Chorshanba, 24.10.2018, 01:05

"Toshkent Davlat Yuridik Instituti"

TSIL "Law 3"
Bookmark
Kalendar
«  November 2011  »
SuMoTuWeThFrSa
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
i-Cloud
So'rovnoma
Qaysi futbol klub fanatisiz ?
Total of answers: 49
Visitors
Statistika

Total online: 1
Guests: 1
Users: 0
Main » 2011 » November » 28 » Соҳибқирон қабртошининг сири !
04:33
Соҳибқирон қабртошининг сири !

Буюк соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёти турли воқеа-ҳодисалар, оламшумул ғалабалар, эзгу ишлар билан бир қаторда турли сирли ҳодисаларга ҳам тўла. Ана шундай ҳодисалардан бири Самарқанддаги Гўри Амир мақбарасида Соҳибқирон қабри устига Мирзо Улуғбек томонидан ўрнатилган қабр тоши билан боғлиқ.


БУ ТОШ ҚАЕРДАН КЕЛГАН?

XIII асрнинг иккинчи ярмида мамлакатимиз ҳудуди Чиғатой улуси таркибига кирар, бу пайтда улуснинг пойтахти сифатида Қарши шаҳри танланган эди. 1282-1307 йилларда Чиғатой улусига раҳбарлик қилган Кебекхон Қаршида ўзига қимматбаҳо тошлардан тахт ясаттиради. Ушбу тахтга бир пайтлари Хитой императорлари саройини безаб турган кўк нефрит тоши ўрнатилган эди. 

1370 йилда Амир Темур Мовароуннаҳрда марказлашган давлат барпо этади ва мўғуллар истибдодига чек қўйилади. Соҳибқирон Қарши (Насаф)ни эгаллаган пайтда Кебекхоннинг тахти муғуллар саройида йўқ — мўғуллар тошни ўзлари билан олиб кетишганди.


СОҲИБҚИРОН ВАСИЯТИГА КЎРА...

Соҳибқирон 1405 йил 18 февралда, Хитойга юриш қилаётган пайтда зотилжам хасталигидан вафот этади. Қўшин орасида саросима бошланмаслиги учун Соҳибқироннинг ўлими бир муддат сир сақланади. Бироқ, барибир бу шумхабар дарров тарқалиб кетади ва қўшин юришни давом эттиришдан бош тортади. 

Буюк саркарда ўз васиятига кўра, Самарқанддаги Гўри Амир мақбарасида, пири муршиди Мирсаид Барака қабрининг оёқ тарафига дафн этилади. Эслатиб ўтиш жоиз, ушбу мақбара қурилиши XIIII аср охирларида, Соҳибқироннинг катта набираси Муҳаммад Султон ташаббуси билан бошланган, аммо у 1403 йилда, ҳарбий юришлардан бирида вафот этгани боис чала қолганди. Мақбаранинг тарҳи эронлик меъмор Муҳаммад ибн Маҳмуд Исфаҳоний томонидан яратилган. Соҳибқироннинг буйруғига кўра, Муҳаммад Султоннинг жасади ҳам Самарқандга келтирилиб, ушбу мақбарага дафн этилади.


ТОШДАГИ БАШОРАТ

Мақбара қурилиши буюк мутафаккир, Соҳибқироннинг набираси Мирзо Улуғбек томонидан ниҳоясига етказилади. 1425 йилда Улуғбек Мўғулистонга қарши қўшин тортади ва у ердан катта ғалаба билан қайтади. Унинг бу зафарли юриши Самарқанддан қайтиш чоғида Жиззах ҳудудидаги "Илон ўтди” дарасида ҳам битиб қолдирилган.

Ушбу сафардан қайтиш чоғида Улуғбек ўша тарихий тош – Хитой императорларининг саройини безаган кўк нефритни ҳам олиб келган. Мазкур тошга энг моҳир сангтарошлар томонидан сайқалланади, "Қуръон” оятлари ва қабртош ўрнатиш санаси қайд этилиб, Амир Темур қабри устига ўрнатилади. Шунингдек, бу тош устида "Вақти келиб ҳаммамиз бу дунёни тарк этамиз. Бизгача ҳам буюклар бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади. Агарда кимда-ким бу нарсани тан олмаса, қабрни қўзгаб ёки ўтганлар руҳини безовта қилса, энг даҳшатли балога йўлиқсин" деган мазмундаги битик ҳам қад этилганди.

