимидаги алохида бўғин сифатида
давлатни бошқа барча бирлашмаларга қарши қўймаймиз, лекин,
айни пайтда унинг бошқа демократик ташкилотлар тизимидаги ролини
ҳам камситмоқчи эмасмиз. Барибир, яна бир бор шуни таъкидлаш
лозимки, сиёсий тизим таркибидаги бош ва асосий бўгинлар тушунчалари бир
хил маънони англатмайди. Бош бўгин вазифасини шахс бажаради, шу билан
бирга, асосий бўгин давлатдир.
Давлат сиёсий
ташкилотлар қаторига кирмаслиги мумкин эмас. Зеро, махсус мажбурлов ва
бостириш маҳкамаларига ҳамда турма ва бошқа мажбурловчи
муассасалар кўринишидаги тегашли «моддий қисмларга» эга бўлган давлат
ҳокимият тепасида турган сиёсий кучлар қўлидаги бош куч сифатида,
улар иродаси ва манфаатларининг бош татбиқчиси сифатида, сиёсий
ҳокимиятни амалга оширишнинг муҳим воситаси сифатида майдонга
чиқади. Албатта, бу ерда сиёсий ҳокимиятни ким амалга ошириши,
унинг манфаатлари бутун халқ манфаатларига қай даражада мос келиши
муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Типологая - жуда турли хил белгаларга эга бўлган
фавқулодда мураккаб ва серқирра ҳодисадир. Бу ҳолат уни
таснифлашнинг турли тизимларини яратиш имконини беради. Тарихий ёндашув
қадимги, ўрта аср ва ҳозирги замон давлатларинн ажратиб
кўрсатишни тақозо этади. Тарихий ва маданий ривожланиш тарихига
қараб эса, улар деҳқончилик билан шуғулланувчи ва
саноат билан шуғулланувчи давлатлар (ёки ҳиндутриал
тараққиётгача, ҳиндутриал ва постҳиндутриал
давлатлар)га бўлиниши мумкин.
Цивилизация
характерига кўра, давлатлар шарқий, ғарбий ва аралаш
(оралиқ) давлатларга, иқтисодий тараққиёт
даражаси бўйича эса, юксак ривожланган, ўртача ривожланган ҳамда
«камбағал» давлатларга ажратилади.
Мазкур таснифларнинг
аксарияти давлатдан кўра кўпроқ жамиятни тавсифлайди. Бунинг
ажабланадиган жойи йўқ. Чунки мазкур таснифларнинг бирортаси ҳам
давлатни бошқа ҳодисалардан ажратиб турган бош омил - сиёсий
ҳокимиятни амалга оширишни инобатга олмайди. Шу боис, таснифпашнинг
ҳокимият муносабатлари, яъни ҳокимиятнинг моҳияти, унинг
синфий (ижтимоий) тааллуқлилигини тавсифлашга асосланган турлари
ҳам муҳим аҳамиятга моликдир.
Таснифлашга айни
шундай ёндашув ҳозирги замон фанига хосдир, боз устига бундай ёндашув
давлатнинг тарихий типлари тушунчасига асосланади.
Давлатни таснифлашнинг
яна кўплаб турли хил тизимларини келтириш мумкин. Бироқ, шуни таъкидлаш
жоизки, ҳозирги вақтда давлатни типларга ажратишда асосан иккита - формациявий
ва маданий (цивилизацион) ёндашув мавжуд. Яқин вақтларгача
формациявий ёндашув мумкин бўлган ягона ва илмий ёндашув сифатида эътироф этиб
келинарди. Зеро, у давлат типи тўғрисидаги масалага бўлган марксистик
муносабатни ифодаларди. Унинг моҳияти шундаки, дав-лат хилини белгалашда
тарих ижтимоий-иқтисодий формациялар алмашинувининг табиий-тарихий
жараёни сифатида тушунилади. Бу формацияларнинг ҳар бирига мос ўз давлат
типи бўлади. Буларга қулдорлик, феодал,
буржуа ва социалистик давлат типлари киради, деб
уқтириларди.
Формациявий (ёки уни синфий деб
ҳам аташади) ёндашувга мувофиқ ижтимоий-иқтисодий
формацияларнинг алмашинуви ижтимоий инқилоблар натижасида содир бўлади ва
бу давлатнинг тарихий бир типидан бошқа, ундан юқорироқ
типига ўтишни тақозо этади.
Бир йўла шуни
ҳам қайд этиш жоизки, мазкур типология жуда тор маънодаги синфий
ёндашувга асосланган. Бироқ, фикримизча, бирон-бир нуқтаи
назарга беписанд қараш мумкин эмас. Чунончи, қулдорлик ва феодал
давлат типларининг пайдо бўлиши ва ривож топишини илмий асосда тушунтиришда
ушбу масалаларнинг марксча талқини муайян роль ўйнаган. Бу ёндашув,
шунингдек, XIX аср ўрталарига тўғри келувчи давлатнинг буржуа типини
ҳам тўғри тавсифлаб берди. Шу вақтга келиб, саноат капитализмининг
шаклланиши ниҳоясига етган ва унга хос бўлган буржуазия билан пролетариат
ўртасидаги зиддиятлар кучайиб, синфий курашнинг кескинлашуви юз берди. Лекин
давлат ва унинг типологиясига марксистик ёндашувнинг бундай мувофиклиги 1917
йил Октябр тўнтаришигача давом этган эди. «Классиклар»нинг капитализмнинг чириб
бориши ва ҳалокати тўғрисидаги башоратларига келсак - улар ўзини
окдамади. Капитадистик тузум Россиядаги инқилоб берган сиёсий зарбага
бардош берибгана қолмай, 20-йиллар охири ва 30-йилларнинг бошларидаги
чуқур иқтисодий инқироз шароитлари
машаққатларидан ҳам муваффақиятли ўтди.
Шунга қарамай,
бундай тор доирадаги синфий ёндашув изсиз кетмади. Аввал бошданоқ
ҳамма давлатлар ҳам марксистик типология чизмасига силлиқ
жойлашиб кетавермади. Бунда биз, энг аввало, шарқий типдага давлатлар
типологияси масаласини кўзда тутяпмиз. Шуниси қизиқки,
ҳуқуқшунослар ё умуман бу давлатларнинг ўзига хос
хусусиятларидан кўз юмардилар ё уларни қулдорлик ёки феодал давлат
типи-нинг «шарқона тури»га мансуб қилиб кўрсатардилар.
Ҳолбуки, Шарқ давлатлари ғарб давлатларидан принципиал
ва тубдан фарқ қилади. Келинг, мулоҳаза қилиб
кўрайлик. ғарб давлатларида сиёсий ҳокимият иқтисодий
жиҳатдан ҳукмрон синф қўлида эди, яъни давлат
ҳокимияти иқтисодий базагоу асосий ишлаб чицариш воситаларига
мулкий эгалик табштига бевосита боғлиқ эди.
Шарқ
давлатларида эса, бутунлай бошқача ҳолат кузатилади. У ерларда
айнан давлат ҳокимияти бирламчи бўлиб, ишлаб чиқариш
воситалари, меҳнат натижаларига эгалик қилиш имконияти сиёсий
ҳукмронликка боғлиқ (бу мамлакатларда хусусий мулкнинг
бўлмаганлиги, давлат мулки эса раҳбар доиралар қўлида бўлганлигани
эслатиб ўтамиз). Бинобарин, Шарқ давлатларини классик (оврупоча) типларга
мансуб дейиш ёки уларни “капитализмгача” бўлган типга (қулдорлик билан
феодал) қўшиб юбориш нотўғри бўлур эди.
Боз устига Шарқ
давлатлари фақат ғарб давлатларидангана фарқ қилиб
қолмай, балки ўзига хос хусусиятлари билан бир-бирларидан жиддий ажралиб
турардилар. Жумладан, Хитойда ҳеч қандай қулдорликнинг аломати
ҳам бўлмаган, Миср ва Осурияда эса, унинг жиддий роли бор эди. Давлат
ҳокимияти тизимида руҳонийлар мавқеи ҳам турлича
бўлган, уларнинг ҳуқуқий тизимлари жиддий фаркланарди. Демак,
давлат типологиялари ва ҳуқуқий тизимларнинг ғарбий ва
шарқий йўналишлари мавжудлиги ҳақида гапириш
тўғрироқ бўлади.
Кўриниб турибдики,
давлат ҳокимияти ҳамиша ҳам синфий табиатга эга бўлавермайди.
У кўпинча озми-кўпми тор доирадага ижтимоий гуруҳ (давлат маҳкамаси
раҳбарияти, партия-давлат элитаси сингари) қўлида бўлади. Лекин уни
ижтимоий синф сифатида қабул қилиш мумкин эмас. Албатта, бундай
гуруҳ бирон-бир синф манфаатини ифодалаши мумкин ва амадда кўпинча шундай
ҳам бўлиб чикдци. У ҳолатда ҳокимиятнинг синфий мазмуни,
давлат типи якқол кўзга ташланиб қолади. Бироқ, бундай гуруҳдар
аксарият ҳолларда фақат ўз манфаатларинигина ифодалаши ҳам
маълум.
Кўп ҳолларда
юқоридаги гуруҳлар ўз таянчига эга бўлиш мақсадида (баъзи
Шарқ мамлакатларидагадек) динга мурожаат қилади, собиқ
Иттифокда Сталин даврида бўлганидай ҳам жисмоний, ҳам ғоявий
ялпи тазйиққа дучор қилиши мумкин. Энди шундай савол
туғилади: ҳеч қандай синф манфаатларини ифодаламайдиган ёки
уни арзимас даражада ифодаловчи давлатни қайси типга киритиш мумкин?
Шу муносабат билан
мустамлакачилик кишанларидан озод бўлган мамлакатлар давлатларини таҳлил
зтиш муайян қизиқиш уйғотади.
Уларда кўпинча шундай вазият вужудга келадики, биронта синф ҳокимиятни
якка ўзи қўлга олиш ва уни ушлаб туриш учун етарли куч ва
уюшқокликка эга бўлмайди. Бундай мамлакатларда умуммиллий манфаатларни
бирлаштирувчи турли ижтимоий кучлар блоклари юзага келади. Бироқ, бундай
бирлашмалар кўпинча муваққат характерга эга бўлиб, умуммиллий
вазифалар ҳал этиб борилиши билан синфий манфаатлар ҳам пайдо
бўлиши мумкин. Шунинг учун давлатнинг бундай типи (асосли равишда) ўтиш
даври давлати номини олган.
Бундан ташқари,
анъанавий синфий ёндашув бир ижтимоий-иқтисодий формацияга мансуб
давлатлар ўртасидаги жиддий тафовутларни изоҳлаб беролмайди. Чунончи,
ҳозир-ги Жанубий Африка Республикаси билан шу мамлакатнинг апартеид
давридаги давлати ўртасида шубҳасиз катта фарқ бор. Ёки сталинизм
давридаги ва «қайта қуриш» давридаги Совет Иттифоқини олинг.
Давлат моҳиятининг иккинчи жиҳати - унинг умумижтимоий ролидан
келиб чиқилгандагина уларни тушунишга йўл очилади. Шунга қарамай,
давлат моҳиятининг умумижтимоий жиҳати, табиийки, синфий
жиҳат сингари ҳокимият муносабатларида намоён бўлади. Бу ерда гап
давлатнинг кимга тегашли эканлиги тўғрисида эмас, балки жамиятнинг амалда
давлат ҳокимияти ўз қўлида бўлган қисми билан қолган аҳоли,
яъни шу жамият аъзоларининг катта қисми ўртасидаги муносабатлар
ҳақида кетяпти.
Бундай
ҳолатларда ҳозирги замонда фанда кенг фойдаланилаётган давлат
таснифи қўлланиши мумкин: улар тоталитар, авторитар, либерал ва
демократик давлат-ларга бўлинади (бу ерда, албатта, кўпгана
оралиқ шакллар бўлиши мумкин).
Либерол давлатда фуқароларнинг
ҳуқуқ ва эркинликлари жамият ҳаётининг барча
соҳаларида расман амал қилади, давлат ишларида фуқароларнинг
расман иштирокларига йўл қўйилади. Ман этилмаган ҳамма нарсага
рухсат этилади. Лекин мавжуд давлат ва ижтимоий тузумни ўзгартиришга йўл
қўйилмайди.
Тоталитар давлатда ҳамма нарса бир
ғояга - «давлат - бу ҳамма нарса, инсон эса - ҳеч нима» деган
ғояга бўйсундирилган. Бутун ҳокимият ҳукмрон элита
қўлида бўлиб, бошқалар давлатни бошқаришдан четлатилган.
Авторитар давлатда ҳам
ҳақиқий ҳокимият тор элитар доира қўлида бўлиб,
шахсий манфаатлар давлат манфаатлари йўлида қурбон қилинади. Сиёсий
жабҳада рухсат этилганидан ташқари ҳамма нарса ман этилиши
тамойили амал қилади.
Демократик давлат фуқароларнинг давлат ва жамоат ишларини
бошқаришдаги хуқуқларини амалда таъминлайди, шундай иштирокка
ёрдам беради. Шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари доираси жуда
кенг бўлиб, уларни амалга ошириш таъминланган бўлади. Ижтимоий хаётнинг барча
соҳаларида қонун билан тўғридан-тўғри
тақиқланмаган ҳамма нарсага йўл қўйилади.
Тоталитар, авторитар
давлатлар йўқолиб кетгандан кейин тарих саҳнасида тарихий зарурият,
объектив қонуният асосида пайдо бўлган демократик давлат ўзининг
мазмун-моҳияти, асосий тамойиллари, мақсад-вазифаларига кўра
давлатларнинг ўтмишдаги хилларидан кескин равишда фарқ қилади.
Демократик давлат -
даачатнинг тамомила янги тарихий типидир. Бундай давлат ўтмишда бўлган эмас. У
ижтимоий адолат тамойилларига, ҳуқуққа, қонунга,
қонунчиликка асосланадиган давлатдир. Ўтмиш жамиятларда халқ
давлатга қул каби хизмат қилган, унга батамом қарам бўлган,
инсон давлат машинасининг бир мурвати деб ҳисобланган бўлса, демократик
давлат эса, аксинча халқ учун хизмат қиладиган, унинг
манфаатларини, ҳақ-ҳуқуқларини
ҳимоялайдиган давлатдир. «Давлат тушунчаси, унинг маъно-моҳияти
тубдан ўзгарди. У ислоҳотларнинг бош ташаббускори ҳамда уларни
мувофиклаштирувчи асосий кучга айланди. Давлат бозор иқтисодий
муносабатларига вазминлик билан, пухта ўйланган ҳолда, босқичма-босқич
ўтишни амалга оширмокда»10, дейди
мамлакатимиз йўлбошчиси биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг олтинчи сессиясида сўзлаган нутқида.
Жаҳонда инсон
фаолиятининг барча соҳаларида рўй берган ва содир бўлаётган ўзгаришлар
давлатга ҳам таъсир этмай қолмаганлиги табиий. АҚШ, Англия,
Франция, Швеция ва ғарбнинг бошқа ривожланган мамлакатлари
тажрибаси кўрсатиб турганидек, давлат эндиликда фақат «тунги
қоровул» роли билан кифоялана олмайди. Кейинги йилларда у тобора ижтимоий
зиддиятларни зўравонлик ва бостириш йўли билан эмас, балки ижтимоий муросага
эришиш воситасида ҳал этиш қуролига айланиб бормоқда. Айни
пайтда бу даъвоимиз фақат демократик ривожланишнинг узоқ тарихига
эга бўлган ғарб давлатларига нисбатан эмас, балки СССРнинг тарқалиб
кетиши ва мустақилликни қўлга киритиш натижасида ташкил топган
ҳозирги ёш суверен давлатларга нисбатан ҳам ғоят
ҳаққонийдир. Демократик тараққиёт йўлига,
ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлига
кирган Ўзбекистон Республикаси бунга ёрқин далил бўла олади. Табиийки,
бизнинг давлатимизда кўп нарса, шу жумладан, давлатга қарашлар ҳам
ўзгарди. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов бу
ҳақца шундай дейди: «Биз яқин ўтмишимизда синфий
ҳукмронликнинг қуроли сифатида давлат ҳақидаги марксча
ғояни шиор қилиб олиб, бу назарияни догмага, давлат ва
ҳуқуқни эса синфий кураш, синфий рақибларни енгаш
воситасига айлантирган эдик. Демократия шароитларида эса, давлат ижтимоий
қарама-қаршиликларни зўрлик билан бостириш йўли билан эмас, балки
ижтимоий келишув, халқ таъбири билан айтганда, муросаи мадора билан
бартараф этиш воситасига айланади»11.
Шу тариқа цивилизациявий
ёндашув давлат типологаясига тобора кенг эътиборга лойиқ,
замонавий ёндашув бўлиб бормокда. Ҳозирги вақтда унда «технологик»
деб ном олган йўналиш устунлик қилмоқда. Технологик йўналишга
мувофиқ давлат типи шу давлатга хос бўлган фан-техника
тараққиёти босқичига, аҳоли турмуш даражасига
боғлиқ равишда белгиланади.
Мисол тариқасида
«иқтисодий ўсиш босқичи назарияси»ни келтириш мумкин.
Таниқли Америка социологи ва сиёсатдони Уолт Ростоу унинг муаллифидир.
Ушбу назария, муаллиф фикрига кўра, марксизмга жанг эълон қилиши
ҳамда ҳозирги замон тарихини ўрганиш методи сифатида уни
сиқиб чиқариши керак. Унга биноан иқтисодий ривожи бўйича
барча жамиятларни беш босқичдан бирига - яъни
анъанавий жамият; ислоҳотларга асос солинадиган ўтиш жамияти; силжиш
жараёнини бошдан кечираётган жамият, пишиб етилаётган жамият ва халқ
истеъмолининг юксак даражасига эришган жамиятга киритиш мумкин.
Мазкур таълимотга
кўра, айнан бешинчи босқичда «умум-фаровонлик давлати» деб аташ мумкин
бўлган жамият юзага келади. Биз юқорида тилга олган «ягона
ҳиндутриал жамият», «постҳиндутриал жамият» назариялари ҳам
олдинги назарияга ғоят яқиндир.
Инглиз тарихчиси
А.Тойнби давлат типлари тўғрисидаги масалага цивилизациявий ёндашувнинг
бошқа бир йўналиши вакилидир. У цивилизацияни диний, руҳий, маданий
ва бошқа белгиларига кўра бирлигани кўрсатувчи жамиятнинг ёпиқ,
локал ҳолати, деб тушунтирувчи таълимот муаллифларидан ҳисобланади.
Шу белгиларга кўра, у жаҳон тарихида 20 дан ортиқ цивилизацияларни
ажратиб кўрсатади. Тойнби жамият ва давлат ҳақидаги тушунчаларни
аралаштириб юбориши эътиборни тортади. Бинобарин, унинг назарияси
қизиқиш уйғотса-да, бироқ у давлатдан кўра кўпроқ
жамият типологиясига мансубдир.
Давлат типологиясига
бошқача ёндашувлар ҳам мавжуд. Улар асосида бошқача мезонлар
ётади-ю, лекин улар, одатда, субъектив характерга эга. Шунинг учун биз
эътиборингизни фақат икки асосий ёндашувга қаратдик. Яна давлат
типологияси тўғрисидаги масалани ўрганишда бир-бирига
қарама-қарши қўймаган ҳолда ҳар иккаласидан
кераклигини таъкидлаш зарур деб ҳисоблаймиз.
Ҳуқуқшунослик
фанида асосан тўрт типдаги давлат -қулдорлик, феодал,
капиталистик ва социалистик давлатлар таҳлил этилган. Аввал
қайд этиб ўтганимиздек, том маънодаги қулдорлик ва феодал давлатлар
фақат Оврупода бўлган. Жаҳоннинг қолган қисмида - Осиё,
Африка, Америка қитъаларидаги давлатлар улардан жиддий фарқ
қиларди. Бундай ҳолат ғарбнинг (классик) давлатларидан
фаркланувчи «шарқ» типига мансуб давлатлар мавжудлиги ҳақида
гапириш имконини беради.
Уйлаймизки,
баҳсимизни шу типни таърифлашдан бошлаш мақбулдир. Бунда,
лоақал, бу давлатлар инсоният тамаддуни тарзида биринчи бўлиб пайдо
бўлганлиги эътиборга олинган бўларди.
Шундай қилиб,
энг дастлабки давлатлар сугориладиган деҳқончилик ҳудудлари
(Миср, Элам, Ҳиндистон ва Хитой)да бундан беш минг йиллар муқаддам
вужудга келди. Сугориш шохобчаларини бунёд этиш билан меҳнат
унумдорлигининг кескин ошиши уларнинг юзага келишига сабаб бўлди.
Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг бундай табиати жамоаларнинг
сакланиб қолишини тақозо этарди: бир оиланинг ўзи сув иншоотларини
қуриш ва улардан фойдаланишнинг уддасидан чиқолмасди. Шунинг учун у
ерларда хусусий мулк пайдо бўлмади, синфлар - ишлаб чиқариш воситаларига
эгалик қилувчи мулкдорлар юзага келмади.
Давлатнинг ташкил
топиш жараёнида пирамида шаклида бунёд этилган жамият пайдо бўлди: энг
юқорида ягона ҳукмдор (подшоҳ, фиръавн, шоҳ, хон ва
ҳоказо), қуйирокда - унинг энг яқин сафдошлари, маслаҳатчилари
давраси (вазирлар, амирлар) турарди. Улардан кейин қуйи мартабали
амалдорлар, пирамиданинг асосини эса, қишлоқ хўжалик жамоалари
ташкил этарди. Ана шу жамоалар ижтимоий маҳсулотнинг катта қисмини
давлат маҳкамаларига солиқ тарзида тўлаб, эксплуатация объектига
айланганди.
Албатта, шарқий
жамиятда хусусий мулк мутлақо бўлмаган дейиш мумкин эмас. Йўқ,
бундай мулк бўлган ва у подшоҳларнинг саройлари, қуллари,
жавоҳиротлари тарзида мавжуд эди. Сармоя ва моддий бойликлар савдогарлар
ҳамда ҳунармандларнинг бир қисмида ҳам бор эди.
Бироқ, шунга қарамай, шарқ жамиятида хусусий мулк
ижтимоий ишлаб чиқаришда мухим ролъ ўйнамаган. Ижтимоий
бойликнинг асосий ҳиссаси эркин жамоачилар ёки давлат ва ибодатхоналар
мулки бўлган қуллар меҳнати билан бунёд этиларди. Эътибор
беринг-а, қуллар фақат давлат ва ибодатхоналар мулки бўлган. Шу
тариқа ягона давлат мулки бўлган - давлат олий ҳукмдор тимсолида
“жонлижонсиз ҳамма нарса”га, шу жумладан, ўзининг энг яқин
кишиларигача барча фуқароларнинг ҳам ҳаёти, ҳам мулкига
эгалик қиларди. Айни пайтда Шарқ жамияти барқарор табиатга
эга бўлиб, туб ўзгаришларга учрамасди.
Чунончи, Қадимги
Миср давлати эрамиздан аввалги IV-III минг йилликларда пайдо бўлиб, ўттиз
асрдан кўпроқ яшади. Қарийб эллик аср давомида яшаб келган Хитой
давлати деярли XIX аср охирларигача жиддий ўзгаришларга дуч келмаган.
Илгари
таъкидлаганимиздек, ғарб мамлакатлари (ғарб жамиятлари ҳам)
Шарқ давлатларидан анча кейин пайдо бўлган, бироқ улар анча тез
ривожланган. Айнан Оврупада ижтимоий-иқтисодий формациялар (ва давлат
типлари) алмашинуви анча тез юз берди: қулдорлик феодализм билан, у эса,
ўз навбатида капитализм билан алмашди.
Шундай қилиб, бу
давлат тйпларини батафсилроқ кўриб чиқамиз.
Қулдорлик
давлати. Европада илк
қулдорлик давлатлари эрамиздан олдинги IX-VII асрларда, яъни Мисрдагидан
20 аср кейин пайдо бўлди. Бу даврга келиб, Шимолий Ўрта Ер денгиз бўйи
шароитларида қишлоқ хўжалик жамоалари барҳам топиб, ерга
оилавий, яъни хусусий мулкчилик муносабатлари юзага келди. Шу тарзда жамиятнинг
антагонистик (муросасиз) синфларга бўлиниб кетиши рўй берди. Боз устига улар
(Шарқца бўлганидек) ҳокимият тизимидаги турлича мавқелари
билан эмас, балки ишлаб чиқариш воситаларига турли муносабатлари билан
бир-бирларидан фаркланарди. Бир синф ер ва меҳнат қуролларининг, шунингдек,
ишлаб чиқарувчининг ўзи - қулга ҳам мулк эгаси бўлиб
қолди. Факдт ана шу ишлаб чиқариш воситаларининг эгаси бўлган синф
оммавий ҳокимиятни ноқонуний эгаллаб олади ва уни эксплуатация
қилинувчи кўпчилик қаршилигини бостириш, синфий эзиш қуролига
айлантиради.
Айтиш лозимки, турли
мамлакатлардаги қулларнинг аҳволи бирдек эмасди. Жумладан, Афинада
қулни калтаклаш ва ўлдиришни қонун тақиқларди. Римда бу
ман этилмаганди. Шунга қарамай, яна бир бор қулнинг мутлақо
ҳақ-ҳуқуқсиз махлуқ - гапирувчи қурол
эканлиги ҳақидаги тасаввурлар муболағадан холи эмаслигини
такрорлашни истардик. Улар мутлақ кўпчиликни ташкил
этгашшгининг ўзиёқ маълум даражада улар билан ҳисоблашишга мажбур
этарди. Бундан ташқари, қулдорлик давлатининг турли даврларида
қулларнинг аҳволи яхшиланиб борган. Қулларнинг ҳатто
табиблик ва ўқитувчилик вазифаларини адо этган ҳолатлари тарихдан
маълум. Уларнинг аксарияти ҳунармандчилик билан шуғулланиб, бойлик
орттиришган.
Буларнинг
ҳаммасига қарамай, қулдорлик тузумида
ҳуқуқсизлик ҳукмрон бўлганини айтиш керак. Барча
қу-дорлик давлатларида ҳокимият мутлақ ҳукмрон синф
қўлида бўлиб, қуллар жамиятда арзимаган вазифаларни эгаллашлари
мумкин эди. Бу ерда ҳокимиятнинг синфий табиати яққол кўзга
ташланиб турарди.
Давлатнинг вазифалари
фақат қулдорлар манфаатлари йўлида, унинг умумижтимоий функциялари
эса, ҳукмрон синф манфаатларига мувофиқ келадиган даражада амалга
ошириларди. Шу боис, қулдорлик давлатларида қулларнинг
қаршилик ҳаракатлари тез-тез содир бўлиб турганлига, улар-нинг
қулдорлар ҳокимиятига қарши йирик исёнларга айланиб кетган
ҳоллар тасодиф эмасди (Сицилияда, Кичик Осиёда қулларнинг эрамиздан
олдинги II асрдаги ғалаёнлари, эрамиздан олдинги I асрдаги Спартак
қўзғолони шулар жумласига киради).
Яна бир хусусиятга
эътиборингазни тортмоқчимиз. Овруподаги қулдорлик давлатларининг
кўпчилиги шаҳар-республика сифатида пайдо бўлди ва яшади. Шу йўл билан
ишлаб чиқариш воситаларига эгалик қилувчи мулкдорларнинг умумсинфий
иродаларини аниқлаш енгилроқ бўларди. Хусусий мулк, ягона давлат
мулкига асосланган Шарқ давлатларидан фаркли ўлароқ, маълум
даражада демократик ислоҳотларни ўтказиб туришни тақозо этарди.
Мулкка нисбатан тенг ҳуқуқли кишилар оммаси манфаатларини
мувофиқлаштириб бориш эҳтиёжи анча мураккаб ва пухта ўйланган
ҳуқуқий тизимларнинг пайдо бўлишига ёрдам берди. Бу
тизимларда давлат органлари томонидан ишлаб чиқиладиган қонунлар
ҳуқуқнинг асосий манбаларига айланарди.
Кўриб турганимиздек,
Шарқ жамиятларига нисбатан қулдорлик давлатлари анча
тадбиркорроқ бўлиб, уларда ке-йинги тараққиёт учун керакли
замин яратилганди. Шунинг учун ҳам кейинчалик унинг асосида
феодал жамият ва унга мос келадиган давлат ҳам пайдо бўлади.
Феодал давлати. Бу типдаги давлат Оврупада эрамизнинг
VI-IX асрларида вужудга келган ҳамда қатор мамлакатларда
ҳозиргача феодал муносабатлар сарқитлари мавжуд.
Феодалларнинг ерга
хусусий мулкчилиги феодап давлатининг иқтисодий асосини
ташкил этади. Деҳқонлар феодал ерларида майда якка хўжаликка эга
бўлиб, ердан фойдаланганликлари учун ҳосилнинг бир қисмини
беришлари ҳамда унга текин ишлаб беришлари керак эди (оброк ва баршчина).
Феодал жамияти ривожланиб бориши билан деҳқонларнинг феодалларга
қарамлиги давлатнинг мажбурий чоралари билан янада ортди:
деҳқонлар ерга «бирикти-риб қўйилар» ва ўз хўжаликларини
ташлаб кетолмасдилар.
Ижтимоий тенгсизлик
қонун йўли билан мустаҳкамлаб қўйиларди.
Деҳқонлар, одатда, давлатни бошқаришда ҳеч
қанақасига иштирок этишмасди. Давлат ҳокимияти
шак-шубҳасиз синфий бўлиб, тўла-тўкис феодаллар ихтиёрида эди. Давлат
ҳукмрон синфнинг диктатура (зўравонлик) қуроли бўлиб, унинг мулкдор
сифатидаги манфаатларини ҳимоя қиларди.
Давлат умумижтимоий
функциялар жиҳатидан ҳам тўла мустақилликни қўлга
киритган.
Бироқ, шуни
ҳам айтиш керакки, бундай тарқоклик давлатни заифлаштирарди.
Натижада ўзидан кучлироқ қўшниларга енгил ўлжа бўлиши мумкин эди
(кўпинча шундай бўларди ҳам). Бу холатлар ерларнинг янгадан
бирлаштирилишига сабаб бўлиб, табақавий-вакиллик ва мутлақ
монархиялар пайдо бўларди. Лекин феодал жамият тараққиётининг барча
босқичларида давлатнинг моҳияти ўзгармай қолди, у
ҳамиша катта ер эгалари синфи манфаатларига хизмат қилди.
Умуман олганда, феодал
жамият маълум даражада шарқ жамиятини эслатаётгандай туюлади. Бу
тахминларда асос ҳам бор. Ҳақиқатан, бу ерда ҳам
ерга эгалик мулк ҳокимиятининг баъзи хусусиятларини ўзлаштира бориб,
муайян тарзда давлатга айланади. Бироқ, барибир, фаркдар яна
сақланиб қолаверади. Шарқ давлатидан у ҳокимият манбаи
-мулк эканлиги, тескарисининг эса бўлмаслиги билан, ер мансабдор шахсларга
эмас, балки қариндош-уруғчилик асосида мерос қолдирилиши
билан, вассал олган ер унинг мулкига айланиши ва наслдан-наслга мерос бўлиб
ўтиши билан, қишлоқ хўжалик жамоалари умуман сакданиб
қолмаганлиги ёхуд улар Шарқдаги мавқега эга бўлмаганлиги
билан, шарқ давлатидагадек қудратли ва кўпсонли амалдорлар
маҳкамаси мавжуд эмаслиги билан фарқ қилади. Шунга
қарамай, барибир, ерга асосий ишлаб чиқариш воситаси сифатида
эгалик қилишнинг феодал табиати феодал давлати монархия (якка подшолик)
сифатида пайдо бўлиши ва яшашини тақозо этади. Ва, аксинча, савдогарлар
кўпчиликни ташкил этган ва мулк хусусий бўлган мустақил шаҳарларда
кўпинча бошқарувнинг республика шакли (Генуя, Данциг, Новгород, Псков
шаҳар-республикалари) кўзга ташланади. Феодал ҳуқуқнинг
асосий манбаи таомиллар бўлиб, феодал тарқоклик шароитларида улар бир-бирларидан
фарқ қилади. Бироқ, шунга қарамай, ягона
ҳуқуқий тизимнинг яратилиши феодал тарқоқликни
барҳам топтиришда катта аҳамиятга молик бўлди. Бунга умумдавлат
қонунчилигани яратиш воситаси билан суд преценденти (умумий
ҳуқуқий тизими)га умумий куч багашлаш орқали эришилди.
Буржуа давлати. Дастлабки буржуа (капиталистик) давлатлар
бундан 200-300 йил муқаддам Оврупо ва Шимолий Америкада вужудга келган.
Хусусан, улар Буюк француз инқилобидан кейин кенг тарқалди.
Буржуа жамиятини
лоақал бир хусусияти - расман мустаҳкампанган синфий тенгсизликка
асосланган ўзидан олдинги ижтимоий-иқтисодий формациялардан фарқли
ўлароқ, капиталистик ишлаб чиқариш усули ўз меҳнатини эркин
сотувчи ишчиларга эга бўлганлиги учун ҳам анча илғор
(прогрессив)роқ дейиш мумкин. Умуман эса, буржуазия «Озодлик, тенглик,
қардошлик» каби мафтункор шиорлардан фойдаланиб, ҳокимиятни
қўлга киритарди. АҚШнинг Мустақиллик декларациясида,
Франциянинг Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари декларацияси ва
бошқа худди шундай ҳужжатларда барча одамларнинг тенг бўлиб
тугилиши ва тенг ҳуқуқларга эга эканлиги, улар шундай
ҳолатда қолишлари кераклиги эълон қилинарди. Бироқ,
афсуски, бундай ваъдаларнинг кўпчилиги ҳаётга татбиқ этилмай
қолиб кетарди. Ниҳоят, буржуа давлати табақавий тенгсизликни
барҳам топтирган бўлса-да, унинг ўрнига ижтимоий
тенгсизлик келди. Бировлар ишлаб чиқариш воситаларига эгалик қилса,
улардан маҳрум бошқалар эса, ўз ишчи кучларини сотишга мажбур
эдилар. Шуни ҳам эътиборга олиш муҳимки, буржуа жами-яти ўз
тараққиёти давомида қатор босқичлардан ўтади, у билан
бирга давлат ҳам ўзгариб боради.
Биринчи босқич (сармоянинг илк жамғаршшши ва эркин
рақобат даври)да буржуазия синфи жуда кўпсонли бўлиб, озми-кўпми тенг
ҳажмдаги мулкка эга бўлади. Ана шунинг ўзи уларнинг умумий манфаатларини
белгилайди. Буржуа давлати ушбу манфаатларнинг ифодачиси ва ҳимоячиси
сифатида майдонга чиқади. Унинг фаолияти яққол кўзга
ташланадиган синфий тусга эга бўлади: ишчиларнинг бирлашишлари ман этилади,
мулкий маълумот олиш, ўтроқлик ва, шу каби цензлар деб аталадиган
турли тўсиклар жорий этилиб, ишчиларнинг давлатни бошқаришдаги
иштирокларини чеклашга эришилади. Шу тариқа ялпи тенг
ҳуқуқдилик тантанали шиорлигича қолиб кетиб, амалда
сиёсий тенгсизлиқ қонуний жиҳатдан мустахдамланиб борди.
Давлат ҳам, ҳуқуқ ҳам ҳукмрон синф
манфаатларини ҳимоя қилар, яъни ўз функциясини астойдил бажарарди.
Давлатнинг умумижтимоий функциялари четга суриб қўйилган эди.
Буржуа жамияти
ривожининг иккинчи босқичи XIX аср охири - XX аср бошларига
тўғри келиб, монополистик капитализм номи билан машҳур.
Унинг бошқалардан фарқ қилувчи асосий хусусияти шундаки,
кўпчилик майда корхоналар рақобатга бардош бериш мақсадида
трестлар, синдикатлар, корпорация ва бошқаларга бирлашадилар. Саноат,
савдо ва молия сармояларининг бирлашуви содир бўлади ва шу тариқа ишлаб
чиқариш ҳамда тақсимот турли хилларининг монополиялашуви
кузатилади. Натижада бойликнинг катта қисми буржуазиянинг нисбатан
камчиликни ташкил этувчи вакиллари қўлида тўпланади.
Бундан ташқари,
уларнинг қўлларида сиёсий ҳокимият ҳам жамлана боради.
Демократик тузилмаларга эҳтиёж барҳам топади. Баъзи ҳолларда
бу монополистлар манфаатларини ифодаловчи антидемократик тартибларнинг пайдо
бўлишига олиб келади (масалан, Олмония ва Италиядаги фашистик тартиблар, Лотин
Америкаси ва Жанубий Африкадаги ҳарбий-полиция давлати ва
бошқалар). Бунинг устига кўпинча бунга ўхшаш тартиблар ҳокимият
тепасида турувчи давлат ёхуд партия-давлат маҳкамаси раҳбар
доиралари манфаатларини ҳимоя қилади. Мазкур ҳолатларда
демократик тузилмаларни саклаб қолиш ғоят зарур бўлиб, бунинг
уддасидан чиқиш тобора қийинлашиб боради.
Шунга қарамай,
ҳар қалай, кўпчилик мамлакатларда демократия тамойиллари
ҳатто ривожланади ҳам: цензлар (турли чеклашлар) бекор
қилинади, умумий сайловлар ҳуқуқи жорий этилади. Айни
пайтда, ҳокимият ҳамон монополис-тик буржуазия қўлида
қолаётганига қарамай, В.В.Лазарев таъкидлаганидек,
бошқарувнинг демократик шакллари ривожланиб бориши билан бир вақтда
ҳукмдорлар нуфузини сақлаб қолиш учун умумижтимоий вазифаларга
тобора кўпроқ эътибор бериш талаби кучайиб боради.
Кўриниб турибдики,
буржуазия давлати пайдо бўлиши билан жамият ўз тараққиётида сифат
ўзгаришига молик сакрашни бошдан кечирганлиги шак-шубҳасиз. Ўз навбатида
бу қонуниятдир. Бундай шароитларда меҳнат унумдорлигини ошириш зарурати
ўсиб боради, бу эса, фан ва техникадаги жиддий кашфиётлар билан богликдир.
Вақт ўтиши билан
монополистик капитализмнинг давлат-монополистик капитализмга ўсиб ўтиши содир
бўлади, бу эса, давлатнинг ўзи ҳам монополист бўлиб қолганлигани
билдиради. У, С.А.Комаров таъбири билан айтганда, бирлашган капитализмга айланади.
Асримизнинг
30-йилларида буржуа жамияти ўз тараққиётининг янги, ҳозирги
замон босқичига киради. Бу давр буржуа давлатидаги туб ўзгаришлар
билан ажралиб туради. Содир бўлган ўзгаришларнинг сабаблари, энг аввало, аср бошидаги
мнқилобий ҳаракатнинг ўсиши билан боғлиқдир. Жумладан,
Россиядаги 1917 йил октябр воқеалари бутун дунё ҳамжамиятидаги
буржуа давлатининг ўзгаришига жиддий таъсир кўрсатди.
Буржуа давлатининг
ўзгаришига фан-техника тараққиёти ютуқдари ҳам таъсир
этмай қолмади. Зеро, саводхон, юксак малакали кишиларгина яхши ишчи
бўлиши мумкинлиги равшан бўлиб қолганди. Умуман олганда, инсоният -
эксплуататорлар ҳам, эксплуатация қилинувчилар ҳам
акллироқ бўлиб бораверишлари сезилган. Эксплуататорлар, жумладан, ишчилар
синфини ўз «қора тўни»да саклаб қолавериш қимматга
тушаётганини, бу нарса хавф-хатардан холи эмаслигини тушуниб қолишди.
Эксплуатация қилинувчилар ҳам қурол ёрдамидагина муроса
йўлини топиш бирдан-бир чора эмас, деган хулосага келдилар. Бу меҳнат
унумдорлиганинг анча ўсишига ва оқибат натижада аҳоли турмуш
даражасининг ошишига олиб келди.
Бундан ташқари,
ҳозирги замон буржуа жамиятида давлат ҳам иштирок этаётган
акциялаштиришнинг кучайиб бориш жараёнида аста-секин хусусий мулк улуши
қисқариб бормоқда, бу эса, жамиятнинг иқтисодий
асослари ўзгараётганини билдиради. Айни пайтда, йўқсуллар (пролетариат)
синфи тугаб кетмоқда. Зеро, йўқсуллар камайиб, акциядорлар сони
ортиб бормокда. Ишчиларнинг аксарияти аҳолининг бошқа қатламлари
билан биргаликда «ўрта» синфни вужудга келтирмокда. Эндиликда илгаригадек
буржуазия қўлида қолаётганлигига қарамай, жамият қолган
қисмининг унга таъсири кучаймокда. Бунда демократик сайлов тизими
қўл келмокда. Чунки мазкур жараёнда ҳукмрон раҳбар
доираларининг кўпчилик вакиллари бутун жамиятнинг сергак ва жиддий назорати
остида бўлади. Ҳуқуқ ва қонунчилик тобора кўпроқ
аҳамият касб эта боради: ижтимоий, ҳуқуқий давлатни
чинакамига шакллантириш сари муайян олға силжишлар рўй бермокда.
Давлатнинг функциялари
сезиларли даражада ўзгарди. У режапаштириш, давлат буюртмаларини жойлаштириш,
кредитлаш йўллари билан иқтисодиётга фаол аралашмокда. Халқ
хўжалигининг айрим тармокдарини давлат ихтиёрига ўтказиш амалга оширилмокда.
Лекин, бу ерда сўз ушбу тадбирни зўравонлик билан бажариш ҳақида
бораётгани йўқ. Аксинча, давлат хусусий тадбиркорлар учун самарасиз, аммо
аҳоли эҳтиёжи мавжуд бўлган буюмлар ишлаб чиқаришни
ҳамда хизмат кўрсатишни ўз зиммасига олади.
Хулоса қилиб
айтганда, ҳозирги замон ғарб буржуа давлати классик маънодаги
буржуа давлатидан жиддий фарқ қилади. Зеро, унинг моҳиятини
тушуниш учун синфий ёндашувнинг ўзи мутлақо етарли эмас. Шунинг учун
ҳам давлат-нинг фақат синфий моҳиятинигана эмас, балки унинг
ҳозирга вақтда тобора кўпроқ аҳамият касб этиб
бораётган ижтимоий
жиҳатини ҳам ҳисобга олувчи давлат тахдилига бошқача
ёндашувлардан ҳам фойдаланиш керак.
Социалистик давлат. Мазкур ғоя дастлаб назария сифатида
К.Маркс, Ф.Энгеяьс ва В Ленин асарларида пайдо бўлди. Марксизм-ленинизм
классиклари ўз асарларида социалистик давлатни бошқа ҳар
қандай турдаги давлатларга қарши қўйдилар ҳамда улардан
асосий фарқи бу давлатларда ҳокимият эксплуатация қилувчи
озчилик қўлида бўлиб, эксплуатация қилинувчи кўпчилик
қаршилигани бостиришда ундан фойдаланишида, деб билдилар. Социалистик
даюат, «классиклар» фикрича, социалистик инқилоб натижасида
вужудга келиши керак эди, яъни ҳокимиятни қўлга киритиш зўравонлик
йўли билан амалга оширилиши шарт эди. Эски давлат машинасини синдириб, пролетариат
диктатурасини ўрнатиш зарурати бунга сабаб қилиб кўрсатиларди. Шу
билан бирга инқилоб ғалабасидан сўнг ҳокимият ишчилар синфи
қўлига ўтиши режалаштирилгавди. Ишчилар синфи эса, бутун халқ
манфаатлари йўлида ағдариб ташланган эксплуататор синфлар
қаршилигини бостириб бориши, шунингдек, «янги ёрқин кеяажак»ни
бунёд этиш йўлида халқни ўз орқасидан эргаштириши керак эди.
Помешчиклар ва капиталистлар ҳукмронлигадан озод бўлган халқ ишлаб
чиқариш воситаларининг умумийлаштирилиши шароитларида меҳнат
унумдорлигини оширишда мислсиз сакрашни содир этади, фан ва техникани ривожлантиришца
буюк ютуқдарга эришилади, барча меҳнаткашлар янга ҳаётнинг
фаол бунёдкорларига айланадилар ва уларнинг барчаси давлат ишларини
бошқаришга жалб этилади, деб тахмин қюшнганди («ошпаз аёл ҳам
давлатни бошқариши мумкин», деган машҳур иборани эсланг).
Умуман, давлат
тўғрисида гапирадиган бўлсак, марксистлар унга унчалик катта
аҳамият беришмаганди. Боз устига, улар давлат ўз қиёфасидан
маҳрум бўлади ва даставвал «ярим давлат»га айланиб, кейинроқ
(зарурат бўлмаганлиги боис) умуман барҳам топади, деб ҳисоблашарди.
Ана шундай «назарий қоида»лар Лениннинг «Давлат ва революция» асарида
баён этилган.
Эндиликда биз ушбу
фаразларнинг аксарияти таги пуч уйдирмалардан бошқа нарса эмаслигини
аниқ тушуниб олдик. Ҳатто, СССРда 70 йил мобайнида социалистик
давлатнинг яшаганлигининг ўзи мазкур назарияларнинг утопиядан иборат эканлигани
рад этолмайдигина эмас, балки уларнинг бемаънилиги, ҳатто
ҳалокатлилигини бутун куч билан исботлаб турибди.
1917 йил Октябр
тўнтаришидан кейин Россияда барча ишлаб чиқариш воситалари ва ер давлат
ихтиёрига ўтказилганидан сўнг мамлакат ўзининг ҳақиқий
хўжайинларидан маҳрум бўлди, меҳнатга ҳақ тўлашдага
текисчилик унумли меҳнатни бесамар қилиб қўйди. Натижада
меҳнат мажбурий юкка айланди. Давлатда ҳокимият сўздагана
вакилликка асосланган бўлиб, халқ номидан иш юритаётгандек кўринсада,
амалда бир тўда фитначилар қўлида эди. Улар шафқатсиз террор -
«пролетариат диктатураси» ёрдамидагана ҳокимиятни қўлларида ушлаб
тура олардилар.
Лекин, маълумки,
ҳокимиятни эгаллаб олишнинг ўзи кифоя қилмайди, уни ушлаб
қолиш яна ҳам қийин ва муҳимрокдир. Давлат
ҳокимиятининг бутун кейинги тарихи -жиноятларнинг қонли занжиридан
иборат. 30-50-йиллар «социализми»нинг модели, С.А.Комаров тўғри
таъкидлаганидек, асосий ишлаб чиқариш воситаларини тўлиқ
давлатлаштириш, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларига давлатнинг
аралашуви, ижтимоий манфаатларнинг шахс манфаатларидан устуворлиги ва
фуқароларнинг қатор ҳуқуқ ва эркинликларини инкор
этиш асосига қурилганди.
Шу муносабат билан
В.В.Лазаревнинг: «Оқибат-натижада амалда ягона давлат мулкчилигига
асосланган жамият ва давлат шаклланди. Шунинг учун ҳам улар кўп
жиҳатдан шарқ типидаги жамият ва давлатларга ўхшаб кетарди.
Партия-давлат маҳкамаси, тўғрироғи, унинг раҳбар
доиралари ишлаб чиқариш воситаларининг ҳақиқий
эгаларига айлан-ди. Натижада улар чекланмаган ҳокимиятга эга бўлдилар»12, - деган фикрига қўшилмай
бўлмайди. “Социализм” қуришга киришган бошқа мамлакатларда
ҳам ўзига хос хусусиятларга эга бўлса-да, юқоридагига ўхшаш
жараёнлар содир бўлаётганди.
Шундай қилиб,
социалистик давлат ғояси амалда юзага чиқмай қолди -
утопиялигича қолиб кетди. Бироқ, бу социализм ғояларини бутунлай инкор этиш
деган гап эмас. Дарвоқе, урушдан кейинги кўпгана буржуа давлатлари илмий
социализмнинг баъзи қоида ва ғояларидан фойдаландилар ҳамда
коммунистлардан фаркди ўлароқ уларни ҳаётга татбиқ ҳам
этдилар. Булар - умумий тенг ҳуқуқпилик тўғрисидаги,
меҳнаткашларни ижтимоий ҳимоялаш ҳақвдаги,
аҳолининг юксак турмуш даражасини таъминлаш мақсадида давлат
назоратини йўлга қўйиш тўғрисидаги ғоялар эди. Қолаверса,
бу ғояларни зўр-базўргана соф «социалистик ғоялар» деб аташ мумкин.
Масалан, Қуръон К.Марксдан 1100 йил олдинроқ тенглик,
қардошлик ва ижтимоий адолат ғояларини эълон қилган.
Ўз мустақил
ривожланиш йўлига қадам қўйган республикамиз учун Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг серқирра фаолияти билан бирга,
унинг нутқлари, мақолалари, нашрий асарларининг ҳам
аҳамияти беқиёс эканлигини алоҳида таъкидлаш керак.
Мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси бу асарларда ўзини
қизиқтирган ҳар қандай саволга жавоб топиши мумкин.
Юртбошимиз ўз асарларида ҳеч қачон энг мураккаб ва қийин
муаммоларни четлаб ўтмайди, эътиборсиз қолдирмайди. Улар қаторида
давлат тўғрисидаги, унинг роли ва вазифалари ҳақидага
масалалар олдинги ўринлардан бирини эгаллайди. Улар Презвдентимизнинг кўпгана
асарлари ва нутқларида кенг ёритилган. Бу эса, ушбу масалаларни у
ғоят долзарб деб билишидан далолат беради. Баҳс мавзуимизга
киришишдан олдин унинг мулоҳазалари, хулосаларининг илмий
асосланганлигини, аниқ далилларга эгалигани, методологик ва услубий
йўналтирилганлигани таъкидлаш лозим.
Ислом Каримов ўзининг
илк асарларидан бири - «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва
тараққиёт йўли» асарида шундай тавсифни келтиради: «Ўзбекистон
- келажаги буюк давлат. Бу - мустақил, демократик,
ҳуқуқий давлатдир. Бу - инсонпарварлик
қоидаларига асосланган, миллати, дини, ижтимоий аҳволи, сиёсий
эътиқодларидан қатъи назар фуқароларнинг
ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаб берадиган давлатдир»13.
Худди шу асарида у:
«Халқ давлат ҳокимиятининг манбаидир., Унинг хоҳиш-иродаси
давлат сиёсатини белгилаб беради. Бу сиёсат инсон ва жамиятнинг фаровонлигани,
Ўзбекистон барча фуқароларининг муносиб турмушини таъминлашга қаратилган
бўлиши керак»14, деб таъкидлайди.
Бу эса, сиёсий ва
давлат тузилиши инсонга: «... унинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий турмуш
тарзини эркин танлаб олишини кафолатлаши керак»15лигини
англатади.
Гапни бир бошдан
бошлаймиз. Сиёсий соҳага. нисбатан бу қоидалар
ҳақиқий демократия принципларини қарор топтириш;
ҳокимиятнинг бўлиниши асосида миллий давлатчиликни барпо этиш; барча
фуқароларнинг қонун олдидаги ҳуқуқий тенглигини
кафолатловчи ҳуқуқий давлатни шакллантириш; озчиликдан иборат
миллатларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш; бир мафкуранинг яккаҳокимлигадан қатъиян воз кечиш;
кўппартиявийликни амалда шакллантиришдан иборат.
Иқтисодий
соҳа хусусида гапирадиган бўлсак, Президентимизнинг фикрича, бу
қуйидагиларни англатади: қудратли ва барқарор ривожланиб
борувчи иқтисодиётни барпо этиш; мулк эгалари
ҳуқуқларининг давлат йўли билан ҳимоя қилинишини
ва мулкчилик шаклларининг ҳуқуқий тенглигини таъминлаш;
иқтисодиётни ўта марказлаштирмаслик ҳамда якка ҳокимликка
барҳам бериш; меҳнат қилиш, дам олиш ва ҳар йилги
ҳақи тўланадиган таътилга чиқиш бўйича конституциявий
ҳуқуқни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
ишсиз бўлиб қолган тақдирда муҳофаза қилиш; табиатга
ваҳшиёна муносабатда бўлиш, экологияга зарар етказилишига
йўл қўймаслик.
Ижтимоий ва маънавий
соҳада бу -
инсонпарварлик ғояларига содиқлик; маънавият ва ахлоқийликни
қайта тиклаш. қадимги ва замонавий маданий бойликларни билиш ва
купайтириш; виждон ва дин эркинлиги қоидаларини қарор топтириш;
ижтимоий адолат қоидаларини рўёбга чиқариш; малакали тиббий
хизматни таъминлаш; умумий таълим олиш, касбни ва тегашли махсус тайёргарликни
ўтишни эркин танлашда барчага баравар ҳуқуқ бериш; ижоднинг
барча турларини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратишдан иборат.
Ислом Каримов оилани
давлат ва жамиятнинг асоси, деб ҳисоблайди. Шу муносабат билан у
қуйидагаларни ёзади: «Оила - жамиятнинг негизи. Бизнинг
давлатимизни ҳам катта бир оила деб тушунишимиз мумкин ва лозим. Бунда
ўзаро ҳурмат ва қаттиқ тартиб бўлмаса, оиланинг барча
аъзолари ўз бурчларини адо этмаса, бир-бирига нисбатан эзгулик билан
меҳр-оқибат кўрсатмаса яхши ва муносиб тарзда яшаш мумкин эмас.
Оила турмуш ва виждон қонунлари асосига қурилади, ўзининг кўп
асрлик мустаҳкам ва маънавий таянчларига зга бўлади, оилада демократик
негазларга асос солинади, одамларнинг талаб-эҳтиёжлари ва
қадриятлари шаклланади. Ўзбекларнинг аксарияти ўзининг ижтимоий-сиёсий
ҳаётида туб ўзгаришларни амалга ошириш сиёсатини ишлаб чиқиши ва
изчил рўёбга чиқариши керак»16.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат тўғрисидаги энг асосий
хулосаларидан бири шудир.
Шу муносабат билан
бозор муносабатларини ривожлантиришнинг давлат томонидан мувофиқлаштириб
борилиши тизимида қонун ҳужжатларининг қабул қилиниши
улкан аҳамиятга эга бўлди. Булар иқтисодий эркин корхоналар ва
фуқароларнинг ўзаро муносабатлари механизмини солиқдар тизими,
монополистик фаолиятни чеклаш, гаров ҳуқуқини жорий этиш ва
корхоналар банкротлигани қонуний йўл билан тан олиш орқали белгалаб
берилди.
Ислоҳотчи-давлат
мамлакат сиёсий ҳаётининг ранг-баранг бўлишига кўмаклашади. Республикада
кўппартиявийлик жорий этилмокда. Бу қоида республика Асосий
Қонунида мустаҳкамланган бўлиб, унинг асосида мамлакатимизда илк
бор ҳокимиятнинг олий органи - Олий Мажлисга сайловлар бўлиб ўтди.
Президентимиз
айтганидек, ўз ислоҳотчи-давлатига ишонч-ҳурмат Ўзбекистон
аҳолиси менталитетидан мустахкам ўрин эгаллаган. Ислоҳотларнинг
ҳар бир одими, янги қонун ва ҳукумат қарорларининг
ҳар бир лойиҳаси бизда инсонийлик нуқтаи назарвдан, одамларга
наф келтириши нуқтаи назаридан идрок этилади. Бизнинг халқимиз
ғайриодатий, аммо тараққиёт учун зарур нарсаларга ишонч билан
қарайди.
Республикамизнинг беш
йиллиги арафасида бўлиб ўтган Олий Мажлис сессиясида сўзга чиқар экан,
Президент Ислом Каримов қониқиш билан қуйидагаларни
қайд этди: «Ана шу йиллар мобайнида давлатнинг ўзи ҳам анчагана
ўзгарди - давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг тизими ва
тузилмаси бутунлай янгаланди, уларнинг иш услуби ва шакли ўзгариб бормокда,
тоталитар тизимнинг қолдиқлари жадал бартараф этилмокда. Давлатнинг
ўтиш босқичидаги, миллий давлатчиликни қарор топтириш давридаги
бундай роли, бугун кўриниб турганидек, ўзини тўла оклади»17.
Давлат масаласи бўйича
Президент Ислом Каримов асарларида илмий асослаб берилган назарий қоида
ва хулосалар қайд этиб ўтилганлардангана иборат эмас. Улар
мазмун-моҳиятан ниҳоятда чуқур, қамрови жиҳатидан
эса ғоят даражада кенг ва хилма-хилдир.
Юртбошимиз асарларида,
нутклари ва маърузаларида, саволларга берган жавобларида давлат ва жамият
бошқарувида қонун устуворлиги, давлатнинг асосий органлари
сайланиши ва уларнинг сайловчилар олдида ҳисоб бериши, тайинланадиган
давлат органларининг ташкилотлар олдидаги жавобгарлиги каби ўта мураккаб, жуда
катта амалий, сиёсий ва улкан тарбиявий аҳамиятга эга бўлган назарий масалалар
ҳам ўз ифодасини топган.
Ислом Каримов
асарларида назарий жиҳатдан асослаб берилганидек, Ўзбекистон
мустақил бўлганидан кейин давлат тушунчаси, унинг мазмун-моҳияти
тубдан ўзгарди. Бизда барпо этилаётган мустақил, демократик,
ҳуқуқий давлат ўзининг шакл-шамойили, сифат-мазмуни,
инсонпарварлик қоидаларига асосланганлиги, инсон
ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишни ўзи
учун бош мақсад қилиб олганлиги ва бошқа хислат-фазилатлари
билан собиқ совет давлатидан ер билан осмончалик фарқ қилади.
Ислом Каримов биринчи чақириқ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг биринчи мажлисидаги маърузасида дунёда
бир-бирига айнан ўхшаган иккита инсон бўлмаганидек, бир-бирига айнан ўхшайдиган
давлат ҳам йўклигини, бундай бўлиши мумкин ҳам эмаслигини уқтириб
шундай дейди: «Ҳар бир давлат - бетакрор ижтимоий ҳодисадир. У
ҳар қайси халқ тарихий ва маънавий тараққиётининг
ҳосилидир, унинг ўзига хос, ўзига мос маданияти ривожи-нинг натижасидир»18.
Мамлакатимиз Олий
раҳбари ўша маърузасида собиқ совет давлатининг зўравонликка,
тоталитаризмга, диктатурага асосланганлигани, оддий инсонлар манфаатларига зид
бўлганлигани ўзининг қуйидаги чуқур маъноли сўзлари билан баён
этади: «Биз ҳозир ўзгартираётган совет социалистик давлати халқимиз
ҳаётига четдан зўравонлик билан жорий этилган эди. Бу давлатнинг шакли ва
моҳияти халқимизнинг ахлоқий, маънавий ва руҳий
қадриятларига тўғри келмайдиган, мос келмайдиган тизимга асосланган
эди.
Хўш, бундай тузум
авваламбор кимга суянар эди? Бу тузум ўз халқининг тарихини, унинг
руҳи ва урф-одатларини, ўз авлод-аждодларини билмайдиган манкуртларга
таянар эди. Шунинг учун ҳам эски совет тузумининг байроқларида ва
шиорларида баён қилинган ғоялар амалдаги ишларидан ниҳоятда
узоқ эди. Худди шу боис бу давлатнинг ижтимоий тизими билан халқ
эҳтиёжлари ўртасида жарлик пайдо бўлди. Яъни инсон, унинг моддий,
маънавий, шу жумладан, миллий қадриятлари бу тизимда орқа ўринда
турар эди. Бинобарин, бундай давлатнинг аввалбошданоқ истиқболи
йўқ эди. Собиқ Иттифоқ ҳудудининг гоҳ у,
гоҳ бу ерида рўй бераётган бугунги кескин ижтимоий этник можаролар бунинг
яққол мисолидир»19.
Юртбошимиз асарларида
мустақилликка эришганимиздан кейин биз қандай давлат
қуряпмиз, унинг сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий негизи,
қиёфаси қандай бўлиши керак, янги демократик жамият шаклланишидаги
таъсири қандай бўлади, деган ўта мураккаб назарий масалаларга атрофлича
жавоб берилган.
Ислом Каримов
асарларини синчиклаб ўқиш ва улардаги назарий қоида ва хулосаларни
чуқур мулоҳаза қилиш, қалбдан, юракдан ўтказиш
жараёнида бозор иқтисодиёти тамойилларига асосланган, эркин, очиқ,
демократик давлат қура-ётганлигамизни, қураётган давлатимизнинг
шаклини, қиёфасини, инсонпарварлик моҳиятини яққол
тасаввур қиламиз.
Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ҳамда Президент асарларида белгалаб
қўйилганидек, бизнинг давлатимиз ўзининг қуйидаги хусусиятларига
эга:
* Бизнинг давлатимиз
халқ иродасини ифода этади, унинг манфаатлари учун хизмат қилади.
* Давлат органлари ва
жамики мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар.
«Собиқ тоталитар тузум шароитида, - дейди Президент, - бундай фикрни
ҳеч ким хаёлига ҳам келтира олмас эди. Бугун эса инсон, унинг
ҳаёти, эрки, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа
ҳуқуқ ҳамда эркинликлари муқаддас бўлиб, давлат
ҳимоясидадир»20.
* Асосий
Қонунимизнинг 7-моддасида белгилаб қўйилишича, «Ўзбекистон
Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул
қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга
оширилади».
Бизнинг давлатимиз энг аввало, умумжаҳон цивилизациясига, давлат қурилиши соҳасида бошқа халқлар эришган тажрибаларга, ижтимоий қадриятларга асосланади. «Ватанимиз азалдан башарият тафаккури хазинасига унутилмас ҳисса қўшиб келган. Асрлар мобайнида халқимизнинг юксак маънавият, адолатпарварлик, маърифатсеварлик каби эзгу фазилатлари Шарқ фалсафаси ва ислом дини таълимоти билан узвий равишда ривожланди. Ва ўз навбатида бу фалсафий-ахлоқий таълимотлар ҳам халқимиз даҳосидан баҳра олиб бойиб борди.
Бизнинг келажаги буюк
давлатимиз ана шу фалсафага уйғун ҳолда, Хўжа Аҳмад Яссавий,
Хожа Баховуддин Нақшбанд, Имом Бухорий, Имом Термизий, Амир Темур, Мирзо
Улуғбек, Алишер Навоий, Бобур Мирзо сингари мутафаккир аждодларимизнинг
доно фикрларига уйғун ҳолда шаклланиши лозим»21.
Президент асарларида
илмий асослаб берилганидек, янгиланган жамият давлатининг ривожланиш йўлига
асос қилиб олинган етакчи тамойиллардан бири: «Ижтимоий адолат
қоидаларини рўёбга чиқариш, аҳолининг энг ночор
қатламлари - кексалар, ногиронлар, етим-есирлар, кўп болали оилалар,
ўқувчи-ёшларнинг давлат томонидан ижтимоий муҳофазага бўлган
кафолатли ҳуқуқларини таъминлаш. Энг тараққий
этган мамлакатларда инсонни ижтимоий муҳофаза қилиш тизими кенг
қўлланилади, бунга ниҳоятда кўп аҳамият берилади, бизнинг
шароитимизда эса бу - фуқаролар тотувлигини сақпаб қолиш
кафолатидир»22.
Ислом Каримов ижтимоий
ҳимоялашнинг жамият тараққиёти учун нечоғли катта
аҳамиятга эга эканлигини, у фуқаролар тинчлиги - осойишталиги ва
миллатлараро тотувликни таъминлаш, қонунийлик ва
ҳуқуқий тартиботни қарор топтириш, сиёсий, давлат ва
конституциявий тузумни мустаҳкамлаш калити эканини ўз асарларида
қайта-қайта уқтириб келмоқда. Бу ҳакда у шундай
дейди: «Бозор муносабатларига ўтишнинг илк даврида биз олдиндан бутун
аҳолини ижтимоий ҳимоялаш йўлидан бордик. Бу чора-тадбирлар одамларнинг
турмуш даражаси кескин пасайиб кетишининг олдини олишда муҳим роль
ўйнайди. Республикада осойишталик ва барқарорликни саклаб қолиш
омили бўлди»23.
Қудратли, эркин,
демократик давлат қуриш ва мустаҳкамлашнинг, давлатчилик
негазларини белгалашнинг энг муҳим омилларидан бири - ижтимоий
ҳаётнинг барча соҳаларида адолат ва ҳақиқатни
қарор топтиришдир. Ана шу назарий масалалар ҳам Ислом Каримов
асарларида ўзининг чуқур илмий ифодасини топган.
Президентнинг
«Ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий
тамойиллари» асарида назарий асослаб берилганидек, «бугун жамиятда ижтимоий
мулкий жараёнларнинг объектив ўзгариши юз бераётган бир пайтда адолат
ғоясини ихчам бир хулоса билан ифодалаш мумкин. Яъни давлат жамиятнинг
кескин табақаланишига - ошиб-тошиб кетган бойлару
камбағал-қашшоқларга бўлиниб кетишига йўл қўймаслиги
керак».
Одамларнинг ўз
қобилият ва эҳтиёжларини тўла намоён қилишлари ва амалга
оширишлари учун зарур бўлган тенг имкониятларни ва шу жараённи вужудга
келтирадиган ҳуқуқий механизмни яратиб бериш давлатнинг
Президент асарларида илмий асослаб берилган асосий вазифаларидан бўлиб
ҳисобланади. Инсоннинг жамиятда тутадиган ўрни, обрў-эътибори,
тараққиётимизга ижобий таъсир кўрсатиши давлат томонидан ана шу
масаланинг тез ва ижобий ҳал этилишига бевосита боғлиқдир.
Президент асарларида
илмий асослаб берилганидек, жамиятимизда ҳалол меҳнат
қилаётган ҳар бир кишига ўз оиласини боқиш, билим олиш,
тиббий хизматдан фойда-ланиш, ўзининг ва қариндош-уруғларининг
қадр-қимматини ҳимоя қилиш учун баравар имкониятларни
вужудга келтириш ва амалга ошириш давлатимизнинг яна бир муҳим
вазифасидир.
Ислом Каримовнинг
давлат ҳақидаги назарий таъли-мотида суд ислоҳотини
чуқурлаштириш, ҳокимиятнинг учинчи - мустақил ва қарам
бўлмаган тармоғи сифатида бутун одил судлов тизимини демократлаштириш -
ҳуқуқий давлатни мустаҳкамлашнинг муҳим
йўналишларидан бири тариқасида алоҳида аҳамият касб этади.
Ижтимоий
тараққиётимизнинг ҳозирги тарихий босқичида
фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқпарини,
эркинликларини, шаъни, қадр-қиммати, миллий ғурурини
ҳимоя қилиш асосида ижтимоий адолатни қарор топтириш
судларнинг ва ҳуқуқ тартиботни муҳофаза қилиш
органларининг фаолиятида асосий мезонга айланмоги лозим.
Одамларнинг судларга
бўлган эскича қараш, тасаввур ва тушунчаларини батамом ўзгартириш
зарурлигини ҳаёт тақозо этмокда. Одамлар ҳозиргача ҳам
кўпинча, суд бўлди, деса кимдир жазо олди, кимнингдир тақдири ҳал
бўлди, деб тушунишади. Ҳолбуки, суд бўлди, деганда, одамлар ҳимоя
қилинди, ҳақ жойида қарор топди, деган тушунча одамлар
онгига мустаҳкам сингиши керак. Бунинг учун, - дейди Президент, - суд
жазоловчи органдан оддий одамларнинг ҳуқуқлари ва
манфаатларини ҳимоя қилувчи органга, ижтимоий адолат посбонига
айланиши, халқнинг ишонч қалъасига айланиши, ҳукм
чиқарувчи судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш лозим.
Ислом Каримов бу
хусусда биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ўн
тўртинчи сессиясидаги маърузасида қуйидагиларни алоҳида таъкидлади:
«Фақат шундай қилганда ҳозир судни жазоловчи орган деб биладиган
одам судга ўз ҳуқуқлари ва эркишшкларини, манфаатларини
ҳимоя қилиши лозим бўлган орган сифатида мурожаат қиладиган
бўлади. Ана шундагина суд ҳокимиятнинг ҳақиқий
мустақил учинчи тармоғига айланади»24.
Президент суд
қарорларини ижро этиш тизимини қайта ташкил этиш чора-тадбирларини
ишлаб чиқиш ва амалга ошириш зарурлигини биринчи чақириқ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг олтинчи сессиясида (1996 йил 29
август) сўзлаган нутқида таъкидлаганди. Ўша нутқида Ислом Каримов
бугунги кунда айрим суд қарорлари ўз вақтвда ижро этилмаяпти дейди.
Ҳар бир суд қарори сўзсиз бажарилишини таъминлашга имкон берадиган
пухта механизм барпо этилмаганини, қолаверса, хўжалик судлари тизимида
бундай тузилма умуман йўкдигани бунга сабаб қилиб кўрсатди. Суд
қарорлари ижросини тартибга солиб турувчи қонун қабул
қилиш зарурияти тугалганлигини қайд этди: судларнинг ижро этувчи
ҳокимият ва энг аввало жойлардаги ҳокимлар ва прокуратура органлари
билан ўзаро муносабатларини тубдан қайта кўриб чиқиш фурсати етди.
Ҳокимлар судларни камситишга, ҳар қандай усуллар билан уларга
ўз таъсирини ўтказишга уринаётган ҳоллар ҳам маълум. Бундай
фактларнинг қатъият билан пайи қирқилиши керак.
Ислом Каримов
асарларида адвокатлар тизимининг мавқеи ва аҳамиятини кескин
кўтариш, улар биринчи навбатда судлов амалиётида ҳуқуқий
меъёрларга қатъий риоя этилишини таъминлашлари, ўз ҳимояларидаги
фуқароларнинг ҳуқуқлари, шаъни ва
қадр-қимматини ҳимоя қилишлари лозимлиги қайта-қайта
тилга олиб келинаётганлигини зўр мамнуният билан айтмасдан ўтиб бўлмайди.
Мамлакатимиз
раҳбари адвокатлар мавқеи ва аҳамиятини кескин кўтариш
зарурлиги ҳақидаги назарий қоидасини ижодий ривожлантириб ва
бойитиб, Республика Олий Мажлисининг ўн тўртинчи сессиясидаги маърузаси (1999
йил 14 апрел)да шундай дейди: «Биз адвокатура тизимини кучайтириш ва унинг
чинакам мустақиллигини таъминлаш, уларнинг ваколатлари ва
мақомини прокуратура мақомига тенглаштириш учун қонунчилик
соҳасида ҳам, амалий ишлар соҳасида ҳам кўпгина
чора-тадбирлар кўрмокдамиз.
Ҳар қандай
суд жараёнида, жиноий иш кўрилаётган бўлса ҳам, бир томонда айбловчи,
иккинчи томонда тенг ҳуқуқ билан ҳимоячи сўзга
чиқади.
Фақат
қонунга бўйсунувчи суд, судьялар эса қонуний хукукларга, ўз
виждонига амал қилиб, айбловчи ва хдмоя қилувчи томонларнинг
фикрларини холисона ҳисобга олиш асосида мустақил равишда адолатли
қонуний ҳукм чиқаради»25.
Президентнинг «Тарихий
хотирасиз келажак йўқ», «Ўз келажагимизни ўз қўлимиз билан
қурмокдамиз», «Ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий
истиқболининг асосий тамойиллари», «Ўзбекистон буюк келажак сари»,
«Ўзбекистон XXI асрга интилмокда» номли ва бошқа кўпчилик асарлари,
маърузалари, нутқлари, саволларга берган жавобларида олдимизда
фуқаролик жамиятини қуришдек ниҳоятда муҳим,
келажагимизни ҳал килувчи вазифа турганлиги таъкидланган. Бу соҳада
дастлабки, аммо муҳим қадамлар қўйилди. «Биз
фуқаролик жамиятини қуришга интилмоқдамиз. Бунинг маъноси
шуки, давлатчилигимиз ривожлана борган сари бошқарувнинг турли хил
вазифаларини бевосита халққа топшириш, яъни ўзини ўзи
бошқариш органларини янада ривожлантириш демакдир»26.
Тарихий
тараққиёт жараёнида бугунги ўтмиш даври учун муҳим ва зарур
бўлган давлатимиз функциялари ва аломат-лари бора-бора тадрижий равишда
марказдан жойларга, давлат ҳокимияти органларидан жамоат бирлашмалари ва
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари зиммасига ўта боради.
Буни ҳаётнинг ўзи тақозо этмокда.
Президент асарларида
илмий-назарий жиҳатдан асослаб берилганидек, фуқаролик жамиятида
давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари умуммиллий манфаатларга
дахлдор энг муҳим вазифаларни амалга оширади.
Ислом Каримов давлат
ҳокимияти органлари томонидан амалга ошириладиган энг муҳим
умуммиллий вазифалар ни-малардан иборатлигани ўз асарларида аниқ ва
равшан баён этди. «... Шундай давлат ва ижтимоий тузилма яратиш керакки, -
дейди бу ҳакда у, -унда кучли марказий ҳокимият ўз
саъйҳаракатларини мудофаа, давлат хавфсизлиги ва фуқароларнинг
хавфсизлиги, тартиб-интизом, ташқи сиёсат, валюта-молия, солиқ
тизимини шакллантириш, қонунлар қабул қилиш ва жамиятнинг
бошқа стратегик вазифаларини амалга ошириш сингари асосий умуммиллий
вазифаларга қаратмоғи зарур»27.
Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятанинг хукуқий шарт-шароитларини яратиш, экология
масалалари, умумреспублика транспорт ва муҳандислик коммуникацияларини
ривожлантириш, янги тармоқларни вужудга келтирадиган ишлаб
чиқаришни барпо этиш ва бошқа шунга ўхшаш стратегик аҳамиятга
молик масалалар ҳам давлат миқёсида ҳал этилади.
Ислом Каримовнинг «Янгича фикрлаш
ва ишлаш - давр талаби», «Ўзбекистон XXI асрга интилмокда», «Ўз келажагамизни
ўз қўлимиз билан қурмокдамиз» асарларида аниқ белгалаб
берилганидек, бозор ислоҳотларини амалга ошириш, тадбиркорликни
рағбатлантириш, хусусий мулкни ривожлантириш, аҳолини иш билан
таъминлаш, истеъмол бозорини тўлдириш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш,
одамларнинг моддий фаровонлигани ошириш ва аҳолини кучли ижтимоий
муҳофаза қилиш сингари қолган барча масалалар маҳаллий
ҳокимият идоралари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органлари томонидан ҳал этилиши керак.
Ислом Каримов
асарларида фуқаролик жамиятини куришда бир қанча ваколатли
вазифаларни давлатдан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига,
биринчи навбатда маҳаллалар ихтиёрига босқичма-босқич
топшириш кўзда тутилганлиги белгилаб берилган.
Маҳалла - ўзини
ўзи бошқаришнинг ноёб, асрлар синовидан ўтган самарали бўгинидир.
Маҳалла жамоа аъзоларини уюштириш, бошини-бошига қовуштириш,
дўстлик, қон-қардошлик, ҳамкорлик, ҳамжиҳатликни
шакллантириш ва мустаҳкамлашнинг, миллий қадриятлар қарор
топиши ва ривожланишининг, миллий урф-одатлар ва анъаналарни сақлдаб туриш,
тиклаш, ривожлантириш ва ҳаётга жорий этишнинг, ўсиб келаётган ёш авлодни
миллийлик, миллий ғурур ва ифтихор, халқпарварлик, ватанпарварлик
руҳида тарбиялашнинг тарих синовидан ўтган, ҳаётда ўзини окдаган ва
окдаб келаётган энг муҳим омилларидан бўлиб ҳисобланади.
Маҳалла ахди
бир-бирининг аҳволидан, иссиқ-совуғидан бохабар бўлиб
туришади, яхши-ёмон кунида ҳамкор-ҳамдард бўлишади. Хонадонлардан
бирида бирон-бир корхол, ғам-ташвиш рўй бергудек бўлса, биринчи бўлиб
қўни-қўшнилар, маҳалладошлар хабар топиб, кўмак беришга,
дардкашнинг дардига малҳам бўлишга, моддий-маънавий, руҳий кўмак
беришга ошиқадилар. Тўй-маъракалар ҳам, ҳайиту байрамлар
ҳам, ҳашарлар ҳам маҳаллада ўзаро ҳамкорликсиз
ўтмайди.
Маҳаллаларда
маданий, ахлоқий, сиёсий-ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа
масалаларга доир жамоатчилик фикри шакл-ланади.
Озодагарчилик,
тартиб-интизом, экологая масалалари, табиатни эъзозлаш, газ, сув, электрдан
тежаб-тергаб оқилона фойдаланиш, болалар тарбияси, исрофгарчиликка
қарши кураш, тўй тантаналари, юбилейларни замонавий талаблар асосида
ўтказиш, маданият, маънавият ва маърифатни юксалтириш,
ҳуқуқий таълим-тарбияни яхшилаш сингари масалалар бўйича
умуммаҳалла миқёсида доимий равишда тадбирлар ўтказилиб турилади.
Маҳалла кекса
авлод билан навқирон авлодни туташтириб, қовуштириб турадиган,
ҳаётга эндигина кириб келаётган норасидалар, йигитчалар ва
қизалокларни ёши улуғ, ҳаётий тажрибаси бой, ақли зукко
кишилар йўл-йўриклари, ўғитлари асосида тарбиялайдиган, сабоқ берадиган
маскандир.
Кимнинг кимлиги,
нималарга қодирлиги, билимдонлиги, ҳаётий тажрибаси, феъл-атвори,
иймон-эътиқоди, ҳалол-поклигини аниқ белгилаб берадиган, тошу
тарозидан ўтказа-диган асосий маскан, энг катта мезон - маҳалладир.
Маҳалланинг
таълим-тарбия мактаби, ҳаёт дорилфунуни сифатидаги аҳамияти шу
қадар каттаки, унинг бу борадаги ўрни ва ролини аниқ ва мукаммал
баён этиш, моҳиятини тўла ёритиш ҳеч ҳам мумкин эмас.
Маҳалла
томонидан амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, ахлоқий,
таълим-тарбиявий, ҳуқуқий, маданий-маърифий соҳалардаги
вазифалар ҳаддан ташқари кўп ва хилма-хил, қамрови
ниҳоятда кенг.
Маҳалла
ваколатига кирадиган функциялар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши
ҳақидаги қонунлар, қарорлар ва расмий ҳужжатларда
белгилаб берилган.
Ислом Каримов
«Ҳалоллик ва фидойилик фаолиятимизнинг асосий мезони бўлсин» номли
рисоласида ўзини ўзи бошқаришнинг халқимиз анъаналари ва
қадриятларига жуда мос бўлган усули - маҳаллалар тизими сўнгги
йилларда жуда катта нуфузга эга бўлиб бораётганлигини, зеро, унинг
қўлидан келмайдиган иш йўклигини қуйидагича ифодалайди: «Зеро,
барчамиз маҳаллада ўсганмиз. Унинг нуфузини кўтариш, билингки,
нафақат иқтисодий, нафақат ижтимоий, балки бу - сиёсий,
тарбиявий, улкан маънавий масала-дир. Биз маҳаллаларга шу нуқтаи
назардан қарашимиз лозим. Маҳалланинг ҳар қандай масалани
ечишга қурби етади. Нега деганда, энг адолатли муҳит, энг адолатли
ижтимоий шароит, вазият фақат маҳаллада бўлиши мумкин. Ҳеч
бир корхона, ҳеч бир давлат идораси ёки жамоат ташкилоти бу борада
маҳалла билан тенглаша олмайди. У ерда ҳаёт тажрибаси катта,
заминга яқин, кўпни кўрган, барча ишни жой-жойига қўя оладиган
фидойи одамлар яшайди ва ипшайди. Энг зўравон, манаман деган одам ҳам
маҳалла ахли олдида юввош бўлиб қолади. Нега деганда, ҳамма -
у қандай одам бўлмасин, қайси лавозимда ўтирмасин, маҳалла
ахдига бўйсунишга мажбур. Шунинг учун, такрор айтаман, айрим «бели
бақувватлар» ҳам, қутуриб кетаётган баъзи кимсалар ҳам
маҳаллага кулоқ солади. Қулоқ солмай ҳам
кўрсинчи! Шундай экан, барча масалада маҳаллаларга суянган ҳолда
ишлаши-миз, келажагимизни улар ёрдамида қуришимиз лозим»28.
Президент асарларида
илмий асослаб берилган назарий қоида ва хулосалар мазмун ва
моҳиятидан англашилиб турилганидек, давлат, давлатга қарашли
тузилмалар ўтиш даврининг бошида ҳал қилувчи роль ўйнади. У
ислоҳотларнинг ташаббускори бўлиб майдонга чиқди, устувор
йўналишларни танлашда фаол иштирок этди, ислоҳотларни рўёбга
чиқаришни, қабул қилинган қарорлар ижроси устидан
назорат олиб боришни таъминлади. Мустақилликнинг дастлабки, энг
оғир йилларида давлат аҳолининг ижтимоий жиҳатдан заиф
қатламларини, қолаверса, амалда республиканинг бутун
аҳолисини ўтиш даврининг қийинчиликларидан ҳимоя
қилишдек мураккиб вазифани ўз зиммасига олди.
Йўлбошчимиз
юқоридаги фикрларини янада давом эттириб, биринчи чақириқ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг олтинчи сессиясида сўзлаган
нутқида қуйидагаларни алоҳида таъкидлади: «Айнан давлат янги
ҳуқуқий база ва янги ижтимоий муносабатлар шаклланишида,
эркин демократик меъёрларга ўтишда, кўп укладли иқтисодиёт ва бозор
инфраструктурасининг қарор топишида, янги банк, молия, солиқ тизими
шаклланиб, янги мазмун билан бойишида ташаббускор бўлди»29.
Давлат шакли тушунчаси
давлатшуносликнинг энг муҳим, сермазмун хусусиятларидан биридир.
Ҳуқуқшунос Иван Ильин шу муносабат билан қуйидагиларни
таъкидлаганди: «Бу мураккаб ва ғоят масъулиятли масалани
эҳтиёткорлик ва мутлақо холис фикр билан ўртага қўйиш зарур.
Энг аввало, давлат
шакли халқдар ҳаётига бефарқ қарайдиган «мавҳум тушунча»
ҳам, «сиёсий чизга» ҳам эмас, балки хаёт тарзи ва
халқнинг жонли ташкилотидир. Халқ ўз хаёт тарзини
тушуниши, айнан «шундай» ташкилланишини уддалаши; шу тузум
қонунларини хурмат қилиши ҳамда шу ташкилотга
ихтиёрий ҳиссасини қўшиши зарур. Бошқача айтганда, айнан халқнинг
жонли хуқуқий онги давлат шаклини рўёбга чиқаради,
унга ҳаёт, куч бахшида этади; бинобарин, давлат шакли энг аввало
халқ хуқуқий онги даражасига, халқ томонидан
тўпланган тарихий сиёсий тажрибага, унинг ирода кучи ва миллий
характерига боғлиқ»1.
И.Ильиннинг бу фикрига
қўшилмасликнинг иложи йўқ. Ҳақиқатан ҳам
мабодо бирон киши ўйин қоидаларини билмаса, ўйин режасини тақдим
эта олмаса, ва, умуман, ўйнашни хохламаса, бундай одамни шахмат ўйнашга мажбур
қилиш ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмайди-ку.
Бир жамоада бирга
ўйнамаган ўйинчилардан тузилган футбол командаси ўйинни бой бериши турган гап.
Тарихчиларнинг
шоҳидлик беришича, буюк саркарда Амир Темур бўлажак жанг қандай
бориши кераклиги, унинг мазмун-моҳиятини батафсил тушунтирар, шунинг учун
ҳеч қачон мағлубият аламини тотмаган экан.
Сиёсий ҳаётда
ҳам шундай: у жонли одамлар томонидан уларнинг ватанпарварлик
муҳаббати билан, уларнинг давлат тушунчаси билан, уларнинг бурчга
садоқати, ташкилий кўникмалари билан, уларнинг қонунга
ҳурматлари билан яратилади. Буларнинг ҳаммасини инсонда тарбиялаш
керак. Бинобарин, давлат шакли ҳақида фақат халқ
ҳуқуқий онги даражасини ва олинган кўникмани ҳисобга
олган ҳолдагана гапириш зарур.
Давлат ва
ҳуқуқ назарияси тушунчалари тизимида «давлат шакли» категорияси
билан «давлат мохияти» категорияси бевосита боғликдир.
Олдинги бўлимларда
давлатнинг моҳиятини очиб бергандик. Яъни унинг ижтимоий вазифалари,
жамиятнинг давлат пайдо бўлгунига қадар бўлган ташкилий тузилиши
аниқлаб берилган, давлатнинг асосий белгилари ажратиб кўрсатилиб, асосий
таърифлар берилганди. Энди давлат шандай тузилганини қараб
чиқиш пайти келди. Бошқача айтганда, жамиятнинг бу алохида
сиёсий, таркибий, худудий ташкилоти қанақанги шаклларда мавжуд
бўлади ва амал қилади? Давлатнинг шундай шакли, яъни тузилишини
ўрганиб чиққандан сўнггина биз шундай мураккаб ҳисобланган
давлатни тушуниб етиш сари бир қадам олға силжидик, дея оламиз.
Айни пайтда ушбу
мавзунинг яқин ўтмишдаги назарий ва амалий ишланмалари мазкур тоифа
маълум маънода му-носиб баҳоланмаганидан далолат беради. Бироқ, бу
ерда сўз фақат муносиб баҳолай олинмаганидагина эмас, «давлат
шакли»ни батафсил ўрганишнинг аҳамияти ҳақида ҳам
бормокда. Зеро, Е.И.Темновнинг ҳаққоний таъкидлашича,
«давлат-ҳуқуқ моҳиятидан келиб чиқувчи давлат
шаклининг (ҳуқуқ шакли сингари) қатъийлиги ва
аниқдиги эълон қилинган сиёсий йўлни амалга оширишда субъективизм
ва зўравонликни жиддий чеклаши мумкин эди»2.
Шу
боис - бирон мақсадни кўзлабми ёки беихтиёр равишдами - билмадик,
бироқ совет даври муаллифлари аксариятининг асарларида, одатда, давлат
«мазмуни»нинг аҳамиятини таъкидлаб, унинг синфийлигига урғу
бериларди. Ҳолбуки, шаклсиз мазмуннинг ҳам яшай олмаслиги
аллақачонлардан маълум эди. Шунга қарамай, давлат ҳақидаги
ижобий гапларнинг қаммаси беистисно унинг мазмунига нисбатан айтиларди.
Бундай нуқтаи назарнинг асоссизлигини кўрсатиб ва исботлаб бериш учун
ушбу категорияни батафсил қараб чиқиш керак бўлади.
Гапни «давлат
шакли» тушунчасига оид турли нуқтаи назарлар мавжудлигидан
бошлаш ўринли, деб ўйлаймиз. Жумладан, бир хил муагшифлар уни фақат тор
маънода изоҳлайдилар. Уларнинг фикрига кўра, бу - фақат
бошқарув шакли холос. Бошқа бировлар бу тушунчани кенг
маьнода талқин этади. Зеро, улар мазкур тушунчага бошқарув
шакллари билан давлат тузилиши шаклини киритадилар.
Бироқ,
нуқтаи назарлар фарқи шу ёндашувлар билангина чекланмайди.
Давлатнинг ички ва ташқи шаклларини фаркловчи муаллифлар ҳам бор.
Ички шакл деганда, демок-ратия, ташқи шакл дейилганда эса, сиёсий
ҳокимиятнинг аниқ ташкилоти тушунилади (Д.А.Керимов). Ушбу
нуқтаи назар нималарга асосланганлигини қуйидагича изоҳлаш
мум-кин: модомики, демократия сиёсий тартибнинг бир кўриниши экан, уни
давлатнинг ички шакли сифатида тушуниш зарур,бошқарув ва давлат тузилиши
шакллари мажмуи эса, ташқи шаклни ташкил этади.
Айрим давлатшунослар
давлатга ҳаракатдаги динамик ва ташкилий статик тизим сифатида
қарашни таклиф этадилар. Шу таклифдан келиб чиққан
ҳолда улар динамик жиҳатдан сиёсий (давлат) тартибни, статик
жиҳатдан эса, бошқарув шакли ва давлат тузилиш шаклларини давлат
шакли деб ҳисоблайдилар.
Юқоридагиларнинг
ҳаммаси юридик адабиётларда давлат шакли бўйича ягона тушунчанинг
йўклигидан далолат беради. Айни пайтда, ушбу тушунчанинг анъанавий
ҳисобланган таърифи мавжуд бўлиб, уни аксарият олимлар
маъқуллашади, биз ҳам уни асос қилиб олишни тавсия этамиз.
Шундай қилиб, давлат
шакли деганда, уч таркибий қисми (ёки томони) - бошқарув шакли,
давлат тузилиши шакли ва сиёсий идора усули бирликда олинган сиёсий
ҳокимият ташкилоти тушунилади (С.А.Комаров).
Ушбу таърифга эътироз
билдирмаган ҳолда, биз, эъти-борингизни «сиёсий ҳокимият» ҳамда
«сиёсий идора усули» деган ибораларга жалб этишни
истардик. Бу иборалар бизга таниш мазкур йўналишда тез-тез қўлланади.
Фикримизча, бу зарурий шарт эмас. Шунинг учун ҳам баъзи му-аллифлар
диққатни чалғитмаслик учун бу ибораларни шундай
қўллашади: сиёсий (давлат) ҳокимият, давлат (сиёсий) идора
усули.
Яна бир жиҳатни
таъкидлашни истардик. Биз юқорида давлат шакли унинг мазмуни билан узвий
боғликлигини айтиб ўтгандик. Шу фикрни батафсилроқ тушунтирамиз.
Мазмун давлат ҳокимиятининг кимга тегишлилигини, унинг субъектини
(эгасини) аниқпаш имконини беради, шунингдек, уни ким амалга оширади,
деган саволга жавоб беради. Зикр этил-ганлар асосида, давлат шаклининг уч
жиҳати мавжудлигига ишонч ҳосил қиламиз.
Булар:
* бошқарув
шакли, яъни давлат ҳокимияти ва бошқарувни тузиш ва ташкил этишнинг
муайян тартиби;
* давлат тузилиши
шакли, яъни давлатнинг ҳудудий тузилиши, марказий, минтақавий ва
маҳаллий ҳокимиятлар-нинг ўзаро муносабатлари муайян тартиби;
* сиёсий (давлат)
идора усули, яъни сиёсий (давлат) ҳокимиятни амалга ошириш усул ва
услубларидир.
Лекин шуни таъкидлаш
жоизки, булар ҳозирча давлат шаклини тушунишга умумий ёндашув, энг илк
танишувдир. Уни батафсилроқ тушуниш учун давлат шаклини ташкил этувчи уччала
жиҳатни диққат билан ўрганиш, уларнинг ўзаро
боғлиқлиги, ўзаро таъсирини кузатиш ҳамда назарий,
сиёсий-ҳуқуқий тафаккур юз йилликлар давомида давлатни
ўрганар экан, давлат шаклининг айнан шундай мазмунини нега алоҳида
ажратиб кўрсатганлигини тушунишга ҳаракат қилиш керак.
Давлат шаклини бундай
тушуниш дабдурустдан таркиб топмаганлиги ва ҳозир ҳам унга
қўшилмасликларини қайд этиб ўтиш жоиз деб ўйлаймиз. Узоқ
вақт давомида давлат шакли бошқарув шакли ва давлат тузилиши
шаклидан (биз келтирган таркибда дастлабки иккитасидан) иборат деб
ҳисоблаб келинганди. Кейинчалик унга сиёсий идора усули қўшилди. «Давлат
шакли» ва «сиёсий идора усули» ўртасига
тенглик аломатини қўювчилар ҳам бўлганди. Бунга асос ҳам бор
эди. Бироқ, буни кейинроқ «сиёсий (давлат) идора усули»
тушунчасини батафсил кўриб чиқиш вақтида яхшироқ тушуниб
оламиз. Шунга қарамай, ҳозирги кунда давлат ҳокимияти
ташкилоти уч қисм - бошқарув, давлат (сиёсий) тузилиши ҳамда
давлат (сиёсий) идора усули - бирлигидан ташкил топади, деган концепция кенг
тарқалган.
Аввал -
бошданоқ, давлатни назарий жиҳатдан тушуниб етишда бошқарув
шакли алоҳида ўрин тутишини таъкидлашни истардик. Қонуният шуни
тақозо этади. Давлатга уюшган жамиятда давлат ҳокимиятини ким ва
қандай амалга оширишини айнан шу шакл белгалаб беради. Бу масала
инсониятни жуда қадимдан тўлқинлантириб келади. Арастунинг ўзи,
ундан кейин Афлотун ҳам қадимги дунёда давлат ҳокимиятини
ташкил этиш ва уни бошқаришнинг хилма-хил шаклларини ўрганар эканлар, бу
давлатларни ким ва қандай бошқариши, яъни бошқарув шакли
мезони бўйича давлатлар таснифини ишлаб чиқишга уринишган.
Тўла асос билан айтиш
мумкинки, кўп асрлар давомида назарий сиёсий-ҳуқуқий тафаккур
кўплаб, баъзан бир-бирига сира ўхшамайдиган давлатларни зўр бериб ўрганишни давом
эттириб келди. Олимлар ўз изланишларида давлат шаклларидаги энг муҳим
жиҳатни ажратиб олиб, уларни тасвирлаб бериш, таҳлил этиш,
баҳолашга ва иложи бўлганда бу шаклларни ривожлантириш
истиқболларини олдиндан айтиб беришга уринардилар. Августин, Форобий,
Гоббс, Монтескье, Локк, Руссо, Радишчев ва бошқаларнинг асарларида давлат
шакллари ҳақидаги билимларни умумлаштириш ва тизимлаш, уларнинг
вужудга келиш ва ривожланишининг туб илдизларига етиб боришга кўп уриниб
кўрилган.
Айнан шунинг учун,
агар Арасту ва Афлотун даврларида назарий сиёсий-ҳуқуқий
тафаккур бошқарувнинг у ёки бу шаклини белгилаб берувчи сабабларни
аниқлашга уриниб, асосан бошқарув хилма-хил шаклларини тасвирлаш
йўлидан борган бўлсалар, XX асрда эса, сиёсий-ҳуқуқий
тафаккур марксистик назария доирасида бошқарув шаклини (формациядан келиб
чиққан ҳолда) давлат хили билан, жамиятнинг синфий таркиби,
иқтисодий базиси кабилар билан боғлаб тушунтиришга интилади.
Бошқарув шаклини
(биз юқорида айтиб ўтган давлат шакли уч қисмидан бирини)
аниқлашда марксистик назария давлат ҳокимияти у ёки бу тузилишини
тавсифловчи ижтимоий-синфий белгисини асосий белги сифатида ажратиб кўрсатарди.
У бошқарув шаклини мазкур давлатнинг ижтимоий-синфий моҳиятининг,
сиёсий мазмунининг, синфий кучлар амалдаги нисбатининг ташқи ифодаси
сифатида таърифларди. Бу чизмага кўра республика синфий кучларнинг бир хил
нисбатида пайдо бўлса, монархия бошқа нисбатида вужудга келади.
Албатта, жамиятнинг
синфий тузилиши, синфий манфаатларнинг тўқнашуви, синфий кучлар нисбатини
ҳеч ким инкор этмайди, улар ҳаётда мавжуд бўлиб, давлат тузилишига,
энг аввало, ҳокимият тизими қандай шаклларда ташкил топгани ва амал
қилишига, давлатни ким бошқаришига таъсир этади. Бироқ, айни
пайтда, давлат синфий белгиси аҳамиятини ошириб юборишга ўрин йўқ.
Биз юқорида бундай ёндашув услубий жиҳатдан нотўғри бўлиб,
аксарият ҳолларда кўпгина нарсаларни тушунтириб бера олмаслигига мисоллар
келтиргандик. Яна бир бор шу масалага тўхталамиз. Бундай ёндашувда бошқа
бир қанча омиллар: тарихий анъаналар, миллий руҳият, диний онг,
маданий муҳит, жамиятни ўта ғоявийлаштириш ва сиёсийлаштириш
даражаси, экология ва кўпчилик бошқа омиллар масалани ўрганиш доирасидан
ташқарида қолиб кетади.
Ҳозирги
вақтда фанимиз, шу жумладан, давлат ва ҳуқуқ назарияси
жамият ривожининг марксистик таълимоти умумий инқирози билан
боғлиқ услубий инқироздан аста-секин халос бўлиб бормокда. Бу
- давлат тузилишининг асосий хусусиятларидан бири сифатида бошқарув
шаклини. Янада чуқурроқ ва асослироқ тушуниш, ушбу
шаклларнинг чуқур ўйланган таснифини такдим этиш, улар ривожининг реал
истиқболларини олдиндан айтиб бериш имконини беради.
Юқоридагалардан
келиб чиққан ҳолда бошқарув шаклининг қуйидаги
таърифини таклиф этамиз:
Бошқарув шакли -
конкрет давлатда давлат ҳокимиятини ташкил этиш усулларининг мажмуидир. Агар ушбу таърифни янада
аниқроқ ифодалайдиган бўлсак, у олий ҳокимиятни, боз устига
унинг олий ва марказий органларини, таркиби, ваколатини, шу органларни ташкил
этиш тартибини, шунингдек, унда оддий халқ иштироки даражаси, бу органлар
ваколати муддатларини кўзда тутишини айтишимиз керак бўлади. Бошқарувнинг
қадим-қадимдан инсониятга маълум бўлган шакллари монархия ва
республикадир. Шу муносабат билан Арасту ўз вақтида бошқарув
шаклларини олий ҳокимият танҳо амалга ошириладиган монархияга, тор
доирадаги чекланган шахслар томонидан амалга ошириладиган аристократияга, бутун
халқ ҳокимиятни бошқарадиган демократияга бўлганлигини эслаш
ўринлидир.
Қадимги юнон
файласуфининг шу қадар узоқни кўра билиш қобилиятига тан
бериш керак! Зеро, ҳозиргача бошқарув шакли олий ҳокимият бир
киши томонидан амалга оширилиши (монархия) ёки у сайлаб қўйиладиган
ваколатли коллегиал орган (республика)га тааллуқлилигига қараб
бўлинади.
«Монархия» атамаси
(«монос» - бир, «архе» - ҳокимият) юнонча сўз бўлиб,
«яккаҳокимлик», «ягона ҳукмдор» маъноларини билдиради. Монархия
бошқарув шакли сифатида ўзининг аниқ юридик белгиларига эга. Монарх
давлатнинг жонли тимсоли бўлиб, ташқи ва ички сиёсат бобида давлат
бошлиги сифатида, халқ вакили, миллат «отаси» сифатида, фуқароларни
жипслаштирувчи, уларни давлат теварагига бирлаштирувчи шахс сифатида майдонга
чиқади. Монархлар - масалан, Франция қиролларидан бири: «Давлат -
менинг ўзимман», деб бежиз айтмаган. Бироқ, бу аксарият ҳолларда
масаланинг фақат Юридик томонини англатар, амалдаги аҳволни
ифодалай олмасди.
Монарх танҳо
ҳукмронлик қилади. Албатта, бу давлатнинг барча ишларини унинг бир
ўзи ҳал этаркан, деган маънони билдирмайди. Турли давлат органларида
хизмат қилувчи кўпсонли маслаҳатчилар, вазирлар, амалдорлар давлат
ишларини бошқаришарди. Айни пайтда, энг муҳим, принципиал давлат
ишлари бўйича монархнинг ўзи ҳукм чиқаришига тўғри келарди. У
бутун ҳокимиятнинг тўла соҳибидир. Монарх ҳокимияти олий
ҳокимият бўлиб, мустақилдир. У - давлатдаги олий ҳокимиятдир.
Одатда, унинг
ҳокимияти муқаддас деб эълон қилинар, дин оғушига
ўралар эди.
Албатта, шуларнинг
барчасига қарамай, монархнинг халқаро, сиёсий ва миллий кучлар
таъсирини ҳис этмаслиги мумкин эмас. Лекин баъзан монарх ҳукми
тасодифий, субъектив омилларга боғлиқ бўлиб қоладиган
ҳоллар ҳам учрайди (буни ҳам тушунса бўлади - ахир монарх
ҳам одам, инсонларга хос нарсаларнинг ҳаммаси унга ҳам бегона
эмас).
Монархия
ҳокимияти ворислик асосида бир авлоддан иккинчи авлодга мерос бўлиб
ўтади. Ҳокимиятнинг бир шахсдан иккинчисига ўтишига халқнинг
ҳеч қандай алоқаси бўлмайди. Монарх муддатсиз ва умрбод
ҳокимият эгасидир. Лекин бундан монархни фақат табиий ўлимгина
ҳокимиятидан ажратар эканда, деб хулоса чиқариш хато бўлурди.
Монархлар ағдариб ташлангани, ўлдирилгани, бошқа кишилар билан
алмаштирилганига тарихда мисоллар кўп.
Монарх масъулиятдан
озод киши ҳисобланади, яъни у ўз бошқаруви натижалари учун
аниқ юридик ва сиёсий жавобгар ҳисобланмайди. Дарвоқе,
тарихда халқ монархни жавобгарликка тортган ҳолатлар
ҳақида кўпдан-кўп мисоллар мавжуд (инқилобларни эслайлик).
Монархиянинг энг
гуллаб-яшнаган даври янги давр арафасига тўғри келиб, бу вақтда
унинг бошқарувнинг республика шаклидан фарклари кўзга ташлана бошлаган, мутлақ
(чекланмаган) ва чекланган монархия кўринишлари ўртасидаги
фарклар аниқ билиниб қолаётганди.,
Мутлақ монархия
шаклидаги
бошқарувнинг асосий белгиси - монархнинг тўла ҳокимиятини
чеклайдиган бирон-бир давлат органининг йўқлигидир- Монархиянинг
юридик хусусиятлари тўғрисидаги С.А.Комаров нуқтаи назари биз учун
ҳам матлуб бўлиб, улар:
- ҳокимиятдан
муддатсиз, яъни умрбод фойдаланиш;
- тахтни мерос
сифатида ёки қариндошлик ҳуқуқи бўйича эгаллаш;
- ташқи
алоқаларда кафолат (мандат) асосида эмас, ўз шахсий
ҳуқуқи бўйича вакилликни амалга ошириш;
- давлат бошлиғи
жавобгарлигининг йўқлиги (фақат худо олдида масъуллик)дир.
Бундай шароитларда
(зарурат йўқпиги туфайли) табақавий, вакиллик муассасалари
йўқолиб кетади ёки тўла таназзулга юз тутади, халқнинг сиёсий ва
ижтимоий ҳуқуқсизлиги одатий ҳолга айланади.
Чекланган монархия турли тарихий даврда турли кўри-нишга эга
бўлади. Қизиги шундаки, Арасту руҳий асослар-дан
келиб чиқиб, монархияларни «тўғри» бошқарув шаклига эга
бўлган монархия ва мабодо монарх барчанинг манфаатлари ўрнига ўзининг
ғаразли, шахсий манфаатларини кўзлаб, бошқаришда зулмни қўллайдиган
бўлса - «нотўғри» (золимлик ва истибдод) шаклга эга монархияларни ажратиб
кўрсатганди. Ҳозирги замон олимлари юридик асосларнигина
ҳисобга олишади. Уларга кўра, чекланган монархия (феодализм даврида)
табақавий-вакиллик ҳамда конституциявий монархияга бўлинади.
Конституциявий монархия ўз навбатида дуалистик ва парламентлик монархия
(капитализм даврида) кўринишларига эгадир.
Конституциявий
монархия буржуазия жамиятининг шаклланиш даврида
пайдо бўлган. У шундай бошқарув шак-лидан иборатки, бунда монарх
ҳокимияти вакиллик органи томонидан чекланган бўлади. Бу эса, парламент
тасдикдайдиган конституцияда мустаҳкамланади. Уни ўзгартиришга монархнинг
ҳақи йўқ. Шу асосда дуалистик ҳокимият икки
тарафлама хусусиятга эга бўлишини тушуниб олишимиз мумкин (мазкур сўзнинг
таржимаси ҳам шундан гувоҳлик бериб турибди).
Амалдаги мавжуд ва
юридик ҳокимият монарх шакллантирадиган ҳукумат билан
қонунчилик органи сифатида майдонга чиқувчи парламент ўртасида
бўлинади. Мамлакатни бошқариш монарх ихтиёрида бўлиб, вазирлар унга
ҳисоб бериб турадилар. Ҳукумат парламентнинг партиявий таркибига
боғланмаган ҳолда шакллантирилади. Бошқарув дуализми (икки
тарафламалилига) шундан иборатки, мисол учун монарх феодаллар манфаатларини,
парламент эса, буржуазия ва бошқа табақалар манфаатларини
ифодалайди.
Бундай
бошқарувга Пруссия, Италия, Руминия (ўтмишдаги) давлатлари мисол бўла
олади. Ҳозирги вақтда бошқарувнинг бу шакли ўз умрини яшаб
бўлди.
Парламентлик монархия мамлакатлари (ҳозирги Англия,
Бельгия, Норвегия, Швеция)да қирол шохлик вазифасини ўтасада, мамлакатни
тўла маънода бошқаролмайди. Ҳукумат парламент томонидан сайловларда
кўп овоз олган муайян партиялар вакилларидан иборат қилиб
шакллантирилади. Энг кўп депутатлик мандатларига эга бўлган партия раҳбари
ҳукумат бошлиғи бўлади. Қонун ҳужжатлари парламент
томонидан қабул қилиниб, расман монарх имзолайди. Шундай
қилиб, қонун чиқарувчи, ижроия ва суд соҳаларида монарх
ҳокимияти рамзий маънога эга. Лекин юқорида зикр этилганлардан
монарх фақат соф рамзий шахсга айланиб қолади, деган маъно келиб
чиқмайди. Бу шўро даврига оид хато бўлиб, у вақтда монархия умри
тугаб бўлган бир нарса сифатида рўйхатдан чиқариб юборилганди. Агар
шундай бўлса - минг йиллаб яшаб келган бошқарувнинг бу шакли
ҳозиргача баъзиларнинг эътиборини тортиб келаётганини қандай
изоҳлаш мумкин? Чунончи, 1975 йили Испания халқи плебисцит
(референдум)да монархияни қарор топтиришга овоз берди. СССР барҳам
топиши билан кўпчилик республикалар (Россия, Украина)да монархиянинг
қайта тикланиши эҳтимоли ҳақида гаплар бўлди. Албатта,
буни изоҳлашнинг қийин жойи йўқ. Машаққатли
дамларда, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳаётда ҳукм сураётган
беқарорлик шароитларида аксарият одамлар ҳокимият тепасига
монархнинг - «миллат отаси»нинг, «миллатлар якдиллиги рамзи»нинг келишига умид
боглай бошлайдилар. Бироқ, бунда файласуф И.А.Ильиннинг
ҳаққоний таъкидига кўра, монархия диний илдизларга асосланган
бошқарувнинг «жонли» шакли бўлади, шунинг учун ҳам махсус
ижтимоий-руҳий муҳитни тақозо этади. Уни декрет билан жорий
этиш, яна ҳам муҳимроғи тасодифий бир шахсни монарх деб эълон
қилиш мумкин эмас.
Республика (лотинча Respubliса - халқ иши) - давлат
ҳокимияти аҳоли муайян муддатга сайлаб қўядиган органлар
томонидан амалга ошириладиган бошқарув шаклидир. Республика ҳам монархия
сингари муайян тарихий хусусиятга эга. Бошқарув республика шаклининг бир
қанча турлари мавжудлиги тарихдан маълум. Улар қулдорлик
шароитларидаёқ намоён бўла бошлаган эди.
Демократик республика
Афина давлатида (эрамизгача V-IV асрлар) мавжуд
бўлган. Буни жамиятнинг ижтимоий таркиби, қулдорликнинг шу ерга хос
хусусияти, яъни озод афиналикларни қулга айлантиришнинг
истисно этилганлиги, қулдор жамоалар бўлганлиги, давлат
бошқарувининг самарали тизими мавжудлиги билан изоҳлаш мумкин эди.
Спарта (эрамизгача V-IV асрлар) ва Рим давлати (эрамизгача V-II асрлар) аристократик республикалар
ҳисобланади. Давлат сифатида улар кўпроқ аҳолининг
аристократик қисми манфаатларини ифодаларди.
Капитализм даври парламентар
(парламент) республикаси ҳамда президентлик республикаларни вужудга
кеятирди.
Парламентар республикаларнинг бошқалардан
фарқ қилувчи хусусияти ҳокимият поғоналарида
келишмовчиликларнинг бўлмаслигидир. Зеро, ижроия ҳокимияти бошлиғи
(бош вазир) ва унинг маҳкамаси парламент, тўғрироги, парламент
аъзоларининг кўпчилиги томонидан тайинланади ва назорат қилинади. Хукумат
қонун чиқарувчилар кўпчилиги қўллаб-қувватлаб турган
муддатлардагана ўз вазифаларини бажара олади. Бундай кўпчиликдан маҳрум
бўлганда эса, мазкур ҳукумат истеъфога чиқишга мажбур бўлади.
Одатда, парламент республикаларида президент катта роль ўйнамайди: ижроия
ҳокимияти гўё қонун чиқаруви ҳокимиятнинг давоми
сифатида иш олиб бориши туфайли ҳокимият тармоклари ўртасида вужудга
келиши мумкин бўлган ихтилофларнинг олди олинади.
Бироқ, парламент
республикаси ҳам камчиликлардан холи эмас. Партия тизимининг ўта майда
бўлакларга бўлиниб кетганлиги шундай камчиликлардан биридир. Мазкур ҳол
парламент коалицияларининг ҳам майдалашувига, бу эса, ўз навбатида
ҳукуматнинг беқарорлигага олиб келади. Муайян шароитларда,
ҳатто озчиликни ташкил этувчи экстремистик партиялар ҳам, парламент
кўпчилиги коалициясининг бир қисми бўлиб қолиши мумкин. Бу эса,
мамлакатга ижроия ва қонун чиқарувчи ҳокимиятлар ўртасидаги
зиддиятлардан кам бўлмаган жиддий салбий оқибатлар келтириши мумкин.
Боз устига, парламент
республикасвда шу парламент оддий кўпчилиги кучи билан мустабидликни яратиш
эҳтимоли истисно этилмайди. Бошқача қилиб айтганда,
бошқарув парламент шаклининг самарадорлиги ва барқарорлиги
парламентдаги ўринлар учун кураш олиб борувчи сиёсий партия-лар табиатига
тўғридан-тўғри боғлиқдир.
Президентлик
республикаси бошқарув
шакли сифатида биринчи навбатда сайлаб қўйилган давлат боишиги бир
вақтнинг ўзида ҳукумат раҳбари ҳам бўлиши билан
фарқ қилади. Президентнинг ўзи парламент розилиги билан шу ҳукуматни
тузади ва зарурат туғилганда уни тарқатиб юбориш
ҳуқуқига эга бўлади. Бутун халқ томонидан сайланган
президент умуммиллий манфаатлар ифодачиси, миллат рамзи бўлиши (ҳар
қалай шундай бўлиши керак ҳам) бошқарув президентлик
шаклининг ижобий томонидир. Мазкур шакл бутун ваколатни бир шахсга беради ва у
фавқулодда ҳолатларда масъулият ва раҳбарликни ўз
қўлига олади. Бошқарувнинг президентлик шакли, одатда, парламент
шаклига нисбатан юқорироқ даражадаги сиёсий барқарорликни
таъминлайди. Зеро, президент конституцияда белгилаб қўйилган қатъий
муддатга сайланади.
Президентлик
бошқарув шаклининг заиф жойлари ҳам мавжуд. Бошқарувнинг
парламент шаклидан фаркди ўлароқ, у ҳокимиятнинг ижроия ва
қонун чиқарувчи тармоклари ўртасидаги зиддият ва можароларни,
шунингдек, конституциявий инқироз эҳтимолини истисно этмайди.
Бундай вазият, чунончи, президент билан парламент кўпчилиги
бошқа-бошқа партиялар, сиёсий оқимларга мансуб бўлган
вақтларда юзага келиши мумкин.
Шундай қилиб,
бошқарувнинг парламент ва президентлик шаклларидан бирини танлаш ягона,
аммо беқарор раҳ-барият (парламент бошқаруви) билан
барқарор, лекин икки ҳокимият ўртасидаги ихтилофларни истисно
этмайдиган раҳбариятдан бирини танлаш деган маънони англатади.
Бундан ташқари,
президентни сайлашнинг энг матлуб услуби ўзи бормикан? Уларнинг ҳар бири
ўзининг кучли ва заиф томонларига эга. Шу муносабат билан президентлик
сайловларининг аҳамияти ошиб боради. Тўғридан-тўғри сайловлар
энг содда ва демократик сайловлардир. Бундан ташқари, президентлик
ҳокимияти қонунчилик ҳокимиятига жуда катта қарам бўлиб
қолиши ҳам мумкин (масалан, фавқулодда ҳолат
шароитларида президентни иккинчи муддатга қайта сайлаш тартибини олиб
кўринг).
Давлат бошқарув
тизими қотиб қолган эмас, балки тарихий тараққиёт
жараёнида муқаррар равишда ўзгариб, янгиланиб туради.
Дунёдаги давлатлар
бошқарув шакллари кўп минг йиллик тарихга эга бўлиб, жамият
тараққиёти асосида такомил-лашиб, мазмун жиҳатидан
мукаммаллашиб борган. Буни Ўзбекистон давлат бошқаруви мисолида кўриш
мумкин. Конституциямизга мувофиқ Ўзбекистон Республикасида давлат
ҳокимиятини ташкил этишнинг асосий тамойилларидан бири - халқ
ҳокимиятчилигидир. Республикада халқ давлат ҳокимиятининг
бирдан-бир манбаидир. Халқ давлатни бошқарувни бевосита ёки сайлаб
қўйилган ўз вакиллари орқали амалга оширади.
Мустақиллик
туфали Ўзбекистонда давлат бошқарувининг янги, замонавий ва самарали
тизими шакллантирила бошлақди. «Президентлик бошқарув усули - шу
тизимнинг ўзагидир»3.
Давлат
бошқарувининг президентлик шакли Ўзбекистонда тасодифий равишда юзага
келмади. Давлат бошқарувининг бу замонавий ва самарали шаклини юзага
келтиришда халқимизнинг давлатчилик соҳаларидаги кўп минг йиллик
тарихий тажрибалари, диёримизнинг муайян шарт-шароитлари, халқнинг
анъаналари ва менталитети, ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, ҳозирги
замон илғор давлатларининг тажриба ва ютуқлари зарурий равишда
назарда тутилган.
Жаҳон тарихий
тажрибаси президентлик усули давлат бошқарувининг энг мақбул,
халқ манфаатлари - эҳтиёжларига жавоб берадиган қулай
тизимларидан эканлигини кўрсатиб турибди. «1995 йилга маълумотга кўра,
Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо 186 давлатдан 140 тасида Президент
лавозими мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти президентлик республикасидир. Булар
АҚШ, Франция, Аргентина, Бразилия, Мексика, Россия Федерацияси, Гондурас,
Гамбия, Уруғвай ва бошқалардир»4.
Ўзбекистонда жорий этилган давлат бошқаруви президентлик усулининг мазмун-моҳияти, асосий тамойиллари, ўзига хос хусусиятлари, Президентнинг ҳуқуқий мақоми, ваколатлари Республика Конституцияси - Асосий Қонунда, Олий Кенгашнинг саккизинчи сессиясида 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунда баён этилган.
-Асосий
Қонуннинг 90-моддасида белгалаб қўйилишича, «Ўзбекистон
Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат
тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон
ҳудудида муқим яшаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси
сайланиши мумкин. Бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг
Президентини бўлиши мумкин эмас.
Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари томонидан
умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи
асосида яширин овоз бериш йўли билан беш йил муддатга сайланади. Президенти
сайлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонуни билан белгиланади».
Халқимизнинг
содиқ ўғлони, фидойи фарзанди, таниқли давлат, сиёсат ва
жамоат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов 1990 йил 24 мартда Республика
Олий Кенгашида Ўзбекистон Президенти этиб сайланди. 1991 йил 31 августда Ислом
Каримов томонидан Ўзбекистон давлат мустақиллиги эълон қилинди.
Ўзбекистон давлат
мустақиллиганинг дастлабки кунларидан бошлаб Ислом Каримов мамлакатда
ҳуқуқий демократик давлат қуриш, ижтимоий йўналтирилган
бозор иқтисодиётини вужудга келтириш, давлатимиз ва жамиятимизнинг
сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маданий-маънавий, ҳуқуқий
асосларини мустаҳкамлаш, келажакда Ўзбекистоннинг буюк давлатга
айланишини таъминлаш бўйича қатъий ва изчил сиёсат юргазиб келмокда.
Ислом Каримов 1991 йил
29 декабрда муқобиллик асосида ўтган умумхалқ сайловида Ўзбекистон
Республикаси Президенти этиб сайланди. Сайловчиларнинг 86 фоизидан
кўпроғи Ислом Каримов учун овоз бердилар. 1995 йилнинг март ойида
ўтказилган умумхалқ референдумида эса Ислом Каримовнинг президентлик
ваколатлари 2000 йилгача узайтирилди.
Конституциянинг XIX бобида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг юксак ваколатлари тўла ифодаланган.
Ўзбекистон
Республикаси Конституциясининг 89-моддасида белгалаб қўйилганидек,
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикасида давлат ва ижро
этувчи ҳокимият бошлиғидир. Президент айни вақтда Вазирлар
Маҳкамасининг Раиси ҳисобланади.
Конституциянинг
93-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасининг Президенти фуқароларнинг
ҳуқуқлари ва эркинликларига, Конституция ва Қонунларга
риоя этилишининг кафилидир. Ўзбекистон Республикасининг суверенитети,
хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини муҳофаза этиш, миллий давлат
тузилиши масалаларига доир қарорларни амалга ошириш юзасидан
чора-тадбирлар кўради. Мамлакат ичкарисида ва халқаро муносабатларда
Узбекистон Республикаси номидан иш кўради. Музокаралар олиб боради.
Президент ижро этувчи
ҳокимият девонини тузади ва унга раҳбарлик қилади; республика
олий ҳокимият ва бош-қарув органларининг баҳамжиҳат
ишлашини таъминлайди; Ўзбекистон Республикаси вазирликларини, давлат
қўмиталарини ҳамда давлат бошқарувининг бошқа
органларини тузади ва тугатади, шу масалаларга доир Фармонларни Олий Мажлис
тасдиғига киритади.
Олий Мажлисга
Конституциявий суд раиси ва аъзолари, Олий суд раиси ва аъзолари, Олий хўжалик
суди раиси ва аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза
қилиш давлат қўмитасининг раиси лавозимларига номзодларни такдим
этади. Вилоятлар, туман, шаҳар ва хўжалик судларининг судьяларини
тайинлайди ва лавозимларидан озод этади. Фавқулодда вазиятлар (реал
ташқи хавф, оммавий тартибсизликлар, йирик ҳалокат, табиий офат,
эпидемиялар) юз берган тақдирда фуқароларнинг хавфсизлигани кўзлаб,
Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида
фавқулодда ҳолат жорий этади.
Президент республика
Қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондони ҳисобланади.
Қуролли Кучларнинг олий қўмондонларини тайинлайди ва вазифасидан
озод қилади, олий ҳарбий унвонларни беради. Амнистия
тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилади ва Ўзбекистон
Республикасининг судлари томонидан ҳукм қилинган фуқароларни
афв этади. Миллий хавфсизлик ва давлат назорати хизматларини тузади, уларнинг раҳбарларини тайинлайди ва лавозимларидан озод этади
ҳамда ўз ваколатларига кирадиган бошқа масалаларни ҳал
қилади.
Ўзбекистон
Республикаси Конституциясининг 95-моддасига кўра Президент давлат бошлиғи
сифатида зарурат туғилган чоғда, Конституциявий суд билан
бамаслаҳат, Олий Мажлисни тарқатиб юбориши ва уч ой мобайнида янги
парламент сайловларини белгалаши мумкин.
Президент зарур
бўлганда, 93-моддага мувофиқ республика бошқарув органларининг,
шунингдек, ҳокимларнинг қабул қилган ҳужжатларини
тўхтатади ва бекор қилади.
Президент ўз
ваколатларини бажаришда бошқа ҳокимият тармокларидан
мустақилдир.
Шундай қилиб,
Ўзбекистонда Президент Ислом Каримов раҳбарлигида кучли ҳокимият -
давлат бошқаруви қарор топди.
Республика
фуқаролари давлат мустақиллигидан кейин ўтган қисқа
вақт ичида Ўзбекистонда эришилган улкан тарихий ютуқларни,
иқтисодиёт, сиёсат, маданият, маънавият, маърифат,
ҳуқуқий таълим-тарбия бобида қўлга киритилган ижобий
натижаларни, жаҳон ҳамжамиятида унинг обрў-эътиборининг ортиб
бораётганини ҳаққоний равишда Президент Ислом Каримовнинг
илмий-амалий фаолияти билан боғлайдилар.
Ўзбекистон давлати
Президент Ислом Каримов раҳнамолигида олис келажакни кўзлаб, буюк
давлатлар сафида бўлиш нияти бцлан ривожланиб бормокда. «Ўзбекистон халқи
келажакка ишонч билан қарайди. У энг аввало ўз кучларига, ўзининг бой
табиий, иқтисодий ресурсларига ишонади, сиҳат-саломатлик,
бахт-саодат, бойлик ва маданиятга ўз йўли билан келади. Улуғ келажак -
олдинда. Ва у бизнинг - Ўзбекистон фуқароларининг бахт-саодати йўлида
олиб бораётган муштарак ишимизга куч-қувват, гайрат бахш этади»5.
Социалистик
республика. Бошқаришнинг бу махсус шакли бир қатор мамлакатларда
социалистик инқилоб натижасида вужудга келган. Марксизм назариётчилари
фикрига кўра, у ишчилар синфи бошчилигида тўла-тўкис халқ
ҳокимиятини таъминлайдиган чинакам демократик республика бўлиши керак
эди. Социалистик республиканинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан
иборат:
- ҳокимият олий
ва маҳаллий органларининг демократик марказлашув (централизм) тамойиллари
асосида ягона вакиллик тизимига қўшилиб кетиши;
- давлат
ҳокимияти асосини ташкил этувчи вакиллик органларининг етакчи
мавқеи;
- мамлакат
ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маънавий жараёнларига ягона
раҳбарликни амалга ошириш. Бу моддий ва маънавий бойликларни
тақсимлаш ишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириб бориш
имконини беради;
- ишчилар синфи ва
унинг партиясининг ижтимоий ва давлат ҳаётидаги раҳбарлик роли;
- ҳокимиятнинг
тармокларга бўлиниш заруратини инкор этиш.
Одатда, бошқарув
социалистик шаклининг уч кўриниши: Париж Коммунаси, Совет республикаси ва
халқ-демократик (халқ) республикаси қайд этилади. Улар
асосида эса пролетариат диктатураси тамойили ётади.
Баъзан
бошқарувнинг аралаш шакллари, жумладан, парламент-президентлик шакллари
учраши мумкин. Улар биз келтирган таснифга тушмайди ва парламентлик ҳамда
президентлик ҳокимиятларининг ўзига хос синтези, бирикмасидан иборат
бўлади (масалан, Франция).
Яна бир жиҳатга
эътиборингизни жалб этишни истардик: ҳар қандай бошқарув
шаклини бирдек баҳолаш мумкин эмас. Албатта, республикалар, умуман
олганда, монархияга қарагавда бошқарувнинг илғор шаклидир.
Айни пайтда шундай вазиятлар ҳам вужудга келиши мумкин, унда монархия у
ёки бу жамиятни барқарорлаштириши мумкин бўлади. Ўз навбатида,
бошқарувнинг республика шакли монархия суло-лаларини ўрнатишга дебоча
бўлиши ҳам мумкин. Чунончи, республика шаклидаги давлатларда тоталитар
тузум шароитларида бошқарувнинг монархия шакли белгалари намоён бўлиши
мумкин. Масалан, давлат бошлиги (Индонезияда Сукарно, Югославияда И.Б.Тито)нинг
ўзгармай қолиши ҳолларини эсланг. Бу ҳам етмагандай, Марказий
Африка Республикасининг бир умрлик президенти Бокасса император ҳам бўлиб
олди.
Мусулмон давлати -
халифалик VII асрда вужудга
келган. Бу қулдорлик жамияти ҳалокатга юз тутиб, ғарбий
Арабистонда унинг харобалари ўрнида феодал жамият қаддини тиклаётган ўтиш
даври эди. Халифаликнинг пайдо бўлиши ислом ва диндорлар мусулмон жамоасининг
тараққиёти билан боғлиқ бўлиб, унинг доирасида ўзаро
муносабатлар ислом ҳуқуқи билан мувофикдаштириб борилган. Шу
тариқа, айнан VII-Х асрлардаги ислом ҳуқуқи фани
доирасида мусулмон давлати назарияси вужудга келган, дейиш мумкин.
Биз юқорида мумтоз мусулмон ҳуқуқи Қуръон ва Суннадан ҳокимият муносабатларини тартибга солувчи қоидаларни жуда кам олганлигини таъкидлаб ўтгандик. Боз устига улар «давлат» атамасини умуман қўлламайдилар. Фақат «имомат» (сўзма-сўз таржимаси «ибодат чоғида раҳбарлик қилиш») ва халифалик (ворислик) тушунчалари мавжуд бўлиб, улар кейинчалик мусулмон давлатларини ифодалаш учун ишлатила бошланган.
Мусулмон давлатини
ташкил этиш ва унинг яшаш тамойилларини ишлаб чиқиш зарурати тугилган
пайтларда ислом фиқҳшунос олимлари катта қийинчиликларга дуч
келишган. Бироқ, бу тамойиллар оз бўлса-да, Қуръон ва Суннада
мавжуд халифаликка оид қоидаларни кенг маънода талқин қилиш
асосида ҳамда Муҳаммад (С.А.В.) ва унинг тўрт ворислари - «чор
ёр»лар томонидан олий ҳокимиятни бошқариш амалиёти
тўғрисидаги маълумотларни қўшиш асосида ишлаб чиқилди.
Халифалик мусулмон
сиёсий назариясининг ҳал қилувчи муҳим категорияси бўлиб, у
икки нуқтаи назардан - ё мусулмон ҳокимиятининг моҳияти
сифатида ёки бошқарувнинг махсус шакли сифатида талқин этиларди.
Ислом таълимотида халифаликка берилган барча таърифлар асосида йирик
фиқҳшунослардан бири - ал-Маварди (974-1058 йиллар) қарашлари
ётади. У давлатга динни ҳимоя қилиш ва дунёвий ишларга
раҳбарликда пайгамбар фаолияти ворислиги сифатида қарарди. Мазкур
тушунча асосида халифалик вазифаси олий дунёвий (сиёсий) ҳокимиятни
амалга ошириш ва мусулмон жамоаси даражасида динни
қўллаб-қувватлашдан иборат бўлган ташкилотдир, деган хулоса
қилинган.
Ислом
ҳуқуқшунослик таълимотида халифаликнинг келиб чиқиши,
унинг вазифалари ҳақидаги масала энг муҳим
ҳисобланарди. Ислом фиқҳшуносларининг кўпчилиги, халифалик
ҳокимиятининг қарор топиши мусулмон жамоаси зиммасига юкланган
муқаррар мажбурият деб ҳисоблайди. Бу диндорлар мусулмон
ҳуқуқи қоидаларини қандай бажараётганлари
ҳамда давлат ва жамоат ишларида тартибни таъминлаш устидан халифа
назоратининг зарурлиги билан изоҳланарди. Зеро, улар, ҳатто
адолатсизликка йўл қўйган тақдирда ҳам, ҳар
қандай ҳокимият ҳокимиятсизликдан, бебошликдан, яъни
анархиядан афзал деган фикрга амал қилардилар.
Шиъа сиёсий тафаккури
намояндалари кучли ҳокимият тамойилини янада изчиллик билан ёклаб
чиққандилар. Улар имомат (халифаликни улар шундай аташади)
Муҳаммад (С.А.В.) пайғамбарлик миссиясининг давоми ва ниҳояси
деб ҳисоблашарди. Модомики шундай экан, дейишади улар, имоматни ўрнатиш
Оллоҳнинг ҳақ-ҳуқуқидир, унинг карами ва
донолиганинг олий намунаси, диннинг илк арконларидан биридир.
Ислом
фиқҳшунослик фани халифаликда олий ҳокимият кимга тегишли
бўлиши кераклиги масаласини жуда бошқача ҳал этади. Сунний
таьлимотга асосан сиёсий мустақилликнинг бош соҳиби Оллоҳдир.
Унинг номидан ерда хокимиятни халифа амалга оширади. Жамоанинг махсус
хақ-хуқуқлари ўз хукмдорини сайлаш ва унинг фаолиятини
назорат қилишдан иборат бўлади.
Бундай ёндашувдан
фаркди ўлароқ, шиъа сиёсий таълимоти мустақиллик беистисно
Оллоҳнинг ўзигагина хос бўлиб, унинг номидан мусулмонларнинг барча
ишларига якка имомнинг ўзи раҳбарлик қилади, деб даъво
қилади. Имом эса фақат шариатга бўйсунади, ҳеч кимга, шу
жумладан, жамоатга ҳам ҳисоб бермайди, деб ҳисобланади.
Қизиги шундаки,
халифалик бошқаруви тўғрисидаги таълимот Қуръоннинг атиги
икки (бошқаси йўқ ҳам) қоидаси асосида ишлаб
чиқилган. У, аввало, халифадан маслаҳат билан иш кўриш ва умумий
фикрни инобатга олиб ҳукм чиқаришни талаб қилар, иккинчидан,
жамоат зиммасига ҳукмдорга бўйсуниш вазифасини юкларди.
Исломий
фиқҳ таълимотининг яна бир ўзига хос хусусиятини - унда мусулмон
давлати бошлиғи лавозимини эгаллаш тартиби тўғрисида кўрсатма
йўкдигани таъкидлаш лозим.
Сунний таълимотга
кўра, халифани
мужоҳидлар деб аталган мусулмон фиқҳшунослигининг энг йирик
билимдонлари сайлашлари керак. Улар Қуръон ва Суннада тилга олинмаган
ҳуқуқий масалаларни мустақил ҳал қилиш
ҳуқуқига эга бўлишган.
Шиъа таълимоти бўйича имом жамоат томонидан сайланмай, у
Оллоҳнинг бевосита вакили ҳисобланади.
Суннийлар таълимоти
давлат бошлигининг ўз хатти-ҳаракатларида мусулмон
ҳуқуқий қоидаларига оғишмай амал қилиш, раият
манфаатлари ва «умум фойдаси»ни ҳисобга олиш, шунингдек, муҳим
қарорлар қабул қилиш чогида «маслаҳат билан иш кўриш»ни
халифаликнинг муҳим хислатлари деб эълон қилади. Сунний
фиқҳ таълимоти айниқса давлат бошлиғинининг
ҳокимияти мутлақ хокимият эмаслигига алоҳида
урғу беради. Бинобарин, у олий ҳокимиятни амалга оширишига
қарамай, унинг ваколатлари илоҳий кучга эга эмас. Халифа
қонун чиқарувчи ҳокимиятдан фойдалана олмайди ҳамда
унинг ўзи ҳам мужоҳид бўлгандагана янги ҳуқуқий
қоидаларни жорий этиши мумкин.
Шиъаларнинг бу борадаги назарий қарашлари, суннийлар таълимотидан жиддий фарқ қилади. Шиъа таълимотига кўра, имом мутлақ ҳокимиятга эга ва бу ҳокимият қарийб илоҳий қудрат касб этади. Бу ҳолат уни жамоатдан анча юқори қўйишга олиб келади. Куръон ва Суннада тилга олинмаган масалалар бўйича фақат имомнинг ҳукми қонун кучига эга бўлади. Халифаликка исломий ёндашув, шунингдек давлат моҳиятини ва унинг фаолият юритишининг айрим жиҳатларини ўрганиш, «мусулмон ҳуқуқи устуворлига» қоидасидан келиб чиққан ҳолда унинг сиёсати мақсадларини белгалашни ҳам ўз ичига олади.
Мазкур ёндашувнинг
моҳияти мусулмон давлатини ислом яратган, деган
ғоядан иборат. Ҳокимият мазмунини мусулмон
фиқҳшунослари икки мақсадни амалга оширишда кўрганлар.
Улардан бири ер юзида Оллоҳ иродасини бажариш бўлса, иккинчиси бунинг
учун пайғамбар (С.А.В.) ва унинг илк сафдошлари
олий диний ва дунёвий вазифаларни амалга оширишдаги бошланғич фаолият
йўриқларига ўхшаш бошқарув тизимини яратишдан иборат6.
Давлат
ҳақидаги ислом таълимотининг айрим қоидаларидаги мавжуд
қарама-қаршиликларга эътиборни қаратиш лозим. Жумладан, айрим
илғор жиҳатлар (давлат фаолиятининг эксплуатацияни бирмунча
чеклашга ва муҳтожларга ёрдам беришга йўналтирилганлиги) ундаги элита
ҳокимиятини мустаҳкамлаш ҳамда мусулмонларни давлат ишларини ҳал этишда қатнашишдан
четлаштириш билан қўшилиб кетади.
Бизга маълумки, ислом
таълимотига кўра жамоат халифани назорат қилиши мумкин бўлганига
қарамай, амалда бу ҳуқуқ халифа қилаётган ишларга
индамай рози бўлишдан иборат бўлиб қолади. Фақат мужоҳидлар
(кўпинча расман) ҳукмдорни танқид қилишга ҳакди эдилар.
Оддий мусулмонлар ҳақида гапириб ўтиришнинг
ҳожати ҳам йўқ. Боз устига ҳокимиятни ташкил этишнинг
аниқ шаклини танлаш халифанинг ҳамда ўзига хос «маслаҳат
кенгаши»ни ташкил этган мужоҳидларнинг иши ҳисобланарди. Фикри
жамоат фикрига тенглаштирилган ана шу кенгаш орқали давлат
бошлиғининг фаолияти назорат қилинади ҳамда истибдод ва
зўравонликнинг олди олинади, деб ҳисобланарди.
Шунга қарамай,
А.Х.Саидовнинг фикрича, «таҳлил этилаётган
назария умуман олганда демократик характерга эга». Бироқ, у
«моҳиятан бошқарувнинг илоҳийлаштирилган шаклини ва ўз
хатти-ҳаракатлари учун мутлақо жавоб бермайдиган имомнинг чексиз
ҳукмронлигини ҳимоя қилувчи шиъалар назариясининг консерватив
кўриниши»ни ҳам қайд этади. Бундай фикрга қўшилиш
қийин. Зеро, муаллиф ўзи фикрини давом эттираркан, ушбу назариянинг
демократик тамойиллари амалда рўёбга чиқмай қолиб кетди, дея тан
олади. У яна шундай давом этади: «Мусулмон тадқиқотчиларининг
ўзлари эътироф этишларича, пайғамбар (С.А.В.)
ва унинг дастлабки тўрт халифаси давлатигана мусулмон идеали - «маслаҳат»
бошқарувига расман, шунда ҳам қисман мос келган. Улардан
кейин ҳукмдор ҳокимияти ўз шаклига кўра амалда авлоддан-авлодга
мерос бўлиб ўтувчи монархияга айланди. Унинг «чинакам» мусулмон
бошқарувига ҳеч қандай алоқаси йўқ эди»7.
Ҳуқуқий
назария қоидаларида уларни амалга ошириш омиллари кўрсатиб берилмаган
бўлса, бундай назариянинг демократик моҳияти ҳақида гапириш
мумкинми? Бизнинг-ча, гапириб бўлмайди.
Албатта, мусулмонча
бошқарув таълимоти ислом оламига кирувчи мамлакатларнинг ҳозирги
давлат-ҳуқуқий ривожига ўтказаётган таъсирини инкор этиб
бўлмайди. Жумладан, бошқарувнинг монархия шаклидаги бир қатор
мамлакатларда ҳокимият мерос сифатида эмас, балки энг обрўли дин арбоблари
ва ҳукмрон сулола вакиллари томонидан сайланиш натижасида қўлга
олинади.
Маълумки, мусулмон
давлатчилига дунёга келган кунидан бошлаб бир-бирига чамбарчас бошиқ икки
қовда устуворлиги унинг асосини ташкил этган: маслаҳатлашув (шўро)
- яъни ҳукмдорларнинг қарорларни жамоа бўлиб қабул
қилиши ҳамда шариат қонунларининг мустақиллигидир.
Бунинг устига ўрта аср араб-мусулмон давлатлари тузилмаларида
маслаҳатлашув тамойили аниқ юридик тасдигани топмади. Демак,
мусулмон хукмдорлари учун улар мажбурий тус ололмади. Шариат қоидаларига
ёки «илоҳий қонунлар»га риоя этилишига келсак, бу ҳамиша ҳар кдндай давлат ҳокимияти
қонунийлиганинг зарур шарти бўлиб келган. Шунингдек, мусулмон олами
давлат-сиёсий ривожининг барча босқичларида «тақводор ислом», унинг
Қуръон ва Суннага асосланган мумтоз давлат-ҳуқуқий
таълимоти билан уларнинг амадда қўлланиши ўртасида маълум узилиш
бўлганлигани қайд этиш лозим. Бундай ҳолатнинг бош сабаби, афтидан шундаки, «ислом, барибир, озми-кўпми давлатчиликнинг яхлит
назариясини ярата олмади. Куръон ва Суннада шу масалаларнинг барчаси бўйича
фақат энг умумий қоидаларгана баён этилган. Улардан амалда жамият
ривожининг у ёки бу даврига тааллукли ўзгариб борувчи ижтимоий-иқтисодий
шарт-шароитларга богаиқ ҳолда турлича фойдаланиш мумкш»8.
Ислом дини, унинг
Қуръони Карим ва Ҳадиси Шариф номли муқаддас китоблари
мусулмон давлати ва ҳуқуқи учун асосий қўлланма бўлиб
хизмат қилиб келмокда.
Жаҳон
маданиятининг таркибий қисми бўлган ислом маданиятида, хусусан ислом
динида умумбашарий аҳамиятга эга бўлган ғоялар, таълимотлар,
инсонни тўғри йўлга бошлайдиган йўл-йўриқлар беҳисоб даражада кўп. Ислом дини
ҳеч қачон ёмон йўлга бошламайди. Аксинча, барча иллатлардан,
ёлғон ва риёкорликдан покланишга, юксак маънавий-ахлоқий фазилат
соҳиби бўлишга, бировларнинг мол-мулки ва жонига қасд
қилмасликка, қон тўкмаслик, жонлини бежон қилмасликка даъват
этади.
Ислом бу дунёнинг
ўткинчи эканини, охиратни эслатиб туради, одам боласини ҳаром йўллардан
узоқ юришга, яхши бўлишга, ўзаро бир-бирини ҳурмат қилишга,
ўзидан яхши из қолдиришга, савоб ишларни, эзгуликларни кўпроқ
қилишга ҳар доим ундаб туради. Савобли ишларни қилган одамга,
унинг элу юртига, албатта, Оллоҳнинг раҳматлари ёғилади,
яхшиликнинг мукофоти фақат яхшилиқдир, деб таълим беради.
Ислом дини миллат
ажратишни, миллий адоват ва низоларни, маҳаллийчиликни, бировларни «сен - мусулмон»,
бошқаларни эса «сен - кофир» деб ажратишни, хурофотни-бидъатни,
жаҳолатни кескин қоралайди. Оллоҳнинг бандаси бўлган Инсонни
олий қадрият сифатида эъзозлайди. Шунинг учун ҳам дунёдаги кўпчилик
мамлакатлар ва халқлар сингари мустақил Ўзбекистонда ҳам
ислом дини умумбашарий қадрият сифатида эъзозланиб, ҳурмат
қилиниб келинмокда, унинг замонавий ғоялари ва таълимотларидан
одамларнинг руҳий дунёсини, иймон-эътиқодини, инсоний фазилатларини
мустаҳкамлашда, илм-фан, маданият ва маънавиятда, таълим-тарбия тизимида,
ҳуқуқий тарбияда ижодий фойдаланилмокда.
Ўзбекистон Президенти
Ислом Каримовнинг «Ўзбекистон XXI аср бўсагасида: хавфсизликка тахдид,
барқарорлик шартлари ва тараққиёт
кафолатлари», «Оллоҳ қалбимизда, юрагимизда» номли китобларида биз
ўз миллатимизни ислом динидан айри ҳолда асло тасаввур қила
олмаслигимиз, диний қадриятлар, исломий тушунчалар ҳаётимизга
чуқур сингаб кетганлиги зикр этилган. «Ислом дини, - дейди
бу ҳакда юртбошимиз, - бу ота-боболаримш дини, у биз учун ҳам
иймон, ҳам ахлоқ, ҳам диёнат, ҳам маърифатп эканлигини унутмайлик. У қуруқ ақидалар йиғиндиси эмас. Ана шу маърифатни
кишиларимиз жон-жон деб қабул қиладилар ва яхши ўгитларга
амал қиладилар. Мехр-оқибатли, номусли, ориятли бўлишга, иззат-эҳтиром тушунчаларига риоя этишга ҳаракат қиладилар»9.
Президент томонидан
таъкидланганидек, биз диндан сиёсий мақсадлар ва ёвуз ниятлар йўлида,
ўрта асрларда мавжуд бўлган мусулмон халифалигани тиклаш йўлида фойдаланишларга
мутлақо қаршимиз. «Биз бундан буён ҳам аҳолини энг
олий руҳий, ахлоқий ва маънавий қадриятлардан, тарихий ва
маданий меросдан баҳраманд қилиш тарафдоримиз. Лекин биз
ҳеч қачон диний даъватлар ҳокимият учун курашга, сиёсат,
иқтисодиёт ва қонуншуносликка аралашиш учун байроқ бўлишига
йўл қўймаймиз. Чунки бу ҳолни давлатимизнинг хавфсизлиги,
барқарорлиги учун жиддий хавф-хатар деб ҳисоблаймиз»10.
Ислом Каримов ўзининг
«Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик
шартлари ва тараққиёт кафолатлари» асарида XX аср охирида
жаҳон ҳамжамияти ҳаётида ислом қадриятларини тиклаш
байроги остида рўй бераётган хатарли ҳодисалар, ғоят хилма-хил, кўп
қиррали уринишлар, ҳаракатлар, ваҳҳобийчилик номи остидаги
диний экстремизм ва фундаментализм сингари хавф-хатарлар, мафкуравий тахдидлар
ҳақида батафсил тўхталган.
Ҳозирги пайтда биздан узоқ масофаларда жойлашган айрим ислом давлатларида ўрта асрларда мавжуд бўлган мусулмон халифалигани тиклашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган муайян ташкилотлар мавжуд. Улар бундан ўн тўрт аср бурунги воқеликни тиклаш ниятида катта маблағ ва мафкуравий таъсир воситаларидан фойдаланишга ҳаракат қилмоқдалар. Уларнинг асосий мақсади ислом дини ниқоби остида ҳукмронлик қилиш, ҳокимиятни қўлга киритишдир. Диний экстремистлар ва фундаменталистлар фикрича, мусулмонлар яшайдиган мамлакатлар ўртасида ҳеч қандай маъмурий чегаралар бўлмаслига, бу давлатларнинг барчаси ягона халифалик маркази томонидан бошқарилиши керак, эмиш.
Бу - тарихий
ҳақиқатга, замон талабига, дунёдаги халқлар, миллатлар
талаб ва эҳтиёжларига батамом зиддир. Бу - тарих ғилдирагани орқага қайтаришга
уринишдир. Ўтган вақтни орқага қайтариб бўлмайди. Инсоният
тарихнинг объектив қонуниятларига асосан ўтмишдан келажакка томон
тўхтовсиз равишда илгарилаб, юксалиб бораверади.
Ислом Каримов ўрта
асрларда мавжуд бўлган мусулмон халифалигани тиклашга уринувчилар орасида
«Ҳизби таҳрири исломия» ташкилоти айниқса фаоллиги билан
ажралиб турганлигини кўрсатиб, шундай дейди: «Унинг вакиллари бизнинг
мамлакатимиз ҳудудида ҳам яширинча, пинҳона иш олиб боришга
уринишмоқда. Улар асосан ҳали онги шаклланиб улгурмаган, тажрибасиз
ёшларимизни ўз тузоғига илинтиришга, турли йўллар билан
уларнинг миясини заҳарлаб, ўз халқи, ўз юртига қарши
ғанимга айлантиришга жон-жахди билан, ҳеч қандай
маблағларини аямасдан ҳаракат қилмокдалар. Табиийки, биз
бундай ёвуз интилишларга асло йўл қўяолмаймиз ва қўймаймиз
ҳам»11.
Маълумки, ҳар
қандай давлат муайян ҳудудда жойлашган. Унинг фуқаролари ҳам худди шу ҳудудда истиқомат
қилишади. Ўзининг ижтимоий функцияларини бажариш - фуқароларнинг иқтисодий турмуши ва ҳимоясини ташкил
этиш, суғурта заҳираларини яратиш ва ҳоказолар учун давлат
турли хил фаолиятни амалга оширади. Аммо аҳолининг сони анча кўп, ҳудудий ўлчами катта бўлган шароитларда бир
марказдан туриб бу фаолиятни амалга ошириш - қарийб уддалаб бўлмайдиган вазифадир.
Фуқаролар сони
ва ҳудуд кўлами муайян чегарага етганда мамлакат ҳудудини округлар,
вилоятлар, ўлкалар, штатлар, кантонлар, губерниялар, туман сингари ҳудудларга
бўлиш ҳамда шу ҳудудий тузилмаларда ҳокимиятнинг
маҳаллий (ҳудудий) органларини тузиш зарурати тугалади. Шу
тариқа ҳокимият ва бошқарувнинг марказий ҳамда
маҳаллий органлари ўртасида ваколатларни бўлиш эҳтиёжи ҳам
пайдо бўлади. Бу давлат (ҳудудий) тузилиши заруратини келтириб
чиқарадиган биринчи сабабдир.
Иккинчи сабаб у ёки бу
давлат аҳолисининг кўп миллатлилиги билан боғлиқ. Ҳар
бир халқ, миллатнинг ўз анъаналари, давлатчилик бўйича тарихий тажрибаси
мавжуд, маданий, тил ва бошқа маънавий эҳтиёжларга эга. Буларнинг
ҳаммасини давлат тузилиши чогада назарда тутиш керак.
Учинчи сабаб субъектив ва ҳатто тасодифий омиллар - ўзлаштириб олиш, мустамлакачилик таъсири, сиёсий манфаатлар ва
бошқа кўпгана ҳолатлардан иборат бўлиши мумкин. Бошқарув
шакли сингари ҳудудий тузилиш илдизлари ҳам жуда қадим
замонларга бориб тақалади. Қадимги Шарқ деспотик
империялариёқ вилоятлар, шаҳарлар, сатрапиялар, забт этилган
ҳудудларга бўлинган. Улар ўз ҳудудий тузилмалари ҳамда ўз
ҳокимият ва бошқарув органларига эга бўлишган. Албатта, давлат ўз
ҳудудий тузилмаларининг оддий йигандисидан иборат эмас. Лекин бу
тузилмаларсиз давлат мавжуд бўла олмайди.
Давлатшунос олимлар
томонидан давлат тузилиши тушунчасига кўплаб таърифлар берилган. Лекин улар
бир-бирларидан унчалик катта фарқ қилмайди. Уларнинг қарийб
барчаси давлат тузилиши шакли
деганда давлат ҳокимиятининг маъмурий-ҳудудий ташкил этилиши,
давлат билан уни ташкил этувчи қисмлар ўртасидаги, давлатнинг
алоҳида қисмлари ўртасидаги, марказий ва маҳаллий органлар ўртасидаги ўзаро
муносабатлар характерини тушуниш керак, деб ҳисоблашади.
Тузилиш таркибига кўра
давлатлар оддий - унитар ҳамда мураккаб - федератив ва конфедератив давлатларга
бўлинади. Давлат тузилиши шакли нафақат оммавий ҳокимият билан,
балки давлатнинг яна бир муҳим хусусияти - аҳолининг ҳудудий
ташкилоти билан ҳам чамбарчас боғликдир.
Унитар (ягона, лот. «унус» - «бир» сўзидан
олинган) давлат оддий тузилишга эга яхлит давлат бўлиб, тўла сиёсий бирлиги
билан бошқалардан фарқ қилади. Унитар давлатларнинг аксарияти
муайян маъмурий-ҳудудий бўлиниш (туманлар, вилоятлар, кантонлар)га эга.
Бироқ мазкур мустақил қисмлар давлат суверенитети
аломатларига эга эмас. Бундай давлатда олий органларнинг ягона тизими
ҳамда ягона қонунчилик мавжуд бўлади. Унитар давлатнинг яхши томони
шундаки, унинг тузилиши содда бўлиб, олий ҳокимият тўлалигача унинг
тасарруфида бўлади.
Барча унитар
давлатларга хос бўлган марказлаштириш турли шаклларда ва турли даражада намоён
бўлиши мумкин. Баъзи мамлакатларда маҳаллий органлар умуман бўлмайди ва
маъмурий-ҳудудий бўлинмалар марказий ҳокимият вакиллари томонидан
бошқарилади.
Бошқа
давлатларда маҳаллий органлар ташкил этилади-ю, лекин улар (бевосита ёки
билвосита) марказий ҳокимият назорати остида бўлади. Марказий
ҳокимият маҳаллий органлар устидан назоратнинг қандай турини
амалга оширишига қараб, унитар
давлатлар марказлашган ва марказлашмаганга бўлинади.
Бундан ташқари, баъзи унитар давлатларда бир ёки бир неча ҳудудий бўлинмаларга бошқалардан имтиёзлироқ ҳуқуқий мақом берилиши мумкин. Бундай унитар давлат нисбий маъмурий мустақил мухторият (автономия)га эга бўлади. Давлат тузилишининг юқоридаги шакли ҳудудий бўлинмаларнинг махсус манфаатларини ҳисобга олиш зарур бўлган жойларда қўлланилади. Мазкур автоном тузилмаларда ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи бошқа аҳолига қараганда кенгроқ бўлади. Бироқ, мухториятлар мустақиллигига марказий ҳокимият белгалаган доирадагина йўл қўйилади.
Яна бир жиҳатни
ҳисобга олиш керак. Унитаризм ер эгаликлари, князлик ва бошқаларга
бўлиниб кетган феодал тарқоклигига нисбатан ўз даври учун илғор ҳодиса бўлган. Зеро, у ягона
бозорнинг вужудга келиши, буржуа иқтисодий муносабатларининг ривожига йўл
очиб берган. Лекин капитализмнинг ривожланиб бориши, фан-техника
тараққиёти билан, янги иқтисодий муаммоларнинг пайдо бўлиши
ва бошқа омиллар туфайли интеграция жараёнлари бошланиб кетади. Булар
эса, мураккаб давлатлар ва уларнинг тузилмалари - федерация, конфедерация,
ҳамдўстлик ва ҳоказоларни юзага келтиради.
Федератив давлат (лот. «feodus» - иттифоқ, шартнома)
- мураккаб давлат. Давлат ва ҳуқуқ фанида давлатларнинг
шартнома ва қонуний тартибга солинган бирлашувини таъсис этишга асосланган иттифоқи федерация деб аталади. Демак, ўзаро
бирлашишга интилувчи бир қанча мустақил давлатлар мавжуд бўлган жойдагина федерация ташкил этилиши мумкин.
Режалаштирилаётган
Россия ва Белоруссия иттифоқи муносабати билан ҳозирги вақтда
федерация ҳақида жуда кўп гапирилаётгани диққатга
сазовор. Бунда ажабланарли жойи шундаки, кўпчилик (сиёсатчилар, юристлар,
жамоат арбоблари ҳам) федерация нима эканлиги ҳақида жуда
мавҳум тасаввурга эга эканлар. Шу муносабат билан биз тарихга мурожаат
этишга қарор қилдик.
Федерациянинг келиб
чиқиш тарихини тахминан шундай тасаввур этиш мумкин: сиёсий
жиҳатдан шаклланиб бўлган бир қанча кичик давлатлар мустақил
яшашга интилишади-ю, бироқ ташқи хавф-хатар ва ички
қийинчиликлар улардан бошқа ўзларига ўхшаш давлатлар билан
бирлашишни талаб қилаётганига ишонч ҳосил қиладилар. Шундай қилиб, улар мазкур
бирлашув нималардан иборат бўлиши ҳамда қандай қонуний
тартибда бу амалга оширилиши ҳақида шартнома тузиб, ягона давлатни
барпо этадилар. Бу бирлашув, одатда, «абадий» деб эълон қилинади.
Швейцарияда худди
шундай воқеа содир бўлган. У ерда кучли қўшниларга қарши
кураш давомида дастлаб 1321 йили Ури, Швиц, Нидвалден ва Обвалден деб номланган
кичик давлатлар (кантонлар) стратегик жиҳатидан бирлашишди
ва кейинчалик «иттифоқ ёрлиғи»ни тақишди. 1332 йили улар
федерациясига Люцерн кантони қўшилди. 1352 йили Цюрих, Гларус ва Цуг
федерацияга бирлашди. 1353 йили Берн «абадий» иттифоққа қўшилди.
1415 йили Ааргау кантони Австриядан ажратиб олинди ва федерация таркибига
киритилди. Шу йилдан бошлаб Швейцарияда ҳар йили ўтка-зиладиган федерал
съездлар ўз ишини бошлади.
Анча кейинроқ
Америка Қўшма Штатлари худди шундай асосда бирлашдилар. Улар дастлаб бир-биридан
мустақил 13 инглиз мустамлакасидан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири
ўзининг махсус сиёсий ва конституциявий тарихига эга эди. 1775 йили бу
колониялар Англияга қарши курашда стратегик мақсадларда
бирлашишди. 1781 йили, кейин эса, 1787 йили штатлар федерал конституцияларини
ишлаб чиқишди, яъни улар энди давлатчилик асосида
бирлашишганди. Кейин улар сафига Франциядан сотиб олинган Луизиана кўшилди.
Россиядан Аляска сотиб олинди. Мексикадан «ҳудудлар», Испаниядан Антил
ороллари тортиб олинди.
Юз йилликлар мобайнида
мустақил сиёсий ҳаёт кечириб келган 25 немис мустақил давлати
ва эркин шаҳари 1871 йили худди шу тарзда бирлашишди. Улар «абадий
конфедерация» сифатида ягона Олмонияни ташкил этди.
1867 йилда Шимолий
Америкадаги уч инглиз вилояти (Канада, Янги Шотландия ва Янги Брауншвейг)
«Канада номли ягона мустақил давлат»га бирлашди.
1885-1886 йилларда
инглиз суверенитети асосида олтита Австралия мустамлакаси, Янги Зеландия ва
Фижи ороллари Австралосиё федерал давлатига бирлашди.
Мумтоз маънодаги
федератив давлатлар пастдан юқорига, кичикдан каттага, кўпликдан бирликка
шаклида типик тарзда пайдо бўлган. Бунда федерал конституциялар сиёсий
жиҳатдан ўсиб-чатишиб кетадиган кичик давлатлар айнан нималарда ўз
мустақилликларини сақлаб қолади-ю, нималарда йўқотишларини
белгилаб беради. Одатда, уларнинг ҳар
бири учун алоҳида тааллукли бўлган ҳамда ҳамдўстлик бирлигига
хавф солмайдиган ҳамма нарсада уларга мустақиллик берилади.
Агар, мабодо,
иттифоқ давлати ўз ваколатини суиистеъмол қилиб, маҳаллий
ишларга аралашадиган бўлса, маҳаллий мустақиллик тарафдорлари федерал
конституцияга ишора қилиб: «Биз - федералчилармиз! Бизнинг
давлатимиз унитар эмас, федератив давлатдир», дейишади. Шундай қилиб,
И.Ильин асосли равишда таъкидлаганидек, «федерализм» ғояси ўзининг бош,
бирлаштирувчи, марказлаштирувчи аҳамиятидан ташқари акс таъсир
ҳолатларини ҳам ўз ичига оладики, булар қисмларнинг сўнмас ўзига хослиги, уларнинг
қонун доираларидаги мустақиллиги, катта иттифоқ қаъридаги жонли ташаббускорликларидан иборат. Муҳими, шуни таъкидлаш
жоизки, бу акс таъсир ҳолатлари юридик эмас, сиёсий маънога
эга, зеро, у конституциявий нормаларга эмас, балки уларни ҳаётда қўллаш ва амалга оширишга тааллуқли»12.
Шунингдек, федерация
кичик давлатларнинг бир-бири билан чатишиб кетишининг ҳеч ҳам бирдан-бир
ва бунинг устига энг яхши усули эмаслигани назарда тутиш керак. Тарихнинг
шоҳидлик беришича, федерация асосларида эмас, балки унитар давлатга
сингиб, тўла чатишиб кетиш асосида яхлит бир бутунликка айланиш ҳолларига
кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Масалан, Францияни олайлик. У ҳозирги
ҳолатдаги бирликка уч-тўрт аср давомида эришган. Ваҳоланки, дастлаб
Франция бир қироллик, бир курфюрстлик, 26 герцоглик, олти князлик, бир
маркграфлик, бир эркин графлик, 77 графлик, 19 вицеграфлик, 14 «мулк», бир «мар-кизлик»,
бир «капталат» ва 13 вақф ерлари (уларнинг баъзилари кейинчалик Германия
ва Швейцарияга ўтиб кетган)дан ташкил топган. XIX аср бошларига келиб, шунчалик
кўп давлатларнинг изи ҳам қолмади.
Италия, Испания,
Англия ҳам худди шундай ҳолатни бошдан кечирди. Шу
ҳолатларнинг ҳаммасида кичик давлатлар федерацияга кириш йўли билан
эмас, балки биттасига сингиб кетиш ёки қўшилиш орқали бирлашган.
Миллатлар аралашиб, халқларнинг унитар сиёсий шакл доирасида
сиёсий фарқланиш жараёни ниҳоясига ета
бошлаганди.
Шундай қилиб,
тарихда йирик давлатлар вужудга келишининг икки йўли мавжуд. Ҳар икки йўл
бир нечта ёки кўпчилик алоҳида-алоҳида давлатлардан бошланади.
Биринчи йўл - шартномавий бирлашув (федерация) йўли; иккинчиси - унитар давлатга
иқтисодий ва маданий чатишиб ке-тишнинг сиёсий қўшилиш йўли.
Федератив тузум ўз
асосларига эга эканлигани таъкидлаш зарур. Бу асосларсиз у ё «қоғозда»
қолиб кетади ёки «сохта федерация»га айланиб, мамлакатни парчаланиш,
заифлашувга олиб келади ҳамда адоқсиз ички низолар, тўнтаришлар,
фуқаролик урушлари ва фитналарга йўл очади.
Федератив тузумнинг биринчи
асоси - икки ёки бир неча мустақил давлатнинг мавжуд бўлишидан иборат. Агар булар бўлмаса, ҳеч
қанақанги федерация ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин
эмас. Федерацияга кирувчи ҳар бир давлат ё бутунлай мустақил бўлиши
ёки жилла бўлмаганда ўз мустақиллигини эълон қилиб, уни амалга
ошириш учун курашни бошлаши керак. И.Ильин тўғри таъкидлаганидек,
«уларнинг ҳар бири ўз ичида мустаҳкам ҳокимият, бирлик ва
ҳуқуқ-тартиботга эга бўлган жипслашган давлат жамоаси
бўлмоғи даркор. Сиёсий беқиёфалар, кўчманчи қум
саҳролари, қалбаки «давлат сифатлар», (ҳуши жойига
келмайдиган жиннилардек) ҳамиша эзилган, дарғазаб ҳолатдаги жамоалар федерацияни
ташкил этолмайди: зеро, улар шакл-шамойилсиз, масъулиятсиз, ҳуши жойига
келмайдиган, давлат шартномасини тузишни ҳам, унга риоя қилишни
ҳам уддалай олмайдиган мавҳум мубҳам нарсалардир»13.
Иккинчи асос - давлатлар нисбатан унча катта
бўлмаслиги керак. Яъни янги ташкил топган давлат ҳаётий-сиёсий маънога
эга бўлсин. Жаҳонда маълум бўлган федерациялар ичида кичкина Швейцария
учун федерацияга бирлашиш энг осон кечганди, улкан Қўшма Штатлар учун бу
жараён машаққатли кечган. Лекин, шунга қарамай, ҳатто
Швейцария ҳам янги «кантонлар»ни қабул қилишдан қатъиян
бош тортиб келмоқда. Қўшма Штатлар эса, ўз таркибига
Канаданинг киришига ҳеч рози бўлмаяпти. «Шундай ҳудудий этник ва
хўжалик миқёслари мавжудки, - деб ёзади И.Ильин, - бундай
миқёсларда федератив шакл бутунлай фойдасиз: у тартибни, ҳаёт ва
хўжалик хавфсизлигини енгаллаштириш ўрнига уни бемаъниларча
қийинлаштиради. Айнан шунинг учун ҳам биронта жиддий ва тажрибали
сиёсатчи Шўроларнинг гўё «федератив тузум»ни амалга ошираётганига ҳеч
қачон ишона олмаган. Шунинг учун ҳам «бутун жаҳон совет иттифоқи» сўзлари бир вақтнинг ўзида ҳам юридик
аҳмоқлик, ҳам сиёсий алдамчилик бўлиб янграйди».
Учинчи асос шундан иборатки, шартлашаётган давлатлар бир-бирларига
ҳақиқатан ҳам стратегик, ҳам хўжалик, ҳам сиёсий жиҳатдан аниқ эҳтиёж сезиши зарур. Акс ҳолда федерация таркиб топмайди
ҳам, ўзини сақлаб қололмайди ҳам. Умуман,
федерация ўйлаб топилмайди. Ўзидан-ўзи пайдо бўлиб қолмайди - у жонли
мавжудот сингари ўсиб-улгаяди. Лекин бу ҳам кам - халқаро бу
эҳтиёжни тушуниб етишлари, унинг фойдасини
эътироф этишлари ва шу бирлашувни ихтиёр қилишлари даркор.
Кичик давлатлар
бир-бирларисиз яшай олмаган, лекин уларнинг буни тан олишни истамаганлиги,
бирлашишни уддалай олмай, фуқаролик урушлари ёхуд истилолардан
ҳалокатга учраган мисоллар тарихда кўп топилади (Рус князликлари).
Шунингдек, бошқалар билан шартнома асосида бирлашишга йўл тополмай,
қирилиб кетган халқлар ҳақида ҳам тарих
шоҳидлик беради.
Федератив тузумнинг тўртинчи
асоси шундаки, халқда ўз бурчини англаш ҳисси тарбияланган,
мажбуриятлар ва шартномаларга холис ва садоқат билан қараш, ўз
шаъни ва қадр-қимматини билиш, давлат сифатида ўзини ўзи
бошқара олиш қобилияти шу халққа хос фазилатлар бўлган
жойдагана бундай федерацияни тузиш мумкин. Давлатлар иттифоқи
садоқатга асосланиб, абадиятга тузилади. Бу иттифоқ «ихтиёрий
чиқиб кетишлар», хиёнатни тан олмайди, сиёсий шуҳратпарастлик,
буюклик васвасаси ҳамда бошқа халқларга нафрат билан
қараш касаллигига мубтало бўлган халқлар ўртасида бундай
иттифоқнинг бўлиши мумкин эмас. Давлатларнинг шу тарздаги иттифоқи
узоқ яшай олмайди - у ё унитар давлат
шаклига алмашади ёки ўзининг барча иштирокчиларини хароб қилиб, ўзи
ҳам ҳалокатга учрайди.
Ниҳоят,
халққа (ёки халқдарга) келишиш саньати ёки сиёсий
муроса истеъдоди ҳадя этилган жойда федерация вужудга келиши
мумкин.
Келишиш санъати ирода
интизомини, умумий иш учун ватанпарварлик садоқатини талаб қилади.
Сиёсий муроса қобилияти икир-чикирларни орқага суриб, асосий
масалаларда бирлашишга эришишдан иборат. Халқда бундай фазилатлар асрлар
давомида тарбияланиб боради. Федерация асослари шулардан иборат. Фақат
уларни чуқур билиб ва англаб олгандан кейингина, бизнинг фикримизча,
федерация сингари мураккаб сиёсий ҳодиса ҳақида баҳс
юритиш мумкин.
Шундай қилиб,
федерация ўз таркибидаги субъектлари давлат мустақиллигига эга бўлган
мураккаб давлатдир. Ҳозирги вақтда юридик адабиётларда
иттифоқ ва мухторият кўринишлари тилга олинишини ҳам қайд
этиш жоиз.
Иттифоқ
федерацияси ҳудуди унинг субъектлари ҳудудларидан ташкил топгани
учун федерациянинг ҳар бир субъекти фуқароси бир вақтнинг
ўзида бутун мамлакат фуқароси ҳисобланади. Бундай давлат ягона
федерал Қуролли Кучларига, молиявий, солиқ ва пул тизимларига эга
бўлади. Федерация субъектлари ўз ҳарбий қисмларига эга бўлишлари
мумкин бўлсада, асосий ташқи сиёсий фаолиятни ҳам федерал органлар
олиб боради.
Федерал давлатда
давлат ҳокимиятининг умумфедерал (қонун чиқарувчи, ижроия ва
судлов) органлари бўлади. Уларнинг қарорлари федерация ваколатларида
қай даражада белгаланган бўлса, ўша даражада унинг субъектлари учун
мажбурий ҳисобланади. Олий федерал органлар билан бир қаторда
федерация аъзолари, қисмлари, субъектларининг ҳам давлат
ҳокимияти олий органлари бўлади.
Шу тариқа
федерация таркибида давлат маҳкамасининг икки даражаси - федерал
(иттифоқ) ҳамда республика (кантон, штат, ер ва ҳоказолар
даражаси) миқёсидаги маҳкамалар мавжуд. Давлатнинг федератив
моҳияти олий даражада қўш палатали иттифоқ парламентини
тузишда ўз ифодасини топади. Мазкур палаталардан бири (юқори палата)
федерация субъектлари манфаатларини ифодалайди. Уни шакллантиришда аҳолисининг
сонидан қатъи назар, тенг вакиллик тамойилидан фойдаланилади. Иккинчи
палата давлатнинг барча аҳолиси манфаатларини ифодалаш учун тузилади.
Қўш фуқаролик федерация расмий белгаларидан бири бўлиб, бу
ҳар бир фуқаро айни вақтда ҳам федерациянинг, ҳам
тегашли давлат тузилмаси (масалан, республика)нинг фуқароси
ҳисобланишини билдиради.
Федератив давлатда
гарчи унинг субъектлари ўз ҳуқуқий тизимларини тузишлари, ўз
конституцияларига эга бўлишлари мумкин бўлса-да, ягона марказлаштириш тамойили
асосидага ҳуқуқий тизим амал қилади. Бироқ бу,
конституция ҳам, қонунлар ҳам федерал конституция ва
қонунларга тўла мувофиқ келиши ва уларга зид бўлмаслиги шарт бўлган
субординация ва қонунлар иерархияси доирасида амал қилади.
Федерация субъекти
конституцияда кўрсатилган ўз судлов ва ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органларига эга бўлиш ҳуқуқидан фойдаланади.
Олий суд поғонаси (инстанция), одатда, федерация субъектлари судлари
қарорлари юзасидан шикоятларни қараб чиқмайди ёки
қонунда алоҳида кўрсатилган ҳолатлардагана уларни кўриб
чиқиши мумкин.
Федерацияда
солиқларнинг икки йўналишли тизими: федерал солиқлар ҳамда федерация субъекти солигадан фойдаланилади. Йиғилган солиқлар умумфедерал
ғазнага тушади, кейин уларнинг бир қисми (бюджет орқали)
федерация субъектларига жўнатилади. Шу билан бир вақтда давлат тузишмалари (республикалар) даромадлари етарли бўлмай, улар ёрдам пули ва
дотацияларга эҳтиёж сезади. Молиявий қарамлик конституциявий
механизмга қўшимча муҳим омиллардан бири бўлиб қолади. Бунинг
ўз заминлари мавжуд. Федерация субъектлари ўртасидаги муносабатлар жуда
мураккаб, яъни уларда хўжалик муносабатларининг ширкати (кооперацияси) бўлиб,
федерациянинг бир субъектидан иккинчисига молиявий маблағларнинг
оқиб ўтиши юз бериб туради. Шу боис федерация субъектларининг бири ушбу
иттифоқдан чиқишни ихтиёр этса, федерация бошқа аъзоларига бу
нарса маъқул бўлмайди. Бинобарин, бунинг учун федерация барча
аъзоларининг розилиги керак бўлади. Бошқача айтганда, миллатларнинг ўз
тақдирларини ўзлари белгилаш тамойили давлат яхлитлигига путур
етказмаслиги лозим.
Ҳозирги
шароитларда федератив давлатда миллатларнинг ўз тақдирларини ўзлари
белгалаш ҳуқуқини амалга ошириш шунчалик мураккабки (хўжалик
муносабатларининг узилиши, этник жиҳатдан озчиликни ташкил этганларнинг
муаммолари, тўқнашувлар, жумладан, қуролли тўқнашувлар,
қочоқлар, инсон ҳуқуқларининг бузилиши, ишлаб
чиқаришнинг пасайиб кетиш), федерациядан чиқиш учун қилинган
ҳар бир даъватнинг халқ, миллат учун қанчалик қимматга
тушишини яхшилаб мулоҳаза қилиш зарур.
Албатта, ҳаёт
ғоят мураккаб, юз бериши мумкин бўлган ҳар бир нохуш ҳодисани
олдиндан кўриш қийин. Президентимиз айтганидек, ҳар бир миллат ўз
тараққиёт йўлига эга бўлиши лозим. Муҳими - ушбу йўл боши
берк кўчага элтмаслиги керак. Ахир шундай ҳолатлар ҳам бўладики,
муайян федерацияга кириш ҳодисаси миллат, халқ учун ўлим билан
баравардир. Зеро, бундай федерацияда миллатнинг анъаналари, тили, борингки
қадр-қимматини махсус ишлаб чиқилган режалар асосида
йўқ қилиш ҳоллари ҳам юз бериши мумкин-ку! Бироқ,
бундай давлатни аксарият ҳолларда федератив давлат деб аташ қийин.
Аслида у унитар авторитар, тоталитар давлатга кўпроқ ўхшайди.
Ҳар қандай
федерациянинг бош масаласи иттифоқ билан федерация субъекти ўртасидаги
ваколатлар чегараларини аниқлашдан иборат. Давлат
тузилмаларининг аҳволи ва улар муносабатларининг мазмун-моҳияти
айнан шунга боғликдир. Қоидага кўра, у федерация конституцияси ёхуд
федератив шартномада белгалаб қўйилади.
Маълумки, федератив ва
маҳаллий органлар ваколатлари масаласи уч тамойил асосида ҳал
этилади:
биринчиси - беистисно
федерация ваколати тамойили, фақат федерация қарор
қабул қилиши ва меъёрий ҳужжатлар чиқариши мумкин
бўлган масалаларни аниқ белгилашдан иборат. Қолган барча
масалаларни ҳал этиш федерация субъектлари ваколатига киради;
иккинчи тамойил - ҳам федерация, ҳам федерация
субъектлари ҳамкорликда ҳал этадиган, яъни бир хил ваколатга эга
бўлган масалалар рўйхатини белгилаш тамойили;
учинчиси -уч соҳавий ваколатлар тамойили. У (федерация субъектлари) штатлар,
республикалар, ерлар, кантонлар бўйича федерал ваколатларни ҳамда федерациянинг
ўзи ва федерация субъектларининг биргаликда ҳал қилиш
ҳуқуқини берувчи ваколатларни белгалашни кўзда тутади.
Баъзи федератив
давлатлар (масалан, Россия) амалиётида ваколатларни тақсимлашнинг шу
ваколатларни ихтиёрий топшириш усули ҳам пайдо бўлганлигига
эътиборингизни қаратишни истардик. Бу қоида федерация субъектининг
марказга қатъий тобелиги масаласини анча юмшатади ҳамда
ваколатларни тақсимлаш тамойилининг ихтиёрийлигадан далолат беради. Бу ўз навбатида анъанавий федерация субъектларидан
кўпроқ мустақиллига билан, ваколатларнинг марказлаштирилган
тақсимоти ўрнига уларнинг ихтиёрий тақдим этилиши билан ажралиб турадиган
«бирлашган аъзолик» тушунчасини дунёга келтирди.
Миллатнинг ўз
тақдирини ўзи белгалаш, яъни федерация таркибидан чиқиш
ҳуқуқи федерациянинг энг мураккаб масалаларидан биридир.
Турли федерациялар конституциялари таҳлили уларнинг
биронтасида ушбу тамойил қонуний мустаҳкамлаб қўйилмаганини
кўрсатди. Фақат собиқ СССР Конституцияси бундан мустасно бўлиб, у
ҳам аслида қуруқ баёнотдан нарига ўтмаганди. Зеро, унда
мазкур ҳуқуқни амалга ошириш омиллари кўрсатиб берилмаганди.
Бундай қилинишининг ўз асослари бор. Федерация субъектлари ўртасидаги муносабатлар одатда чамбарчас боғланиб кетган бўлади. Хўжалик
алоқаларининг кооперациялашуви, молиявий маблагларнинг федерациянинг бир
субъектидан иккинчисига оқиб ўтиши одатий бўлиб қолади. Шунинг учун
ҳам федерация субъектининг бир томонлама иттифокдан чиқиш
ҳақидага хоҳиш-иродаси бошқа барча аъзоларга маъкул
келмаслиги мумкин. Бинобарин, бутун федерациядан тўлиқ рухсат олишга
тўғри келади. Бошқача айтганда,
миллатларнинг ўз тақдирларини ўзлари белгалашлари
ҳуқуқи тамойили давлатнинг бир бутунлигига раҳна
солмаслиги керак.
Юқорида
иттифоқ ёки мухторий (автоном) федерациялар бўлиши мумкинлигини эслатгандик. Энди улар ўртасидага фарқларни асослашга ҳаракат
қиламиз. Буни «шўро» федерацияси мисолида яққол кузатиш
мумкин. Собиқ Иттифоқ таркиби федерациянинг икки тури - иттифокдош
республикаларни бирлаштирган (яъни иттифоқ) федерация ҳамда мухториятга асосланган (яъни мухторий) федерациядан иборат бўлганлиги маълум.
Уларнинг биринчисига суверен (аслида қоғозда) давлатлардан ташкил топган Совет
Иттифоқи мисол бўла олади. Иккинчисига эса, РСФСР мисол бўлиб, унинг
таркибига 16 мухтор реепублика, 5 мухтор вилоят ва 10 мухтор округ кирган.
Лекин иттифоқ федерациясининг мухториятдан фарқи шу билан чекланиб
қолмасди. Шўро федерациясининг икки тури ўртасидаги фарқ,
шунингдек, улар давлат ҳокимияти органларининг тузилишидаги ўзига хос хусусиятларда
ҳам ўз ифодасини топган. Чунончи, СССР Олий Кенгаши икки
палатадан иборат эди. РСФСР Олий Кенгаши мухториятга асосланган федерациянинг
олий органи сифатида ёлғиз бир палатадан иборат қилиб тузилганди.
Бундан ташкдри, иттифоқдош республика
федерациядан чиқиш ҳуқуқига эга бўлиб, на мухтор
республика ва на мухтор вилоят бундай ҳуқуққа эга
эмасди.
Ҳозирги
вақтда Россия, АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон федератив давлатлар
сифатида мавжуд. Одатда, федерация норматив шартнома асосида (1922 йили
СССРнинг ташкил топиши) ёхуд конституция қабул қилиниши асосида
вужудга келади (АҚШ, 1787 йил).
Конфедерация
давлатларнинг шундай иттифоқидан иборатки, у қатъий муайян
мақсадлар (сиёсий, ҳарбий, иқтисодий мақсадлар) йўлида
шартнома ёки битим асосида тузилади ҳамда муваққат характерга
эга бўлади. Конфедерация кейинчалик ё федерацияга (АҚШ, Швейцария
сингари) ўсиб, бирлашади ёхуд (Австро-Венгрия каби) тарқалиб кетади.
Конфедерацияни ташкил
этувчи давлатлар халқаро ҳуқуқий муносабатлар
субъектлари сифатида сакданиб қолиб, ўз фуқароликлари бўлишида,
ҳокимият органлари тизимини бошқаришда, судлов органларига эгалик
қилишда давом этадилар. Улар
ҳокимиятни мустақил бошқариб, ўз конституцияларига эга
бўладилар. Шунинг учун конфедерация даражасида қабул қилинадиган
хужжатлар шу конфедерацияга кирувчи давлатлар олий органлари томонидан маъкулланиши шарт. Конфедерация аъзолари ўз мустақйл даромад
манбаларига эга бўлиб, унинг бир қисмини конфедерация бюджетига
ўтказишлари мумкин. Конфедерация армияси мазкур конфедерация аъзолари бўлган
давлатлар ҳарбий қисмларидан ташкил топади ва уларнинг
қарорлари асосида конфедерация қўмондонлиги ихтиёрига юборилади.
Умуман, таъкидлаш
лозимки, давлат ҳокимияти тузилиши биз юқорида кўрсатиб ўтган
шакллардангина иборат, деб ўйлаш нотўғри
бўлурди. Дунё давлатлараро бирлашиш ва ошкора хукуқий иттифоқларнинг кўплаб шакллари (шахсий ва ҳақиқий
уния14, вассаллик, сюзеренитет15, миллатлар ва давлатлар
ҳамдўстлиги, давлатлар ҳамжамияти)ни,
доминионлар ва метрополиялар, савдо иттифоқлари, ҳарбий блоклар муносабатлари
ва ҳоказоларни кўп кўрган. Бироқ, булар энди давлатлараро бирлашмаларга киради.
Бундан ташқари
тантанали равишда эълон қилинган федерация аслида унитар давлат бўлиб чиққан ҳолатлар маълум. «Шўро
халқлари миллий социалистик давлатчилиганинг олий шакли»16 ҳисобланган шўро федерацияси
билан худди шундай бўлганди.
Шўро социалистик
иттифоқдош республикалари СССР Конституциясида
мустаҳкамланган ихтиёрий бирлашув асосида ягона иттифоқ давлати
сифатида СССРга кирадилар, деб ҳисобланарди. СССР Иттифоқини тузиш ҳақидаги шартнома (1922 йил) бу
бирлашувнинг ҳуқуқий асоси бўлганди. Бироқ, бу
фақат қоғоздагина шундай, яъни
юристлар тили билан айтганда, de jure бўлиб, амалдаги сиёсат - de jure
марказдан туриб амалга оширилиши давом этаверган. Шунга ўхшаш ҳолатни
Россияда ҳозир ҳам кузатиш мумкин. Чунончи, бу ерда ижроия
ҳокимияти раҳбарларини сайлаш - шаҳар ва вилоятлар
маъмуриятлари бошлиқларини мамлакат президенти томонидан
тайинланиши билан қўшиб олиб борилади. Лекин жойлардаги олий мансабдор
шахсларни пойтахтдан туриб тайинлаш ва уларнинг ваколатларини
белгилаб бериш федерация эмас, унитар давлатнинг аломатидир. Бундан
ташқари Россия олдинги хатоларининг ҳам жазосини тортмокда. Ахир
собиқ Иттифоқ давлат-ҳудудий чегараланиши даврида миллатлар
манфаатлари ҳисобга олинмай яратилганди. Ўша вақтларда
бошқача бўлиши ҳам мумкин эмасди. Зеро, миллатга мансублик
қандайдир иккинчи даражали, аста-секин барҳам топиб кетадиган
тушунча деб қараларди. Фақат биргана «миллат» - ягона шўро
халқигина яшашга ҳақли эди.
Бироқ, тарих ҳамма нарсани жой-жойига қўйиши яна бир бор ўз
исботини топди: бундай давлат, тўғрироғи, давлат тузилишининг бу
шакли ўлимга маҳкум бўлди.
Инсоният учун энг
мухим сабокдардан бири шундан иборатки, давлат тузилишининг ҳар
қандай шаклида ҳам марказ билан ҳудудий
жойлар ўртасида ваколатлар ҳар қандай миллий-этник можароларнинг
келиб чиқиш эҳтимолини қарийб йўқ даражага олиб
борадиган омилларни яратиш имконини берадиган тарзда тақсимланиши даркор. Буни албатта ёдда тутиш лозим. Чеченистондаги
воқеалар бунинг ёрқин далилидир.
Мазкур тушунча илмий
доираларда нисбатан яқинда - XX асрнинг 60-йилларида пайдо бўлди. Шу заҳотиёқ у олимлар
дунёсида жиддий мунозараларга сабаб бўлди. Жумладан, улардан айримларининг
фикрича, «сиёсий режим» сўзининг синтезлаш моҳиятига кўра, «давлат шакли»
тушунчасининг синоними сифатида қаралиши керак эди. Бошқаларнинг
фикрига кўра эса, сиёсий режим умуман давлат шакли таркибидан чиқариб
ташланиши зарур. Зеро, деб тушунтиради улар, давлатнинг амал қилиши сиёсий
эмас, балки давлат режимини тавсифлайди. Бу мунозаралар охир-оқибатда
сиё-сий режимни тушунишга икки хил ёндашув - тор ва кенг маънодаги ёндашувларнинг
пайдо бўлишига олиб келди.
Кенг маънодаги ёндашув
сиёсий режимни сиёсий
ҳаёт ва умуман жамият сиёсий тизими ҳодисалари қаторига
киритади.
Тор маънодаги ёндашув уни фақат давлат ҳаёти ва
давлатнинг ўзигагина мансуб тушунча сифатида талқин этади ва буни унинг
давлат шаклининг бошқа томонларини - бошқарув шакли ва давлат
тузилиши шаклини, шунингдек, дав-латнинг ўз функцияларини амалга ошириш шакл ва
усулларини аниқлаб бериши билан изоҳлайди.
Лекии, кўп утмай, сиёсий режим ҳам кенг маънодаги, ҳам тор
маънодаги ёндашувларни тақозо этади, деган хулосага келинди. Нима
сабабдан шундай бўлди? Шунинг учунки, мазкур қараш жамият ҳаётининг
икки асосий соҳаси - давлат ва ижтимоий-сиёсий соҳаларда рўй
бераётган сиёсий жараёнларни замонавий тушунишга кўпроқ мос келади.
Бундай қараш, шунингдек, давлат ва нодавлат ташкилотлар, ижтимоий-сиёсий
ташкилотлар таркибига кирувчи сиёсий тузумнинг замонавий талқинига
ҳам мос келади. Сиёсий тузумнинг барча таркибий қисмлари - сиёсий
партиялар, жамоат ташкилотлари, меҳнат
жамоалари (шунингдек, «ти-зимдан ташқари» объектлар - черков, оммавий
ҳаракатлар ва бошқалар) давлатнинг, унинг моҳияти,
функциялари, шакл ва услубларининг жиддий таъсирини ҳис этиб туради.
Шундай қилиб,
давлат шаклини тавсифлашда сиёсий режим тор маънода (давлат раҳбарлиги
усул ва услублари йиғиндиси) ҳам, кенг маънода
тушунилганда (шахснинг демократик ҳуқуқдари ва сиёсий
эркинликларининг кафолатланиш даражаси, расмий конституциявий ва
ҳуқуқий шаклларнинг сиёсий ҳаёт воқелигига мос
келиш мезони, ҳокимият таркибларининг давлат ва ижтимоий ҳаёт
ҳуқуқий асосларига муносабати характери) ҳам катта
аҳамиятга моликдир.
Юқоридагалардан
келиб чиққан ҳолда тўла асос билан шуни айтиш мумкинки,
сиёсий режим давлат ҳокимиятининг аҳоли билан ўзаро муносабатлари
қандай қилиб ва қандай усуллар, йўсинлар ёрдамида амалга
оширилади, ижтимоий қатламларнинг сиёсий соҳадаги
ҳақиқий нисбати қандай намоён бўлади, турли жамоат
ташкилотларининг сиёсий мақоми қандай, давлат органлари ўз
ҳудудларида яшовчи аҳолини бошқариш бўйича амалда
қандай роль ўйнайдилар, деган саволларга аниқ жавоб беради.
Давлат ва
ҳуқуқ назарияси давлатчиликнинг кўп асрлик тарихида маълум
бўлган сиёсий режимнинг бир неча асосий турини ажратиб кўрсатади.
Аввало, барча сиёсий
режимлар биринчи навбатда икки хил кўринишдаги катта гуруҳга - демократик
ва демократияга зид режимга бўлинади.
Демократияга зид режим
уч турдан - тоталитар, фашистик ва автократик турлардан иборат.
Автократик режимга жамоа автократияси ва ягона
шахс автократияси киради.
Жамоа автократияси ўз навбатида аристократия ва олигархия
деб ном олган бошқарув шаклларига бўлинади.
Ягона шахс автократияси деспотия, мустабидлик, шахсий ҳокимият шаклларига эга.
Энди мазкур режимларни
батафсил кўриб чиқамиз.
Деспотик режим (юнонча «чекланмаган ҳокимият»). Ушбу режим ҳокимият
истисносиз фақат бир шахс томонидан амалга ошириладиган мутлақ монархияга (подшоҳликка)
хосдир. Деспотик режимлар қадимда пайдо бўлган. У ҳокимиятни
бошқаришдаги ўта ўзбошимчалик, фуқароларнинг деспот олдидаги тўла
ҳуқуқсизлиги, бошқаришда ҳеч қандай
ҳуқуқий ва ахлоқий асосларнинг бўлмаслиги билан ажралиб
туради. Деспотия шароитида мустақил ҳаракат қилиш, норозилик
билдириш, қаҳр-ғазаб изҳор этиши мумкин эмас - улар
дарҳол бостирилади. Бундай бостиришлар чоғида қўлланиладиган
жазолар ўта шафқатсизлиги билан ажралиб туради ва айни пайтда жазо
«жиноят»дан анча даҳшатли бўлади.
Нега шундай қатъий чоралар кўриларди? Даҳшат ва қўркув уруғини сочиш
учун шундай қилинарди. Деспотия одамларни даҳшатда ушлаб туришга
асосланган режимдир. Монтескье деспотияни таърисрлар экан, ҳамма
ҳукмдорнинг жазога кўтариб турилган қўлини ҳар
дақиқа ҳис этиши керак эканлиги ҳақида шундай
ёзади: «Мабодо ҳукмдор даҳшат солиб
турувчи қўлини бир лаҳзагагина туширса, башарти, у давлатда биринчи
ўринларни эгаллаб турган шахсларни тўхтовсиз яксон қилиб ташлай олмаса,
ҳамма нарса барбод бўлди, деяверинг, зеро, даҳшат қўркуви -
бошқарувнинг мазкур ягона асоси йўқолар экан, унда халқнинг
ҳимоячиси ҳам йўқ бўлади».
Деспотик режим асосан
Ўрта Ер денгизи мамлакатларида, Яқин Шарқда, Осиё, Африка, Жанубий
Америка мамлакатларида, яъни Осиё ишлаб чиқариш усули (осиёча
тараққиёт йўли) қарор топган давлатларда учраган. У инсоният
тараққиётининг дастлабки босқичларига хосдир. Бироқ, бу
режим ҳозирги босқичда ҳам, ҳозирги замон давлатларида
ҳам улар ривожининг тарихий ўзига хослиги, бу давлатлардаги бошликларнинг
шахсий фазилатларига боғлиқ равишда пайдо бўлган ва бўлиши
ҳам мумкин.
Мустабидлик режими - якка шахс уукмронлигига
асосланган. Мустабид ҳокимияти одатда, зўравонлик, босиб
олиш, баъзан эса, қонуний ҳокимиятни ағдариб ташлаш
натижасида ўрнатилиши билан деспотиядан фарқ қилади. Унда ҳам
хуқуқий ва ахлоқий асослар бўлмайди, у зўравонлик, баъзан эса
террор ва геноцид асосига қурилган бўлади. Мустабид ҳокимияти
шафқатсиздир. У ҳам даҳшат ва қўрқувга асосланади. Мустабид ҳар
қандай қаршиликни туғилишдаёқ
бостиришга ҳаракат қилади, шунинг учун ҳам ғалаён кўтарганларни қатл этадилар.
Бошқа мамлакат ҳудуди ва аҳолисини забт этиш нафақат
жисмоний ва ахлоқий зўравонликни, балки асоратга солинган халқ
анъаналари ва урф-одатларини таҳқирлашга ҳам олиб келади. Мустабид режимлар қадимги Юнонистон полислари17да, айрим ўрта аср шаҳар-давлатларида
мавжуд бўлган. Аввал таъкидлаганимиздек, мустабидлик деспотия сингари
зўравонликка асосланади, бироқ, деспотия шароитларида
қаҳр-ғазаб қамчиси энг аввало олий мансабдорлар бошига
тушса, мустабидлик тузумида унинг зарбига ҳар бир одам учрайди. Қонунлар
ишламайди, уларнинг ўзи жуда кам бўлади. Чунки мустабидлик ҳокимияти
қонунларни яратишга интилмайди ҳам.
Тоталитар режим. Ушбу режим XX аср
маҳсулидир. Тўла асос билан унга фашистик давлатларни ҳамда «шахсга
сиғиниш» даври социалистик давлатини киритиш мумкин. Тоталитар режим
авторитар режимнинг энг кескин шаклидир. Тоталитар давлат тўла қамровли,
тўла назорат қилувчи ва ҳамма нарсага чуқур кириб борувчи
ҳокимиятдир.
Тоталитар режим -
фуқаролар ҳаётига ўз аралашувини чексиз-чегарасиз кенгайтирган, бошқаруви
кўламига уларнинг бутун фаолиятини ва мажбурий мувофиклаштиришни ҳам
кўшиб олган сиёсий режим демакдир. «Тотус» сўзи лотинчада «жами, бир бутун»
маънони англатади. Бинобарин, тоталитар давлат ҳамма ва жами нарсаларни
ўз комига тортувчи давлатдир. У фуқароларнинг ташаббускорлиги нозарур ва
зарарли, фуқаролар эркинлиги эса хавфли ва чидаб бўлмайдиган нарса деган
қоидага амал қилади. Ягона ҳокимият маркази мавжуд бўлиб, у
ҳамма нарсани билиш, ҳамма нарсани олдиндан кўра олиш, ҳамма
нарсани режалаштириш, ҳамма нарсани амр қилишга даъват этилган
ҳисобланади. Таниқди ҳукукшунос И.Ильин бундай давлатни
қандай таърифлашига эътибор қилинг-а: «Одатий хукуқий онг,
тақикданмаган ҳамма нарсага рухсат берилади, деган нуқтаи
назардан келиб чиқади; тоталитар давлат эса, бутунлай бошқа нарсани
- ёзилмаган ҳамма нарса ман этилади, деб уқтиради. Одатий давлат:
сенинг хусусий манфаатларинг бор, унда сен эркинсан дейди; тоталитар давлат: фақат давлат манфаатигана мавжуд ва сен унга
боғлангансан, дея эълон қилади.
Одатдаги давлат ўзинг
ўйла, эркин эътиқод қилавер, ўз ички ҳаётингни ўзинг хоҳлаганингча қуравер, деб рухсат
беради; тоталитар давлат: ёзилганларнигина ўйла, эътиқоднинг кераги
йўқ, ўз ички ҳаётингаи кўрсатмалар асосида курасан, деб талаб
қилади. Бошқача айтганда: бу ерда бошқарув ҳамма
нарсани қамраб олади, инсон ҳар томонлама асоратга солинган, эрк
жиноят ҳисобланиб, жазога тортилади»18.
Шу муносабат билан
И.Ильин, тоталитаризм моҳияти давлатнинг алоҳида шакли
(демократик, республика ёки авторитарлиги)да эмас, балки бошқарув ҳажмидадир - бу ҳажм ҳамма
нарсани ўз комига қамраб олишда ифодаланади, деб ҳисоблайди.
Бироқ, бундай шароит фақат ягона ҳокимият, истисносиз ягона партияга, иш беришда
монополияга, ҳамма ёққа кириб борувчи қидирувга, ўзаро чақимчиликка ва шафқатсиз террорга асосланган энг изчил
диктатура шароитидагина амалга оширилиши мумкин.
Тоталитар режимда
сиёсий ҳукмрон партия, сиёсий лидер, халқ доҳийси
бошчилигидаги ҳукмрон элита томонидан яратиладиган ягона расмий мафкура
мавжуд бўлади.
Тоталитар режим
жамиятнинг етакчи кучи деб эълон қилинувчи ягона ҳукмрон партиянинг
бўлишигагина йўл қўяди. Унинг қоидалари муқаддас
ақидалар сифатида қабул қилинади. Ҳукмрон партия давлат
бошқаруви жиловини эгаллаб олади: партия ва давлат маҳкамаларининг
чирмашиб-чатишиб кетиши рўй беради. Бундан ташқари, ҳукмрон
партиянинг мислсиз муваффақиятлари ҳақидаги ахборотлар
халқ онгига муттасил сингдириб борилади. Чунки оммавий ахборот воситалари
ҳам партиявий ҳисобланади. Буларнинг ҳаммаси тоталитар режим
асосий қонунлар билан эмас, балки партия амр-фармонлари, фармойишлари ва
йўриқномалари асосида яшашини англатади. Қонунлар ҳали умуман
мавжуд экан, улар тўлалигича партия йўрикдарига бўйсундирилган бўлади. Давлат
органлари гўё амал қилаётгандек экан, улар партия диктатурасини яшириб
турувчи пардага айланади.
Модомики,
«фуқаролар» ҳали мавжуд экан, улар (ҳуқуқ,
ваколатларни эмас) мажбуриятларни адо этувчи субъектларга ҳамда
фармойишлар объектига айланадилар.
Бу шундай тузумки,
унда ҳуқуқ субъектлари бўлмайди, қонунлар ҳам,
ҳуқуқий давлат ҳам бўлмайди. Бу ерда
ҳуқуқий онг рухдй омиллар - очлик, қўрқув, азоб-уқубатлар ва хўрликлар билан, ижодий
меҳнат эса, зўр бериб қулларча итлаш билан алмаштирилади.
«Шунинг учун ҳам
тоталитар режим, - деб ёзади И.Ильин, - ҳуқуқий ҳам,
давлат режими ҳам эмас. Материалистлар томонидан яратилган бу режим
тўлалигача «тан-руҳ»нинг ҳайвоний ва қуллик омилларига,
қул назоратчиларининг таҳдидли буйруқларига, бу назоратчиларга юқоридан сингдирилган ўзбошимча фармойишларига асосланади. Бу -
фуқаролари, қонунлар ва ҳукумати мавжуд бўлган давлат эмас,
ижтимоий гапноз машинасидир; бу - дахдпатли ва тарихда мисли кўрилмаган
биологик ҳодиса - ҳуқуқ асосида эмас, эркинлик,
онг-идрокка, фуқаролик, давлатга асосланмай, қўрқув, нодонлик
ва ёвузлик чатишмасидан иборат жамиятдир»19.
Агар бу ташкилотнинг
шакли ҳақида гапирадиган бўлсак, у мислсиз миқёслардаги ва ўз
комига дунёни тортувчи қулдорлик диктатурасидир.
Давлат
бошқарувида тоталитар режим ўта марказлашганлига билан тавсифланади.
Юқоридан келадиган буйруқларни ҳамма
бажариши шарт, ҳар қандай ташаббус жазоланади. Тоталитар тизимга
«доҳий» бошчилик қилади. У - энг оқил, доно, энг адолатли
одам ҳисобланади. У беайб, уни танқид қилиш мумкин эмас. У
қарийб худо мақомига чиқариб қўйилади.
Тоталитар режим
аҳолига нисбатан кенг кўламли ва доимий террорни қўллайди. Террор
ҳокимиятни мустаҳкамлаш ва амалга оширишнинг бош шарти бўлиб
қолади.
Тоталитаризм шароитида
ҳаётнинг барча соҳалари устидан давлатнинг тўла назорати
ўрнатилади. Иқтисодий ҳаётда мулкнинг барча шакллари давлат
тасарруфига ўтказилади. Сиёсий ҳаётда фуқаролар қарийб
қатнашмайди, одамларнинг шахсий ҳаёти ҳам назорат остида
бўлади. Ақидапарастлик мафкуравий, сиёсий ва ҳуқуқий
ҳаётнинг асосига айланади. Тоталитар режим «душманлар»га қарши
кураш ниқоби остида чақимчиликни рағбатлантиради.
Мамлакатни
ҳарбийлаштириш ҳам тоталитар режимга хос хусусиятлардан биридир. Харбий-саноат мажмуи, армия тоталитаризмнинг асосий таянчлари
ҳисобланади.
Шахсий ҳокимият
режими тоталитаризм
кўринишларидан биридир. У кўпгана жиҳатлари билан тоталитар режимга ўхшаб
кетади. Лекин унда «шахсга сигиниш», доҳийга сиганиш айниқса
кучаяди. Бошқарувнинг бундай усули оқибатлари яқин
ўтмишимиздаги шўро ҳокимияти давридаги ҳолатдан ҳаммамизга
маълум.
Шунга қарамай,
бугунги кунда ҳам собиқ Иттифоқни қайтариш, тиклаш
ҳамма балолардан халос этади, дегувчилар учраб туради. Ўзбекистон
Президенти Ислом Каримов бундай даъволарнинг бутунлай асоссизлигига эътиборни
қаратади. Жумладан, у шундай деганди: «Табиий савол туғилади: Ўзбекистон
етмиш йил мобайнида текин хом ашё макони эди, хўш, ўша иттифоққа
Ўзбекистон ва умуман Ўрта Осиё минтақаси марказ ва бошқа
республикаларни яна сувтекин хом ашё билан таъминловчи сифатида
қайтадими? Сизлар шуни хоҳлайсизларми,
жаноблар ва ўртоқлар?!»20.
Фашистик режим. Бу тоталитаризмнинг энг юқори
поғоналарига хос шакллардан бири бўлиб, миллатчилик мафкураси, бир
миллатнинг бошқаларидан афзаллиги тўғрисидаги тасаввурлар билан,
ўта агрессивлиги билан ажралиб туради.
Фашизм давлат сиёсати
даражасига кўтариладиган миллатчилик, ирқчилик мафкурасига асосланади.
Миллий муштаракликни муҳофаза этиш, геополитик ва ижтимоий вазифаларни
ҳал этиш, миллат «софлиги»ни асраш фашистик давлатнинг мақсади деб
эълон кдлинади. Фашистик мафкуранинг бош шиори одамлар қонун олдида,
ҳокимият, суд олди-да тенг бўлиши мумкин эмас - уларнинг
ҳуқуқ ва мажбуриятлари қайси миллатга,
ирққа мансубликларига боғлиқ, деган ярамас
ақидалардан иборат. Бунда муайян миллат олий ирққа мансуб ва
шунинг учун барча ззгуликларга муносиб деб эълон қилинади. Бошқалар
фақат норасо, тубан одамлар сифатидагина яшашлари мумкин, деб
ҳисоблашади.
Фашистик режим инсонга
нафрат билан қаровчи агрессив режим бўлиб, барча халқпарни, шу
жумладан, ўз халқини ҳам азоб-уқубатларга олиб боради.
Фашизмни тавсифловчи
хусусиятлар:
- динсизлик; умуман
динга душманларча муносабатда бўлиш;
- доимий ва гўё
«идеал» тузум сифатида ҳуқуқий тоталитаризмни барпо этиш;
- партия якка
ҳукмронлигини ўрнатиш ва улардан ўсиб чиқувчи коррупция ва
ахлоқий бузилишлар;
- миллатчилик ва
жанговар шовинизмга муккасидан кетиш;
- сафсатабозлик,
лаганбардорлик ва деспотия суяк-суягига сингаб кетган цезаризмга бутун
борлиғи билан берилиб кетиш.
Юқоридагиларга
қарамай, инсониятга тахдид солмайдиган тузумни режим деб хисоблаш мумкин эмас. Мазкур режим муайян тарихий шарт-шароитларда
вужудга келиши мумкилигини ҳаммамиз яхши
биламиз. Бунда жамиятдаги ижтимоий ихтилофлар, омманинг
қашшоқпашуви яққол кўзга ташланади. Умуман, фашизм
большевизмга қарши жавоб сифатида, давлат-муҳофаза кучларининг
ўнгга томон жамланиши кўринишвда дунёга келган. Кучларнинг бундай жампаниши
ҳатто демократик давлатларнинг ўзвда ҳам кейинчалик амалга
оширилавериши мумкин. Миллий хавф-хатар чогларида халқнинг
соғлом кучлари ҳамиша мудофаа-диктаторлик йўналишида жамланади.
Қадимги Римда шундай бўлганди, янги Овропода ҳам шундай бўлган, бундан кейин ҳам
шувдай бўлади
Авторитар режим. У ҳуқуқий,
ахлоқий асосларга эга бўлиши мумкин. Бироқ, бундай давлат
халқни бошқариш ишларига жалб этмайди. Вакиллик органларининг
мавжудлиги аҳволни ўзгартиролмайди. Улар амалда давлат ҳаётид»
арзирли мавқега эга бўлмайди. Парламент доҳий ёки бир гуруҳ
шахслар (хунта, олигархия) бошчилигидаги ҳукмрон элита таклиф этган
ҳар қандай қарорларни сўзсиз тасдикдаб бераверади. Раҳбарликни
амалга оширувчи элита, олий мансабдор шахслар учун катта енгилликлар, имтиёзлар
мавжуд бўлади. Давлатда раҳбарлик
ҳарбий ёки давлат тўнтариши ёрдамида ҳокимиятни забт этганлар
қўлига ўтар экан, авторитар режим тўда ёки хунта номини
олади. Ҳукмрон тўда ичида бошлиқ ажралиб туради. Бошлиқ у ёки
бу масалани муҳокама этишда ўз «командаси»га мурожаат қилиши,
уларнинг маслаҳатларни тинглашига қарамай, унинг таъсир доираси
чексиз-чегарасиздир.
Авторитаризм шароитида
мухолифатга йўл қўйилмайди. Бундай режимда шахс ўз конституциявий
ҳуқуқларидан фойдалана олмайди. Ҳокимият билан ўзаро
муносабатларда ўз хавфсизлиги кафолатларидан ҳам маҳрумдир. Зеро,
ҳокимият унга нисбатан бемалол мажбур этиш чораларини қўллаши
мумкин. Давлат манфаатларининг шахс манфаатларидан тўла устуворлиги эълон
қилинади.
Авторитар
ҳокимият халқ ишончй буюк куч эканлигани яхши тушунади. Шунинг учун
омма орасида доҳий ва унинг сафдошларига кўр-кўрона фидойиликни
сингдиришга интилади. Бунинг учун у сафсатабозлик ва халқ онгани турли
ҳийла-найранглар билан заҳарлаш йўлларидан фойдаланади.
Ҳозирги вақтда авторитар режимлар турли мамлакатларда тез-тез учраб
туради.
Шундай қшшб, биз
демократияга қарши режимларни кўриб чикдик ва энди демократик режимлар
таҳлилига ўтамиз.
Демократик режимнинг энг замонавий
шаклларидан бири либерал-демократик режим ҳисобланади. У
кўпчилик мамлакатларда мавжуд. Унинг аҳамияти ва мафтункор қудрати
шу қадар кучлики, кўпчилик олимлар уни ҳокимиятни амалга ошириш
режими эмас, балки жамият тараққиётининг муайян босқичида
цивилизациянинг яшаш шарти, жамият сиёсий ташкилоти сиёсий эволюциясининг
қарийб оқибат натижаси деб ҳисоблашмокда. Албатта, бу ерда
бўрттириб юбориш, муболаға кўриниб турибди. Ҳозир давлат
ҳокимиятининг янги шакллари пайдо бўлаяптики, бундай шошқалоклик ва
қатъий хулосаларга ўрин йўқ.
Шунингдек, давлат ва
ҳуқуқ назариясида энг демократик ва инсонпарварлик
тамойилларига асосланган ҳокимиятни амалга оширишнинг сиёсий усул ва
услубларини ҳам либералликка тааллукли деб қарашларини ҳам
айтиб ўтиш жоиз.
Бу тамойиллар энг
аввало шахс билан давлат ўртасидаги иқтисодий муносабатларни белгалаб
беради. Бунда инсон ўз мулки, ҳуқуқ ва эркинликларига эга
бўлади, иқтисодий жиҳатдан мустақил, сиёсий эркин
ҳаракат қилади. Шахс билан давлат ўртасидаги нисбатларда устуворлик
шахс томонида бўлади. Либерал режим бозор муносабатларини, бозор
иқтисодиётини ташкил этишни тақозо этади. Бозор эса,
тенг-ҳукукли, эркин ва мустақил шерикчиликни талаб этади. Либерал
жамиятда сўз эркинлиги, фикр алмашиш эркинлиги, мулк шакллари эркинлиги эълон
қилинади, хусусий ташаббускорликка кенг йўл очилади.
Бундай жамиятда давлат
ҳокимияти сайловлар йўли билан шакллантирилади. Давлат бошқарувини
амалга ошириш ҳокимиятни тақсимлаш тамойили асосида йўлга
қўйилади.
Давлат
бошқарувида марказдан қочиш тамойилидан фой-даланилади, яъни марказ
маҳаллий органлар ҳал эта олмайдиган муаммоларнигина ечишни ўз
зиммасига олади. Либерал-демократик режим давлат режими бўлган жамият
фуқаролик жамияти деб аталади.
Бироқ, буни
ҳам ортиқча иделлаштириш мумкин эмас. Бу режимда аҳоли
даромадларининг, улар турмуш даражасининг кескин табақаланиши рўй беради,
фуқароларнинг бошлангач имкониятлари бир-бирларидан жуда катта фарқ
қилади, уларнинг ижтимоий ҳимоясида муаммолар бўлади, фақат
ўзинигана ўйлаш (индивидуализм) ривожланиб кетиши мумкин ва ҳоказо.
Барибир, либерализм бугунги кунда кўпчилик давлатлар учун энг жозибадор режим
бўлиб қоляпти.
Асл демократик режим. «Демократия» сўзи, албатта, кўпчиликка
маълум бўлиши керак, лекин бу сўз орқали ифодаланадиган маъно бирдек
тушунилавермайди. Бундан ташқари, тоталитар тузумлар ҳамда
ҳарбий диктатуралар халқ мададига таяниш мақсадида ўзларига
демократик тамгалар осиб олган ҳолларга тарихда мисоллар кўп. Айни пайтда
демократик ғоялар ҳеч қачон тарих майдонини тарк этмаган « ва
инсониятни доим тўлқинлантириб келади.
Луғатларда
демократияда «халқ олий ҳокимият тимсолига эга бўлиб, бу
ҳокимиятни ё ўзи бевосита амалга оширади схуд эркин сайлов тизими
орқали ўзлари танлаган вакиллари воситасида амалга оширади», деб
таърифланади. Авраам Линкольн (АКТТТ президенти)нинг сўзларига қараганда, демократия -
«халқнинг шу халқ учун амалга оширадиган халқ
бошқарувидир».
Шу жиҳатдан
И.Ильин таърифи ҳам қизиқиш уйғотиши мумкин. У шундай
ёзади: «Демос» сўзи халқ маъносини англатади, «кратос» сўзи куч,
ҳокимиятни ифодалайди. Ҳақиқий давлат шу маънода
«демократик» бўлиши мумкинки, ўзининг энг яхши кучларини халқдан олади
ҳамда уни ўз тузшшшида тўғри иштирок этишга жалб қилади. Бу
шу энг яхши кучларнинг доимий танлови давом этиб, халқ ўз давлатини
тўғри цуришни билиши даркор»21.
Қизига шундаки,
демократия жуда мураккаб ҳодиса бўлишига қарамай, унинг дунёга
келиш, ҳатто туғилган санасини аниқлаш ажабланарли
тарзда ғоят осон ишдир: бу - милоддан аввалги V асрдаги Афина
шаҳар-давлатидир. Перикл Афинаси (унинг энг шуҳрат топган бошлиғи шарафига бу давлат шундай аталган)
сиёсатчи-назариётчилар ва давлат арбобларининг кейинги авлодлари учун
илҳом манбаи бўлиб хизмат қилган.
Шу билан бирга, бугунги кўз билан
қаралганда, Афина демократиясининг кўпгина жиҳатлари ғалати ва ёт туюлиши мумкин.
Милоддан аввалги
олтинчи-бешинчи асрларда Афинада марказий сиёсий институт (маҳкама) 5-6
минг киши қатнашадиган йиғин бўлган. Йиғин балоғат
ёшига етган ҳамма эркак фуқаролар учун очиқ эди (аёллар,
қуллар ва муҳожирлар истисно қилинган). Йиғин ҳеч қандай
ҳуқуқий чеклашларсиз, кўпчилик овоз билан амалда ҳар
қандай ички муаммоларни ҳал эта оларди. Судлов ишлари ҳам
маслаҳатчилар таркибидаги 501 фуқаро иштирокида боягидай кўпчилик овоз билан бирон кишининг айбли ёки айбсизлиги
ҳақида ҳукм чиқарарди.
Йиғин бошқарувчилари
сайланмай, қуръа ташлаш йўли билан аниқланиши яна ҳам
ажиброқ эди. Зеро, афиналиклар ҳар қандай фуқаро давлат
лавозимини эгаллай олади, деб ҳисоблардилар. Лавозимларнинг ўзи ҳам
жуда кам эди: стратеглар бир йиллик муддатга сайланишарди. Бошқа
ҳамма ҳолатларда Перикл Афинаси ҳаммага маълум ижроия
институтлари бўлмиш президент, бош вазир, маҳкама ёки доимий
фуқаролик хизматисиз ишларни эплайверарди. Қарорлар қабул
қилиш учун масъулият беистисно йиган аъзолари бўлган фуқаролар
зиммасига тушарди.
Конституциявий
чеклашлар нималигани билмаган Перикл Афинасида фракциячиликка мойиллик кучли
бўлиб, кўпинча сўзамол ва айёр нотикдар таъсирига тушиб қоли-нарди.
Шунинг учун ҳам оқибат-натижада демократик Афина файласуф
Суқрот (Сократ)ни ўлимга маҳкум этди ва бу билан унинг шогарди
Афлотуннинг битмас-туганмас нафратига учради. Афлотун умуман демократиянинг
ашаддий душманига айланди.
Лекин душманлари бўлгани, ички заифликларига қарамай, Афина демократиясини нозик гулга ўхшатиб бўлмасди. У эрамиздан олдинги 404 йилда Пелопоннес урушидаги мағлубиятни бошдан кечириб ҳамда ўзининг бош рақиби Спарта қўлига тушиб ҳам, қарийб 200 йил яшади.
Демократия
ғояларининг умри абадий деб бўлмаса-да, ундан ҳам
узоқроқ бўлди. Балки шу боисдан озодлик ва демократия кўпинча
синоним сўзлар сифатида ипшатилади. Зеро, демократия озодликнинг ўзигана эмас,
балки узоқ ва уқубатли тарих давомида шаклланган амалий нормалар ва
жараёнлар мажмуидир. Бошқача айтганда, демократия озодлик қонуний
мақомга эга бўлганини билдиради.
Демократия икки асосий
турга - бевосита (тўғридан-тўғри) ва вакиллик
демократияларига бўлинади. Бевосита демократия шароитида сайланган
ёки тайинлаб қўйилган расмий шахслар воситачилигисиз фуқаролар
ижтимоий қарорларни қабул қилишда қатнаша оладилар.
Бундай тизим нисбатан кам одамлар қатнашадиган жамоа ва қабйла
кенгашларида, касаба уюшмалари маҳаллий органлари йиғинларида ҳамма аъзолар масалаларни
муҳокама этиш ҳамда консенсус йўли ёки кўпчилик овоз билан
қарор қабул қилиш учун бир бинога жойлаша оладиган
ҳоллардагана мазмун-маънога эга бўлиши мумкин. Қадимги Афина -
жаҳондаги Гшринчи демократия давлатида бевосита демократияни, ёдин-гизда
бўлса 5-6 минг киши қатнашадиган йиғинлар ёрдамида амалга
оширишганидан ҳайратга тушасан киши (афтидан, бу микдор бевосита
демократияни ҳаётга татбиқ этиш учун одамларни бир жойга тўплаш
мумкин бўлган энг катта миқдор бўлган бўлса ажабмас).
Ҳозирги замон
жамияти ўзининг мураккаблиги, кўпсонлилиги билан бевосита демократияни амалга
ошириш имкониятига эга эмас. Шунинг учун бугунги кунда унинг энг кўп
қўлланиладиган шакли вакиллик демократиясидир. Бунда фуцаролар
сиёсий царорларни цабул цилиш, қонунларни таьрифлаб бериш уамда ижтимоий
фаровонлик йўлидаги дастурларни ҳаётга татбиқ этиш учун расмий шахсларни сайлайдилар. Бу расмий шахслар мураккаб ижтимоий
муаммоларни чуқур ўйлаб, тартибли ҳал этишлари мумкин. Бунинг учун
улар бошқа хусусий шахслар эга бўлолмайдиган куч ва вақтларини
сарфлашлари керак бўлади.
Расмий шахсларни
сайлаш тартиблари хилма-хил бўлиши мумкин. Масалан, умуммиллий
миқёсда қонун чиқарувчилар туманларда сайланиши, уларнинг
ҳар бири бир кишидан вакилни танлаши мумкин. Муганосиб вакиллик тизимида
қонун чиқарувчи органда ҳар бир сиёсий партия бутун мамлакат
бўйича сайланганларнинг умумий сонига фоизлик нисбатига мувофиқ равишда
ўз вакилига эга бўлади. Маҳаллий ва туман сайловлари шу моделлардан нусха
кўчириши ёки сайловлар ўрнига гуруҳий консенсус орқали, яъни
камроқ расмиятчилик билан ўз вакилларини сайлашлари мумкин. Бироқ,
қан-дай усул билан сайланишларидан қатъи назар, вакиллик
демократиясида расмий шахслар халқ номидан ўз жойларини эгаллайдилар
ҳамда барча ҳаракатларида халққа ҳисоб бериб
туришга мажбурдирлар.
Демократик режим барча
одамларнинг тенглиги ва озодлигани эътироф этиб, давлатни бошқаришда
халқнинг иштирокига асосланади. Демократик давлат фақат ўз
фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини эълон
қилибгана қолмай, бу ҳуқуқ ва эркинликларнинг
иқтисодий асосларини таъ-минлаши, уларнинг конституциявий кафолатларини
ҳам белгилаши керак бўлади. Натижада кенг ҳуқуқ ва
эркинликлар қогозда эмас, амалда мавжуд бўлиб қолади.
Демократик давлатда
халқ ҳокимият манбаидир. Бундаги ҳокимиятнинг чуқур
касбийлашуви (профессонализми) демократик режим мавжуд бўлган давлатни
бошқаларидан фаркдайдиган муҳим белгидир.
Жамият ишларини
бошқаришда халқ иштироки чинакам оммавий тус олади. Референдумлар,
плебисцитлар, халқ ташаббуслари, муҳокамалар, намойишлар,
йиғилишлар ижтимоий ҳаётнинг одатий воқеаларига айланиб
қолади. Жамоат ташкилотлари қарорлар, тавсияларни ишлаб
чиқишда қатнашади, шунингдек, ижроия органлари устидан назоратни амалга
оширади.
Шу ерда ҳакли
бир савол тугалади: мазкур ўнғай бўлмаган вазифаларни муваффақиятли
уддалаш учун фуқаро қандай фазилатларга эга бўлиши керак?
Давлат ҳаёти
арифметик асосда эмас, жонли асосда ташкил топади. Бу ҳаётда
қатнашаётган одамлар мавҳум фуқаролар бўлмай, жонли
шахслардир. Улар озодликка шунчаки муҳтож бўлиб, уни талаб
қилишмайди, балки шу озодликка муносиб бўлшшшри уам даркор. Сайлов
бюллетенини истаган киши кутига келтириб ташлай олади, бироқ, масъулият
билан, давлат нуқгаи назаридан келиб чиқиб фикр юритиш ва
ҳаракат қилиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан
келавермайди. Инсон ўз давлати ҳаётида жонли мавжудот сифатида
қатнашади ва шу жараёнда ўзи ҳам давлат танасининг жонли аъзосига
айланади. У ўз давлати ҳаётида бутун борлиғи билан - меҳнати,
курол олиб юриши, ҳарбий машаққатлар, азоб-уқубатлари,
қалбининг са-доқати, бурч ҳисси билан, қонунларни
бажариши ва энг муҳими ҳуқуқий онги билан иштирок этади. У ўз давлатини шахсий
садоқати билан, оилавий ҳаёти, солиқдарни тўлаб бориши билан,
хизмати, савдо-сотиқлари билан, маданий ижодкорлиги ва ҳатто ўз
номининг шуҳрати билан барпо этади.
Бироқ, бу давлат
- «ҳамма нарсанинг ҳаммаси», ҳамма иарсани ўз комига тортади
ва ҳаммани асоратга солади, дегани эмас. Лекин давлат ҳаётининг
матоси унинГ барча фуқаролари ҳаётидан тўқилган. Ҳар
бир алоҳида олинган смонлик давлат «танаси»да юз беради, унга зарар
етказади, уни емиради. Аксинча, ҳар бир яхшилик, олижаноблик, маданий
фаолият давлат ҳаётини қуради ва мустаҳкамлайди. Буларнинг ҳаммаси қонуниятдир, чунки давлат мавҳум бир
нарса эмас, у «қаердадир» биздан нарида жойлашмаган (ҳукумат,
милиция, армия, солиқ идораси, амалдорлар маҳкамаси), у бизнинг
ичимизда, бизнинг тимсолимиз сифатида яшайди, зеро, биз жонли шахслармиз, унинг
қисмлари, аъзоларимиз. Бувдай муносабат ташқи ишлардангана иборат
эмас, у бизнинг ички ҳаётимизга дахлсиз қолиши мумкин эмас. Лекин
юқоридагалардан биз ҳеч нарса қила олмас эканмиз, давлат эса
ҳамма нарсага қодир, биз қуллармиз-у, давлат қулдор,
фуқаро «ижозатингиз билан...» тамойили асосида яшаши керак экан, деган
хулоса келиб чиқмайди. Мутлақо бундай эмас: чунки давлатни озод,
ташаббускор, маънавий бадавлат кишилар бунёд этади, мустаҳкамлайди,
такомиллаштиради. Шуни қайд этиш керакки, ҳар қандай сиёсий организм
энг аввало самимий-маънавий табиатга эгадир: маънавий қадр-қиммат
ҳиссини йўқотган, масъулият ва давлатга дахлдорлик мазмунидан
маҳрум бўлган, орномус ва ҳалолликдан юз ўгарган халқ
муқаррар равишда ўз давлатига хиёнат қилади ва уни барбод этади.
Ҳақиқатан
ҳам фуқаро ўз ҳуқуқий онгидан ажралиб яшай
олмайди: ҳуқуқий онги тубан одам ўз мажбуриятларини
бажармаслиги билан, ваколатларини ошириб юбориши билан, майда
ҳуқуқбузарлик ва қўпол жиноятлари, порахўрликлар ва
камомадларга йўл қўйиши, коррупция ва жосусликка қўл уриши билан
ҳар қадамда ўз давлатига зиён-заҳмат етказади. Бу
фуқаро эмас, балки хоин, сотқин қул, тутилмаган
ўғридир. Бу «фуқаро» кимни сайлай олади-ю, унинг ўзини қаерга
сайлаш мумкин? Давлат ишларида у ниманинг фаҳмига етади?
Шундай қилиб,
гапнинг индаллосини айтадиган бўлсак, давлат халқдан ташкил топади ва
ҳукумат унга бошчилик қилади. Бинобарин, ҳукумат халқ
учун яшаб, ишлашга даъват этилган ҳамда халқдан куч-қувват
олиши керак, халқ эса, ўз навбатида буни билиши ва тушуниши даркор,
ўзининг бутун куч-қувватини умумий ишга сафарбар этмоғи лозим.
Давлат ҳаётида халқнинг тўғри иштироки унга куч
бағишлайди. Чинакам давлатчиликнинг демократик кудрати ана шундадир.
Мабодо, халқ сиёсий калтабинлиги, эрксизлиги ёки ахлоқий
жиҳатлари туфайли ўз демократиясини тўғри ташкил эта олмаса - унда
демократиянинг бўлиши мумкин бўлмай қолади. Айни пайтда бу ерда
бир-биридан андоза олиш мумкин эмас, ҳатто ҳалокатлидир. Зеро,
ҳар бир халқ ўз ҳаётининг ҳар бир даврида айнан ўзи
учунгина мос ва мақсадга мувофиқ услубни топиши мумкин ва лозим.
Демократия марказий ва
маҳаллий органлар ўртасидаги ваколатларни чегаралаш тизимининг янги
даражаси билан ҳам белгиланади. Марказий давлат ҳокимияти
фақат умуман жамиятнинг мавжудлги билан боғлиқ масалалар -
экология, жаҳон ҳамжамиятида меҳнат тақсимоти,
қуролли можароларнинг олдини олиш каби масалаларнигина ҳал этишни
ўз зиммасига олади.
Демократик жамиятда
норматив мувофикдаштириш ҳам тубдан ўзгаради. Зеро, келажак орзулари
ушалиши билан мажбурловни оммавий қўллаш масаласи олиб ташланиши керак.
Албатта, демократик
режим муаммоларсиз режим эмас. Унда жамиятнинг ижтимоий табақалашуви,
жамият ҳокимияти, баъзан айрим тарихий шарт-шароитларда жамиятни
вақтидан эртароқ демократлаштириш юз бериши, бу эса,
ҳокимиятнинг заифлашувига, ижтимоий барқарорликнинг бузилишига,
ҳатто анархияга олиб келиши, экстремизмнинг жонланишига шароит яратиши
мумкин. Бироқ, барибир, демократиянинг ижтимоий қиммати
ғоятда юқори. Ниҳоят, ким нима дейишидан қатъи назар,
демократик режим инсоният давлат тузилишида эришган, ҳозирги замон
цивилизацияси моддий асосларига, янгаликлари ва интилишларига мос энг буюк
неъматдир.
Маълумки, 70 йил
мобайнида Ўзбекистоннинг тақдири ва фарвонлиги собиқ Иттифоқ
қўлида бўлиб келди. Республикадан маҳсулртлар ва хом ашёни ташиб
кетишар, респуб-ликамизга эса, бу ерда истиқомат қилувчилардан
сўраб-нетмай, маслаҳатлашмай, ўзлари
лозим топган нарсаларнигина келтиришарди.
Ўзбекистонда амалга
ошириладиган бошқарув тизими жойларда ҳам, тармокдарда ҳам,
ишлаб чиқариш соҳаларида ҳам ва тақсимотда ҳам
марказга қатъий тобелик асосида, у белгилаб берган чизиқцан
ташқарига чиқмай олиб бориларди.
Шуни мамнуният билан
қайд этиш керакки, Ўзбекистон ўзининг чинакам мустақилликка эришиш
мақсадини биринчилардан бўлиб эълон қилди. У собиқ
Иттифоқ республика-лари ўртасида биринчи бўлиб бошқарувнинг
президентлик шаклини жорий этди, кенг миқёсли ислоҳотлар,
жамиятдаги туб ўзгаришлар ва янгиланишлар йўлини танлади.
1991 йилнинг 31 август
куни ўзбек халқининг ўз тақдирини ўзи
белгилаш ҳуқуқи амалга ошди - Ўзбекистон Республикасининг
давлат мустақиллиги эълон қилинди. Республика бутун кўпмиллатли
аҳолининг иродаси «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг
асослари тўғрисида»га конституциявий қонунда мустаҳкамланди
ҳамда умум-халқ референдумида
яқдил тасдигини топди.
Ўзбекистон
Республикаси ҳудуди ва иқтисодий салоҳияти бўлинмаслиги,
унинг чегаралари эса дахлсиз бўлиб, давлат ҳимоясида эканлиги тамойили
қарор топди.
Мустақиллик
қўлга киритилиши билан дарҳол республикада демократик
ҳуқуқий давлат асослари вужудга келтирила бошлади. Бунинг
учун олдинги тоталитар тузум иллатларини тагтомири билан қўпориб ташлашга
кескин кири-шилди. Кўппартиявийлик, ғоялар ва фикрлар хилма-хиллиги билан
муроса қилиш ҳаётий воқеликка айланди. Бир мафкура
ҳукмронлигига барҳам берилди. Умуминсоний қадриятлар,
жаҳон тан олган чинакам демократия, инсон эр-кинликлари ва
ҳуқуқлари нормаларини қарор топтириш вазифаси
қўйилди.
Республикада сўзда
эмас - амалда ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижроия ва судлов
ҳокимиятларига бўлиниш тамойили амал қилмокда. Ўзбекистон
халқи давлат ҳокимия-тининг чинакам манбаига айлақди ва бу
ҳокимиятни ҳам бевосита, ҳам ўз ваколатли вакиллари -
депутатлар корпуси орқали амалга оширмоқда. Буларнинг ҳаммаси қонун чиқарувчилик ишини фаол
йўлга қўйишни тақозо этди. Уни республика парламенти - Олий Мажлис
муваффақиятли олиб бормоқца. Олий Мажлиснинг бутун салоҳияти
бугунги кунда ёш мустақил давлатимизни ҳар томонлама ҳуқуқий
таъминлашга йўналтирилган.
Давлат
бошқарувининг янги, янада замонавий ҳамда янги шароитларга тез
мослашадиган тизимини шакллантириш бўйича ишлар зудлик билан бошлаб юборилди.
Бошқарувнинг президентлик шакли бу тизимнинг ўзаги бўлиб қолди.
Жойларда
бошқарув тизимини қайта ташкил этиш вазифаси қўйилиб, муваффақиятли
удцаланди - вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда ҳокимлик тузилмалари
жорий этилди. Қонунлар устуворлигини, улар олдида мамлакат барча
фуқаролари тенглигини таъминловчи суд ҳокимиятини қайта
ташкил этиш ишлари фаол олиб борилмокда. Цивилизациялашган фуқаролик
жамиятининг ушбу таркибий қисмлари қонунчилик ва
ҳуқуқ-тартиботнинг, қатъий интизом ва
масъулият-лиликнинг асоси бўлиб хизмат қилади.
Республика олдида ўз
тараққиёт йўлини танлашдек жиддий вазифа кўндаланг турарди. Унинг
зарурлиги республикамиз Президентининг қуйидаги сўзларида
яққол ифодаланган: «Жаҳон тажрибаси шундан далолат берадики,
ўз давлат-чилигини қўлга киритиш, миллий ва ижтимоий озодликка эришиш
ҳеч қаерда енгил ва осонликча бўлмаган. Мустақилликка эришган
ҳар бир мамлакат ўз тараққиёт йўлини излайди, янги жамият
барпо этишда ўз андозасини ишлаб чиқишга интилади.
Ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий вазият, одамлар ўртасида таркиб топган
муносабатлар, уларнинг дунёқараши, жумладан диний эътиқоди,
руҳияти ва хулқ-атвор нормалари шуни тақозо этади»22.
Давлатимиз
бошлиғи, шунингдек, жаҳонда ижтимоий тараққиётнинг
турк, швед, жанубий корейс ва бошқа турли хил кўринишлари мавжудлигини
ҳам таъкидлади. Бир қатор мусулмон давлатлари ва янги саноати
ривожланган мамлакатлар тажрибаси, иккинчи жаҳон урушидан кейин
халқ хўжалигани тиклаш бўйича Оврупо мамлакатлари ва Япония амалиёти
намуналари мавжуд. Бироқ, дея таъкидлайди Президент, «Ўзбекистон
бошқа давлатлар тараққиёти жараёнида тўпланган ва республика
шароитига татбиқ қилса бўладиган барча ижобий ва мақбул
тажрибалардан шак-шубҳасиз самарали фойдаланади»23.
Бунда гап, албатта, у
ёки бу мафтункор ва ижобий самараси юксак андозадан оддий нусха кўчириш устида
бораётгани йўқ.
Президентимизнинг
қуйидаги фикрларида ушбу масалага бўлган қатъий нуқтаи назар
ўз ифодасини топган: «Жаҳон ва ўзимизнинг амалиётимиздан олинган барча
унумли тажрибани рад этмаган ҳолда ўз ижтимоий-иқтисодий ва
сиёсий-ҳуқуқий тараққиёт йўлимизни танлаб олиш
республиканинг қатъий позициясидир. Бу - ўтмиш йилларнинг хатоларини,
давлат тузилишининг шакл ва усулларига нис-батан мавжуд қарашларни идрок
этиш натижасидир. Бу - таркиб топган ижтимоий
воқеликка берилган реал баҳодир. Бу - Ўзбекистон халқининг
ижтимоий тараққиётга, муносиб турмуш шароитига интилишидир»24.
1992 йилнинг 8
декабрида Ўзбекистонда шонли воқеа содир бўлди - Ўзбекистон
Республикасининг Конституцияси қабул қилинди. У республикамиз
мустақил ва эркин та-раққиётининг ҳуқуқий
асосларини яратиб берди.
Ўзбекистон
Республикаси давлат тузилиши шакли Конституциямизнинг «Маъмурий-ҳудудий
ва давлат тузилиши» деб номланган тўртинчи бўлимининг XVI - XVII бобларида ўз
ифодасини топган. Жумладан, 68-моддада шундай дейилган: «Ўзбекистон
Республикаси вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар,
қишлоклар, овуллар, шунингдек Қора-қалпоғистон Республикасидан
иборат». 70-модда эса, Қорақалпоғистон Республикаси
мақомига багишланган. Унда: «Суверен Қорақалпогистон
Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибига киради», деб таъкидланади.
Амалга оширилаётган
ислоҳотлар, Ўзбекистон келажаги учун уларнинг аҳамияти
тўғрисида гапириб, юртбошимиз шундай деди: «Биз жуда катта
қийинчиликларни бошдан кечирдик. Олдинда яна қанчадан-қанча
синовлар турибди. Бугунги мураккаб вазиятда танлаб олинган ва азалий мил-лий
манфаатларимизга, халқимизнинг табиатига, онгига маъқул бўлган
йўлдан адашмаслик чоралари ҳақида, Ўзбекис-тоннинг порлоқ
истиқболга етиш йўли хусусиятлари тўғри-сида гаплашиб олишимиз
зарур деб ўйлайман»25.
Давлат функциялари
билан боғлиқ масалаларни ўрганиш унинг
моҳияти, жамиятда тутган ўрни ва ижтимоий вазифасини чуқурроқ
билиб олишга ёрдамлашади. Одатда давлат фаолиятининг асосий йўналишлари унинг
функциялари, деб аталади. Уларнинг мазмуни бошқа тушунчалар билан
ҳам алоқадордир.
Давлат функциялари
унинг даври, сиёсати, мақсади, вазифалари ва фаолияти билан чамбарчас
боғланган.
Авваламбор, давлат
пайдо бўлганидан буён унинг ривожланишида кўп даврлар ўтган. Шундай экан,
жамият тараққиётининг турли босқичларида давлат
функцияларининг мазмуни ва тизими ҳам ўзгариб бораверган. Масалан, илк
бор давлат келиб чиққан пайтдаги функциялардан уларнинг тизими ўз
мазмуни ва ҳажми жиҳатдан анча фарқ қилади. Бу
ҳолат биринчи навбатда жамият ривожланишининг мазкур босқичдаги
сиёсий, ижтимоий-иқтисодий муаммолари ва вазифалари билан
боғлиқ. Шу нуқтаи назардан қараганда,
масалан, давлатнинг ҳозирги даврда тан олинаётган табиат бойликлари ва
атроф муҳитни муҳофаза қилиш функцияси қулдорлик
давлатида бўлмаганлигини кўрамиз, чунки бунга ҳали эҳтиёж ҳам
бўлмаган. У пайтда инсоннинг ҳаёт кечириши учун табиий шарт-шароитлар
етарли ва зарарсиз бўлган.
Ҳар бир даврда
давлат ўз олдига маълум мақсадларни қўяди, чунки у маълум
гуруҳнинг ёки бутун халқнинг манфаатини ифодалайди. Масалан,
давлатнинг демократик жамият қуриш, иқтисодиётда бозор
муносабатларига ўтиш, ҳуқуқий давлатни шакллантириш каби
мақсадлари ижобий бўлса, 30-йилларда фашистик давлатлар олга сурган бутун
жаҳонга ҳукмронлик қилиш мақсади бошқа
мамлакатлар ва ўз халқи учун салбийдир.
Давлатнинг ўз олдига
қўйган мақсади ҳамиша ҳам реал бўлавермайди. Масалан,
СССРнинг 1977 йилги Конституциясида шундай дейилган эди: «Совет давлатининг
олий мақсади - синфсиз коммунистик жамият қуришдан иборат бўлиб, бу
жамиятда ижтимоий коммунистик ўз-ўзини бошқариш ривож топади»
(Муқаддима). Давлат ўз мақсадини амалга ошириш учун тегишли сиёсат
юргазади. Бу сиёсат негазида эса мазкур жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва
сиёсий-маданий эҳтиёжлари ётади, яъни давлат олиб борадиган сиёсат
оқибат-натижада жамиятнинг реал ҳаётига асосланади. Давлат
сиёсатининг кучи - унинг адолатлилиги ва реаллигидадир.
Давлатнинг сиёсатини
қуёш нурларига ўхшатса бўлади. Қуёш ўз атрофига доимо нур
тарқатиб турганидек, давлат ҳам жамият ва мамлакатнинг барча ички
ва ташқи муаммолари юзасидан ўз муносабатини, қарашларини,
ёндашувларини, ва энг муҳими, ўзининг яқин ва узоқ даврга
мўлжалланган орзу-ниятларини ифодалаб туради. Чунончи, тинчликсеварлик ё
босқинчилик ёки ўз минтақасида гегемонлик учун ҳаракатни давлатнинг
сиёсатига мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Давлатнинг сиёсати билан унинг
мақсади бир-бирига боғлиқ, бири иккинчисини тўлдириб туради.
Давлатнинг умумий,
келажакка мўлжалланган сиёсати ва мақсадидан унинг муайян вазифалари
келиб чиқади. Давлатнинг вазифалари, унинг функцияларидан фарқ
қилиб, ҳали бажарилмаган режа, адо этилиши лозим бўлган
топшириқ, кўрсатма, навбатдаги ишлар, тадбирлар ҳисобланади.
Масалан, ЎзР Конституциясининг муқаддимасидаги «фуқаролар тинчлиги
ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсади»ни рўёбга чиқариб туриш
учун Ўзбекистон давлатининг тегишли органлари қатор ташкилий-сиёсий,
иқтисодий, ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириб келмоқда.
Давлат олдида турган
битта вазифа унинг битта функциясига ҳамиша ҳам айнан мувофиқ
бўлавермайди. Баъзан дав-латнинг бош вазифалари унинг бир неча функциялари
билан амалга оширилади. Ва аксинча, битта функция орқали давлатнинг бир
неча кичик вазифалари адо этилиши мумкин.
Сўнгра, ҳар бир
давлатнинг мақсади, сиёсати ҳамда вазифаларини амалга ошириш учун
унинг ўзи ва тегашли органлари зарурий ваколатлар (ҳуқуқ ва
бурчлар йиғиндиси)га эга бўлади. Жамиятнинг бошқариш
тизимида давлат алоҳида мавқега эга бўлиб келмокда. Бу унинг
ваколат доирасини белгилайди. Ваколатларни амалга ошириш, бажариш, адо этиш
эса, ўз навбатида, давлатнинг, унинг идораларининг фаолиятини ташкил
қилади.
Давлатнинг фаолияти,
худди унинг ўзидек, объектив характерга эга. Чунки давлатни келтириб
чиқарган ва мазкур босқичида мавжуд бўлишини тақозо этувчи
зарурат ва эҳтиёжлар унинг фаолият кўрсатишини талаб этади, акс
ҳолда у ўзининг тарихий тайинланишини, вазифаларини ҳал эта
олмаганлиги туфайли яшашга, ҳаракат қилишга қодир бўлмай
қолади.
Давлатнинг жамият ва
шахс ҳаётига аралашуви даражаси унинг функциялари чегарасини, мазмунини
ва қолаверса, уларнинг бутун моҳиятини белгилайди. Бу аралашув
жамият ва инсоннинг мазкур босқичдаги талаблари даражасида бўлса, демак,
давлат ижобий аҳамиятга эга бўлган қадриятдир. Агар давлат бу
ишларга ортиқча аралашса, иқтисодий ва ижтимоий эркинликни
чегаралаб қўйса, ҳаётда салбий роль ўйнайди ва тоталитаризм сари
қадам қўйган бўлади. Шунинг билан биргаликда жамият ҳаётининг
айрим соҳаларидаги вазифалар фақат давлат фаолияти орқалигана
ҳал этилади, масалан, мамлакатни мудофаа қилиш, ҳуқуқий
тартиботни ўрнатиш ва қўрикдаш, шу жумладан жиноятчиликка қарши
кураш кабилар.
Давлат фаолиятининг
энг муҳим соҳалар (йўналишлар)га бўлиниши, юқорида
айтганимиздек, унинг функциялари-ни келтириб чиқаради.
Функциялар давлат
фаолиятининг шунчаки тўплами, арифметик йиғиндиси эмас. Улар давлат
фаолиятининг муҳим, асосан йирик соҳалардаги йўналишларидан иборат.
Масалан, иқтисодиёт, ижтимоий ҳаёт
ёки мамлакат мудофааси соҳаларида давлат олиб бораётган ишларни
алоҳида-алоҳида асосий функциялар сифатида кўрсатиш мумкин ва
лозим.
Шундай қилиб,
давлат функциялари унинг сиёсати, мақсади, вазифалари ва ваколатлари
билан белгиланадиган маълум босқич (давр)даги фаолиятининг асосий
йўналишларидир. Мазкур асосий функциялар таркибида тагин нисбатан
кичикроқ йўналишлар ҳам бўлиши табиийдир. Масалан, давлатнинг
ҳозирги замондаги маданий-тарбиявий функцияси таркибида инсонларни
маънавият ютуқяари асосида тарбиялаш битта кичик йўналиш бўлса, фан ва
техникани тараққий эттириш - иккинчи, олий, ўрта махсус ва
умумтаълим тизимини ривожлантириш - учинчи йўналишдир ва ҳоказо.
Бундан ташқари,
ҳар бир функция қатор қисмлардан таркиб топади. Буни
аниқроқ тушуниш учун қуйида мудофаа функциясини мисол
келтирамиз. Мазкур функция таркибига: давлатнинг ташқи чегараларини
аниқ белгилаш ва уни қўриклаш чора-тадбирларини кўриш,
қуролли кучларни шакллантириш ва тарбиялаш, уларни
қурол-аслаҳа, озиқ-овқат, кийим-кечак билан таъминлаб
туриш, зарур бўлганда мамлакатни ҳарбий куч билан ҳимоя
қилиш, давлат хавфсизлиги ҳақида ғамхўрлик қилиш,
мудофаа соҳасидаги ишларга раҳбарлик қилиш бўйича давлат
органларини ташкил этиш, ҳарбий-мудофаа ҳақидаги
қонунларни яратиш ҳамда такомиллаштириш кабилар киради.
Давлат ўз
функцияларини адо этиш учун қонун чиқарувчилик, ижро этувчилик ва
судлов фаолиятини олиб боради. Давлат ўз функцияларини амалга оширишда
ишонтириш, рағбатлантириш ва мажбур этиш усулларидан фойдаланади. Мазкур
шакллар ва усулларнинг қўлланиш даражаси давлат функцияларининг
ҳажми, даври, тизими, характерли хусусиятлари билан боғлиқ.
Давлат функцияларининг
моҳияти, мазмуни, айрим босқичлардаги хусусиятлари уларни
таснифлашга сабаб бўлади. Давлатнинг фаолияти объектив бўлгани ҳолда
унинг функцияларини таснифлаш субъектив хусусиятга эга. Чунки функцияларни
таснифлаш олимлар томонидан фанда, назарияда амалга оширилади. Шунинг учун
ҳам ҳатто бир даврдаги функциялар таснифи ҳар хил
ифодаланади. Бу фикрга ишониш учун давлат ва ҳуқуқ
назариясидан ёзилган 3-4 та дарсликни кўриш кифоя.
Функцияларни таснифлаш
(гуруҳларга, турларга бўлиш) давлатнинг моҳиятини
чуқурроқ англашга, унинг жамият тараққиётидаги ролини
яққолроқ намойиш этишга кўмаклашади. Бунда давлат
фаолиятининг маълум босқичдаги бош йўналишлари (масалан, иқтисодий,
ижтимоий, ташқи ва бошқа соҳалар) белгиловчи асос қилиб
олинади, албатта.
Илгари, совет даврида
давлат функцияларини марксизмнинг давлатнинг тарихий типлари тўғрисидага таълимотига биноан таснифлаш
принципи ҳукмрон эди. Қулдорлик ва феодализм тузумида аҳолининг бир қисми деярли ҳуқуқсиз ёки чегараланган доирада
ҳуқуқли бўлган. Бу ҳол давлатларнинг функцияларида ўз
ифодасини топганлиги табиий ҳолдир. Инсоният босиб ўтган асосий даврлар далат функцияларини таснифлаш уларнинг муайян мазмун ва тизимини чуқурроқ англашга имкон беради
Қуйида давлат функцияларини таснифлашга
оид иккита умумий ҳолатни таъкидлаб ўтмоқ
даркор иккита а) Давлатнинг ички ва ташқи функциялари
мавжудлига ҳамма олимлар томонидан тан
олинади. Ташқи функциялар
кўпинча ички функцияларнинг давоми
бўлиб улардан келиб чиқади,
уларни тўлдиради, айрим ҳолларда уруш пайтида ички функциялар хам мамлакатни мудофаа қилишга хизмат қилиши
тушунарлидир.
б) Давлат тараққиётининг барча босқич аҳолининг
ҳамма табақалари учун табақалари учун тегишли бўлган "умумий ишлар" давлат
функцияси мавжуд
эьтироф қилинмоқда[1].
Бу функция илгари синфий
ҳукмронлик, зўрлик ишлатиш қуроли деб
аталган, қулдорлик ва
феодал давлатларида ҳам мавжуд бўлган.
Жамият ривожланишининг капиталистик ва ҳоҳирги демократик
босқичларида барча хозирги ижтимоий (социал) базаси тубдан кенгайиб, аҳолининг ҳамма гуруҳларини ўз ичига олади, яъни улар синф эмас, балки бутун
халқ, миллат манфаатига хизмат қилади. Умуман ҳамма функцияларга
фақат синфий нуқтаи назардан қараш
давлатнинг жамиятдаги ролини камайтиради ва холисона баён этишга
халақит беради.
Давлатнинг умумий ишлар функцияси мавжудлиги синфийликни биринчи ўринга кўтаришга имкон бермайди. Бу функцияга мамлакатни мудофаа қилиш, ҳуқуқий тартиботнми ўрнатиш ва мухофаза қилиш, шу жумладан жиноятчиликка ва ҳуқуқбузарликка қарши кураш, бутун миллат, халқ манфаатларини кўзлаб умумий иқтисодий , ижтимоий-маданий (ғоявий) ишлар олиб бориш, Шарқда эса, булардан ташқари, суғориш иншоотларининг давлат ёрдами билан бунёд этилиши киритилиши мумкин.
Л.И.Спиридонов мазкур
функцияни янада кенг маънода олиб, унинг умуман инсонларнинг ҳаёти ва
фаолияти учун зарур шарт-шароитларни яратиб беришга қаратилганлигани
таъкидлайди. Унинг фикрича, бу функция таркибига кишиларнинг ҳаёти,
соглиғи ва нормал яшаши учун зарур бўлган табиий шароитларни таъминлаш;
ижтимоий-маданий, иқтисодий ва сиёсий шарт-шароитларни таъминлаш билан
боғлиқ давлат фаолияти киради[2].
Умумий ишлар
давлатнинг бош функцияси бўлиш имкониятига эга. Тўғри, мазкур ишлар
ҳозирги замонда давлатнинг бошқа функциялари мазмунида ҳам
мавжуд ва улар орқали ҳам амалга оширилмокда. Чунончи, демократик
Ўзбекистон Республикасида давлатнинг барча функциялари айрим синфлар учун эмас,
балки бутун халқимиз манфаатини кўзлаб амалга оширилмокда. Бундай
натижага узоқ ривожланиш оқибатида эришилди, албатта.
Жамият ва унинг сиёсий
тузуми ривожлана бориши оқибатида давлатнинг функциялари тизимвда
ҳам ўзгаришлар содир бўлиб турган, шу жумладан тамоман янги функциялар
пайдо бўлган. Бу ҳолат кенг ижтимоий тараққиёт сабабли юз
берган. Тарихда қуллар ва қулдорлар, крепостной
деҳқонлар ва феодаллар, ёлланма ишчилар ва капиталистлар
бўлганлигини инкор этиш мумкин эмас. Шу боисдан қуйида давлат
функцияларини қулдорлик, феодал, буржуа (капиталистик), собиқ СССР
давлатлари мисолида кўриб ўтамиз.
Қулдорлик
давлатларининг қуйидаги функциялари мав-жуд бўлганлигини асло инкор этиш
мумкин эмас. С.Айнийнинг «Қуллар» романида ёзишича, Ўрта Осиёда
ҳатто XVIII асргача қул бозорлари мавжуд бўлган
экан. Қуръонда ва мусулмон ҳуқуқининг бошқа
манбаларида қулларнинг мавжуд бўлганлиги, уларнинг
ҳуқуқий мақоми ҳақида кўплаб маълумотлар
учрайди.
Қулдорлик
давлатларининг ички функциялари
1. Давлатнинг хўжалик
юритиш фаолияти. Буни умумий оммавий ишлар юритиш функцияси, дейиш мумкин. Бу
фаолият мамлакатнинг, уруғ ёки қабиланинг умумий манфаатларини
назарда тутиб, олиб борилган. Бу функция, айниқса, Шарқда маълум даражада ривож топган. Чунки бу
минтақада деҳқончилик ишлари сугориш асосида олиб борилган,
бунинг учун эса каналлар қуриш, сувни хўжаликлар ўртасида тақсимлаш
каби масалалар давлат органлари томонидан бажарилган.
2. Қулдорлар
мулки ва манфаатларини қўриклаш. Бу функцияни амалга ошириш учун
қадимги давлатлар қатор ҳуқуқий норматив
ҳужжатларни қабул қилган ва уларга риоя этилишини таъминлаб
турганлар, бошқа мулкий муносабатларни тартибга солиш чораларини ишлаб
чиққанлар.
3. Қулдорлик давлатларида куллар ва бошқа эзилган омма қаршилигини бостириш функцияси бўлган. Чунки қуллар деярли ҳуқуқсиз
бўлиб, ўз қулдорларига хизмат қилган, агар
улар бу оғир ҳаётдан норози бўлиб, ғалаён кўтарса, қулдорлик давлати томонидан аёвсиз равишда
бостирилган, албатта.
4. Қулдорлик
давлатлари халқ оммасини ғоявий томондан давр руҳида
тарбиялаш функциясини ҳам бажарган. Бунда қулдорлик тузумини
назарий жиҳатдан асослашга, қуллар қўзғолонини жамият
учун хавфли куч, деб кўрсатишга ҳаракат қилишган. Бунда дунёвий
илмий билимларницг пастлиги сабабли қулдорлик давлатлари аҳолига
ғоявий тарбия бериш мақсадида диний ақидалардан кенг
фойдаланган.
Қулдорлик
давлатларининг ташқи функциялари
1. Улар ҳам
бошқа давлатлар каби мамлакатни ташқи душманлардан мудофаа
қилиш функциясини амалга оширганлар, қўшни давлатлар билан маълум
даражада алоқалар олиб боришган, савдо муносабатларини ўрнатишган.
2. Улар бошқа
мамлакатлар аҳолисини (ҳудудини) босиб олиш, талаш, эзиш,
солиқ (бож, ўлпон) тўлатиш функциясини адо қилиб туришган. Бундай
фаолиятнинг мақсади бошқа давлатлар халқлари ҳисобига
бойиш, урушда асир тушганларни эса қул қилиб ишлатиш бўлган. Худди
ана шу қулдорлик жамиятида дастлабки босқинчилик урушлари келиб чиққан,
бошқа давлатлар ҳудудини эгаллаб олишга кўплаб уринишлар юз берган.
Босқинчилик урушлари оқибатида қадимги Урарту (Арманистонда),
Эски Ниса (Туркманистонда) давлатлари, Кушон салтанати (Ўзбекистонда)
кейинчалик йўқ бўлиб кетган.
Ўз моҳияти ва
мазмуни билан қулдорлик давлатларининг функциялари феодал давлатлари
функцияларида ҳам асосан такрорланади.
Феодал давлатларнинг
ички функциялари
1. Ижтимоий (оммавий)
ишлар функцияси. Бу функция айрим давлатлар, айниқса Шаркда сугориш
асосида деҳқончилик ипшари олиб борувчи давлатлар фаолиятида
кўпроқ бажарилган. Масалан, Амир Темур ва темурийлар ҳукмронлиги
даврида давлат томонидан қатор бунёдкорлик тадбирлари амалга
оширилганлиги олимлар томонидан таъкидланмоқца. Бу ҳакда Алишер
Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин» достонида ҳам, сугориш иншоотлари
қурилишида қаҳрамонлик кўрсатганлар хусусида гапирилади. Ўша
давлатлар бу йўналишда маданий-оқартув, маориф, аҳолига турли
хизмат кўрсатиш борасида ҳам маълум умумий ишларни олиб борганлар. Бу
ишлар аҳолининг барча табақаларига тааллукди бўлган ва бутун
мамлакат фаровонлигига хизмат қилган.
2. Шу билан биргаликда
давлат ишлаб чиқариш қуроллари ва воситаларига бўлган феодал
мулкчилигини устун даражада қўриқлаш функциясини барча ташкилий ва
ҳуқуқий усуллар ва чоралар билан амалга ошириб турган. Шундай
бўлмаслиги мумкин ҳам эмас эди. Чунки аҳолининг иқтисодиётда
ҳукмрон бўлган гуруҳлари сиёсий ҳокимиятда ягона куч бўлиб,
давлатни ўз манфаатига хизмат қилишга йўналтирган, феодалларнинг ерга
бўлган мулкчилигини ҳимоя қилган.
3. Бу ҳам кам
эди. Феодал давлатлари крепостной деҳқонларни қарамликда
тутиб туриш, лозим бўлганда уларнинг қаршилигини бостириш функциясини атю
қилиб туришган. Бундай фаолиятни ҳатто алоҳида феодаллар
ҳам
4. Бунинг устига
феодал давлатлари халқ оммасини мафкуравий томондан тарбиялаш функциясини
ҳам бажариб турган ва бунда дин ақидалари ва тузилмаларидан
моҳи-рона фойдаланган. Бунинг устига улар дунёвий билимлар
соҳибларига қарши қаттиқ кураш олиб борганлар. Буюк
олимлик даражасига кўтарилган Коперник, Мирзо Улуғбек ва бошқалар
фожиаси бунинг далилидир.
Феодал давлатлари ички
функцияларининг рууи уларнинг ташқи фаолиятида уам яққол кўзга ташланади.
1. Табиийки, феодал
давлатлари ҳам ўз аҳолиси ва ҳудудларини ташқи
душманлардан ҳимоя қилиш функциясига эга бўлганлар ва бунда
халқ оммасини ва барча воситаларни мамлакатнинг мудофааси манфаатларига
хизмат қилдирганлар, бу курашни уюштирганлар.
2. Ўз навбатида,
ҳар бир феодал давлати ўз ҳудудини бошқа мамлакатлар
ҳисобига кенгайтириш функциясини кенг равишда амалга ошириб келишган.
Феодал давлатларнинг шу мақсадларда олиб борган ўзаро урушлари, ўнлаб
мамлакатларни босиб олиш ҳоллари тарихда жуда кўп бўлган ва
оқибатда босқинчилик натижасида йирик империялар вужудга келган.
Марказий Осиёни аввал греклар, араблар, сўнгра мўғул ва рус давлатлари томонидан босиб
олиниши бунга яққол мисолдир. Бу урушлар туфайли фақат
бизнинг минтақамизда ўз вақтида ривожланган юзлаб давлатлар
йўқ қилиб юборилган ва ҳозир улар тарих мулкига айланган.
Феодал давлатлари
функциялари ҳам ўзгариб, такомиллашиб борган, улар ўз тарихининг сўнгга
босқичида феодал мутлақ ҳукмронлигини сақлаб
қолишга, шиддат билан дунёга келаётган буржуа-капиталистик кучларга ва
муносабатларга қарши курашга хизмат қилган.
Буржуазия ва
капиталистик ижтимоий муносабатларнинг тарих майдонига кириб келиши умуман
инсоният тараққиётида янги даврни
бошлаб берди. Бу давр қуллик ва крепостнойликка барҳам берди,
ҳамма шахсни расман эркин ва тенг, деб эълон
қилди. Озодлик, адолат, тенглик, умумий сайлов ҳуқуқи, парламент каби тушунча ва шиорлар шу
даврда пайдо бўлиб, реал воқеликка айланишга қадам қўйди.
Буржуазия ва капиталистик муносабатлар XVII-XVIII асрларда узил-кесил
шаклланди, давлат ривожланишининг мазкур босқичида ҳам ёлланма
меҳнат ва хусусий мулк муносабатлари сақланиб қолди. Шу муносабатлар буржуа
давлатлари функцияларининг моҳиятини, мазмуни ва тизимини белгилаб
беради.
Мазкур давлатларнинг ички функциялари
1. Капиталистик
хўжалик тизимини ва хусусий мулкчиликни муҳофаза этиш. Ушбу функция барча давлат аппарати фаолиятида,
ҳуқуқий ҳужжатларда ўз ифодасини топади.
2. Капиталистик
муносабатлар чукурлаша борган сари буржуа давлатлари инқилобий ва ишчилар
ҳаракатини бостириш функциясини ҳам бажариб бораверади. Чунки
ишчилар ва деҳқонлар мавжуд тузумдан норозилик кайфиятларини
ифодалай бошлади ва хусусий мулкчиликка, эксплуатацияга қарши кураш
очдилар. Шундай экан, буржуа давлати бундай ҳаракатларни бостириб
келаверди.
3. Бутун халқ
оммасини даврнинг ҳукмрон мафкураси руҳида тарбиялаш. Бу функцияни
амалга оширишда буржуа давлати радио, телевидение, матбуот,
маданий-оқартув муассасалари хизматидан кенг фойдаланади.
4. XIX аср охири ва XX аср бошларида
капиталистик муносабатлар монополистик босқичга кирди. Монополизм ўз
таъсирини давлат сиёсатига ҳам ўтказди. Натижада давлатнинг монополистик
капитал манфаатларини ҳисобга олган ҳолда иқтисодиётни
ҳуқуқий тартибга солиб туриш функцияси пайдо бўлди. Бунга
кўра давлат иқтисодиётда ўз (секторини вужудга
келтирди. Узоққа мўлжалланган иқтисодий ривожланишни
режалаштириш ва маблағлар билан таъминлаш каби чораларни
белгилайди. Айни пайтда бу давлатлар фан, техника тараққиётини
таъминлашга, табиатни муҳофаза этишга ҳам бефарқ эмас.
5. Капиталистик
давлатлар аҳолига хизмат кўрсатиш, ҳуқуқбузарликка ва
жиноятчиликка қарши кўраш, фуқаролар ҳуқуқдари ва
эркинликларини қўриқлаш функциясини
ҳам бажармокда.
1. Йирик ва
қудратли буржуа давлатларининг ўз мамлакатини мудофаа қилиш
фаолияти дунёдаги бутун капиталистик тузумни муҳофаза қилиш
функциясига айланди. Шу мақсадда бизнинг асримизда жаҳоннинг турли
минтақаларида ҳарбий, иқтисодий блоклар, ҳамжамиятлар
барпо этилди, мазкур тизимни қўрикдаш бутун давлатнинг умумий иши, деб
тушунилди. НАТО бунинг яққол кўринишидир.
2. Минг афсуски,
капиталистик давлатлар фақат мудофаа билан шуғулланмади, балки босқинчилик урушлари
сиёсатини ҳам олиб борган. Уларнинг айби билан XX асрнинг биринчи ярмида
икки марта ўта даҳшатли жаҳон уруши ва локал урушлар олиб борилиб,
ўн миллионлаб инсонлар қурбон бўлди. Бунда жаҳонда ҳукмрон
бўлиш, бошқа халқдар бойлигини эгаллаш, гегемонизм
ғояларига суяниб иш кўрилган.
3. Ер шарида
«социалистик» деб аталмиш давлатларнинг пайдо бўлиши ва яшай бошлаши
капитализмни қаттиқ ташвишга солди, унинг мустамлакачилик сиёсатига
кетма-кет зарба бера бошлади. Шу боисдан ҳам улар бошқа
давлатлардаги инқилобий ва миллий озодлик ҳаракатларини бостириш
функциясини ҳам бажара бошладилар. Ҳозир замон ўзгарди, бу
функцияга эҳтиёж кўп жиҳатдан камайиб кетди.
Бугина эмас,
капиталистик давлатларнинг ишчилар ва инқилобий ҳаракатдан,
социалистик тузум хавфидан «ташвишланиши» етмиш йиллик даврдан кейин деярли
йўқолди. Инсоният минг йиллардан буён табиий равишда тараққий
этиб келган йўлга қайта кириб келмокда. Энди ўйлаб қарасак,
Россияда 1917 йилдаги Октябр тўнтариши ғайритабиий ҳаракат
бўлганлиги тобора аниқ бўлмокда.
Тўғри, марксизм
ва социализм ғоялари инсоният ривожланишидаги яхши ҳаёт рамзи
сифатида эмас, балки миллионлаб кишиларнинг огар турмуши, яхши яшаш учун
қилган орзу-умидлари натижасида юзага келганди. Социалистик
инқилоб, пролетариат диктатураси ана шундай гўзал ва бой турмушга олиб
келиши тасаввур этилар эди. Лекин бундай бўлиб чиқмади. 70 йилдан
ортиқроқ вақт яшаган ниҳоятда қудратли СССР
мустақил давлатларга тарқалиб, бўлиниб кетди, социализм ва
коммунизм кураш назарияси ва амалиёти асримизнинг 90-йилларига келиб барбод
бўлди. Бироқ социалистик давлат 1917 - 1991 йшшарда тарихда яшади,
қатор функцияларни озми-кўпми амалга ошириб келди[3]3.
Уларни қисқача кўриб ўтмаслик мумкин эмас.
СССРда давлатнинг ички
функциялари
1. Ҳокимиятдан
ағдарилган собиқ эксплуататор синфлар қаршилигини бостириш.
Тўғри, уларнинг бир қисми меҳнаткашлар сафига қўшилиб
кетди, қолганлари эса синфий кураш сиёсати асосида, социалистик
курашларга қаршилик кўрсатаётганлар сифатида жисмонан йўқ
қилиб юборилди. Бугана эмас, меҳнаткашлар, давлат ва жамоат
арбоблари сафидан ҳам миллионлаб кишилар халқ душмани, Ватан
хоинлари сифатида бу курашнинг қурбони бўлди. Умуман СССР мазкур
функцияни «аъло» даражада бажарди. Ягона синф диктатураси оқибати ана шу
қонли фожиалар билан тугади.
2. Синфий курашдан
қўли бўшаган пайтда совет давлати муҳим хўжалик-ташкилотчилик
ишларини ҳам олиб борди. Бунда давлат иқтисодиётнинг деярли
ҳамма масалаларини қатъий режалаштириш, маблағ ва ресурслар
билан таъмин-лаш сиёсатини ва амалиётини олиб борди, халқ хўжалигини
бошқаришда маъмурий-буйруқбозлик усуллари туфайли умумий ривожланиш
натижалари ҳам анча сезиларли бўлди. Ишлаб чиқаришда ягона давлат
банкига тушган фойдалар ҳисобига кенг доирада саноатни, курилишни,
қишлок хўжалигани жиддий ривожлантириш учун имконият яратилди.
3. Совет давлати олиб
борган маданий-тарбиявий функция асосида саводхонлик анча ошди, таълим, санъат,
адабиёт ва дунёвий фанлар ривожланди. Бироқ ягона мафкура таъсири остида
тарихий ва миллий ҳамда умуминсоний қадриятлардан фойдаланиш қатъий
чекланди.
4. Давлат меҳнат
ва истеъмол меъёри устидан назорат олиб борди ҳамда аҳолига
бошқа ижтимоий хизматлар кўрсатиш бўйича тадбирларни амалга ошириб турди,
ишсизликка барҳам берилди.
5. Социалистик мулкни
қўриклаш функцияси. Уни давлат ниҳоятда
қаттиққўллик билан, 1932 йилда бу мулкни талон-торож
қилганлик учун ҳатто ўлим жазосини жорий этиш, 1947 йилдаги фармон
билан эса уни саклаб қолиш билан олиб борди. Чунки давлат (социалистик)
мулкини қўриқлаш ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асоси, деб
тушунилар эди. Амалда ҳам шундай бўлганди.
6. Давлат расман
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини қўриқлаш функциясини ҳам олиб борди.
Бироқ миллионлаб кишиларнинг қонуний асосларсиз йўқ
қилиб юборилиши, узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этилиши
бундай функциянинг авж олишига тамоман зид эди.
7. Совет давлати
табиат бойликлари ва атроф муҳитни муҳофаза этиш бўйича ҳам
ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар белгалаган эди. Аммо бунда
сезиларли натижаларга ҳали эришилмаганди. Аксинча, совет тузуми табиатга
аёвсиз та-лафотлар етказди.
СССРнинг ташқи функциялари
1. Мамлакатни мудофаа
қилиш функциясини Совет давлати чет эл интервенцияси ва гражданлик уруши
ҳамда Улуғ Ватан уруши даврида айниқса яхши бажарди.
2. Дунёдаги
ҳукмрон икки ижтимоий-сиёсий тизим пайтида СССР тинчлик ва тинч-тотув яшаш
учун курашни ҳам давлат функцияси даражасига кўтарди.
3. Аввалига халқ
демократик, сўнгра социалистик давлатлар билан ҳамма томонлама
ҳамкорлик олиб бориш СССРнинг муҳим ташқи функцияси эди.
Бунда Совет давлати социализм позицияларини мустаҳкамлаш мақсадида
ўша мамлакатларга кўп жиҳатдан бир томонлама ёрдам кўрсатиб турди.
4. Бундай ёрдам,
айниқса, мустамлакачилик тузумидан озод бўлган давлатларга нисбатан кенг
доирада олиб борилди.
5. СССР маълум доирада
капиталистик мамлакатлар билан ҳам ҳамкорлик функциясини бажарган.
Бироқ бунда мафкуравий тўсиқлар ҳалақит
берар эди.
СССРда давлат бажарган
ички ва ташқи функцияларнинг ижобий ва салбий натижалари мавжуд. Улар
келажакда янада аниқ-равшан бўлажак. Бироқ шуни айтиш лозимки,
СССРнинг тарқалиб кетишида миллий, миллий-давлат муносабатларидаги
нуқсонлар беягаловчи аҳамиятга эга бўлди.
Шу билан бирга
таъкидлаб ўтиш лозимки, давлатнинг ички ва ташқи функциялари тизими,
моҳияти ва мазмунига инсоният босиб ўтган ҳар бир даврнинг
ижтимоий, иқтисодий, ташқи ва маданий аҳволи, вазифалари,
ҳокимиятнинг кимлар қўлида бўлганлиги, демократик режим ёхуд
фашистик тартиб-қоидалар бўлганлиги, халқаро вазият, ҳатто
табиий шарт-шароитлар ҳам ўзининг таъсирини ўтказиб келган. Чунончи,
қулдорлик ва феодализм дав-рларида аҳоли бир қисми
ҳуқуқдарининг чекланганлиги, кимларнингдир манфаатлари устун
даражада ифодаланганлиги ўша пайтдаги давлатлар функцияларининг моҳиятини
кўрсатиб турибди. Жамиятдаги ҳукмрон мулкчилик шаклларини муҳофаза қилиш
эса барча давлатларнинг табиатини характерловчи функциялардир. Яна бир ми-сол.
Кишилик жамияти олга борган сари унинг табиий бойликлари ҳажми
қисқара борган, жамиятни ривожлантиришда янги вазифалар келиб
чиққан. Натижада фан ва техникани тараққий эттириш
давлат функцияси XX асрда юзага
келди. Шу фикрни табиат бойликларини ва атроф муҳитни қўриклаш
функциясига нисбатан ҳам дадил ай-тиш мумкин. Ўз навбатида, инсонлар
дунёвий билимларининг ўсиши уларда илмий дунёқарашни шакллантириш,
ҳозирги давр маданияти-маънавияти руҳида тарбиялаш функциясини келтириб
чиқарди.
Жаҳонда
мамлакатлараро уруш муносабатларининг кескин юмшаши давлатларнинг мудофаа учун
қиладиган харажатларини камайтиришга имкон беради ёки давлатлараро
алоқаларнинг мустаҳкамланиши уларнинг ўзаро ва халқаро
ҳамкорлик олиб бориш функциясини авж олдириш учун кенг асос яратади.
Сўнгра, халқнинг модций ва маданий фаровонлиги ўсиши,
ҳуқуқий маданиятнинг юксалиши, ўз навбатида,
ҳуқуқ-тартиботни қўриқлаш функциясига ижобий
таъсир ўтказиб туради. Халқаро ташкилотларнинг мустахкамланиши, улар
мавқеининг ўсиши босқинчилик урушларининг олдини олишга жиддий
ижобий таъсир ўтказади ва ҳоказо.
Ҳозирги
демократик, шу жумладан мустақилликка эришган давлатларнинг функциялари
ҳам ўзига хос хусусиятларига эга.
СССР тарқалиб
кетди, Ўзбекистон ва бошқа собиқ иттифокдош республикалар
мустақил бўлиб қолдилар. Социализм ва коммунизм қуриш
назарияси ҳамда амалиётидан воз кечилди, унинг ўрнига инсоният
тажрибасида исботланган бозор муносабатлари асосидаги демократик жамият
тузумига ўтиш мақсад қилиб қўйилган. Давлатнинг сиёсати,
вазифалари, фаолияти ва улардан келиб чиқадиган функциялари шу
мақсадни рўёбга чиқаришга қаратилган.
Бизнингча,
ҳозирга босқичда ёш суверен, мустақил давлатлар, шу жумладан
Ўзбекистон Республикаси олдида қуйидаги учта муҳим вазифа турибди.
1. Эришилган сиёсий,
давлат мустақиллигани мустаҳкамлаш.
2. Иқтисодиётда
бозор муносабатларига ўтиш ва бу ша-роитда жамиятнинг ижтимоий-маданий
тараққиётини таъминлаш.
3. Янги шароитда
тамоман мустақил ташқи сиёсий, иқтисодий вазифаларни
ҳал этиш. Чунки бу вазифалар илгари асосан СССР органлари томонидан
бажарилар эди.
Мустақиллик
шароитида, янги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-маданий вазиятда ёш
давлатларнинг функциялари СССРнинг давлат функцияларидан анча фарқ
қилади. Тўғри, Ўзбекистон ҳам, бошқа собиқ
иттифоқдош республикалар ҳам ўз ҳудудларида давлат
функцияларини тамоман ўзлари, мустақил адо қилмокдалар.
Хусусан, Ўзбекистон
давлати қуйидаги энг асосий функцияларни амалга оширмокда.
Унинг ички функциялари
1. Иқтисодий
функция ёки иқтисодиётда давлатнинг бош ислоҳотчи эканлиги. Мазкур функция мазмунида совет даврида жуда ҳам кенгайиб кетган
давлат мулкини унинг тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, натижада
мулкчиликнинг турли шаклларига йўл очиш, иқтисодий ривожланишга
маъмурий-буйруқбозлик асосида эмас, балки ҳуқуқий
жиҳатдан тартибга солиб туриш усуллари орқали таъсир қилиш,
давлат сектори (қарамоғи)даги иқтисодиётни бошқариш ва
умумий ривожланиш
истиқболларини белгилаш, халқ хўжалигада тузилмавий ўзгартишларни амалга
ошириш, иқтисодиётни бошқаришда чет эл инвестицияларини жалб этиш,
солиқдар сиёсати ва тизимини белгилаш, баҳоларнинг
барқарорлиги учун кураш каби масалалар ва йўналишлар мавжуд.
Олий Мажлиснинг
олтинчи сессиясида И.Каримов мустақилик ва бозор
муносабатларига ўтиш шароитида давлатнинг ривожланиши ва ролига катта
баҳо берди: «Давлат ислоҳотларнинг ташаббускори бўлиб майдонга чиқди, устувор йўналишларни танлашда фаол
иштирок этди, ислоҳотларни рўёбга чиқаришни, қабул
қилинган қарорлар ижроси устидан назорат олиб боришни таъминлади.
Айнан давлат янги ҳуқуқий база ва янги ижтимоий муносабатлар
шаклланишида, эркин демократик меъёрларга ўтишда, кўп укладли иқтисодиёт
ва бозор инфраструктурасининг қарор топишида, янги банк, молия,
солиқ тизими шаклланиб, янги мазмун билан бойишида ташаббускор бўлди... Давлатнинг ўтиш босқичидаги, миллий давлатчиликни
қарор топтириш давридага бундай роли, бугун кўриниб турганидек, ўзини
тўла оқлади[4]».
Иқтисодий
ислоҳотларнинг ижтимоий йўналтирилган бўлиши давлатимиз сиёсати ва
фаолиятида марказий ўрин тутади.
2. Ижтимоий функция.
Унинг тизимида аҳолининг иш билан бандлигани таъминлаш, вақтинча
ишсизларга давлат ёрдами, ёшларни касбга ўргатиш, ижтимоий соҳани -
аҳолига савдо, коммунал, тиббий, маиший ва бошқа хизматлар
кўрсатишни ташкил этиш ва шу тармокдарни ривожлантириш; аҳолини ижтимоий
муҳофаза этиш, яъни иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақа
ва омонатдаги маблағларни индексациялаш, халқнинг меҳнат
орқали ўз ижтимоий аҳволини яхшилаб бориши учун шароит яратиш,
соғлом авлод учун кураш ва бошқалар орқали давлатимиз ўзининг
ижтимоий (социал) вазифасини, табиатини намоён этмокда.
3. Таълим, фан,
техника, маданият ва аҳолини ғоявий (мафкуравий) тарбиялаш
соҳасидаги давлат функцияси, буни одатда, маданий-тарбиявий функция
дейилади. Янги даврда унинг таркибида миллий тарихий ва маданий қадриятларни тиклаш ҳамда ривожлантириш, умуман халқ
ҳаётида маърифат ва маънавиятни авж олдириш, умумий саводхонликни
юксалтириш, мутахассисларнинг касбий малакасини ошириш, умуминсоният
маданий-маънавий бойликлардан баҳраманд бўлишини таъминлаш, янги миллий
мафкурага эришиш сингари устувор вазифаларни ҳал этиш кўзда тутилади.
4.
Ҳуқуқ - тартиботни қўриклаш, фуқароларнинг
ҳуқуқ ва эркинликларини огишмай, мулкчиликнинг ҳамма
шаклларида ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликка ва
жиноятчиликка қарши кураш. Бу функция ўз моҳияти ва мазмуни билан
адолат ўрнатишга, инсонпарварликка, қонунчиликни мустаҳкамлашга,
ҳуқуқий давлат ва маданиятнинг шаклланишига хизмат
қилади.
5. Табиат бойликлари
ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш. Бунда, бир томондан, табиий
бойликларни қўриклаш, тежаб-тергаб сарфлаш зарур бўлса, иккинчи томондан,
кимё ва техниканинг салбий таъсири билан сув, ҳаво, тупроқ ва
атмосферанинг ифлосланишига қарши кураш эҳтиёжи мавжуд. Давлат
бундай функцияни бажариш билан иқтисодий ва ижтимоий
тараққиётга хизмат қилган бўлади. Бизнинг минтакдда,
айниқса, Орол денгизи билан боғлиқ масалалар бу функциянинг
долзарблигани исботлаб турибди.
Ўзбекистон давлатининг
ташқи функциялари
1. Мамлакатнинг мудофааси ва миллий хавфсизлигини таъминлаш. Эндиликда
мазкур функцияни бевосита бажариш учун давлатнинг қатор органлари ва ўз
Куролли Кучлари мустақиллик асосида ташкил этилган. Қуролли
Кучларни зарур курол-аслаҳа ва бошқа моддий-техника воситалари билан
таъминлаш ушбу функция таркибида муҳим ўрин эгаллайди.
2. Яқин ва
узоқ давлатлар билан турли соҳаларда ўзаро манфаатдорлик асосида
ҳамкорлик олиб бориш функцияси. Аслида бу - янги функция. Бироқ
қисқа давр ичида Ўзбекистон дунёнинг кўп давлатлари томонидан
расман тан олинди, улар билан ҳар хил шаклларда алоқалар,
дипломатик муносабатлар ўрнатилди, икки томонлама шартномалар тузилди. Дунёда
кўпчилик мамлакатлар билан ҳамкорлик олиб бориш Ўзбекистоннинг ижтимоий,
иқтисодий ва сиёсий тараққиётида муҳим аҳамиятга
моликдир, шу боис халқаро муносабатлар соҳасида фаолият
кўрсатувчи давлат органла-ри ва идораларини тузиш, уларни муносиб ходимлар
билан мустаҳкамлаш жиддий роль ўйнайди.
Республикамизнинг
юқорида санаб ўтилган функцияларини бажариш учун давлат механизмини
такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга. Бунда, авваламбор, давлат
органлари шаклланишининг демократик асосларини мустаҳкамлаш, қонун
ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларда давлат
аппарати ваколатларини қатъий белгалаб қўйиш, бошқарув
органлари тизимини иқтисодиётда бозор муносабатлари хусусиятлари,
талабларига биноан қайта ташкил этиш ва унинг ҳуқуқий
мақомини белгалаш кўзда тутилади. Чунки эндиликда иқтисодий
соҳада давлат билан бир қаторда жамоа (оммавий) ва хусусий
бошқарув унсурлари пайдо бўлмокда. Янги давр вазифаларини адо қила
оладиган давлат хизматчилари гуруҳларини
тайёрлаш ва қайта тарбиялаш жиддий вазифа ҳисобланади.
Шундай қилиб,
даврлар ўта бориши билан давлатнинг функциялари тизими ҳам ўзгариб
бораверади. Умуман давлат бор экан, у маълум функцияларни бажариб туради, акс
ҳолда унинг мавжудлиги ҳеч бир маънога эга бўлмай қолади,
албатта. Бироқ ана шу зарурий функцияларнинг давлат томонидан бажарилиши
ҳар хил даражада бўлиши мумкин. Бу, сўзсиз, кўпгана омилларга, шу
жумладан, давлатнинг моддий-иқтисодий имкониятларига, демократик
тартибга, ички ва ташқи вазиятга боғлиқ бўлиши табиий
ҳолдир.
Хуллас, жамиятда
давлат қачон зарур бўлмай қолса ва у фуқаролик жамияти
тузилмасига уйгунлашиб кетса, ўша пайтда унинг функциялари ҳам
барҳам топади ва улар жамиятнинг ўзини ўзи бошқарувчи субъектлари
зиммасига маълум ўзгаришлар билан юкланади. Бу ҳақда узил-кесил ва
батафсил хулоса чиқаришга ҳали эрта, аммо жамиятнинг ўша
юқори даражадаги тараққиётига эришилган сари мазкур муаммо
тобора ойдинлашиб боради, инсоният ривожланиши эса узоқ келажакда ўша
ҳар томонлама юксак марралар сари бориши муқаррардир.
1 Каримов И.А.. Ватан саждагоҳ каби
муқаддасдир. 3-том, Т., «Ўзбекистон», 1996, 19-20-бетлар.
2 ВенгеровА.Б. Теория государства и праеа. - М.: «Юрист», 1995, 17-бет.
3 Каримов И.А. Бунёдкорлик йўлидан. 4-том,
Т., «Ўзбекистон», 1998, 181-182-бетлар.
4 О возвишенном. -М., 1966, 5-бет.
5 Венгеров А.Б. Теория государства и праеа.
- М.: «Юрист», 1995, 9-бет.
6 Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин.
2-том, Т., “Ўзбекистон”, 1996, 260-бет.
7 Философия лугатпи. Т., Узбекистпон»,
1976, 305-бет.
8 Венгеров А.Б. Теория государства и права.
-М., «Юрист», 1996,18-бет.
9 Ўша ерда, 18-бет.
10 Основнш задачи советского
социшшстического права. М., 1938,
11 Каримов И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш - давр талаби.
5-том. Т., «Ўзбекистон», 1996, 119-бет.
12 Қаранг: Каримов И.А. Ўзбекистон:
бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли. Т., «Ўзбекистон», 1993,
67-89-бетлар.
13 Кельзен Г.
Чистое учение о праве// Чистое учение о праве Ганса Келъ-ина. М.: 1987, 7-бет.
14 Бабаев В.К. Предмет и метод теории
права//Общая теория права. -Нижний Новгород. 1993, 46-бет.
15 Каримов И.А. Истиқлол ва маьнавият.
-Т., «Ўзбекистон», 1994, 58-бет.
16 Каримоа И.А.
Биздан озод ва обод Ватан қолсин. 2-том. Т. «Ўзбекистон». 1996, 260-бет.
17 Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол,
иқтисод, сиёсат, мафкура. » I-том., «Ўзбекистон 203-бет.
18 Алексеев С. С. Теория права - М.: Издательство «Бек».
1993, 23-бет.
19 Каримов И.А.. Ўзбвкистон: миллий
истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура 1-том. Т., «Ўзбекистон», 1996,
77-бет.
20 Энтропия - тизимнинг ички тартибсизлиги
даражаси.
21 Алексеев С.С. Теория права. - М.:
Издателъство «Бек», 1995, 24-бет.
22 Каримов И.А. Ватая саждагоҳ каби муқаддасдир. Т.,
«Ўзбекистон», 1996, 11-бет.
23 Каримов И.Л. Ўзбекистон: миллий истиқлол,
иқтисод, сиёсат, мафкура. I том Т., «Ўзбекистон», 1996, 282-бет.
24 КаримовКА. Ўзбекистон XXI
асрга
интилмоқда. Т., «Ўзбекистон», 1999, 4-5-бетлар.
25 Алексеев С. С. Теория права. - М.: Издателъство
«Бек», 1995, 26-бет.
26 Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий
истиқлол, иқтисод, сиёсат, сиёсат мафкура, . 1-том. Т.,
«Ўзбекистон», 1996, 16-бет.
27 Республикасининг Конституцияси. Т., «Адолат», 1998.
28 Каримов И.А. Ўзбекистон:
миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. I том, Т., «Ўзбекистон», 1996, 203-бет.
29 Алексеев С.С. Теория права. -М.,
Издателъство «Бек», 1995.
30 Каримов И.А. Узбекистон: миллий
истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. I том. Т., «Ўзбекистон», 1996, 80-бет.
31 Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби
муқаддасдир. 3-том, Т., «Ўзбекис-тон», 1996, 10, 12-бетлар.
32 Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан
қолсин. 2-том, Т., «Ўзбекистон», 1996, 94-бет.
33 Каримов И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш - давр талаби.
5-том, Т., », 126-127-бет.
34 Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби
муқаддасдир. 3-том, Т., «Ўзбекистон», 1996, 41-бет.
1 Аристотелъ. Политика. 2-том (С.А.Жебелев
таржимаси).
2 Гроций Г. «0 праве войни и мира», М.,
1956, 74-бет.
3 Локк.Дж. Соч. 3-томник. М., 3-том, 388-бет.
4 Каnt I. Sehчiften zur Sechtsphilosophlie. Вегlin, 1988, S. 290.
5 Ibid S.
127.
6 “LL persiero politico dalle oruginial nostri
Giorni” Roma, 1966, Р. 356.
7 Гоббс Т. Соч. В 2-х томах. М., 1992,
2-том. 133-бет.
8 Бакунин М. Избр, соч. М., 1992, 2-том.
262-бет.
9 Шершеневич Г. Ф. Общая теория права. М.1995, 172-бет.
10 Каримов И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш -
давр талаби. 5-том, Т., «Ўзбекистон», 1997, 107-бет.
11 Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби
муқаддасдир. 3-том. Т., «Ўзбекистон», 1996, 19-20-бетлар.
12 Лазарев В.В. Общая теория государства и
права. М., «Юрист», 1994, 254-бет
13 Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий
истиқол, иқтисод, сиёсий, мафкура. 1-том,Т.,«Ўзбекистон», 1996,
44-бет.
14 Ўша ерда.
15 Ўша ерда.
16 Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби
муқаддасдир. 3-том. Т., «Ўзбекистон», 1996, 178-бет.
17 Каримов И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш -
давр талаби. 5-том. Т., «Ўзбекистон», 1997, 129-бет.
18 Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби
муқаддасдир, 3-том, Т., «Ўзбекистон», 1996, 6-бет.
19 Ўша асар, 7-бет.
20 Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан
қолсин. 2-том. «Ўзбекистон», 1996, 94-95-бетлар.
21 Ўша асар, 7-8-бетлар.
22 Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий
истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. 1-том. Т., «Ўзбекистон», 1996,
48-бет.
23 Каримов И.А. Ўзбекистон XXI
аср бўсағасида:
хавфсизлик таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт
кафолатлари. Т., «Ўзбекистон», 1997,218-бет.
24 Каримов И.А. Ўзбекистон XXI
асрга
интилмоқда. Т., «Ўзбекистон», 1999, 29-30-бетлар.
25 Каримов И.А. Ўзбекистон XXI
асрга
интилмоқда. Т., «Узбекистон», 1999, 29-бет
26 Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби
муқаддасдир. 3-том. Т., «Ўзбекистон», 1996, 11-бет.
27 Каримов И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш -
давр талаби, 5-том. Т., «Ўзбекистон», 1997, 129-130-бет.
28 Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан
қолсин. 2-том. Т., «Ўзбекистон», 1996, 281-бет.
29 Каримов И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш -
давр талаби 5-том. Т., «Ўзбекистон», 1997, 129-бет.
1 Ильин И. 0 грядущей России. Избранные статъи. М., Корпорация «Телекс», 1993,
27-бет.
2 Темнов Е.И. Форма государства //Общая
теория права и государства. М., «Юрист», 1994. 255-бет.
3 Каримов И.А. Ўзбекистан: миллий
истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура, 1-том. Т., «Ўзбекистон», 1996,
37-бет.
4 Мустақиллик. Изоҳли
илмий-оммабоп луғат. Т., «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни Бош
таҳририяти, 1998, 41-бет.
5 Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий
истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура, 1-том. Т., «Ўзбекистон», 1996,
85-бет.
6 Саидов А.Х. Основы мусульманского права. Т., ЎзР ИИВ
академияси, 1994. 54-бет.
7 Саидов А.Х.
Основы мусульманского права. Т., ЎзР ИИВ академияси, 1994.
96-бет.
8 Ўша ерда, 56-бет.
9 Каримов И.А. Ватан саждагоҳ; каби муқаддасдир, 3-том. Т., «Ўзбекистон», 1996, 40-бет.
10 Каримов И.А.
Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт
кафолатлари. Т., «Ўзбекистон», 1997, 44-бет.
11 Каримов И.А. Ўз келажагимизни ўз
қўлимиз билан қурмоқдамиз.Т.,«Ўзбекистон», 1999, 13-бет.
12 Ильин И. 0 грядущей России. М.: Телекс, 1993, 54-бет.
13 Илъин И. О грядугщей России. М.: Телекс, 1993, 56-бет.
14 Уния - лот. бирлашма, икки монархик давлатнинг бир
монарх ҳокимяти асосида бирлашуви.
15 Сюзеренитет - фр., бир давлатнинг иккинчи
давлат (вассамик)ка нисбатан устуворлик ҳуқуқи.
16 Юридический энциклопедический словарь.
М.: Советская энциклопедия, 1984 й, 394-бет.
17 Полис - Юнонистонда шаҳар-давлатлар шундай аталган.
18 Ильин И. О грядущей России. М.: Телекс, 1993. 50-бет,
19 Ўша ерда.
20 Каримов И.А. Узбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура 1-там. Т.,
«Ўзбекистон». 1996, 207-бет.
21 ИльинИ. О грядущей России. М., Телекс, 1993, 42-бет.
22 Каримов И.А. Узбекистон: миллий истиқлол,
иқтисод, сиёсат, мафкура. 1-том. Т.,
«Ўзбекистон», 1996. 40-бет.
23 Ўша ерда.
24 Ўша ерда.
25 Ўша ерда. 200-бет
[1] Спиридонов Л.И. Теория государства и права. Учебник
Москва, 1995, 47-48-бетлар.
[2] СпиридоновЛ.И.Теория государства и права. Учебник, Москва, 1995, 47-48-бетлар.
[3] Бу ҳақда батафсил қаралсин:
Черноголовкин Н.В. Теория функций социалистического государства. М.Юрид.
литература, 1970, 215-бет; Кутафин О.Е. Плановая деятелъностъ Советского
государства. М.Юрид. литература, 1980, 239-бет; Загайнов Л.И. Экономические
функции Советского государства. М.Юрид. литература, 1968, 263-бет; Давлат ва
ҳуқуқ, назарияси. Дарслик, Тошкент, 1982,
106-108-бетлар ва бошқалар.
[4] «Халқ
сўзи», 1996 йил 30 август.