НОДИРШОҲНИНГ ТАНАЗЗУЛИ

Орадан йиллар ўтди. Амир Темур ва Темурийлар салтанати ҳам парокандаликка юз тутди. 1740 йилда Эрон шоҳи Нодиршоҳ Афшар Бухоро хонлигига қўшин тортади. Табиатан қўрқоқ ва журъатсиз бўлган Абулфайзхон шоҳ билан сулҳ тузишга мажбур бўлади. 

Нодиршоҳ қўшинлари худди ўша йили Самарқандни ҳам ишғол этади ва жуда катта ўлжалар қатори Амир Темур сағанаси устидаги қимматбаҳо нефрит тошини ҳам Машҳадга олиб кетишади.

Нодиршоҳ ушбу тошнинг тарихини эшитган, уни ўз тахтининг зинапоясига ўрнатиш фикрида эди. Бироқ, кўпгина уламолар унга буюк саркарданинг руҳини безовта қилиш яхши эмаслигини тушунтиришади. Ривоятларга кўра, Амир Темур Нодиршоҳнинг тушига кирган ва тез орада катта фалокатга йўлиқишини таъкидлаган.

Шоҳнинг буйруғи билан нефрит тоши дарҳол Самарқандга қайтарилади. Бироқ йўлда мулозимлар тошни ерга тушириб синдиришади. Нима бўлганда ҳам тош мақбарага келтирилиб, аввалги ўрнига ўрнатилади.

Нодиршоҳ салтанати айнан ўша ҳодисадан кейин таназзулга юз тутгани тарихий фактлардан ҳам аён. Шу пайтгача мағлубият нималигини билмаган Нодиршоҳ қўшинлари 1941 йили Дарбандда қаттиқ қаршиликка учраб, катта талафот кўради. У босиб олган шаҳарлар, қалъалар бирин-кетин қўлдан кета бошлайди. Ниҳоят, 1747 йил 9 майда у ўз саркардаларидан бири Солиҳбей томонидан ўлдирилади.

ТАСОДИФМИ ЁКИ ҲАҚИҚАТ

Орадан яна икки аср ўтди. 1941 йил 21 июнь куни соҳибқирон руҳи яна бир бора безовта қилинди. "Халқлар доҳийси”нинг кўрсатмасига кўра, Соҳибқирон қабрини очиш учун махсус экспедиция жўнатилди. Маҳаллий аҳоли вакилларининг қаршилигига қарамасй, Шоҳруҳ Мирзо, Мирзо Улуғбек сингари темурий ҳукмдорлар қатори Соҳибқироннинг ҳам қабри очилди. Таниқли кинооператор Малик Қаюмовнинг ҳикоя қилишича, қабр очилишидан сал аввал бир гуруҳ чоллар келиб, унга бир китобни очиб кўрсатишган. Ундаги арабий хатда "Амир Темурнинг қабри очилса, уруш бошланиши” башорат қилинган эди. Шундан кейин нима бўлгани маълум: 1941 йил 22 июнь куни фашистлар Германияси собиқ иттифоқ ҳудудига бостириб кирди. Соҳибқирон жасади қолдиқлари эса ўрганиш учун Москвага олиб кетилган. Орадан бир йил ўтгач, экспедиция ишлари тугалланади ва буюк саркарданинг суяклари яна ўз тобутига солиниб, қайта дафн этилади. Икки кундан кейин Сталинград остоналарида ғалаба озонилганлиги тўғрисида хушхабарлар етиб келди...

ЎЗАНИГА ҚАЙТГАН ДАРЁ

Истиқлол туфайли халқимизнинг асрий қадриятлари қайта тикланди. Соҳибқирон сиймоси, унинг ҳаёти ва фаолиятига эътибор ҳам ўзгарди. Бугунги кунга келиб, Соҳибқирон номи ўзбек халқининг буюклиги, шон-шуҳрати тимсолига айланди. Кўпгина тарихий иншоотлар қатори Гўри Аир мақбараси ҳам яна кўркам, файзли қиёфа касб этди. Кўпгина тарихий ҳодисаларга гувоҳ бўлган бебаҳо тош ҳам буюк саркарда мақбараси устида мангуликка муҳр босиб турибди.
Views: 1329 | Added by: AkoshA | Tags: Amir Temur | Rating: 0.0/0
Total comments: 0
Name *:
Email *:
Code *: